Бугун 4 июнь, 2026 йил, пайшанба.

«Манчестер Сити» Эрлинг Холанднинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3625]

Ламин Ямал 358 млн евро билан дунёнинг энг қиммат футболчисига айланди (CIES) [3319]

Флорентино Перес «Реал»га икки юлдуз футболчини олиб келмоқчи [3202]

Флорентино Перес: «Пайшанба куни «Реал»нинг келаси мавсум учун илк шов-шувли трансферини эълон қиламан» [3177]

Холанднинг отаси ва агенти унинг «Реал»га ўтиши ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди [3107]

Жозе Моуриньо «Арсенал» ҳимоячисига кўз тикди [2893]

«Реал»нинг собиқ юлдузи нега Мессини Роналдудан устун қўйганини тушунтирди [2732]

«Реал»да Тчуаменининг ўрнини ким эгаллаши мумкинлиги маълум бўлди [2058]

FIFA мундиал олдидан Абдуқодир Ҳусановни эътироф этди (видеоролик) [1979]

«Реал» президентлигига номзод Холанднинг фамилияси туширилган формани намойиш этди (фото) [1832]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Умид Аҳмаджонов: “Рақобат бор жойда юксалиш бўлади”

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун, 13 март куни Миллий олимпия қўмитасида Ўзбекистонда спорт соҳасини янада ривожлантиришга қаратилган катта йиғилиш бўлиб ўтди. Мамлакат раҳбари Шавкат Мирзиеёвнинг спорт соҳасида давлат бошқарув тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисидаги фармонида кўрсатилган вазифаларни тартибга солиш мақсадида, МОҚ Олимпия захиралари коллежлари раҳбариятини бир жойга йиғди. Тадбирда шунингдек, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари, республика спорт федерация ва ассоциациялар раҳбарлари иштирок этишди.     

Йиғилишни Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов олиб борди. Ўзбекистон Республикаси Жисмоний тарбия ва спорт вазири Шоакрам Исроилов, унинг биринчи ўринбосари Ойбек Касимов ва МОҚ Бош котиби Жасур Матчановлар ҳам иштирок этган мажлисда  Олимпия захирлари коллежлари ва спорт федерациялари билан келишган ҳолда у ердаги қабул квоталарини ўша худуддаги талабдан келиб чиқиб, қайта кўриб чиқишга асосий эътибор эътибор қаратилди.

“Квоталарни талабга қараб белгилашимиз лозим. Спорт турлари бўйича ўринлар ҳам шунга қараб тақсимлади. Боксга қизиқадиган ёш спортчини мажбурлаб волейбол йўналишида ўқитмаймизку. Шунинг учун, коллеж вакиллари федерация билан келишган ҳолда талабга қараб буни қайта кўриб чиқишлари керак. Федерация раҳбарлари қайси вилоятда ўз спорт турини ривожлантириш бўйича истиқбол кўрмоқда? Бугун бу борада улар ўз таклифини берадилар", - деди Умид Аҳмаджонов.

“Айрим коллежларда 29 та спорт туридан сабоқ берилади. Хўш, уларнинг ҳаммасида дарслар, машғулотлар юқори савияда ташкил этилади деб айта оламизми? Қандай қилиб битта коллеж 29 та турни ривожлантириши мумкин? Андижонда кўргандик, волейбол учун ҳар йили 3 та ўқувчи қабул қилинади. Аслида волейболни 6 киши ўйнаса, яна захира ўйинчилари бўлса, 3 та спортчи билан нимани ривожлантирмоқчимиз?

Энди коллежларни минтақаларга бўламиз. Бокс, дзюдо ва яккакураш спорт турларига бўлган талаб юқори, уларни балки Олимпия захиралари колежларининг ҳаммасида қолдириш мумкиндир. Бироқ ривожланишда оқсаётган спорт турлари бўйича марказ вужудга келиши керак. Андижонда 3 та, Фарғонада 3 та, Наманганда 3 та волейболчи ҳеч нарсага эришмайди. Уларни бутун водий бўйлаб бирлаштиришимиз ва машғулотлар савиясини оширишимиз керак. Олимпия захиралари коллежлари спортни оммалаштириш билан умуман шуғулланиши керак эмас. Давлатимиз раҳбари бу ишни мактаблардан бошлаш кераклигини кўрсатиб ўтдилар. Коллежлар эса ўз номи билан терма жамоанинг захираси ва базаси бўлади ва унда фақатгина моҳир спортчи ёшлар жам бўлиши шарт. Ана шундагина колежларда фақат етук ва иқтидорли спортчилар вояга етади. Бу энг аввало ёшлар ўртасида соғлом рақобатни кучайтиради. Рақобат бор жойда эса, юксалиш бўлади” – деб ўз фикрини давом эттирди МОҚ Президенти.

Ўз навбатида Жисмоний тарбия ва спорт вазири ҳам режа тузаётганда ҳар бир деталларга алоҳида эътибор қаратиш лозимлиги ҳақида гапирди.

"Спорт коллежлари бўйича таклифларингизни кўрдик. Бундан буён қабул қилиш мезонлари ҳам қайта ишлаб чиқилади. Имтиҳонларда МОҚ ва вазирлик вакиллари иштирок этишади. Улар қабул жараёнларини назорат қилади. Керак бўлса, оммавий ахборот воситалари ҳам у ерда жараённи ёритиб берадилар. Халқ кўриши керак кимлар, қайси мезонлар асосида ушбу ўқув даргоҳига қабул қилинаётганини. Чунки, терма жамоага асосий номзодлар айнан Олимпия захиралари коллежларидан етишиб чиқиши керак. Бу масала бўйича вилоят Жисмоний тарбия ва спорт бошқармалари бошлиқлари ҳам масъулиятни зиммаларига оладилар ", - деди Шоакрам Исроилов.

Сир эмаски, давлат томонидан спортни ривожлантириш учун миллиардлаб маблағ ажратилмоқда. МОҚ раҳбари томонидан бу пуллар қатъий назорат қилиниши, тўғри сарфланишига қаттиқ эътибор берилиши ҳақида ҳам гапириб ўтилди.

"Давлатнинг пулини бекорга сарфламаслигимиз керак. Шунингдек, у ерда мажбуран ўқиётган ёшларимизнинг ҳам бекорга вақтини олмаслигимиз лозим. Балки, тўғри йўналтира олсак келажакда улардан яхши шифокор, учувчи, ҳайдовчи етишиб чиқар. Қилинаётган ишлар, сарфланаётган маблағлар самара беришини истаймиз. Қабул жараёнларида ҳам рақобат бўлсин. Спортчилар ўша даргоҳда ўқиётганларидан фахрланиб юришлари керак. Ташкилий ишлар борасида муаммолар бўлмайди. Давлат барчасини таъминлаб беради. Қолаверса, таниш-билишнинг боласи эмас, чиндан ҳам иқтидори бор бўлган ёшлар керак бизга. Энди коллежлар спортчиларни овқатлантириш ҳақида бош қотирмайди, уларнинг дарслари ва машғулотлари билан ишлайди. Ҳар бир спортчининг овқат рациони ва унинг таомида, ичимлигида қандай озуқалар бўлиши ҳақида бошқа компаниялар иш олиб боради. Жамоавий спорт турларини ривожлантириш учун эса хориждан малакали мураббийлар жалб қилинади", - деди Умид Аҳмаджонов.

Ундан ташқари йиғилишда бундан буён Олимпия захиралари коллежларида футбол йўналиши бўлмаслиги, спортнинг бу тури бўйича ҳар бир вилоятда алоҳида академия ташкил қилиниши ва ушбу академиялар бевосита ЎФА назоратида бўлиши ҳақида ҳам маълум қилинди. Йиғилишда иштирок этган мутасаддилар қабул жараёнлари бўйича ўз таклифларини билдирдилар. Жараён ҳамон давом этмоқда.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 13:03, 13.03.2018. Ўқилди: 3466 марта. Фикрлар: 6 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик