Бугун 3 июнь, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Акрам Комилов: «Жорди Альбага ўхшашни истайман»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, бугун ярим тунда Марокаш – Ўзбекистон терма жамоалари ўртасида ўртоқлик учрашуви бўлиб ўтади. Шу муносабат билан Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Акрам Комилов билан суҳбатлашдик.

-Марокаш билан бўладиган ўртоқлик учрашуви олдидан нималар дея оласиз?

-Бугунги ўйин биз учун яхши ўтади деб ўйлайман, бу каби учрашувлар кейинчалик бизнинг фойдамизга ишлаши аниқ. Масалан, ушбу ўйинлар орқали ўзимизга бўлган ишонч ортади.

-Марокаш матбуотида Ўзбекистон терма жамоасини кучсиз рақиб дея аташмоқда. Бу хабарларга қандай муносабат билдирасиз?

- Уларни гапига қўшилмаган бўлардим. Майли улар қандай гапиришни исташса шундай гапираверишсин. Мен ва жамоамиз бунақанги гапларга эътибор бермаймиз. Ўз ўйинимизни ўйнашда давом этаверамиз.

- Сизнинг ўйинларингиз мухлислар томонидан ижобий баҳоланмоқда. Дени́совнинг йўқлиги жамоага салбий таъсир кўрсатмаяптими?

- Биринчи навбатда, менга шунчалик ишонч билдириб, миллий терма жамоага чақирганликлари учун мураббийларга катта раҳмат айтмоқчиман. Бизни бор қиладиган ҳам, йўқ қиладиган ҳам мухлислар. Уларга ҳам катта раҳмат айтаман. Мен тўғримда илиқ сўзлар айтилаётгани яхши, буни оқлаш керак бўлади албатта.

Шунинг учун қўлимдан келган барчасига тайёрман. Тўғриси, Денисовнинг ўйинларини кўриб ҳайратга тушаман, у ҳақиқий жангчи! Унинг терма жамоадаги ўрни бўлакча, мен ҳали унинг даражасига етганимча анча меҳнат қилишим керак.

- Сенегал билан бўлган учрашувдан сўнг жамоадаги кайфият қандай ва тикланиш жараёнлари ҳақида гапирсангиз?

- Биринчи учрашувдан сўнг жамоадаги кайфият яхши. Ҳамма биргаликда ҳаракат қилмоқда. Марокаш билан бўладиган учрашувга қизғин тайёргарлик кетмоқда.

- Терма жамоага таклиф қилинган ёшлар ўзларини кўрсата олишяптими?

- Ҳа, албатта, улар ўзларини кўрсатишмаганида терма жамоадан таклиф олишмас эди. Биз ёшлар тажрибали футболчилардан ўзимизга керакли бўлган нарсаларни ўрганаяпмиз ва бу натижасини беради албатта.

- Ўзбекистон терма жамоаси мураббийлар штаби неча кишидан иборат? Улар кимлар?

- Бош мураббий Тимур Кападзе, яна Андрей Фёдоров, Агустин ва Миржалол Қосимовлар бор. Улар бизга ўзларини кўрсатмаларини беришмоқда.

- Марокашни қандай ютиш мумкинлигини айта оласизми?

- Марокашни жамоавий ўйинимиз билан ютишимиз мумкин, бунинг учун ҳар бир футболчи бир хил ўйлаши ва ҳаракатланиши керак. Шунда жамоа ғалаба қозонади.

- Хорижий клублардан таклифлар бўлдими?

- Ҳа бўлди таклифлар, бу сир бўла қолсин! Лекин бир нарсани айта оламан у жамоа Европа Чемпионлар Лигасида ўйнайдиган жамоа...

- Рад жавобини бердингизми? Наҳотки!?

- Ҳа, чунки, “Бунёдкор” билан амалдаги шартномам бор. Қолаверса, оғир вазиятда уларни ташлаб кета олмайман.

- Бугунги учрашув сиз учун, қолаверса, миллий терма жамоа учун жуда муҳим. Тажрибали футболчилар, хусусан, Одил Аҳмедов “қанотида” ўйнаш қандай кечади?

- Тўғрисини айтсам, Одил Аҳмедов билан терма жамоада ўйнаш ниятим бор эди. Худога шукур бу амалга ошмоқда.

Тажрибали футболчилар билан майдонда бирга бўлсанг сен учун жараёнлар осонроқ кечади. Сабаби билмаганларингни улар ўргатади. Шу боисдан улар билан ўйнаш бир қарашда осон кечади.

-Кимга ўхшашни хоҳлайсиз?

- Жорди Альба!

-Жаҳондаги энг яхши футболчи?

- Шубҳасиз, Месси!

Маъмур Пармонов суҳбатлашди

Манба: www.stadion.uz.
Киритилди: 21:26, 27.03.2018. Ўқилди: 3244 марта. Фикрлар: 4 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик