Бугун 23 апрель, 2025 йил, чоршанба.

      • 22.04.2025 00:00
      • Жирона
      • 1:3
      • Бетис
      • 22.04.2025 22:00
      • Валенсия
      • 1:1
      • Эспаньол
      • 23.04.2025 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Мальорка
      • 23.04.2025 22:00
      • Сельта
      • -:-
      • Вильярреал
      • 23.04.2025 22:00
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Лас-Пальмас
      • 24.04.2025 00:30
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 24.04.2025 00:30
      • Алавес
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 24.04.2025 22:00
      • Осасуна
      • -:-
      • Севилья
      • 24.04.2025 22:00
      • Леганес
      • -:-
      • Жирона
      • 22.04.2025 00:00
      • Тоттенхэм
      • 1:2
      • Ноттингем Форест
      • 23.04.2025 00:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 24.04.2025 00:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Кристал Пэлас
  • Ўзбекистон кубоги
      • 22.04.2025 16:00
      • Замин
      • 0:3
      • Қизилқум
      • 22.04.2025 16:30
      • Андижон ФА
      • 0:7
      • Қўқон-1912
      • 22.04.2025 16:30
      • Сирдарё ФА
      • 0:1
      • Олимпик MobiUz
      • 22.04.2025 18:00
      • Хоразм
      • 3:1
      • Жайхун
  • «A» Серия
      • 23.04.2025 21:30
      • Торино
      • -:-
      • Удинезе
      • 23.04.2025 21:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Фиорентина
      • 23.04.2025 21:30
      • Женоа
      • -:-
      • Лацио
      • 23.04.2025 21:30
      • Парма
      • -:-
      • Ювентус

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 ОКМК 6 16
2 Насаф 6 14
3 Бунёдкор 6 12
4 Динамо 6 12
5 Андижон 6 9
6 Нефтчи 6 9
7 Навбаҳор 6 8
8 Хоразм 5 7
9 Қизилқум 5 7
10 Пахтакор 6 6
11 Бухоро 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Сурхон 6 6
14 Машъал 6 6
15 Сўғдиёна 6 4
16 Шўртан 6 1

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Хоразм 0-0 Бунёдкор
6-тур Қизилқум 1-0 Қўқон-1912
6-тур Шўртан 0-1 Машъал
6-тур Бухоро 1-3 Насаф
6-тур Нефтчи 0-4 Пахтакор
6-тур Андижон 1-2 Динамо
6-тур ОКМК 3-2 Сўғдиёна
6-тур Сурхон 1-0 Навбаҳор

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Турции. "Галатасарай" - "Бодрум".
      10:00 Новости футбола.
      10:05 Чемпионат Германии. "Боруссия Дортмунд" - "Боруссия Мёнхенгладбах".
      12:05 Новости футбола.
      12:10 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      13:20 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Кёльн" - "Пройссен Мюнстер".
      15:25 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      16:25 Новости футбола.
      16:30 Чемпионат Германии. 2-я Бундеслига. "Нюрнберг" - "Падерборн 07".
      18:30 Новости футбола.
      18:35 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      20:35 Новости футбола.
      20:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      21:50 Новости футбола.
      21:55 LIVE Чемпионат Испании. "Сельта" - "Вильярреал". Прямая трансляция.
      23:55 "Голевая неделя".
      00:25 LIVE Чемпионат Испании. "Депортиво Алавес" - "Реал Сосьедад". Прямая трансляция.
      02:25 Новости футбола.
      02:30 Чемпионат Германии. Обзор тура.
      03:30 "Всё о главном". Юрий Ментюков.
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Бавария Мюнхен".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 23.04.2025

      05:45 Бадминтон. Всероссийские соревнования "Крылатый Зилант" в Казани.
      07:30 Д/с "Век нашего спорта".
      08:00 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      09:55 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. Trophee EDF в Льевене, Франция.
      12:00 "Вы это видели".
      12:55 LIVE Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины. Прямая трансляция.
      15:00 "География спорта". Самара.
      15:30 "Физруки. Будущее за настоящим".
      16:05 Фристайл. Чемпионат мира в Швейцарии. Слоупстайл.
      18:30 "Парусный спорт".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 Д/с "Век нашего спорта".
      21:50 Дзюдо. Fonbet Молодёжное первенство России в Волгограда.
      23:30 Лёгкая атлетика. Мировой тур в закрытых помещениях. ORLEN Copernicus Cup в Торуни, Польша.
      01:50 "Физруки. Будущее за настоящим".
      02:25 Спортивная гимнастика. Fonbet Кубок России в Новосибирске. Команды. Женщины.
      04:35 "Страна спортивная".
      04:50 Д/ф "Роналду".
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 23.04.2025

      05:25 "География спорта". Казань.
      05:55 Новости.
      06:00 Футбол. Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Байер 04 Леверкузен".
      08:00 "Непобедимый".
      08:30 "Что за спорт?". "Экстрим".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      12:00 Новости.
      12:05 Специальный репортаж.
      12:25 "География спорта". Карелия.
      12:55 "География спорта". Камчатка.
      13:30 Смешанные единоборства. UFC Fight Night в Абу-Даби, ОАЭ. Шарабутдин Магомедов против Михала Олексейчука.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Шахматы".
      16:55 "Непобедимый".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:25 "Вид сверху".
      18:55 LIVE Дзюдо. Чемпионат Европы в Черногории. Прямая трансляция.
      21:25 LIVE Хоккей. ФОНБЕТ Чемпионат КХЛ. Плей-офф. 1/4 финала. 7-й матч. Прямая трансляция.
      23:50 LIVE Футбол. Кубок Италии. 1/2 финала. "Интер" - "Милан". Прямая трансляция.
      02:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:55 Самбо. Чемпионат Европы на Кипре.
      04:10 Синхронное плавание. Чемпионат России в Екатеринбурге.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 23.04.2025

      06:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      08:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 1. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты.
      09:30 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      11:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 2.
      12:30 Велоспорт. "Велошоу".
      13:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      14:00 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      17:00 Легкая атлетика. Бостонский марафон в США.
      18:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      21:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.
      22:30 LIVE Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 Велоспорт. Гонка "Флеш Валонь" в Бельгии.
      03:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Раунд 1.
      04:30 Велоспорт. Тур Альп в Италии. Этап 3.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дмитрий Адисман: «Ҳар қандай ҳолатда ҳам «Пахтакор»га янги стадион бунёд этилади»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / ПФЛ клублари / Пахтакор
Рукн: Интервьюлар
A A A

Халқ жамоаси номини олган «Пахтакор»да катта ўзгаришлар юз бермоқда. Жамоанинг янги раҳбарлари клубни ҳар томонлама профессионал даражага кўтариш, «Пахтакор»нинг шонли даврини қайтариш борасида ислоҳотлар олиб боришмоқда.

Тез орада тарихий аҳамиятга эга ўйингоҳ ўрнида замонавий, кўркам, муҳташам стадион қад ростлайди. Айни пайтда клуб раҳбарияти дунёга машҳур қурилиш компаниялари билан музокара олиб боряпти. Тақдим этилган лойиҳалар бир-биридан чиройли бўлганлиги сабабли, «Пахтакор» хўжайинлари бир тўхтамга келишга қийналишяпти.

Бу ерда шарқона меъморий услуб ҳам инобатга олиняпти. Афсуски, жамоа ОЧЛ «плей-офф»ида Қатарнинг «Ал-Гарафа» клубига имкониятни бой бериб, гуруҳ босқичига чиқа олмади. Шундай бўлсада, «Пахтакор» олдига қўйилган олий мақсадлар ўз кучида қолади.

«Шерлар» жорий мавсумда «олтин дубль» қайд этишни мақсад қилишган. Биз жамоа қароргоҳида бўлиб, «Пахтакор» клуби бош директори Дмитрий Адисмандан эксклюзив интервью олдик.

- «Пахтакор»да янги раҳбарият ишлаётган бўлсада, жамоанинг кўп йиллик анъаналарига содиқ қолинди, - дея сўз бошлади Д.Адисман. - Биз барчамиз «Пахтакор»ни халқ жамоаси сифатида биламиз ва бундан кейин ҳам шундай бўлади. Фақат бунинг учун яна халқнинг меҳрини қозониш, мухлисларни стадионларга қайтариш лозим.

Аммо бу жараён осон кечмайди. Турли акциялар ўз йўлига, футболчилар чиройли ўйин намойиш этишса, одамлар яна ўйингоҳларга қайтишади. Яқинда бир сайтда «Пахтакор» раҳбарлари олий ўқув юрти талабаларини мажбуран стадионларга олиб келишга уринишяпти, деган нотўғри маълумот берилди.

Бу борада шуни айтишим лозимки, биз олий ўқув юртлари билан ҳамкорликда ишлаяпмиз. Инс-титутларда фан-зоналарни ташкил қилганмиз. Талабалар билан учрашувлар ўтказиляпти. Бу билан уларда «Пахтакор»га нисбатан муҳаббатни юзага келтиришни мақсад қилганмиз. Нафақат талабалар, балки мухлислар учун ҳам ўйиндан олдин концерт дастурлари намойиш этиляпти.

Оз бўлсада, халқимизнинг кайфиятини янада кўтаришга ўз ҳиссамизни қўшсак, асосий мақсадимизга эришган бўламиз. Бошқа спорт турларига ҳурматни сақлаган ҳолда айтишим жоизки, футболда мухлисларни алдаб бўлмайди. Ҳозирда майдонда астойдил жон куйдириб ҳаракат қиладиган футболчилардан таркиб топган жамоани шакллантириш йўлида иш олиб боряпмиз.

Қолаверса, асосий йўналишимиз сифатида болаларни кўпроқ футболга жалб қилишга урғу қаратганмиз. Болалар футбол билан шуғулланиш орқали соғлом турмуш тарзига ҳам риоя қиладилар. Ҳукуматимиз томонидан олиб борилаётган сиёсат ҳам худди шундай.

Ўз ўрнида биз бу ислоҳотларни тўлалигича қўллаб-қувватлаймиз ва ўз йўналишимизда ишлашда давом этамиз. «Пахтакор»нинг аввалги шонли даврини қайтаришнинг бир қисми сифатида жамоага Шота Арвеладзе бош мураббий сифатида таклиф қилинди. Грузиялик ушбу мутахассис МДҲ мамлакатлари орасида катта обрўга эга. Футболчи сифатида катта ютуқларга эришган.

Клуб раҳбарияти бош мураббийликка тавсия этилган номзодларни жиддий равишда ўрганиб чиқди. Охир-оқибат Арвеладзенинг номзодида тўхталди. Унинг учта тилда бемалол гаплаша олиши, мураббийлик йўналишида замонавий футболдан яхшигина хабардор эканлиги, креатив фикрлаши у билан шартнома имзоланишида асосий омиллар бўлиб хизмат қилди.

Қолаверса, унинг менталитети ҳам бизникига жуда яқин, бир хил деса ҳам бўлади. Машғулотлар янгича технологиялар асосида ўтказиляпти. Ҳар бир футболчининг танасига махсус мосламалар ўрнатилади. Ушбу мослама машғулот чоғида футболчиларнинг жисмоний ҳолатлари ҳақида батафсил маълумотларни тақдим этади.

Шунга қараб, мураббийлар ўйинчиларга юкламаларни беришади. Шуни алоҳида айтишим жоизки, рақобатбардош, кучли жамоани шакллантириш учун бироз вақт керак. Бир-икки йил ичида бунга эришиб бўлмайди. Биз шунчаки юлдуз-легионерларни олиб келиб натижага эришишни истамаймиз.

Ўзимизнинг футболчиларни юзага чиқаришимиз керак. Бу билан бизга легионерлар керак эмас, деган фикр юзага келмаслиги лозим. Хорижлик футболчига эҳтиёж бўлганлиги учун Исмоил Гонсалвеш билан шартнома имзоладик. Бундай ўйинчилар маҳаллий ёшларнинг ўсишларига ҳам ёрдам беришади.

- «Пахтакор» стадионида ўтказиладиган ўйинларнинг рекламаси талаб даражасидами? Шаҳримизнинг гавжум кўчаларида баннерлар етарлича жойлаштирилганми?

- Бу борада кенг кўламли иш олиб боряпмиз. Маркетинг йўналишида катта дастур ишлаб чиқилган. Шаҳар бўйлаб кўплаб баннерлар жойлаштирилади.

Бекатлар, шоҳкўчалар, турли оммавий ахборот воситалари орқали учрашувларнинг анонслари бериб борилади. Албатта, рекламанинг ҳозирги ҳолати талаб даражасида эмас.

- Футболимизда олиб борилаётган катта ислоҳотлардан бири - олий лигамизнинг Суперлигага ўзгартирилгани, жамоалар сонининг 12тага қисқартирилгани бўлди. Бу янгиликка муносабатингиз қандай?

- Мазкур янгилик амалиётга татбиқ этилаётганида, яхшигина мунозараларга сабаб бўлганди. Матбуотда турлича фикрлар билдирилди. Уларнинг аксарияти салбий эди. ЎФА раҳбарияти етакчи мутахассислар билан маслаҳатлашгач, етакчи хорижий давлатлар иш услубини ўрганганидан кейин ушбу қарорга келди.

Ҳозирги ҳолатда Суперлигада 12та жамоанинг қолдирилгани ижобий ҳолат бўлди. Кейинги мавсумларда клубларнинг савияси ошиб, кескин рақобатни юзага келтира олса, иштирокчилар сони табиий равишда оширилади.

Биринчи босқич якунларига кўра, олтита жамоанинг ўзаро битта ўзига хос лигада чемпионлик ва совринли ўринлар учун кураш олиб бориши жуда ҳам қизиқарли бўлади. Ишонинг, кучли олтилик учрашувлари мухлисларнинг эътиборидан четда қолиб кетмайди. Ҳар бир ўйин марказий мақомда бўлади. ЎФА футболимизни янги босқичга олиб чиқишга эътибор қаратяпти.

Мазкур янгиликлар сабабли, стадионга ташриф буюраётган томошабинлар сони ошди. Айниқса, водий, воҳа, Бухоро, Зарафшонда ўтказилаётган баҳс-ларда стадионлар мухлислар билан тўляпти. Наманганда «Навбаҳор» иштирокида кечаётган ўйинларда мухлислар стадион ташқарисида ҳам қолиб кетишмоқда.

Айтмоқчи бўлганим, бу янгиликларнинг футболимиз учун фойдаси катта. Суперлигада ҳеч қайси жамоа бир зумгада хотиржам бўлолмайди. Чемпионат кучли бўлганидан кейин терма жамоа ҳам шунга яраша кучайиб боради. Кўряпсизми, ҳаммаси бир-бирига боғлиқ.

Яқинда муҳтарам Президентимизнинг «Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорлари эълон қилинди. Юртбошимиз миллионлар ўйинига шу даражада эътибор қаратаётган экан, демак, Ўзбекистон футболининг эртаси порлоқ.

- «Пахтакор»нинг мавсумлар оралиғида олиб борган трансфер сиёсатидан кўнглингиз тўлдими?

- Тўғрисини айтсам, унчалик тўлмади. Инобатга олинмаган айрим жиҳатлар бор. Ҳозир биз академияни яна ҳам кучайтиришга эътибор қаратяпмиз. Бу борада етарлича камчиликларимиз бор.

Буни ўзимиз яхши биламиз. Биринчи галда футбол ўйнаш учун майдонларимиз етарли эмас. Шу сабабли ҳам клубимиз раҳбарлари академияни такомиллаштириш, футбол майдонлари сонини кескин равишда ошириш бўйича топшириқ беришди.

Академияга янги директор тайинладик. Шота Арвеладзенинг ўзи ҳам академия тарбияланувчиларини кузатиб боради. Унинг туғишган укаси Арчи бу борада унга ёрдам беради.

Яна бир ёрдамчиси Лазло бир пайт-лари Амстердамнинг «Аякс» клубида фаолият олиб борган. Ушбу мутахассисларнинг тажрибаси улкан ва уларнинг бугунги меҳнати эртага ўз мевасини беришига ишонаман. Бизга айнан футболга Европача ёндашиш етишмаяпти.

- Исмоил Гонсалвешнинг трансфери ҳақида нима дея оласиз?

- Мураббийлар ушбу футболчининг иштирокидаги ўйинларни ўрганиб чиқишган эди. Исмоил Туркия ва БАА мамлакатларидаги ўқув-машғулот йиғинларимизда иштирок этди. Ушбу йиғинлар доирасида 8та назорат учрашуви ўтказдик.

Мураббийларнинг қарори билан ўйинлар 30 дақиқадан 4та бўлим давом этди. Яъни, бу орқали футболчининг чидамлилиги, бугунги жисмоний ҳолати кўздан кечирилди. Барча ўйинларда ғалабага эришдик. Рақиблар орасида «Партизан», «Вардар» каби ўз мамлакатининг чемпион жамоалари бор эди.

Айтмоқчи бўлганим, у даражада кучсиз рақиблар билан ўйнамадик. Футбол жамоавий ўйин ва табиийки, Гонсалвешнинг янги муҳит ва жамоага киришиб кетиши учун озгина вақт керак бўлади.

- «Пахтакор» «Ал-Гарафа»га имкониятни бой бериб, ОЧЛнинг гуруҳ босқичига чиқа олмади. Клуб раҳбарияти ушбу мағлубиятни катта йўқотиш сифатида қабул қилдими? Умуман, ОЧЛсиз қолган жамоа олдига қандай вазифалар қўйилди?

- Дохадаги мағлубиятнинг ўзига яраша сабаблари бор эди. Бу баҳона эмас. Ҳисобда ортда қолаётган пайтимизда ҳам рақиб дарвозасини ишғол қилиш учун яхшигина имконият юзага келди.

Афсуски, Симичга бу вазиятда якуний зарбани бериш учун аниқлик етишмади. Дарвозамизга пенальти белгиланган ҳолат бўйича ҳам баҳс-лашса бўлади. Футболчилар тўпга баравар сакрашганди.

Энди бу ҳакамнинг виждонига ҳавола. Мен реферининг ҳаракатларини муҳокама қилмоқчи эмасман. Агар биринчи бўлимдаги вазиятларни голга айлантирганимизда, танаффусдан кейин ишимиз анча енгиллашарди.

Бундан ташқари, «плей-офф»нинг битта учрашувдан иборатлиги ҳам баҳсли ҳолат. Битта ўйин бўлганидан кейин барибир мезбон жамоанинг устунлиги юзага келади.

Мезбон жамоа мухлисларининг қўллаб-қувватлаши билан ҳам керакли натижага эришиб олиши мумкин. Шундай бўлсада, «Пахтакор»нинг режалари ўзгармайди. Биз ОЧЛни ютишни мақсад қилганмиз. Лекин бунинг учун биринчи галда ОЧЛ йўлланмасини қўлга киритишимиз керак.

Жорий  мавсумда чемпионлик унвонини қўлга кирита олсак, келаси йили тўғридан-тўғри гуруҳ босқичидан баҳсларга киришамиз.          

- «Пахтакор» ўйингоҳининг бузилиши ва унинг ўрнига янгисининг қурилиши ҳақида гап-сўзлар бўлганди. Стадион масаласида қандай янгиликлар бор?

Жамоабуйилгимавсумниҳозиргиўйингоҳдаўтказадими? Янги стадион қурилиши қачонга мўлжалланмоқда?

- Стадион масаласида ҳозирча аниқ маълумот бера олмайман. Бизда жуда ҳам кўп лойиҳалар бор. Дунёнинг кўзга кўринган қурилиш компаниялари ўз хизматларини таклиф қилишган.

Улар орасида Германия, Австриядан ташқари, Россиядаги ЖЧ-2018 стадионларини бунёд этган компаниялар ҳам бор. «Бунёдкор» стадионини қурган компания ҳам бизга мурожаат қилган. Стадион икки ярусли ва 30000 мухлисга мўлжалланган бўлади.

Икки йил давомида қурилиш ишлари давом этади. Бизга маъқул келаётган лойиҳалар етарли, лекин улардан фақат биттасини танлаш керак. Янги стадион лойиҳаси тасдиқланса, у ҳолда шу йилнинг ўзидаёқ қурилиш ишлари бошлаб юборилади.

Ҳар қандай ҳолатда янги ўйингоҳ бунёд этилади. Ихтиёримизда «Жар» стадиони ҳам бор. Биз бемалол ушбу стадионда уй учрашувларини ўтказаверамиз. Бу борада ҳеч қандай муаммо бўлмайди. Ўз вақтида бу стадионда ЖЧ саралаш ўйинлари, ОЧЛ учрашувлари ўтказилган. Барча талабларга тўлиқ жавоб беради.

- Ғалаба доимо футболчиники, мағлубият эса мураббийники бўлиб келган. Шу маънода олиб қарайдиган бўлсак, мураббий билан қанча муддатга шартнома имзоланган ва унинг олдига аниқ вазифа қўйилдими?

- Шота Арвеладзенинг олдига биринчи галда чемпионлик вазифаси қўйилган. Юқорида айтганимдек, янгиланаётган «Пахтакор»нинг лойи-ҳаси бир-икки йиллик эмас. Бос-қичма-босқич амалга ошириб борамиз.

Шота олиб бораётган мураббийлик иши бизга маъқул келяпти. У ўзини бу ерда уйидагидек ҳис қиляпти. Ўйлайманки, Шота Арвеладзе билан биргаликда ҳали олдимизга қўйилган мақсадларга эришамиз.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:51, 03.04.2018. Ўқилди: 9423 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, шу пайтгача 16та давлат ЖЧни ўзида қабул қилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 5
2 Пахтакор Игорь Сергеев 4
3 Бунёдкор Луис Качорри 4
4 Нефтчи Зоран Марушич 3
5 ОКМК Хуршид Ғиёсов 3
6 ОКМК Али Абдураҳмонов 3
7 Пахтакор Умар Адҳамзода 2
8 Навбаҳор Аббос Ғуломов 2
9 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
10 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.