Бугун 22 октябрь, 2025 йил, чоршанба.

      • 21.10.2025 00:00
      • Вест Хэм
      • 0:2
      • Брентфорд
      • 21.10.2025 00:00
      • Алавес
      • 0:0
      • Валенсия
  • Элит ОЧЛ
      • 21.10.2025 12:45
      • Мельбурн Сити
      • 2:1
      • Бурирам Юнайтед
      • 21.10.2025 15:00
      • Ченгду Ронгченг
      • 0:2
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 21.10.2025 15:00
      • Ульсан Хёндэ
      • 1:0
      • Санфречче Хиросима
      • 21.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 0:2
      • Матида Зелвия
      • 21.10.2025 21:00
      • Шабаб ал-Аҳли
      • 4:1
      • Насаф
      • 21.10.2025 23:15
      • Ал-Ҳилол
      • 3:1
      • Ас-Садд
      • 22.10.2025 15:00
      • Кангвон
      • 4:3
      • Виссел Кобе
      • 22.10.2025 17:15
      • Шангхай Шенхуа
      • 2:0
      • Сеул
      • 21.10.2025 21:45
      • Барселона
      • 6:1
      • Олимпиакос
      • 21.10.2025 21:45
      • Қайрат
      • 0:0
      • Пафос
      • 21.10.2025 23:59
      • Арсенал
      • 4:0
      • Атлетико
      • 21.10.2025 23:59
      • Байер
      • 2:7
      • ПСЖ
      • 21.10.2025 23:59
      • Копенгаген
      • 2:4
      • Боруссия Д
      • 21.10.2025 23:59
      • Ньюкасл
      • 3:0
      • Бенфика
      • 21.10.2025 23:59
      • ПСВ
      • 6:2
      • Наполи
      • 21.10.2025 23:59
      • Юнион
      • 0:4
      • Интер
      • 21.10.2025 23:59
      • Вильярреал
      • 0:2
      • Манчестер Сити
      • 22.10.2025 21:45
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Қорабоғ
      • 22.10.2025 21:45
      • Галатасарой
      • -:-
      • Буде-Глимт
      • 22.10.2025 23:59
      • Монако
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 22.10.2025 23:59
      • Аталанта
      • -:-
      • Славия
      • 22.10.2025 23:59
      • Бавария
      • -:-
      • Брюгге
      • 22.10.2025 23:59
      • Челси
      • -:-
      • Аякс
      • 22.10.2025 23:59
      • Айнтрахт Ф
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 22.10.2025 23:59
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Ювентус
      • 22.10.2025 23:59
      • Спортинг
      • -:-
      • Марсель
      • 22.10.2025 15:00
      • Гамба Осака
      • 3:1
      • Теп Хань Нам Динь
      • 22.10.2025 17:15
      • Ратчабури
      • 5:1
      • Истерн
      • 22.10.2025 18:45
      • Андижон
      • 0:0
      • Холидия
      • 22.10.2025 18:45
      • Гоа
      • 1:2
      • Ан-Наср (СА)
      • 22.10.2025 18:45
      • Истиқлол Душанбе
      • 2:1
      • Аз-Завра
      • 22.10.2025 21:00
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • -:-
      • Аркадағ
      • 22.10.2025 21:00
      • Истиқлол
      • -:-
      • Ал-Виҳдат
      • 22.10.2025 21:00
      • Ал-Муҳаррақ
      • -:-
      • Ал-Васл

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 8 19
2 Манчестер Сити 8 16
3 Ливерпуль 8 15
4 Борнмут 8 15
5 Челси 8 14
6 Тоттенхэм 8 14
7 Сандерленд 8 14
8 Кристал Пэлас 8 13
9 Ман. Юнайтед 8 13
10 Брайтон 8 12
11 Астон Вилла 8 12
12 Эвертон 8 11
13 Брентфорд 8 10
14 Ньюкасл 8 9
15 Фулхэм 8 8
16 Лидс 8 8
17 Бёрнли 8 7
18 Ноттингем Форест 8 5
19 Вест Хэм 8 4
20 Вулверхэмптон 8 2

Ўтган ўйинлар. 8-тур

8-тур Ноттингем Форест 0-3 Челси
8-тур Брайтон 2-1 Ньюкасл
8-тур Бёрнли 2-0 Лидс
8-тур Кристал Пэлас 3-3 Борнмут
8-тур Манчестер Сити 2-0 Эвертон
8-тур Сандерленд 2-0 Вулверхэмптон
8-тур Фулхэм 0-1 Арсенал
8-тур Тоттенхэм 1-2 Астон Вилла
8-тур Ливерпуль 1-2 Ман. Юнайтед
8-тур Вест Хэм 0-2 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

25/10 00:00 Лидс - Вест Хэм
25/10 19:00 Челси - Сандерленд
25/10 19:00 Ньюкасл - Фулхэм
25/10 21:30 Ман. Юнайтед - Брайтон
26/10 00:00 Брентфорд - Ливерпуль
26/10 19:00 Вулверхэмптон - Бёрнли
26/10 19:00 Астон Вилла - Манчестер Сити
26/10 19:00 Борнмут - Ноттингем Форест
26/10 19:00 Арсенал - Кристал Пэлас
26/10 21:30 Эвертон - Тоттенхэм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7109 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Раҳмат, Венгер. Кечир, Венгер

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Мураббийлар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бунга ишониш қийин, лекин замонавий футболнинг энг катта дарғаларидан бири ўз постини ташлаб кетмоқда. Арсен Венгер «Арсенал»ни 1996 йилнинг сентябридан буён бошқариб келди, ўша кузда туғилган болалар бу кузда 22 ёшга чиқади, уларнинг қанчалари «Арсенал» номи Арсен Венгер шарафига қўйилган деб ўйлаб катта бўлишди, 2018 йилнинг 20 апрелида эса клуб сайтида «Merci Arsène» ёзувли хабарнома эълон қилинди.

«Диққат билан ўйлаб кўриб, клубдагилар билан муҳокамалардан кейин ҳис қилдимки, кетиш вақти келган.

Мен бу йилларни, бу унутилмас йилларни ҳадя этгани учун клубдан миннатдорман. Мен клубда тўла масъулият билан, ҳалол ишладим.

Мен клубнинг барча вакилларига, футболчилар, оддий ходимлар-у раҳбарлар ва албатта мухлисларга миннатдорчилик билдираман. Улар клубни шундай даражага олиб чиқишди.

Мен барча мухлисларни жамоа билан қолишга чақираман, улар биргаликда юқори чўққиларни забт этишади.

«Арсенал» мухлисларидан клуб қадриятларини сақлашни сўрайман. Муҳаббат ва абадий дўстлик билан Арсен Венгер».

Бунга ишониш қийин. Худди Арсен ҳамиша Лондонда бўладигандек эди. «Арсенал» ўйинларида ҳамиша у майдон четида кибор билан тураверадигандек эди.

Арсен Венгерни профессор деб аташган. Бу лақабини у шахматни жуда зўр ўйнагани учун олган эмас. Уни Страсбург университетининг иқтисодиёт бўйича магистр бўлгани учун профессор деб алқашмаган. Шунинг учунки, у Англия футболини ўзгартирди. Жаҳон футболида инқилоб қилди. Узун паслар ва диагонал узатмалар - унинг фалсафасига ёт эди. 

Ўтган асрнинг 90-йилларида Англияда ҳамма қанотлардан жарима майдончасига тўп узатиш орқали классик инглиз футболини ўйнарди. Бош билан яхши ўйновчи марказий ҳужумчилар урф бўлган, асосий эътибор яккакурашларга қаратилганди. Венгер лигага янги нафас олиб кирди. У техник футбол, қисқа масофаларда тўп узатиш орқали олдинга ҳаракатланиш билан йўғрилган янгича услубни Англия футболига сингдирди. Бу футболни чиройли ўйнаш эди. У эски анъаналарни йўққа чиқарди ва ўз услубини Англия футболи қадриятига айлантирди. Мана энди Англиядаги жамоаларнинг ярмидан кўпи паслар билан ўйнашни ўрганиб олди. Замонавий футбол даҳоси Хосеп Гвардиола эса кўп нарсани Венгердан ўрганганини тан олган.

У Англия премьер-лигасида зафар қучган британиялик бўлмаган илк мутахассис бўлди. У «Unbeaten Team» («Енгилмас жамоа») тузган инсондир, у жаҳонга Тьерри Анри, Деннис Бергкамп, Робер Пирес, Патрик Виера каби футболчиларни олиб чиқди.

Венгернинг полапонлари энди улғайган. Улардан бири тез орада узтозидан эстафетани қабул қилиб олиши ҳам мумкин - Виера унинг ўрнини эгаллаши мумкинлиги ҳақида гаплар юрибди. Жованни ван Бронхост, Анри, Бергкамп каби мураббийларнинг янги авлоди вакиллари етишиб чиқмоқда.

У ўтган вақт давомида клуб билан жами 17 соврин ютди, шундан 3таси Англия чемпионлиги (1998, 2002, 2004), 7та Англия Кубоги ва 7та Англия Суперкубоги. У Англия премьер-лигасида ўйин ўтказиш бўйича рекорд ўрнатди - у жамоасини АПЛнинг 823 ўйинида майдонга бошлаб тушди. У бу борада «Манчестер Юнайтед»нинг собиқ устози Алекс Фергюсонни (810) ортда қолдирган.

22 йиллик фаолияти давомида у «Арсенал» билан барча мусобақалар доирасида жами 1228 ўйин ўтказди, шундан 704тасида ғалаба қозонилди.

Машҳур журналистлардан бири шундай деганди: «Барча футбол ўйнайди, Венгер эса фақат кузатади». Арсен ҳамиша айбдорларни топарди, бу фақат унинг футболчилари бўлмасди. У ўз болаларини ҳар қандай кучдан ҳимоя қиларди. Айнан шунинг учун кўплар уни севган. Ва сотган. Кейин Самир Насри каби афсус билан узр сўраган. Бошқа кўплар ҳам.

Уни клубида қадрлашди, трибунада ҳуштакбозлик қилишди. Трибуналарда «Wenger Out» ёзувли плакатлар «In Wenger we trust»дан кўпроқ бўлди. Унга ишонишмасди. Ахир унга бошидан ишонишмаганди. У Япониядан келганида ҳам ҳамма шундай дерди: «Arsene Who?». У шу ишончсизлик билан 22 йил чидади ва сэр Алексни ортда қолдирди.

Лекин бу эра энди тугади. Энди ёзда ҳам, кузда ҳам, қишда ҳам, баҳорда ҳам Венгерни «Арсенал»да кўрмаймиз. 

Раҳмат, месье Арсен. Кечир месье Арсен.

Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 02:50, 21.04.2018. Ўқилди: 4863 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Агар Эйбар ва Вильярреал шаҳарлари аҳолисини қўшиб "Камп Ноу"га жойлаштирса, стадионда яна 20 мингдан ортиқ бўш жой қолади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 9
2 Борнмут Энтойн Семеньо 6
3 Бёрнли Джейдон Энтони 4
4 Брентфорд Игор Тиаго 4
5 Сандерленд Вильзон Изидор 3
6 Вест Хэм Жеррод Боуэн 3
7 Челси Мойсес Кайседо 3
8 Ливерпуль Юго Экитике 3
9 Тоттенхэм Ришарлисон 3
10 Кристал Пэлас Исмаила Сарр 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.