Бугун 7 апрель, 2025 йил, душанба.

      • 06.04.2025 00:00
      • Барселона
      • 1:1
      • Бетис
      • 06.04.2025 17:00
      • Лас-Пальмас
      • 1:3
      • Реал Сосьедад
      • 06.04.2025 19:15
      • Севилья
      • 1:2
      • Атлетико
      • 06.04.2025 21:30
      • Вальядолид
      • 0:4
      • Хетафе
      • 07.04.2025 00:00
      • Вильярреал
      • 0:0
      • Атлетик Бильбао
      • 08.04.2025 00:00
      • Леганес
      • -:-
      • Осасуна
  • «A» Серия
      • 06.04.2025 15:30
      • Лечче
      • 1:1
      • Венеция
      • 06.04.2025 18:00
      • Эмполи
      • 0:0
      • Кальяри
      • 06.04.2025 18:00
      • Торино
      • 1:1
      • Верона
      • 06.04.2025 21:00
      • Аталанта
      • 0:1
      • Лацио
      • 06.04.2025 23:45
      • Рома
      • 1:1
      • Ювентус
      • 07.04.2025 23:45
      • Болонья
      • -:-
      • Наполи
  • Суперлига
      • 06.04.2025 17:45
      • Андижон
      • 1:0
      • Машъал
      • 06.04.2025 18:00
      • Сўғдиёна
      • 2:0
      • Пахтакор
      • 06.04.2025 20:15
      • ОКМК
      • 0:0
      • Динамо
      • 06.04.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • 3:1
      • Саутгемптон
      • 06.04.2025 18:00
      • Брентфорд
      • 0:0
      • Челси
      • 06.04.2025 18:00
      • Фулхэм
      • 3:2
      • Ливерпуль
      • 06.04.2025 20:30
      • Ман. Юнайтед
      • 0:0
      • Манчестер Сити
      • 08.04.2025 00:00
      • Лестер
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 06.04.2025 20:00
      • Хитой
      • 1:2
      • Ўзбекистон
      • 06.04.2025 22:15
      • Саудия Арабистони
      • 3:1
      • Таиланд
      • 07.04.2025 20:00
      • Вьетнам
      • -:-
      • Япония
      • 07.04.2025 20:00
      • Индонезия
      • -:-
      • Яман
      • 07.04.2025 22:15
      • Афғонистон
      • -:-
      • Жанубий Корея
      • 07.04.2025 22:15
      • БАА
      • -:-
      • Австралия
      • 08.04.2025 20:00
      • КХДР
      • -:-
      • Тожикистон
      • 08.04.2025 22:15
      • Уммон
      • -:-
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Бунёдкор 4 10
2 ОКМК 4 10
3 Насаф 4 8
4 Динамо 4 8
5 Бухоро 4 6
6 Хоразм 3 6
7 Андижон 4 6
8 Нефтчи 4 6
9 Навбаҳор 4 5
10 Пахтакор 4 3
11 Сўғдиёна 4 3
12 Қизилқум 3 3
13 Қўқон-1912 4 3
14 Сурхон 4 3
15 Машъал 4 3
16 Шўртан 4 1

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Бухоро 0-2 Бунёдкор
4-тур Сурхон 3-1 Қўқон-1912
4-тур Нефтчи 3-2 Навбаҳор
4-тур Шўртан 1-4 Насаф
4-тур Андижон 1-0 Машъал
4-тур Сўғдиёна 2-0 Пахтакор
4-тур ОКМК 0-0 Динамо

Навбатдаги ўйинлар. 4-тур

05/04 18:00 Қизилқум - Хоразм

Сўровнома

  • Ўзбекистоннинг қаеридансиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 20419 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Битта кубок учун 32 жамоа: «El Tricolor»нинг навбатдаги сафари

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Жаҳон чемпионати / Россия-2018
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футбол бўйича жаҳон чемпионати иштирокчилари ҳақидаги туркум мақолаларни сайтимизда эълон қилишда давом этамиз. Навбат КОНКАКАФ минтақаси етакчиси Мексикага!

Лақаби: «El Tricolor» («учранглилар»), «яшиллар».

Конфедерация: КОНКАКАФ.

Бош мураббий: Хуан Карлос Осорио.

Сардор: Рафаэл Маркес.

Энг кўп ўйин ўтказган футболчи: Клаудио Суарес (177).

Тўпурар: Хавьер Эрнандес (48).

Уй стадиони: «Ацтека».

ФИФА рейтингида: 33-ўрин (2018 йил 12 апрель).

Энг юқори ўрин: 4 (1998 йил февраль-июнь, 2006 йил май-июнь).

Энг паст ўрин: 40 (2015 йил июль)

Илк ўйин: Гватемала – Мексика 2:3 (Гватемала, Гватемала; 1923 йил 1 январь).

Энг йирик ғалаба: Мексика – Багама ороллари 13:0 (Толука, Мексика; 1987 йил 28 апрель).

Энг йирик мағлубият: Англия – Мексика 8:0 (Лондон, Англия; 1961 йил 10 май).

Жаҳон чемпионатидаги иштироки: 15 (чорак финал, 1970, 1986 йиллар)

КОНКАКАФ олтин кубоги ғолиби: 10 марта.

Конфедерациялар кубоги: 1 та олтин, 1 та бронза.

Америка кубоги: 2 та кумуш, 3 та бронза.

Танишув

Мексикага илк футболни 20-аср бошларида конларда ишлайдиган инглиз ишчилари ва фуқаролик уруши туфайли бориб қолган испан қочоқлари олиб киришган. 1902 йилдан бошлаб мамлакат чемпионати ўтказиб келинса-да, унда асосан чет эллик муҳожирлар тўп сурарди. Мексикаликлардан ташкил этилган илк клуб «Америка» 1916 йилда Мехико университети талабалари томонидан тузилган ва Мексика терма жамоаси сифатида илк ўртоқлик ўйинларида иштирок этган. Мамлакат ҳудудида юз берган турли инқилоблар футболнинг бир маромда ривожланишига салбий таъсир кўрсатган.

Мексика футбол федерацияси 1927 йилга келиб ташкил этилди ва уч йилдан сўнг терма жамоа илк жаҳон чемпионатида иштирок этди. Шу кунгача чемпионатларда умумий ҳисобда 15 марта қатнашган «El Tricolor» ғолиб бўлмаган жамоалар орасида чемпионатда иштирок этиш бўйича энг яхши кўрсаткичга эга. Мексика иккита жаҳон чемпионатига мезбонлик қилган бўлиб, Мехикодаги «Ацтека» стадиони яқин-яқингача иккита жаҳон чемпионати финали ўтказилган ягона стадион мақомида эди.

Натижа

Мексикаликлар жаҳон чемпионатидаги илк яхши натижани 1970 йилда қўлга киритган. Ўшанда гуруҳ баҳсларида СССР билан дуранг ўйнаб, Салвадор ва Белгияни мағлубиятга учратишади ва илк бор плей-офф баҳсларига йўлланма олишади.

КОНКАКАФ минтақасининг етакчи ва энг совриндор терма жамоаси ҳисобланган яшиллар шу кунгача қитъа миқёсида ўтказилган 21 та турнирнинг 10 тасида ғалаба қозонган. Учранглилар ҳисобида конфедерациялар кубогининг олтин ва бронза медаллари ҳам бор.

Мексика терма жамоаси 1993 йилдан КОНМЕБОЛ минтақасида ўтказиладиган Америка кубогида иштирок этиб келмоқда.  Мазкур турнирда 2 марта кумуш, 3 марта бронза медалларини қўлга киритган.

Рафаэль Маркес Мексика терма жамоасининг етакчиларидан бири

Иккинчи мезбонлик

1986 йили Колумбияда ўтказилиши лозим бўлган жаҳон чемпионати молиявий қийинчиликлар туфайли Мексикага кўчирилди. Ўшанда терма жамоани илк бор европалик мутахассис Бора Милутинович бошқарарди. Мексикаликлар учун ушбу чемпионат биринчи ва ҳозирча ягона мағлубиятсиз турнир бўлиб қолмоқда.

Гуруҳ ўйинларида Белгия ва Ироқни мағлубиятга учратган (2:1 ва 1:0) мексикаликлар нимчорак финалда Болгарияни таслим этишди – 2:0! Мазкур баҳсда қайчи услубида гол киритган Мануэл Негрете ҳалигача жаҳон чемпионатларидаги энг чиройли гол соҳибларидан бири сифатида эътироф этилади.

Чорак финалда Германияга дуч келган Милутинович шогирдлари пеналтилар сериясига кўра ярим финалдан мосуво бўлишди. Жаҳон чемпионатида порлаши кутилган терма жамоа юлдузи «Реал» (Мадрид) клуби аъзоси Уго Санчес ҳам турнир давомида ўзини кўрсата олмади.

1990 йилги жаҳон чемпионатини ФИФА тақиқи туфайли ўтказиб юборган Мексика кейинги барча чемпионатларда мунтазам қатнашиб келмоқда.

Асосий юлдуз

Тарихда Мексиканинг кучли футболчилари етарлича бўлган. Рақиб жарима майдонигача бора оладиган дарвозабон Хорхе Кампос, унинг давомчиси Освалдо Санчес, яқин-яқингача терма жамоа тўпурари бўлган Харед Борхетти ва албатта «Америка»нинг афсонавий ҳужумчиси Куаутемок Бланко.

Бугунги кунда ҳам юқоридаги юлдузларнинг давомчилари етарли. Терма жамоани 15 йиллик етакчиси Рафаэл Маркессиз тасаввур қилиш қийин. Мексикаликлар терма жамоаси билан тўртта жаҳон чемпионатида иштирок этган ҳимоячини афсонавий Уго Санчес билан бир қаторга қўйишади. Шу кунгача терма жамоа либосида 143 марта майдонга тушган «Барселона»нинг собиқ ҳимоячиси жаҳон чемпионатининг финал қисмида 16 та ўйинда иштирок этган.

Бироқ бугунги кун юлдузи Чичарито лақаби билан машҳур Хавьер Эрнандес саналади. У машҳурлик борасида ҳар қандай мексикаликни ортда қолдиради: «Instagram»даги саҳифасини 4,4 млн. обуначи кузатиб боради. Унинг Европадаги клублари футболчининг либосини Мексикада сотиш орқали катта даромад олмоқда. «МЮ» сафида Европадаги дебют мавсумидаёқ 20 та гол киритган Чичарито захирадан тушиб гол киритиш бўйича Уле Гуннар Сульшерни ҳам ортда қолдирган эди.

2015 йилда Ливеркузеннинг «Байер» клубига ўтган футболчи илк мавсумдаёқ 17 гол билан мухлисларни хурсанд қилди. Аммо кейинги мавсум аспиринчиларга анча омадсиз келди ва бу Чичаритонинг сермаҳсуллигига ҳам таъсир қилди. У Англиянинг «Вест Хэм»ига ўтиб кетди. Клуб бошқарувига Дэвид Мойес келгач, мексикалик футболчи унинг асосий қуролига айланди. Клубдаги фаолиятидан фарқли равишда терма жамоада мунтазам ўйнаётган футболчи яқинда миллий терма жамоанинг энг яхши тўпурарига айланди. У Россия майдонларида мексикаликларнинг асосий умиди сифатида баҳоланмоқда.

Саралаш ўйинлари

Жаҳон чемпионати саралаш баҳслари КОНКАКАФ минтақасида 5 босқичда ўтказилади. Мексика кучли жамоалар қаторида саралашнинг 4-босқичидан курашга қўшилди. Катта устунлик билан сўнгги босқичга етиб келган яшиллар Коста-Рика, АҚШ, Ҳондурас, Панама ҳамда Тринидад ва Тобагони ортда қолдириб, сўнгги баҳс олдидан рақибларидан 5 очко илгарилаб кетди ва муддатидан олдин Россияга бориш ҳуқуқини қўлга киритди.

 Сўнгги бешта ўйин 

Сана

Рақиб

Ҳисоб

Гол муаллифлари

Шаҳар

1

2017 йил 10 ноябрь

Белгия

3:3

Гуардадо, Лосано 2 та

Брюссел, Белгия

2

2017 йил 13 ноябрь

Польша

1:0

Хименес

Гданск, Польша

3

2018 йил 1 февраль

Босния ва Герцоговина

1:0

Айяла

Техас, АҚШ

4

2018 йил 24 март

Исландия

3:0

Фабиан,

Лайюн,

Лайюн

Сан-Франциско, АҚШ

5

2018 йил 28 март

Хорватия

0:1

Арлингтон, АҚШ

Рақиблар

Россия майдонларида «F» гуруҳидан ўрин олган Мексика амалдаги жаҳон чемпиони Германия, Италиядек кучли жамоани жаҳон чемпионатидан мосуво қилган «швед викинглари» ва Жанубий Корея билан беллашади

Манба: www.xabar.uz
Киритилди: 11:01, 01.05.2018. Ўқилди: 8846 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Бунёдкор Луис Качорри 4
2 Нефтчи Зоран Марушич 3
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
4 Пахтакор Игорь Сергеев 2
5 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 2
6 Хоразм Рустамжон Абдуҳамидов 2
7 ОКМК Али Абдураҳмонов 2
8 Қизилқум Элгужа Лобжанидзе 2
9 Навбаҳор Руслан Жиянов 2
10 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.