Мадриднинг «Реал» клуби собиқ ярим ҳимоячиси Тони Кроос жамоанинг ёш иқтидори Арда Гюлер ҳақида фикр билдирди. У туркиялик футболчи тез орада «қаймоқранглилар»нинг асосий фигурасига айланишига ишонмоқда.
«Арда Гюлер — «Реал»нинг келажакдаги калит футболчиси. У жорий йилда кўп ўйин амалиётига эга бўлди ва яқин истиқболда жамоа учун жуда муҳим аҳамият касб этади. Унинг учун энг мақбул позиция — дарвозага яқин бўлган «ўнлик» роли. Ардада голли узатма бериш қобилияти юқори, шу сабабли у ҳужумчилар ва вингерларга яқинроқ ўйнаши керак. У соф ҳужумчи эмас, шу боис ҳужум марказида унинг имкониятлари чекланиб қолади. Шу билан бирга, Гюлер майдон чуқурлигидан туриб ҳам хавфли вазиятлар яратишга қодир», — дея Крооснинг сўзларини келтиради Footmercato.
Маълумот учун, Арда Гюлер жорий мавсумда барча турнирларда 50 та учрашувда иштирок этиб, ўз ҳисобига 6 та гол ва 14 та голли узатмани ёздириб қўйди.
21 ёшли футболчининг «Реал» билан амалдаги шартномаси 2029 йилнинг ёзига қадар мўлжалланган. Transfermarkt портали туркиялик ярим ҳимоячининг трансфер қийматини 90 миллион еврога баҳолаган.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).