Бугун 18 октябрь, 2025 йил, шанба.

  • Суперлига
      • 17.10.2025 17:00
      • Машъал
      • 0:3
      • Хоразм
      • 17.10.2025 18:30
      • Андижон
      • 4:3
      • Шўртан
      • 17.10.2025 19:15
      • Сўғдиёна
      • 2:1
      • Сурхон
      • 18.10.2025 16:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 18.10.2025 19:15
      • Динамо
      • -:-
      • Бухоро
      • 19.10.2025 16:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Қизилқум
      • 19.10.2025 18:15
      • Нефтчи
      • -:-
      • ОКМК
      • 18.10.2025 00:00
      • Реал Овьедо
      • 0:2
      • Эспаньол
      • 18.10.2025 17:00
      • Севилья
      • -:-
      • Мальорка
      • 18.10.2025 19:15
      • Барселона
      • -:-
      • Жирона
      • 18.10.2025 21:30
      • Вильярреал
      • -:-
      • Бетис
      • 19.10.2025 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Осасуна
      • 19.10.2025 17:00
      • Эльче
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
      • 19.10.2025 19:15
      • Сельта
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 19.10.2025 21:30
      • Леванте
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 20.10.2025 00:00
      • Хетафе
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 18.10.2025 16:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Челси
      • 18.10.2025 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 18.10.2025 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Лидс
      • 18.10.2025 19:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Борнмут
      • 18.10.2025 19:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Эвертон
      • 18.10.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 18.10.2025 21:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 19.10.2025 18:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 19.10.2025 20:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Ман. Юнайтед
  • «A» Серия
      • 18.10.2025 18:00
      • Лечче
      • -:-
      • Сассуоло
      • 18.10.2025 18:00
      • Пиза
      • -:-
      • Верона
      • 18.10.2025 21:00
      • Торино
      • -:-
      • Наполи
      • 18.10.2025 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Интер
      • 19.10.2025 15:30
      • Комо
      • -:-
      • Ювентус
      • 19.10.2025 18:00
      • Женоа
      • -:-
      • Парма
      • 19.10.2025 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Болонья
      • 19.10.2025 21:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Лацио
      • 19.10.2025 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Фиорентина

Флорин Пруня: «Юрген Клопп — «Ливерпуль» тарихидаги энг заиф мураббий» [25]

«Барселона» Ямалнинг турмуш тарзидан хавотирда [10]

ФИФА рейтинги: Ўзбекистон миллий жамоаси 1 поғона пастлади [8]

АПЛ. Абдуқодир Ҳусановнинг энг қиммат футболчилар рейтингидаги ўрни аниқ бўлди [6]

Ўзбекистон кубоги. Финалда «Пахтакор» кўк, «Бухоро» оқ либосида ҳаракат қилади [5]

Модрич фаолиятини якунлагандан кейин «Реал» академиясида мураббий сифатида иш бошлайди [5]

ФИФА рейтинги янгиланди: Франция 3-ўринга тушиб кетди [4]

Суперлига. «Андижон» — «Шўртан» — 4:3 (видеошарҳ) [3]

“Реал” юлдузларига янги BMW машиналари топширилди: энг қиммат автомобилни ким танлади? [3]

Ямал "ПСЖ"га қарши ўйин олдидан "Барса" йиғилишига кечикди. Флик Ламинни захирада қолдирмоқчи эди, лекин Деку аралашди - бу мураббийга ҳам, футболчиларга ҳам ёқмади [3]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 25 56
2 Нефтчи 24 51
3 Пахтакор 24 46
4 Динамо 23 44
5 ОКМК 24 40
6 Бунёдкор 24 40
7 Навбаҳор 24 37
8 Сўғдиёна 25 31
9 Қизилқум 24 29
10 Андижон 24 28
11 Қўқон-1912 25 26
12 Сурхон 25 25
13 Хоразм 25 24
14 Машъал 25 23
15 Бухоро 24 21
16 Шўртан 25 12

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Насаф 3-0 Қўқон-1912
25-тур Машъал 0-3 Хоразм
25-тур Андижон 4-3 Шўртан
25-тур Сўғдиёна 2-1 Сурхон

Навбатдаги ўйинлар. 25-тур

18/10 16:30 Навбаҳор - Бунёдкор
18/10 19:15 Динамо - Бухоро
19/10 16:00 Пахтакор - Қизилқум
19/10 18:15 Нефтчи - ОКМК

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 6663 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳикмат Ҳошимов: «Баъзи мураббийлар иқтидорлани «ўлдиришяпти»

Баҳо:
+ | -1
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Мураббийлар / Фаолият
Рукн: Интервьюлар
A A A

Футбол тараққиёти йўлида олиб борилаётган ислоҳотлар кўламини кенгайтириш ва уларнинг амалга оширилишини тезлаштириш, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар фарзандларининг футбол билан шуғулланишига кенг имконият яратиш мақсадида пойтахтимиздаги «Чиғатой» спорт базасида жойлашган Республика футбол бўйича спорт маҳоратини ошириш Олий мактаби қошида «Ёш футболчилар» гуруҳлари фаолият юритмоқда.

Унда мамлакатимизнинг турли вилоятларидан келган 2000-2010 йилларда таваллуд топган 150 нафарга яқин болалардан иборат жами 9та гуруҳ фаолияти йўлга қўйилган бўлиб, тажрибали мутахассислар, ўз вақтида футболчи сифатида ёрқин из қолдирган Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Ҳикмат Ҳошимов бошчилигидаги ёш мураббийлар миллионлар ўйини сир-асрорларини ўргатишяпти.

Биз футбол мактабида бўлиб, ўзининг «Металлург»даги ўйинлари билан танилган, ўз вақтида миллий термада тўп суриш бахтига муяссар бўлган Ҳикмат Ҳошимовдан интервью олдик.

- Ёш футболчилар футбол сир-асрорларини ўрганиш жараёнида назарий машғулотлар билан бирга 2та табиий ва битта сунъий қопламали майдонда амалий машқлар ҳам ўтказишяпти, - дея сўз бошлади суҳбатдошимиз. - Машғулотлар ҳафтасига уч-тўрт марта бўлиб, ҳар ҳафтанинг охирги кунида гуруҳлар ўртасида назорат учрашувлари ташкил этяпмиз.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, бу гуруҳларда ижтимоий ҳимояга муҳтож оилаларнинг фарзанд­лари футбол билан бепул шуғулланишмоқда. Катта гуруҳимиздаги футболчилар Тошкент шаҳар чемпионатида қатнашишмоқда.

- Футболчилик фаолиятингиз якунланганидан сўнг бошқа соҳада ўзингизни синаб кўриш ҳақида ўйламадингизми?

- Бунга ҳожат йўқ эди. Чунки футбол ўйнаб юрган кезларимдаёқ мураббий бўлишни ният қилиб қўйгандим. Ўзимни бошқа соҳада умуман кўра олмайман. Шу сабабли ҳам «Металлург»даги 10 йилдан ошиқроқ, профессионал футболдаги 20 йиллик фаолиятим якунланиши ҳамоно мураббийлик курсида таҳсил олдим.

Ўз навбатида, болалар билан ишлай бошладим. Яқинда «Чиғатой» спорт базасида Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан ташкил этилган футбол мактабига таклиф қилишди. Бу ерда Зайниддин Тожиев, Элдор Магдеев, Сарвар Мустафоев каби ёш мураббийлар сафида ишлаяпман.

- Болалар билан ишлаш қийин эканми?

- Осон ишнинг ўзи йўқ. Мураккаб томони шундаки, болаларнинг характери ҳар хил. Мураббийликдан ташқари педагог ва психолог ҳам бўлишингиз кеоак. Кимгадир юмшоқроқ гапириш, айримларга эса қаттиққўл бўлиш лозим.

Баъзи болалар битта гапингизнинг ўзидан нима демоқчи бўлаётганингизни тушуниб олишади. Шу ҳолатларини ҳисобга олмаса, болалар билан ишлаш жуда қизиқ. Айни пайт менга профессионал жамоалардан кўра болалар футболида ишлаш маъқул келяпти.

- Мураббийларга қанчалик қийин эканлигини ўзингиз шу йўналишда ишлагач тушуниб етяпсизми?

- Футбол ўйнаб юрган кезларимдаёқ мураббийларга осон эмаслигини билардим. «Металлург»даги фаолиятимнинг сўнгги йиллари майдонда шундай вазифани бажарардим. Яъни бош мураббийнинг кўрсатмаларини футболчиларга етказиб турганман. Хуллас, ўша пайтданоқ ўзимни мураббийликка тайёрлаб борганман.

- Ҳозирги болаларга ҳавас кўзи билан қараётган бўлсангиз керак?

- Албатта. Нафақат футбол, балки исталган спорт тури билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратиб берилган. Фақат истак ва иштиёқ бўлса кифоя. Бизнинг пайтда ҳозиргидек чиройли бутсалар бўлмаган. Нормативларни лой ва ботқоқда топширганмиз.

Оёғимизга целлофан боғлаб олардик. Шу жиҳатдан ҳам ҳозирги ёшларга ҳавас билан қарайман ва ҳар бир машғулотимда шароитларнинг қадрига етиб, ўз устиларида астойдил ишлашлари кераклигини уқтираман.

- Фарзандларингиз ҳам футболни танлашдими?

- Ҳа. «Олманинг тагига олма тушади», деганларидек, футболга меҳр қўйишди. Уларни бу борада қўллаб-қувватладим. Шу футбол мактабига келишяпти. Яхши мураббийлар қўл остида шуғулланишмоқда.

- Болалар билан ишлаётган мураббийларнинг ҳаммасини малакали дейиш мумкинми?

- Йўқ, албатта. Шахсан ўзим нотўғри ўргатган мураббийни кўрганман. Ҳаттоки, унга қилаётган иши тўғри эмаслигини айтиб, дакки ҳам берганман. Афсуски, бундай мураббийлар бор орамизда. Улар боладаги бор истеъдодни ҳам «ўлдиришади».

Шу сабабли ота-оналар фарзандларини футболга ёки исталган бошқа спорт турига бераётганда мураббий танловида адашиб қолмасликлари керак. Шунингдек, футбол мактаби раҳбарлари ҳам мураббийларга жиддий талаб қўйишлари лозим.

InterFutbol.uz нинг Telegram даги саҳифасига уланинг – энг сўнгги янгиликлар, қизиқарли блоглар ва таҳлилий материаллар энди бир тўпламда.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 11:55, 08.05.2018. Ўқилди: 5175 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 16
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 8
6 Бунёдкор Луис Качорри 8
7 ОКМК Хуршид Ғиёсов 8
8 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
9 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.