Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • 1:1
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • 0:1
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • 2:2
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • 1:1
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • 2:2
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • 0:1
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • 3:0
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • 0:0
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 36 77
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 36 59
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 36 49
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 36 46
14 Кристал Пэлас 35 44
15 Ноттингем Форест 36 43
16 Лидс 35 43
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 36 37
19 Бёрнли 36 21
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд
36-тур Бёрнли 2-2 Астон Вилла
36-тур Ноттингем Форест 1-1 Ньюкасл
36-тур Кристал Пэлас 2-2 Эвертон

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболимиз хотираси уйғониб, нигоҳида олов сачрасин

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Муҳтарам мухлис! Тушуниб турибмиз, ҳозир ҳар бирингиз Осиё-2019 қуръаси натижалари ҳақида ўйлаб, миллий жамоамиз тақдири борасида ташвиш чекмоқдасиз.

Биз ҳам бугун шу хусусда мулоҳаза юритишга бел боғлаганмиз. Фақат аввалига барчамиз учун қадрли кун тўғрисида тўхталишга изн сўраймиз. 9-май - Хотира ва қадрлаш куни.

Шу муносабат билан «Пахтакор» - «Қўқон-1912» учрашувидан аввал футболимиз афсонаси Биродар Абдураимов шарафланди. Табиийки, ўз-ўзидан хотиралар уйғонди. Кўз ўнгимизда беихтиёр шонли тарих гавдаланди.

Катта авлод мухлислари яхши эслашади, собиқ иттифоқ чемпионати олий лигасида ғолиб чиқиш учун Москва жамоалари ва Киев «Динамо»си ўртасида жиддий кураш борарди.

«Пахтакор» эса айнан Москванинг «Спартак», «Динамо», «Торпедо», «Локомотив» ва ЦСКА клублари, шунингдек, «Динамо» (Киев)га қарши ўзгача шижоат билан тўп суриб, майдонда ҳайрат ила ҳаяжон оловини ёқарди.

Таъбир жоиз бўлса, ҳозирги АПЛ етакчиларидан чўчимайдиган ўртамиёна жамоаларга ўхшарди. Марҳум Эргаш Каримов талқин этган машҳур мухлис образи ва унинг «Онамдан қолган тошойна қани?» қабилидаги аламли ҳайқириғи бежиз оммалашиб кетмаганди ўша пайтлар.

Чунки «Пахтакор» ўйини баҳор об-ҳавосини эслатарди ва мухлислар кайфияти ҳам шунга яраша ўзгариб турарди. Энг асосийси, ҳамма «Пахтакор»ни ғалабалар ва мағлубиятлари билан бирга ўзгача севарди.

Негаки, натижадан қатъий назар, футболчилар нигоҳида ўт чақнарди. Оддий ифода этсак, футбол мухлислар ва «пахтакорчилар» учун ҳаётнинг қайноқ қисмига айланганди.

Барча учун нигоҳидан олов сачраб турадиган футбол қадрли эди, қадрдон ҳисобланарди.

Нигоҳидан олов сачраган футбол! Мухлислар бугун шундай футболни соғинишди. Ҳамма футболимиз нигоҳида олов сачрашини истамоқда. Йўқ, шу оловни қидирмоқда. Назаримизда, лов-лов ёнаётган олов кўзга ташланмаяпти.

Ўзаро тортишувлар, баҳс-мунозаралар ва хархашаларнинг бош сабаби ҳам, аслида шу оловга боғлиқ. Афсуски, олов ҳар доим бир маромда ловулламайди. Ҳаттоки, ғалабали онларда ҳам баъзан ўзини сездирмайди.

Бошқача айтганда, футболимизни ғалати инертлик занжирлаб олгандек. Юқоридан Суперлиганинг умумий манзарасига назар ташласак, бирдан ҳафсала йўқолади. Бир қарашда, ҳаммаси яхши. Ҳар ҳолда, Суперлигада рақобат турдан турга кучаймоқда.

Баъзи хавотирларга қарама-қарши ўлароқ, «олтин очко» қоидаси ҳам ўзини оқлайди, барибир. Мазкур тартиб аста-секин жамоаларни ҳушёрликка чорламоқда. Аниқроғи, иштирокчилар энди-энди «олтин очко» қоидаси моҳиятини теранроқ англашмоқда.

Бу кетишда етакчилар учун иккинчи даврада ҳам «Қизил-қум», «Сўғдиёна» ва АГМК каби клублар билан беллашиш осон кечмайди. Бугун фаворитлар қаторида тилга олинаётган қайсидир жамоа охир-оқибат кучли олтиликка киролмаса, бундан ажабланмаймиз.

Хуллас, юқорида айтганимиздек, барчаси бинойидек. Лекин мухлислар нима учун футболимиздан баралла роҳатланишмайди? Уларнинг Суперлига манзарасига боқиб, чинакамига завқланишлари учун нимадир тўсқинлик қилаверади. Ўша тўсиқ нима? У қандай тўсиқки, олиб ташлаш шунчалар қийин?!

Футболимизнинг энг фидойи мухлислари қалбида шу оғриқли савол муаллақ турганига ишончимиз комил. Хўш, саволнинг жавоби борми? Бор, албатта. Ҳар бир зукко мухлис саволга ўзича жавоб излаши мумкин. Бунинг учун Суперлига жамоалари, мураббийлари ва футболчиларини бир кафтга жойлаб, синчиклаб боқиш кифоя.

Ўзингизни бетараф тутиб, холис баҳо берингчи, қайси жамоа сизни қониқтиради? Бизнингча, клубларимиз савиясига кўзгу вазифасини ўтайдиган ОЧЛ талаблари нуқтаи назаридан ёндашсак, ёқловчи мулоҳаза янграмайди. Таркиб бобида анчайин кучли саналадиган «Пахтакор» ва «Локомотив» ҳатто Суперлигадаги рақобатда қийналмоқда.

«Бухоро», «Қўқон-1912» ва «Навбаҳор» ўйи-нида гоҳ-гоҳ кўзга ташланаётган олов кўнгилни қувонтиради, холос. Бу клублар ҳам мухлисларни том маънода қониқтирмайди. Нега шундай? Нима сабабдан Суперлига футболи юзи бўлишга арзийдиган жамоа шаклланиши кечикмоқда?

Бу саволнинг жавоби бир сўзда: МУРАББИЙ. Яна ўша шарт асосида кафтингизга боқсангиз, қайси жамоа устози кўзингизга яққол ажралиб кўринади? Ҳеч қайси мураббийга устунлик бериб бўлмайди бу ҳолатда. Ўзига аён сабаблар боис, тажрибали Рўзиқул Бердиев нигоҳларида негадир аввалги олов сезилмаяпти.

Унинг нигоҳлари қандайдир сўниқ. Улуғбек Бақоев ва Илҳом Мўминжонов ҳали изланишлар жараёнида. Балки шунинг учундир улар кутилмаган қарорлари билан мухлисларни ҳайратлантиришга интилишмоқда. Бироқ қачон Суперлигада авторитет даражасига кўтарилишади?

Биз АПЛни машҳур мурaббийлар баҳсига айлантирган жараённи нари суриб, биргина Қурбон Бердиевни ёдингизга соламиз. Россия футболидаги исталган мутахассис унинг салоҳиятига ҳурмат билан қарайди. Биздачи? Бугун футболимиз лоақал унинг даражасидаги мураббийга муҳтож.

Демоқчимизки, туркманистонлик каби мураббийларгина футболимиз мазмун-моҳиятини ўзгартириб юборишга қодирлар. Хулоса шуки,  футболимиз муҳити учун легионер футболчиларга нисбатан легионер мураббийлар зарурроқ. Тўғри, бизда кўплаб хорижлик мураббийлар ишлашган ва ҳозир ҳам ишлашмоқда. Аммо натижа қани?

Улар нима сабабдан мақтовли натижа қайд этишолмайди? Бу хусусда ўйлаганимизда, Фабио Капеллодан бир амаллаб қутулган Россия терма жамоасини эслаймиз. «Челси»даги Жозе Моуриньо ва Антонио Конте рокировкаси ҳам шу жиҳатдан эътиборга молик.

Демоқчимизки, миллий терма жамоамиз, «Пахтакор» ва «Бунёдкор»да фаолият юритган машҳур мураббийларнинг ҳеч бири футболимизга бутун борлиғи билан сингмади. Турли сабабларга кўра, улар мавжуд имконларни юзага чиқарувчи омилларни топишолмади. Гоҳ қисқа муддатли келишув, баъзан эса футболчилар билан яқиндан тил топишолмаслик халақит берди.

Осиё кубоги-2019 қуръасидан сўнг кўпроқ шу масалада ўйга толдик. Умид Аҳмаджонов айтганидек, нав-батдаги қитъа биринчилиги Ўзбекистон футболига аталиши учун барча жиҳатлар бўйича бош жамоамизга мос келадиган хорижлик малакали мураббий топиш талаб этилади.

Ҳам ўзини, ҳам футболимизни қадрлайдиган, ҳурмат қиладиган мураббийгина йигитларимиз қалбида ғалаба оловини ловуллатади. Бор гап шуки, ҳозирги ҳолатда терма жамоамиз учун қуръа натижаси - рақиблар савияси аҳамиятсиз. Биз учун муҳими - МУРАББИЙ.

Орзумиздаги мутахассисни топсак, футболчиларимиз гуруҳ босқичида Япония, Уммон ва Туркманистон терма жамоаларини бемалол енгишади. Шу аснода нимчорак финалда ҳам кучли рақибга дуч келишмайди. Фақат чорак финалдан эътиборан бош жамоамизнинг ҳақиқий салоҳиятини кузатишимиз мумкин.

Ҳамма гап ўша чорак финалга етиб боришда. Шу ёруғ манзилдан ўтиш учун футболимиз юқори инертликдан халос бўлиши, унинг нигоҳида олов сачраши даркор. Ҳозир оловнинг липиллаган шарпаси, шуъласи мухлислар кўнглини ёруғ орзуларга шайламоқда.

«Пахтакор» - «Қўқон-1912» ўйини бошланишидан аввал Биродар Абдураимов шарафлангач, Жавоҳир Сиддиқов бир бош-қача шиддат ва олов билан ҳужумга ташланди, жамоаси гол ургач эса, у негадир тинчланди. Яъни Муҳаммад Салоҳ каби нигоҳларидан олов сачратиб, яна ва яна ҳужумга отланавермади...

Келинг, бу ҳол сабабини изоҳламайлик. Зеро, биз бу сафар нигоҳларда сачрагувчи олов хусусида мулоҳаза юритишни режалаштиргандик...

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:51, 09.05.2018. Ўқилди: 3236 марта. Фикрлар: 8 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
7 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
8 Астон Вилла Олли Уоткинс 12
9 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик