Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Гвардиола Бернарду Силванинг кетиши ҳақида: «Ҳаётда алмаштириб бўлмайдиган ҳеч ким йўқ, лекин...» [0]

Гвардиол Фоденнинг ноёб қобилияти ҳақида: «У тор доирада мўъжиза ярата олади» [0]

«Барселона» чемпионликни нақд қилгандан кейинги «анъанавий» мағлубиятлар сериясини давом эттирди [0]

«ПСЖ» президенти жамоанинг навбатдаги чемпионлигига муносабат билдирди [0]

«Реал» дунёнинг энг қиммат ярим ҳимоячиларидан бирини сотиб олмоқчи, бироқ бунга ишонмаяпти [0]

Бразилиялик футболчи «Зенит»нинг катта пулларидан воз кечиб, «Атлетико»ни танлади [0]

Флорентино Перес ва аёл журналист ўртасида даҳанаки жанг: «Футболни тушунишимнинг нима аҳамияти бор?» [0]

Левандовски Саудия Арабистонидан келган йирик таклифни қабул қилишга яқин турибди [0]

«Арсенал» ходимлари ЕЧЛ финали учун белгиланган йўл харажатларидан норози бўлишмоқда [0]

Карлос Тевес «Тальерес» бош мураббийлигидан кетди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Биатлон
Рукн: Янгиликлар
A A A

Чирчиқ шаҳридаги Жалолиддин Мангуберди спорт мажмуасида ёзги биатлон бўйича Ўзбекистон чемпионати якунланди.

С.Ничипуренко хотирасига бағишланган мусобақанинг эркаклар ўртасидаги спринт дастури 4000 метр масофада ўтказилиб, уни Сурхондарё вилояти вакили, спорт устаси Виталий Сластён 15 дақиқа 59 сонияда босиб ўтди. Ундан 14 сония ортда қолган фарғоналик Музаффар Мамасолиев иккинчи ўринни қўлга киритди. Бухоролик спортчи Уйғун Замонов эса финишга пешқадамдан 26 сония кечроқ етиб келган.

Чемпионатнинг иккинчи куни таъқиб пойгалари ҳам муросасиз кўриниш олди. Дастлабки ўрин соҳиблари таъқибчиларини етиб олишларига имкон яратишмади. Виталий Сластён яна биринчи, Музаффар Мамасолиев эса иккинчи бўлиб маррага етиб келишди. Учинчи ўринга эса наманганлик Дониёр Қурбоналиев сазовор бўлди. Қисқа танаффусдан сунг яна мамлакат чемпионатида қатнаша бошлаган иқтидорли спортчи Мурод Ҳожибоев тўртинчи ўринга кўтарилди.

“Мусобақаларда 15 ёшли спортчиларни ҳам стартга чиқиб, катталар ўртасидаги чемпионатда етакчилик учун курашганини Ўзбекистон биринчиликларининг самараси сифатида қараш мумкин. Бундан ташқари, ёш спортчиларнинг терма жамоамиз таркибида жаҳон кубоги ва чемпионатларида тажриба орттирган спортчиларимизга қарши тенгма-тенг кураш олиб бораётгани республикамизда иқтидорли ёшларнинг кўплиги, уларни саралаш ва халқаро мусобақаларга тайёрлаш учун ҳали кўп меҳнат қилишимиз кераклигини кўрсатмоқда”, – дейди чемпионат бош ҳаками, республика техник ва амалий турлари маркази бош директори ўринбосари Ш.Исматуллаев.

Чемпионатнинг аёллар ўртасидаги спринт баҳслари 3000 метр масофада ташкил этилди. Унда самарқандлик спортчилар етакчилик қилишди. Мадина Сагатова (15 д. 57 с), Севара Чориева (18д. 07 с) ҳамда Эъзоза Хошимова (18д.52с) кучли учликдан жой олишди. Айнан шу спортчилар таъқиб пойгаларида рақибларини қувиб етишларига имкон беришмади. Ҳар иккала йўналишда Тошкент, Наманган, Фарғона вилояти спортчилари етакчиларнинг асосий таъқибчилари бўлишди.

Умумжамоа ҳисобида Самарқанд вилояти спортчилари биринчи ўринни қўлга киритдилар. Иккинчи ва учинчи ўринлар мос равишда Сурхондарё ва Фарғона вилояти биатлончиларига насиб қилди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 11:31, 23.05.2018. Ўқилди: 2692 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Авваллари ўз дарвозасига урилган гол статистикада алоҳида қайд этилмаган. Кейинчалик “автогол” термини пайдо бўлган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик