Бугун 16 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 7 18
2 Нефтчи 7 18
3 Навбаҳор 7 15
4 Бухоро 7 14
5 Бунёдкор 7 13
6 Насаф 7 12
7 Локомотив 7 11
8 Хоразм 7 9
9 Сурхон 7 8
10 ОКМК 7 8
11 Қўқон-1912 7 7
12 Динамо 7 7
13 Қизилқум 7 6
14 Андижон 7 6
15 Сўғдиёна 7 5
16 Машъал 7 0

Ўтган ўйинлар. 7-тур

7-тур Навбаҳор 2-0 Сурхон
7-тур Динамо 1-2 Локомотив
7-тур Андижон 1-2 ОКМК
7-тур Насаф 1-1 Бухоро
7-тур Пахтакор 2-1 Машъал
7-тур Қизилқум 1-3 Сўғдиёна
7-тур Хоразм 2-2 Қўқон-1912
7-тур Бунёдкор 0-1 Нефтчи

Навбатдаги ўйинлар. 8-тур

17/04 18:00 Локомотив - Навбаҳор
17/04 19:00 ОКМК - Бухоро
17/04 20:15 Сурхон - Қизилқум
18/04 18:00 Нефтчи - Насаф
18/04 19:00 Машъал - Хоразм
18/04 20:15 Пахтакор - Динамо
19/04 16:00 Сўғдиёна - Бунёдкор
19/04 18:15 Қўқон-1912 - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

ЕЧЛ. «Қироллик клуби» — яна тенгсиз!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / УЕФА чемпионлар лигаси / Финал
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Европа чемпионлар лигасининг навбатдаги мавсуми якунига етди. "Реал" ва "Ливерпуль" ўртасидаги ўйин эҳтиросларга, кутилмаган воқеаларга бой берди.

Учрашув жуда юқори темпда бошланиб кетди. Айниқса, Клопп шогирдлари рақибга нисбатан жиддий прессинг ишлатиб, мадридликларни анча шошириб қўйишди. Аммо тажрибали футболчилардан ташкил топган "Қироллик клуби" мудофааси ва дарвозабони ўзларини йўқотиб қўймасдан рақибнинг хавфли ҳужумларини бартараф этишга муваффақ бўлди.

"Қаймоқранглилар" ўзларининг дастлабки хавфли ҳужумини рақибнинг хатосидан сўнг юзага келтиришди. "Ливерпуль" футболчиси майдон марказида ноаниқ узатма бериши оқибатида тўпни Карвахаль эгаллаб, Роналдуга етказди. Криштиану ўнг қанотдан жарима майдончасига кириб келиб, ўткир бурчак остида кучли зарба берди. Тўп тўсин устидан ўтиб кетди.

Баҳснинг 23-дақиқасида ливерпулликлар ҳисобни очишлари мумкин эди. Маненинг узатмасидан кейин Милнер ўнг қанотдан олдинга ўтди ва жарима майдончасига узатма берди. Фирмино 11 метрли нуқта устидан тўпни эгаллаб, зарба берди. Тўп Рамосга тегиб қайтди. Тўпни эгаллаган Трент 12 метрлардан зарба берди. Навасдан ажойиб сэйв орқали жамоасини муқаррар голдан қутқарди.

Мана шундай юқори суратлар остида кечган таймнинг биринчи ярмидан кейин нохуш ҳолатлар юзага келди. Дастлаб Муҳаммад Салоҳ, орадан кўп ўтмасдан Даниэль Карвахаль жароҳат олиб, кўзда ёш билан майдонни тарк этишди. Мисрлик футболчининг ўйинни давом эттира олмагани "Ливерпуль" футболчиларига салбий таъсир кўрсатди шекилли, улар асосан ҳимояланишга мажбур бўлишди.

Биринчи бўлим сўнгида "Реал" тўпни рақиб дарвозасига жойлади, аммо офсайд туфайли гол инобатга олинмади.

Иккинчи бўлимнинг дебюти Зидан шогирдлари учун омадли келди. "Ливерпуль" ҳимоячилари концентрацияни йўқотиб қўйиши натижасида Иско бирга-бир вазиятда 14 метрлардан зарба берганди. Тўп тўсинга тегиб қайтди. "Мадрид" мана шундай ажойиб имкониятдан фойдалана олмади, аммо "Ливерпуль" посбони ёш болаларча хатога йўл қўйиб, рақибга ёрдам бериб юборди. "Реал" ҳужуми пайтида тўпни хотиржамлик билан эгаллаб олган Кариус қўли билан жамоадошига узатма бераётганида, унинг ёнида турган Бензема тўп йўлига оёқ қўйди. Тўп Каримнинг оёғидан дарвозга кириб кетди.

Мерсисайдликлар теда ҳисобни тенглаштиришди. Бурчакдан етказилган узатмага ван Дейк бош билан зарба берди. Садьо Мане эса шундоққина дарвоза олдидан тўпни дарвозага жойлаб қўйди.

Буёғига Зиданнинг яширин тактикаси ишга тушди. Иско ўрнига Бэйл тушди ва у ўйин қаҳрамонига айланди. Майдонга тушганига 2 дақиқа бўлган Гарет даҳшатли гол муаллифига айланди. Чап қанотдан Марсело томонидан етказилган узатмани уэльслик футболчи чалқанча услубда рақиб дарвозасига жойлаб қўйди!

"Ливерпуль" яна тезда ҳисобни тенглаштириши мумкин эди. Садьо Мане 16 метрдан ерлатиб зарба берди. Тўп устунга тегиб қайтди!!!

Учрашув тугашига 6 дақиқа қолганида Бэйл, яна ҳам аниқроғи, Кариус ўйинга нуқта қўйди. Гарет Бэйл олис масофадан зарба берди. Кариус эса оддий вазиятда тўпни ўтказиб юборди. Тўп дарвозабоннинг қўлидан сирпаниб, тўрга бориб тушди.

Шу тариқа, "Реал" ўз тарихида 13-марта, кетма-кет учинчи марта нуфузли совринни қўлга киритди.

Европа чемпионлар лигаси.Финал
"РЕАЛ МАДРИД" - "ЛИВЕРПУЛЬ" 3:1
26 май. 23:45. Киев."Олимпийский" стадиони
Голлар: 1:0 – 51 Бензема, 1:1 – 55 Мане, 2:1 – 64 Бэйл, 3:1 – 83 Бэйл.
Реал Мадрид – Навас, Варан, Марсело, Карвахаль (Начо, 37), Рамос, Модрич, Каземиро, Иско (Бэйл, 61), Кроос, Роналду, Бензема (Асенсио, 89).
Ливерпуль – Кариус, Ловрен, Робертсон, Александер-Арнолд, ван Дейк, Фирмино, Вейналдум, Салах (Лаллана, 30), Милнер (Джан, 83), Мане, Хендерсон.
Огоҳлантириш: Мане (82).

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:40, 27.05.2018. Ўқилди: 8728 марта. Фикрлар: 40 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧ фақат бир марта, 2002 йилда икки давлат (Япония ва Жанубий Корея)да ўтказилган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 4
5 Сўғдиёна Люпчо Дориев 3
6 Нефтчи Алишер Одилов 3
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
8 Нефтчи Зоран Марушич 3
9 Пахтакор Фламарион 3
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик