Бугун 15 ноябрь, 2025 йил, шанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 12 31
2 Барселона 12 28
3 Вильярреал 12 26
4 Атлетико 12 25
5 Бетис 12 20
6 Эспаньол 12 18
7 Атлетик Бильбао 12 17
8 Хетафе 12 17
9 Севилья 12 16
10 Алавес 12 15
11 Эльче 12 15
12 Райо Вальекано 12 15
13 Сельта 12 13
14 Реал Сосьедад 12 13
15 Мальорка 12 12
16 Осасуна 12 11
17 Валенсия 12 10
18 Жирона 12 10
19 Леванте 12 9
20 Реал Овьедо 12 8

Ўтган ўйинлар. 12-тур

12-тур Эльче 1-1 Реал Сосьедад
12-тур Жирона 1-0 Алавес
12-тур Севилья 1-0 Осасуна
12-тур Атлетико 3-1 Леванте
12-тур Эспаньол 0-2 Вильярреал
12-тур Атлетик Бильбао 1-0 Реал Овьедо
12-тур Райо Вальекано 0-0 Реал Мадрид
12-тур Мальорка 1-0 Хетафе
12-тур Валенсия 1-1 Бетис
12-тур Сельта 2-4 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 13-тур

22/11 01:00 Валенсия - Леванте
22/11 18:00 Алавес - Сельта
22/11 20:15 Барселона - Атлетик Бильбао
22/11 22:30 Осасуна - Реал Сосьедад
23/11 01:00 Вильярреал - Мальорка
23/11 18:00 Реал Овьедо - Райо Вальекано
23/11 20:15 Бетис - Жирона
23/11 22:30 Хетафе - Атлетико
24/11 01:00 Эльче - Реал Мадрид
25/11 01:00 Эспаньол - Севилья

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 10123 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Pepsi Суперлиганинг энг ёш ярим ҳимоячиси: «Реал» ва МЮда ўйнашни орзу қиламан

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Футболчилар / Cуҳбатлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Жорий мавсумда ўз олдига юксак мақсадни қўйган Наманганнинг «Навбаҳор» клубида Pepsi Суперлиганинг энг ёш ярим ҳимоячиси ўйнамоқда. Бу – Остон Ўрунов. 17 ёшли хавбек «лочинлар»нинг барча ўйинларида фаол тўп суриб, жамоасининг ғалабаларига ўзининг муносиб ҳиссасини қўшиб келмоқда. Клуб матбуот котиби Улуғбек Умаров ёш иқтидор эгаси билан суҳбат уюштирди. 

— Бу йилги Суперлига баҳслари сизда қандай таассурот қолдиряпти?

—  Жуда яхши таассурот қолдиряпти. Барча учрашувлар қизиқарли ва кескин курашлар остида кечмоқда. Нафақат олий лиганинг номи ўзгарди, балки, ўйинларнинг савияси ҳам ошди. Бир сўз билан айтганда, Суперлига ўз номига мос равишда ўтяпти.

—  Мана, 13та тур баҳслари ортда қолди. Суперлигадаги ҳар бир рақиб жамоа билан бир мартадан, «Металлург» ва АГМК клублари  билан эса ҳаттоки, 2 марта ўйнадинглар. Ортда қолган ўйинларда сиз учун қайси учрашув қийин кечди?

—  Ўз майдонимизда 7-тур доирасидаги «Бунёдкор»га қарши кечган баҳсда бироз қийналдик. Боиси, ўша ўйинда биринчи бўлиб, меҳмонлар ҳисобни очишди. Биз эса олдин мувозанатни тиклаб, хайриятки, ҳакам томонидан қўшиб берилган вақтда ғалаба тўпини киритиб, иродали ютуққа эришдик.

—  Жорий мавсумда «Навбаҳор»нинг олдига юксак мақсад қўйилган. Клуб раҳбарияти томонидан қўйилган вазифани амалга оширишда, яъни совринли ўринлар учун кураш йўлида «лочинлар»га қайси клублар рақобат кўрсатиши мумкин?

—  «Бунёдкор», «Пахтакор», «Локомотив» ва «Насаф» жамоалари клубимизга муносиб рақобат кўрсатишлари мумкин.

—  Сиз жорий мавсумда Суперлиганинг энг ёш ярим ҳимоячиси саналасиз. Бу сизга ортиқча босим юкламайдими?

—  Йўқ, аксинча бу ўзимга бўлган ишончни орттиради. Мен 16 ёшимдаёқ асосий таркибдан ўрин олишни орзу қилгандим. Худога шукр, бу орзумга ўтган йили эришдим. 2017 йили «Навбаҳор» таркибида «Металлург»га қарши кечган баҳсда захирадан майдонга тушиб, олий лигадаги дебютимни нишонлагандим. Дебютим омадли чиқиб, бекободликларни 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратгандик. Шунингдек, олий лигадаги голлар ҳисобимни ҳам ўтган йили очгандим ва Олмалиқдаги баҳсда тўп киритгандим. Афсуски, ўша голим жамоамизга ёрдам бермай, 1:2 ҳисобида имкониятни бой бергандик. Жорий мавсумда ҳам голлар ҳисобимни очишга интиляпман. Худо хоҳласа, голлар уриб, мухлислар ишончини оқлайман, деган умиддаман.

Фурсати келганида, шуни ҳам таъкидлаш жоизки, ёш бўлсам-да, менга ишонч билдириб, «Навбаҳор»нинг асосий таркибига жалб этган Илҳом ака Мўминжоновга ўз миннатдорчилигимни билдираман. Илҳом Иброҳимович билан олдин «Пахтакор»нинг ёшлар жамоасида бирга фаолият юритгандик. Шу сабабли, Илҳом ака ўтган йилнинг 2-даврасида мени «Навбаҳор»га таклиф этганида, бу таклифни иккиланмай қабул қилдим. Мураббий менинг имкониятларимни яхши биларди ва ўтган мавсумда чўчимай, асосий таркибга жалб этди. Мен ҳам устозимнинг ишончини оқлаш учун интилдим. Бу йил эса мунтазам равишда бошланғич таркибда майдонга тушяпман ва мураббийларимизнинг ишончларини оқлаш, жамоамиз манфаати учун қўлдан келганича ҳаракат қиляпман.

Кези келганида айтиш жоизки, Илҳом Иброҳимович ёш бўлса-да, анча тажрибага эга мураббий ҳамда яхши руҳшунос. Биз – футболчиларни ўйинларга яхши тайёрлайди, ҳар бир шогирдининг кўнглига йўл топа олади. Бир сўз билан айтганда, Илҳом ака ажойиб инсон ва яхши устоз. Шундай мураббийнинг қўл остида ўйнаётганимдан фахрланаман.

—  Қайси жамоадошларингиз сизга ўз маслаҳатларини бериб, қўллаб-қувватлаб туришади?

— Дилшод Жабборов, Жаҳонгир Меҳмонов ҳамда Азизбек Турғунбоев мендан маслаҳатларини аяшмайди ва доимо қўллаб-қувватлаб туришади.

— Майдонда қайси футболчилар билан бир-бирларингни яхши тушуниб ҳаракат қиласизлар?

—  Азизбек Турғунбоев ва Аъзам Алиев билан майдонда бир-биримизни яхши тушуниб, тўп сурамиз. Яна шуни ҳам таъкидлаш жоизки, жамоамиз аҳил-иноқ. Барча жамоадошларим билан яхши чиқишаман.

—  Футболга кириб келишингиз қай тарзда юз берган?

—  Мен оилада ўртанча фарзандман. Мендан 3 ёш катта Достон акам бор. У болалигидан миллионлар ўйинига қизиқарди ва кўча-кўйда ҳамда стадионларда кўп футбол ўйнарди. Мен ҳам акамга ҳавас қилиб, футбол ўйнашни бошлаганман. Ўн ёшимда отам қўлимдан етаклаб, Навоий шаҳридаги футбол мактабига олиб борганлар. Миллионлар ўйинидаги илк сабоқларни Абдухалил Иноятовдан олганман.

2011 йили Фарғонада футбол мактаблари ўртасида республика турнири ўтказилган. Ўша мусобақада жамоамиз 3-ўринни эгаллаган. Турнирга «Пахтакор»нинг селекционер мураббийлари ҳам ташриф буюриб, учрашувларни кузатишган. Уларга ўйиним маъқул келган шекилли, мени ўша йили «Пахтакор» футбол академиясига таклиф этишди.

Академияда ўша пайтдаги ўсмирлар терма жамоаси бош мураббийи Темур Олимхўжаев қўл остида таҳсил олдим.

2016 йили «Пахтакор»нинг ёшлар жамоасига қабул қилиндим. 2017 йилнинг 2-даврасидан «Навбаҳор» сафида тўп суряпман.

—  Қайси футболчиларнинг ўйинларига ҳавас қиласиз?

—  Жаҳон футболидан Португалия терма жамоаси ва Мадриднинг «Реал» клуби ҳужумчиси Криштиану Роналдуга, ҳамюртларимиздан эса миллий терма жамоамиз ва Хитойнинг «Шанхай СИПГ» клуби ярим ҳимоячиси Одил Аҳмедовнинг ўйинига ҳавас қиламан ҳамда мазкур футболчиларнинг ўйинларини диққат билан кузатиб, улардан кўп нарса ўрганишга ҳаракат қиламан.  

—  Ўз жамоадошларингиздан ташқари, Суперлигадаги 3 нафар энг яхши амплуадошингизни айтиб бера оласизми?

—  Албатта. Менимча, булар — Азим Аҳмедов («Пахтакор»), Сардор Собирхўжаев («Бунёдкор») ва Жавоҳир Сиддиқов («Қўқон-1912»).

—  «Навбаҳор» мухлисларига қандай таъриф берасиз?

—  Жамоамизнинг мухлислари зўр. Уларнинг қўллаб-қувватлашлари сабабли, шу даражага етиб юрибман. Наманганлик мухлислар мени кўча-кўйда ҳам таниб, ҳурмат қилишади. Бир сўз билан айтганда, Наманганда футболга бўлган қизиқиш кучли ва ғалабаларимизда мухлисларнинг ҳам муносиб улушлари бор.

—  14 июнь куни Россияда навбатдаги жаҳон чемпионати старт олади. Бўлажак мундиалда қайси терма жамоага мухлислик қиласиз ва сизнингча, қайси юрт вакиллари жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлишади?

—  Россияда ўтказиладиган ЖЧда Португалия термасига ишқибозлик қиламан ва мениимча, айнан ушбу юрт вакиллари жаҳон чемпиони бўлишади.

—  Орзунгиз?

—  Хориж клублари, жумладан, Испаниянинг «Реал» ва Англиянинг «Манчестер Юнайтед» клубларида тўп суриш ҳамда миллий терма жамоамиз сардори бўлиш. Ушбу орзумни амалга ошириш учун қўлдан келганича ҳаракат қиламан.

Блиц-анкета

Ёқтирган рангингиз? Яшил. Автомобил? «Каптива». Мухлислик қиладиган жамоангиз? Бирданига 3та клубга, яъни Испаниянинг «Реал»,  Англиянинг «Манчестер Юнайтед» ва Италиянинг «Ювентус» жамоаларига мухлислик қиламан. 

Бизнинг маълумот

Остон Ўрунов —   2000 йил 19 декабрда Навоий шаҳрида туғилган.

Футбол билан 10 ёшидан шуғулланишни бошлаган.

Биринчи мураббийи: Абдуҳалил Иноятов.

«Пахтакор» футбол академиясида таҳсил олган.

Республика олимпия захиралари коллежи талабаси.

Амплуаси: ярим ҳимоячи.

Ўйнаган жамоалари: «Пахтакор» (Тошкент, ёшлар жамоаси) – 2016-2017 йилларнинг 1-давраси. 2017 йилнинг 2-даврасидан «Навбаҳор»да.

Манба: pfcnavbahor.uz
Киритилди: 21:06, 02.06.2018. Ўқилди: 4960 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 13
2 Барселона Роберт Левандовски 7
3 Атлетико Хулиан Альварес 7
4 Леванте Карл Этта-Эйонг 6
5 Мальорка Ведат Мурики 6
6 Барселона Ферран Торрес 5
7 Бетис Кучо Эрнандес 5
8 Сельта Борха Иглесиас 5
9 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 5
10 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 5

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.