Бугун 10 май, 2026 йил, якшанба.

      • 09.05.2026 00:00
      • Леванте
      • 3:2
      • Осасуна
      • 09.05.2026 17:00
      • Эльче
      • 1:1
      • Алавес
      • 09.05.2026 19:15
      • Севилья
      • 2:1
      • Эспаньол
      • 09.05.2026 21:30
      • Атлетико
      • 0:1
      • Сельта
      • 10.05.2026 00:00
      • Реал Сосьедад
      • 2:2
      • Бетис
      • 10.05.2026 17:00
      • Мальорка
      • -:-
      • Вильярреал
      • 10.05.2026 19:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Валенсия
      • 10.05.2026 21:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Хетафе
      • 11.05.2026 00:00
      • Барселона
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 12.05.2026 00:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Жирона
      • 09.05.2026 16:30
      • Ливерпуль
      • 1:1
      • Челси
      • 09.05.2026 19:00
      • Фулхэм
      • 0:1
      • Борнмут
      • 09.05.2026 19:00
      • Брайтон
      • 3:0
      • Вулверхэмптон
      • 09.05.2026 19:00
      • Сандерленд
      • 0:0
      • Ман. Юнайтед
      • 09.05.2026 21:30
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Брентфорд
      • 10.05.2026 18:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 10.05.2026 18:00
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 10.05.2026 18:00
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Эвертон
      • 10.05.2026 20:30
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Арсенал
      • 12.05.2026 00:00
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Лидс
  • «A» Серия
      • 09.05.2026 18:00
      • Кальяри
      • 0:2
      • Удинезе
      • 09.05.2026 21:00
      • Лацио
      • 0:3
      • Интер
      • 09.05.2026 23:45
      • Лечче
      • 0:1
      • Ювентус
      • 10.05.2026 15:30
      • Верона
      • -:-
      • Комо
      • 10.05.2026 18:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Пиза
      • 10.05.2026 18:00
      • Фиорентина
      • -:-
      • Женоа
      • 10.05.2026 21:00
      • Парма
      • -:-
      • Рома
      • 10.05.2026 23:45
      • Милан
      • -:-
      • Аталанта
      • 11.05.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Болонья

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 35 74
3 Ман. Юнайтед 36 65
4 Ливерпуль 36 59
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 36 55
7 Брайтон 36 53
8 Брентфорд 36 51
9 Челси 36 49
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 36 48
12 Сандерленд 36 48
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 36 18

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Ливерпуль 1-1 Челси
36-тур Фулхэм 0-1 Борнмут
36-тур Брайтон 3-0 Вулверхэмптон
36-тур Сандерленд 0-0 Ман. Юнайтед
36-тур Манчестер Сити 3-0 Брентфорд

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футболчи ёки мураббийлар билан бекор қилинаётган шартномалар жиддий назорат қилинади

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Расмий хабарлар
A A A

Ўзбекистон Профессионал футбол лигаси футболчи ҳамда мураббийлар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш йўлидаги ишларни кучайтиради. Эндиликда бирор жамоа ўз футболчиси, мураббийи билан меҳнат шартномасини бекор қилса, уларнинг ўрни тўлдирилаётган фурсатда ПФЛ эски ишчилар билан қарздорлик масаласи ижобий томонга ҳал бўлмагунига қадар, янгиларни рўйхатдан ўтказмайди.

Яқиндагина Ғузорнинг “Шўртан” клуби бош мураббий Асрор Алиқулов билан шартномани бекор қилиб, унинг ўрнига Ёрқин Назаровни рўйхатни ўтказишни истаганди. Аммо ПФЛ Алиқулов билан боғлиқ қарздорлик масаласи очиқланмагунига қадар, “Шўртан”нинг янги бош мураббийи масаласини очиқлигича қолдирди.

Кейинроқ Асрор Алиқулов ва “Шўртан” ўртасидаги қарздорлик масаласи тўлиқ ҳал этилиб, Ғузор клуби 15 августга қадар барча қарздорликдан қутилиш борасида кафолат хати тайёрлаганидан кейингина, янги мутахассис расман иш бошлашига рухсат этилди. Иш ҳозирча ПФЛ назоратида, Алиқулов билан давом этиб келаётган қарздорлик 15 августдан кечиктирилса, “Шўртан”га нисбатан санкциялар бошланади. 

Шунингдек, Виктор Кумиков ҳамда унинг ёрдамчилари билан шартномани бекор қилган АГМК клуби ҳам қарздорлик масаласи борасида ПФЛга тушунтириш берди. Ҳар икки ҳолатда ҳам ПФЛ ўз вазифасидан озод этилган мураббийлар билан алоқага чиқди. АГМК Кумиков билан боғлиқ ишни деярли ҳал қилиб бўлган. Белгиланган вақтда масала тўлиқ ечимини топмаса, Кумиков бизга шикоят қилиш ҳуқуқига эга. Иш кечиктирилмасдан кўриб чиқилади. 

Айни вақтда бир неча йиллик қарздорлик масалалари бўйича қатор футболчи ҳамда мураббийлар шикоят аризалари билан мурожаат қилган. Бу биринчи навбатда футболчи ва мураббийлар ўз ҳақини талаб қила олмаслигидан, иккинчи томондан уларнинг ҳақ-ҳуқуқлари етарли даражада таъминланмаганидан далолат беради. ПФЛ босқичма-босқич бу каби масалаларни тартибга солади. Бу каби ишлар ФИФАга қадар етиб боришини ёки футболчилар, мураббийлар йиллар давомида ўз ҳақини ололмай юришини кутиш шарт эмас.

Қолаверса, бир қанча клублар легионер футболчилар билан ишлаш борасида қатор хато ва камчиликларга йўл қўйган. Оқибатда иш ФИФАга қадар етиб борган. Бундай ишларнинг бир қанчаси ҳалигача осилиб тургани ҳунук ҳолат. Эндиликда клублар футболчилар, мураббийлар ва ишчи-ходимлар билан тузиладиган меҳнат шартномаларига жиддий эътибор қаратиши шарт. Бу ишга енгил кўз билан қарайдиган клубларга қарши иш олиб борилади.

Ўз навбатида шартномаси тугатилаётган футболчилар ёки мураббийларнинг собиқ клубига қарши эътирози бўлса, масала ҳали иссиқ вақтидаёқ ПФЛга мурожаат қилиш тавсия этилади. Клубнинг оғзаки ваъдаларига ишониб, бир неча йиллардан буён ҳақини ололмай юрган футболчилар ҳам ҳаётга кенгроқ кўз билан қараши, ўз ҳақ-ҳуқуқларини билиши керак.

Бу каби масалалар йиллар давомида ечимсиз ётаверса, муаммони ҳал қилиш шунчалик қийин бўлади. Темир қизиғида босилса, ҳеч бир томон норизо бўлинмайдиган ечим топиш ҳам осонроқдир. Чунки клубларда раҳбарлар алмашиб туриши оддий бир ҳолат. Янги раҳбариятнинг эски ишларни “тозалаб” юриши ҳам чиройли иш эмас. Ҳамма нарса ўз вақтида бўлгани яхши. 

P.S. Айни вақтда “Бухоро” футбол клуби сафида тўп сурган икки нафар легионер футболчи билан ҳам шартномалар тугатилган. Шундан келиб чиқиб, “Бухоро” футбол клуби ҳозирданоқ улар билан боғлиқ масалани очиқлаши талаб этилади. Трансфер ойнаси вақтида “Бухоро” навбатдаги юришларни амалга ошириши учун, аввал ортда қолган ишларни тартибга солган бўлиши лозим. Йўқса, “Бухоро” янги номларни рўйхатдан ўтказа олмайди.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 12:28, 13.06.2018. Ўқилди: 4156 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 26
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик