Бугун 9 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 5 15
2 Бунёдкор 6 13
3 Пахтакор 5 12
4 Навбаҳор 6 12
5 Насаф 6 11
6 Бухоро 5 10
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 5 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 6-тур

09/04 19:00 Нефтчи - Пахтакор
09/04 19:00 Бухоро - Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Фазлиддин Ғоибназаров: «Рақибнинг статистикаси мени қўрқитаётгани йўқ»

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабар бериб ўтганимиздек, Олимпия ўйинлари чемпиони, бугунги кунда проф рингда фаолиятини давом эттираётган Фазлиддин Ғоибназаров навбатдаги жангини 14 июль куни АҚШда ўтказади. «Lakefront» аренаси мезбонлик қиладиган жанг оқшомида ҳамюртимиз америкалик Кевин Жонсонга қарши рингга кўтарилади.

Статистикага назар ташлайдиган бўлсак, Фазлиддин ҳозиргача профессионал боксда 4та жанг ўтказиб уларнинг барчасида ғалаба қозонган (2таси нокаут билан). Рақиб ҳам ўтказган барча жангини ўз фойдасига ҳал қила олган. (5та жанг, 4таси нокаут).

Миллий олимпия қўмитаси матбуот хизмати боксчи билан боғланиб, унинг жангга тайёргарлик жараёни билан қизиқди.

«Жангга Калифорнияда тайёргарлик кўряпмиз. Мураббийим Аброр Турсунпўлатов билан ишлаяпман. Олдинда бир ойлик машғулотлар кутиб турибди. Спарринг жангларни бошлаганмиз. Машғулот жанглари мексикалик ва америкалик боксчиларга қарши ўтказилмоқда. Шунингдек, қозоғистонлик рақиб ҳам машғулотларда мен билан бирга ишлайди. Машғулотлардаги рақибларимнинг барчаси баланд бўйли ва асосан ўнг қўлда жанг қилади. Кевин Жонсоннинг бундан олдинги жангларини ўрганиб чиқаяпмиз. Унинг нозик томонларини топишга ҳам улгурдик. Тайёргарлик жараёнида бу томонлар ҳам инобатга олинади.

Рақибнинг кўрсаткичи мени қўрқитаётгани йўқ. Агар боксда қўрқув сезадиган бўлсанг фаолиятингни якунлаб қўйганинг яхшироқ. Рингга ўз кучингга юқори ишонч билан чиқиш лозим. Мен доимо шу тарзда жангга чиқаман. Ортимда бутун мамлакат турганини, мени қўллаб-қувватлаётганини биламан. Бу менга янада кўпроқ куч бағишлайди», – деди Фазлиддин Ғоибназаров.

Миллий олимпия қўмитаси ушбу жангда боксчимизга омад тилайди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 16:19, 16.06.2018. Ўқилди: 7291 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 Сурхон Чинеду Стефан 4
3 Пахтакор Достон Ҳамдамов 3
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик