Бугун 22 март, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 21.03.2026 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Удинезе
      • 21.03.2026 19:00
      • Парма
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 21.03.2026 22:00
      • Милан
      • 3:2
      • Торино
      • 22.03.2026 00:45
      • Ювентус
      • 1:1
      • Сассуоло
      • 22.03.2026 16:30
      • Комо
      • -:-
      • Пиза
      • 22.03.2026 19:00
      • Аталанта
      • -:-
      • Верона
      • 22.03.2026 19:00
      • Болонья
      • -:-
      • Лацио
      • 22.03.2026 22:00
      • Рома
      • -:-
      • Лечче
      • 23.03.2026 00:45
      • Фиорентина
      • -:-
      • Интер
      • 21.03.2026 01:00
      • Борнмут
      • 2:2
      • Ман. Юнайтед
      • 21.03.2026 17:45
      • Брайтон
      • 2:1
      • Ливерпуль
      • 21.03.2026 20:00
      • Манчестер Сити
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 21.03.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 21.03.2026 22:30
      • Эвертон
      • 3:0
      • Челси
      • 22.03.2026 01:00
      • Лидс
      • 0:0
      • Брентфорд
      • 22.03.2026 17:00
      • Ньюкасл
      • -:-
      • Сандерленд
      • 22.03.2026 19:15
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Вест Хэм
      • 22.03.2026 19:15
      • Тоттенхэм
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 21.03.2026 01:00
      • Вильярреал
      • 3:1
      • Реал Сосьедад
      • 21.03.2026 18:00
      • Эльче
      • 2:1
      • Мальорка
      • 21.03.2026 20:15
      • Эспаньол
      • 1:2
      • Хетафе
      • 21.03.2026 22:30
      • Леванте
      • 4:2
      • Реал Овьедо
      • 21.03.2026 22:30
      • Осасуна
      • 1:0
      • Жирона
      • 22.03.2026 01:00
      • Севилья
      • 0:2
      • Валенсия
      • 22.03.2026 18:00
      • Барселона
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 22.03.2026 20:15
      • Сельта
      • -:-
      • Алавес
      • 22.03.2026 22:30
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Бетис
      • 23.03.2026 01:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Атлетико

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Президент қарори ижроси: Янги футбол академияларига қабул қай тартибда амалга оширилади?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Хабарингиз бор, шу йилнинг 16 март куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Ушбу қарорнинг бир қатор бандларида республикамизда футбол акадамеяларини ташкил этишга эътибор қаратилган бўлиб, шунга асосан ҳозирги кунда Ўзбекистон футбол ассоциацияси томонидан тегишли чора-тадбирлар амалга оширилмоқда. Жумладан, ҳозирда ҳудудий академияларга директор ва техник директорлар номзодлари кўриб чиқилиб, улар иштирокида семинарлар ташкил қилиняпти. Янги ташкил этиладиган болалар ва ўсмирлар футбол академияларининг тузилиши, ўқув дастури ҳақида тушунчалар берилмоқда.

ЎФА мутахассиси Ўнгар Жалимов янги ташкил этилаётган ҳудудий футбол академиялари ва уларга қабул жараёнлари ҳақида сўзлаб берди.

- Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2018 йил 16 мартдаги ПҚ-3610-сонли “Футболни янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қароридан сўнг ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул жараёнида қандай ўзгаришлар юзага келди?

- Жорий йилдан ҳудудий болалар ва ўсмирлар футбол академияларига қабул 2 босқичда амалга оширилади. Биринчи босқичда дастлабки кўрик ўтказилади. Биринчи босқич 1 июль кунидан 20 июль кунига қадар давом этади. Ҳар бир ҳудуд, яъни вилоят аҳолиси фақатгина ўзининг вилоятидаги ҳудудий академияга хужжат топшириши мумкин. Масалан, Самарқанд вилояти мисолида оладиган бўлсак, Самарқанд вилоятининг барча туманларидан ташриф буюрган болалар биринчи босқичда ўз иқтидорини намойиш этишади. Футболчи бўлиш орзусидаги болаларнинг салоҳияти қай даражада эканлиги аниқланади. Биринчи босқичда кўрикдан ўтиши мумкин бўлган болаларнинг сони чегараланмаган. Ҳар бир ёш доирсига бириктирилган 2 нафардан мураббий 300-400 нафаргача футболчини танлаб олиши мумкин.

- Биринчи босқич имтиҳонларида иштирок этиш истагида бўлганлардан қандай ҳужжат талаб қилинади?
- Биринчи босқич имтиҳонларида қатнашишни истаган болалар ўзлари билан туғилганлик ҳақида гувоҳнома ҳамда соғлиғи тўғрисида маълумотнома (086 форма) олиб келишлари керак бўлади.

- 2-босқич ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз.
- 20 июль кунига қадар саралаб олинган иқтидорли болалар август ойининг биринчи кунидан 20 август кунига қадар тест синовларини топширадилар. 2 -босқичда болалар 7та ёш тоифаси учун тайёрланган тестларни топширадилар.

- 1 ва 2-босқичларда болалардан қандай машқларни бажариш талаб қилинади?
- 1-босқичда синовга келган болалар жамоаларга бўлинган ҳолатда футбол ўйнашади. Бошқа ҳеч қандай махсус талаблар мавжуд эмас. Футболчилар бевосита ўйин давомида ўз иқтидорларини намойиш қилишади. Мураббийлар томонидан танлаб олинган иқтидори бор болалар, 2-босқичда иштирок этишлари мумкин бўлади. 2-босқичда имтиҳонлар 4 хил йўналишда ўтказилиди. Биринчиси, ўйин қобилияти. Мураббийлар томонидан имтиҳон нормативини бажара олган болалар 50 баллгача баҳо олишади. Иккинчиси, мантиқий фикрлаш бўйича тест. Учинчиси, техник синов. Техник синовда имтиҳон топшираётган футболчининг тўп билан ҳаракатлари текширилади. Тўртинчи, яъни сўнгги синов бу – жисмоний тест.

- Ушбу қабул жараёни бошлангунига қадар футбол мактабларида ўқиган ёки футбол тўгаракларида иштирок этиб юрган болалар ҳамда умуман футбол билан шуғулланмаган болалар бир хил синовдан ўтишадими ёки алоҳида-алоҳида синовлар мавжудми?
- Йўқ, ҳеч қандай гуруҳларга ажратилмайди. Барча болалар учун синов имтиҳонлари бир хил ўтказилади.

- Академияга қабул қилиш шартлари ҳамда ташкил этиладиган шароитлар ҳақида ҳам маълумот бериб ўтсангиз.
- Академияга 10-11 ёшли болалар, яъни 4-синфни битириб, 5-синфга қадам қўяётган ўқувчилар қабул қилинади. Ўқиш 17 ёшга қадар давом этади. Ўқишга қабул қилинган боланинг 17 ёшгача академияда ўқиши кафолатланмаган. Ўқиш бошлангач, ҳар 3 ойда назарий синов имтиҳонлари ўтказилади. Ушбу синов имтиҳонларидан ўта олмаган ўқувчилар академиядан четлатилади. Уларнинг ўрнига бошқа иқтидори бор болалар ўқишга қабул қилинади.

- Ўқишдан четлатилган ўқувчиларнинг ўрнига қайта қабул жараёни қандай амалга оширилади?
- Қайта қабул жараёнида селекционерлар катта саҳнага чиқишади. Уларда йил давомида вилоят, шаҳар ва туманлар бўйлаб ўтказилаётган мусобақаларда ўзини кўрсатиб келаётган салоҳиятли ёш футболчиларнинг рўйхати бўлади. Ўша рўйхатдаги болаларни мураббий, селекционер ҳамда техник директор биргаликда танлаб олади. Бу дегани ёзги қабул пайтида академияга ўқишга киролмаган болаларда ҳам ҳали ўқишга кириш учун имконият сақланиб қолади дегани.

- Академияга ўқишга қабул қилинганлар учун қандай шарт-шароитлар яратилади, умуман ўқиш жараёни қандай бўлади?
- Академия тарбияланувчилари учун футбол билан шуғулланиш ва етук футболчи бўлиш учун барча шарт-шароитлар яратилади. Жумладан, футболчиларнинг ўз оиласидан узоқда бўлмаслигини таъминлаш учун ҳам академиялар ҳар бир ҳудудда, вилоятларда ташкил қилинмоқда. Болалар оиласини кўриш учун юзлаб километр йўл босишига тўғри келмайди.

Академия тарбияланувчилари бепул ётоқхона билан таъминланади ва футболчиларга хос бўлган овқатланиш тизими йўлга қўйилади. Академияга қабул қилинган ўқувчи мактаб таълимини академия билан ёндош ҳудуддаги мактабда давом эттиради. Маслан, эрталабки сменада ўқийдиган ўқувчи эрталаб уйғонгач, бадантарбия билан шуғулланади, сўнгра нонушта. Нонуштадан кейин мактабга боради. У ердан қайтгач, тушлик, тушликдан сўнг дам олиши учун вақт ажратилади. Сўнгра академияда футбол машғулотларига киришади.

Академиянинг асосий мақсади ҳар бир ёш тоифасида вилоят терма жамоасига етук ва баркамол футболчиларни етказиб беришдир. Вилоят терма жамоасига тавсия қилинган футболчиларнинг энг иқтидорлилари Тошкентдаги Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ўқишга тавсия қилинади.

- Республика болалар ва ўсмирлар футбол академияси ҳудудий академиялардан футболчиларни танлаб олиш йилига неча маротаба ташкил қилнади ҳамда жараён қандай кечади?
- Ҳудудий академиялардаги ўқиш жараёнида кўплаб мусобақалар ташкил қилинади. Ушбу мусобақалар марказлашган тизимда бирор шаҳарда, масалан, Тошкентда ёки уйда-меҳмонда тизимида ташкил қилинади. Ушбу мусобақага барча вилоят ҳудудий академиялар ўқувчилари ташриф буюрган ҳолда мусобақаларда қатнашадилар.

Ушбу мусобақаларда ўзларини ижобий тарафдан ҳар томонлама кўрсата олган футболчилар Республика академиясига таклиф қилинади. Шу билан бир қаторда, Республика болалар ва ўсмирлар футбол академиясида фаолият кўрсатаётган селекционерлар томонидан иқтидорли болалар ҳудудий академиялардан йил давомида ҳам танлаб олиниши мумкин.

- Мазмунли суҳбатингиз учун ташаккур.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 10:32, 26.06.2018. Ўқилди: 17375 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2022 йилги ЖЧ финали тахминан 1,5 миллиард томошабин томонидан телевизор орқали томоша қилинган — бу спорт тарихидаги энг юқори кўрсаткичлар

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик