Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлига, Про-лига ҳакамлари ва инспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Ҳакамлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бугун Миллий олимпия қўмитасида Суперлига, Про-лига бош ҳакамлари, лайнсменлари ҳамда иснспекторлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишда ПФЛ Бош директори Омон Ғофуров, Ўзбекистон Футбол Ассоциацияси мутасаддилари, бош ҳакамлар ва лайнсменлар иштирок этишди.

Йиғилишда Ўзбекистон футбол Ассоциацияси томонидан ҳакамларга барча шароитлар яратиб берилаётгани, ЎФА 1-вице-президенти Умид Аҳмаджонов ҳакамларни мунтазам равишда рағбатлантириш бориш тизимини йўлга қўйиш бўйича топшириқ бергани, бундан кўзланган асосий мақсад юртимизда ҳакамлик савиясини ошириш, ўйинларнинг холис ва адолатли бошқарилишини таъминлашдар иборат эканини айтиб ўтди.

Ҳакамлар учун хорижда ўқув-машғулотлар ташкил қилдик, улар учун турли семинарлар ўтказиляпти. Европа ва Осиёнинг футболи ривожланган мамлакатлари футбол федерациялари билан меморандумлар имзоланди, ҳамкорлик бўйича келишувларга эришилди. Ана шу меморандумлардан унумли фойдаланиб, ёш ҳакамлар учун хорижда турли семинарлар ташкил қилиш режалаштирилгани ҳам таъкидланди.

ПФЛ бош директори Омон Ғофуров ҳакамларимиз ўз устиларида кўпроқ ишлаб, ўйинларни адолатли бошқариб, футбол ривожига ҳисса қўшишлари кераклигини билдириб ўтди.

“Жаҳон чемпионати муносабати билан Суперлига баҳсларида танаффус юзага келганди. Мана энди қисқа танаффусдан кейин Суперлиганинг ўйинлари давом эттирилади. Ҳакамлар зиммасида ниҳоятда масъулиятли вазифа турибди. Учрашувларнинг қизиқарли кечиши кўп жиҳатдан сизларга ҳам боғлиқ. Бу ёғига Суперлига ўйинлари янада қизиқарли кечади. Ҳакамлар ўзларининг хатти-ҳаракатлари билан ўйин темпини тушириб юбормасликлари, ўйинни “бузиб” қўймасликлари керак.

Шунингдек, ҳакамлардан учрашувларни адолатли бошқариш, турли ғирромликларга аралашмаслик талаб этилади. Ҳозирда келишилган ўйинларга қарши жуда жиддий кураш кечмоқда. ЎФАда Келишилган ўйинларга қарши курашиш бўйича махсус инспекция ташкил қилинган бўлиб, ушбу инспекция Ички ишлар вазирлиги ва Бош прокуратура билан ҳамкорликда футболда холисликни таъминлаш учун иш олиб бормоқда. Турли “ўйинлар”га аралашиб юрган баъзи инсонлар ҳақида бизда маълумот бор. Бу бўйича текширув ўтказилмоқда. Футболимиз ривожига тўсқинлик қилаётган бундай инсонлар қаттиқ жазога тортилади.

Ҳакамлардан ана шундай “ўйинлар”га аралашиб қолмасликни, аксинча, бундай ишларни қилаётган футболчилар ёки клублар вакиллари ҳақида хабарлари бўлса, бизга маълум қилишларини сўраб қоламиз”, - деди Омон Ғофуров.

Манба: www.the-uff.com
Киритилди: 16:58, 06.07.2018. Ўқилди: 1919 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик