«Бунёдкор» Тошкентда «Нефтчи» билан беллашди. Биринчи бўлимнинг 42-дақиқасида Ҳакимов меҳмонларни ҳисобда олдинга олиб чиқди.
Иккинчи бўлимда «Бунёдкор» уч дақиқа ичида ўйин йўналишини умуман ўзгартириб юборди. 66 ва 69-дақиқаларда Иброҳимов иккита гол уриб, жамоасига ғалаба келтирди.
Бу натижадан сўнг, «Бунёдкор» 32 очко билан 2-ўринда, «Нефтчи» эса 7 очко билан сўнгги ўринда бормоқда.
Суперлига, 14-тур
12 июль, Тошкент
Бунёдкор (Тошкент) — Нефтчи (Фарғона) - 2:1
Голлар: Жавлон Иброҳимов (66, 69) - Шерзод Ҳакимов (42)
Ҳакамлар: Валентин Коваленко, Андрей Снетков, Султонмурод Улфатов, Найим Қосимов.
Бунёдкор: Муроджон Зуҳуров, Исломжон Қобилов, Акром Комилов, Дилшод Аҳмадалиев, Дилшод Жўраев, Жавлон Иброҳимов, Шаҳзодбек Нурматов, Сардор Собирхўжаев, Мирғиёс Сулаймонов, Хуршид Ғиёсов, Миржамол Қосимов.
Нефтчи: Музаффар Абдуллаев, Искандар Шойқулов, Шукурали Пўлатов, Жалил Кимсанов, Муродбек Бобожонов, Аброрбек Исмоилов, Авазбек Ўлмасалиев (Хуршид Асқаралиев, 72), Миржамол Неъматов, Шодиёр Хожиматов (Андрей Сидоров, 79), Шерзод Ҳакимов (Абдураҳмон Абдулҳақов, 59), Достон Турсунов.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).