Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Афғонистон U-15 бош мураббийи Воҳидуллоҳ Воҳидий: “Мусобақада олдимизга қўйилган асосий вазифа — тажриба ошириш”

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Интервьюлар
A A A
Хабарингиз бор, куни кеча пойтахтимизда ўтказилаётган “CAFA U-15 championship” мусобақасида иштирок этаётган Тожикистон терма жамоаси мураббийи билан суҳбат ўтказган эдик.

Ушбу анъанани давом эттирган ҳолда, “CAFA U-15 championship” мусобақасининг 3-тури ниҳоясига етгач, Афғонистон терма жамоаси бош мураббийи Воҳидуллоҳ Воҳидийнинг фикрлари билан қизиқдик.   - CAFA мусобақасининг минтақадаги футболнинг ривожланишидаги аҳамияти қандай деб ҳисоблайсиз? - Авваламбор, мусобақанинг ўзига тўхталиб ўтсам. Бу турнир фақатгина бир-биримиз билан футбол ўйнаш эмас, балки янги дўстлар орттириш учун ҳам яхши имкониятдир. Хабарингиз бор, мусобақада қатнашаётган барча жамоалар битта меҳмонхонадан жой олганмиз. Майдондаги рақиблар билан меҳмонхона ошхонасида бирга овқатланамиз, турли мавзуда суҳбатлар қурамиз, ўйинлар ҳақида фикр алишамиз. Бу турнир бизга тақдим қилаётган ажойиб туйғудир. Ташкилий масалалар бўйича ҳам фақат ижобий фикрлар айтишим мумкин. Барча шароитлар иштирокчилар учун аъло даражада ташкил қилинган.  

Энди саволингизга жавоб бериб ўтаман. Бу мусобақанинг марказий Осиё футболи ривожи учун аҳамияти жуда катта деб ҳисоблайман. 6та иштирокчи жамоалар ўзаро ўйинлар орқали жамоамизнинг камчиликларини ўрганяпмиз, ютуқларимизни кўздан кечиряпмиз. Машғулотлар жараёнида нималарга эътиборни кучайтириш кераклигини аниқлаб оляпмиз. Яна бир муҳим жиҳат ҳам борки, унга тўхталиб ўтмасдан илож йўқ. Турнир давомида ҳар бир жамоа мураббийлари янги иқтидорларни кашф қилмоқда. Хоҳлардимки, бундай турнирлар мунтазам ташкил қилиб борилса.   - Бу ёшдаги футболчилар учун натижа муҳим деб ўйлайсизми ёки ўйин амалиёти ва тажрибами? - Бу турнирда бизнинг олдимизга қўйилган асосий вазифа бу ўйин амалиёти орқали тажриба оширишдир. Ушбу мусобақада орттирилган тажриба орқали футболчиларимиз каттароқ ёшдаги терма жамоа билан иштирок этадиган мусобақаларда ўзининг ижобий натижасини кўрсатишига ишонаман. Албатта ҳар бир жамоа сингари биз ҳам чемпион бўлишни, юртимизга ёруғ юз билан боришни истаймиз. Лекин бу бизнинг олдимизга қўйилган қатъий талаб эмас.   - Рақиб жамоалар ҳақида фикрларингиз билан ҳам ўртоқлашсангиз. - Мусобақада иштирок этаётган ҳар бир жамоа бу бир алоҳида ўзига хослик деганидир. Рақибларни кучли-кучсизга ажратсангиз бу жамоангизнинг зарарига ишлаб қолиши мумкин. Шу сабабли ҳам қайсидир жамоани алоҳида ажратиб кўрсатишни истамайман.   - Ҳозир Ўзбекистонда иссиқ ҳаво ҳарорати ҳукм сурмоқда. Бундай шароитда ўйнаш болаларга қийинчилик туғдирмаяптими? - Афғонистонда футболчиларим билан ҳафтасига 3 маротаба 4 ярим соатдан машғулотлар олиб борамиз. Қолган пайтда болалар мактабга боришади, ўзларининг шахсий ишлари билан шуғулланишади. Ҳозир эса мусобақада ҳар куни машғулот ўтказмоқдамиз ҳамда ҳар 2 кунда майдонга тушяпмиз. Бунга қўшимча яна ўта иссиқ ҳаво шароити. Бу ўзининг таъсирини кўрсатмай қолмаяпти ва бир қатор ўйлаган режаларимизни ўйин давомида амалга ошира олмаяпмиз.    - Марказий Осиё футбол ассоциацияси ташкил қилаётган мусобалар бўйича яна қандай ишларни амалга ошириш зарур деб ҳисоблайсиз? - Ҳозир ҳар 2 кунда майдонга тушишга мажбур бўляпмиз. Ташкилотчилардан кейинги мусобақаларда давомида ушбу схемани ўзгартириб, 2 кун дам, учинчи куни эса ўйин ўтказилишини сўраган бўлардим. Ҳозир ўйиндан сўнг тикланиш учун вақт етишмовчилиги юзага келмоқда. Яна бир таклифим, мусобақа регламентига ўзгартириш киритиб, иштирокчи футболчилар сонини 18 тадан 23 тага оширилишини сўраган бўлардим.    -Суҳбат учун ташаккур!
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 17:33, 27.07.2018. Ўқилди: 1641 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик