Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • 4:1
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 АҚШ 1 3
2 Австралия 0 0
3 Туркия 0 0
4 Парагвай 1 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина
1-тур АҚШ 4-1 Парагвай

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

AIBA президенти Ғофур Раҳимов Ўзбекистонга келди (фото+видео)

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / Бокс
Рукн: Янгиликлар
A A A

Кеча, 27 июль куни Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти, Халқаро ҳаваскор бокс ассоциацияси (AIBA) Президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига ташриф буюрди.

Мартабали меҳмонни Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов кутиб олди.

Учрашув давомида томонлар юртимизда спорт соҳасида амалга оширилаётган ислоҳотлар, давлат томонидан қаратилаётган эътибор ва бошқа бир қатор масалалар юзасидан фикр алмашишди.

«Кузатиб бораётган бўлсангиз, ўзбек спортида жиддий ўзгаришларни амалга оширяпмиз. Спорт турларини ичига кириб боряпмиз», – деб сўз бошлади Умид Аҳмаджонов.

Қолаверса, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги ўзаро ҳамкорликда иш олиб бормоқда. Сиз кўп йиллар давомида Ўзбекистон бокс федерациясида раҳбар сифатида фаолият олиб боргансиз. Ўзбек бокси ривожига меҳнатингиз сингган.

Рио Олимпиадасидан сўнг фарзандини боксга олиб боришни истаган ота-оналар сони кескин ошди. Насиб қилса, бошқа спорт турларини ҳам шу тарзда оммавийлаштириб юбормоқчимиз. Бунинг учун сизнинг маслаҳатингиз, ёрдамингиздан жуда хурсанд бўламиз.

«Сиз AIBA раҳбари вазифасини бажарувчи бўлгангиздан сўнг ташкилотда катта ислоҳотлар амалга оширилмоқда. Авваллари бокс ичида муттаҳамликларни кўп кузатганмиз. Бу ҳақида Халқаро Олимпия қўмитаси Президенти Томас Бах ҳам айтиб ўтганди. Сиз ташкилот тепасига келганингиздан сўнг AIBA ҳар томонлама ўзгара бошлади», – деди МОҚ раҳбари.

Ўз навбатида Ғофур Раҳимов ҳам юртимизда спортга қаратилаётган эътибор ҳақида гапириб ўтди.

«Таклиф учун раҳмат. Биласиз, AIBA жаҳонда учинчи ёки тўртинчи ўринда турувчи спорт федерацияси ҳисобланади. Бокс бутун дунёда яхшигина ривожланиб кетган. Ҳаваскорлар ўртасида ҳам, профессионаллар ўртасида ҳам турли мусобақалар ташкил қилиб келинмоқда. Янги мусобақаларга асос соляпмиз. Аралаш яккакураш бўйича янги йўналишни Олимпия ўйинлари дастурига киритмоқчимиз. Унда икки нафардан эркак ва аёл ўртасида баҳс кечади. Бу қизиқарли спорт мусобакаси бўлиши кутилмоқда.

Ўзбекистонда спортга қизиқиш доимо юқори даражада бўлган. Ўзбек замини жаҳонга кўплаб кучли ва юлдуз спортчиларни тақдим этган. Сўнгги икки йилда эса спортга, ёшлар билан ишлашга эътибор жуда ошди. Сўнгги бир йилнинг ўзида Ўзбекистонда спорт соҳасида, умуман жисмоний тарбия таълими ва Олимпия ҳаракатида инқилобий ўзгаришлар юз бермоқда. Албатта, бу ўзгаришлар Ўзбекистон Республикаси Президенти муҳтарам Шавкат Миромонович Мирзиёев олиб бораётган ислоҳотларнинг муҳим бир йўналишидир.

Мен хизмат сафарлари билан кўп мамлакатларда бўламан. У ерда мени ўзбек эканлигимни билишгач, Ўзбекистонда юз бераётган катта ўзгаришлардан хурсанд эканликларини изҳор килиб, мамлакатимиз раҳбари томонидан қисқа муддатлар ичида амалга оширилаётган тарихий ислоҳотларни алоҳида эътироф этишади. Шундай пайтларда мен ўзбек эканлигимдан фаҳрланиб кетаман. Президентимиз ҳар бир ўзбекистонлик учун намуна ва ибрат тимсолидир.

Мамлакат раҳбари спортга шундай эътибор қаратяптими, унинг ишончини оқлаб, янги ғалабалар, олтин ва кумуш медалларни қўлга киритиш лозим», – деди Ғофур Раҳимов.

Умид Аҳмаджонов ҳам унинг сўзларини тасдиқлади ва мамлакатимизда спорт тизимида юз бераётган ўзгаришлар ҳақида гапириб берди.

«Биз ҳам спорт тизимида ўзгаришларни амалга оширяпмиз. Олдин терма жамоаларимизда фақатгина бир ҳил спортчилар юртимиз шарафини ҳимоя қилиб келишган. Уларга эса ўз вақтида ўринбосар тайёрланмаган. Масалан байдарка ва каноэда эшкак эшиш ҳақида гапирадиган бўлсак фақат Вадим Меньков халқаро мусобақаларда иштирок этади. Яқинда очиқ турнир ташкил қилдик ва унда 18 ёшли спортчи Меньковни ортда қолдира олди. Айтмоқчиманки, ўша янги номларни олиб чиқа олишмаган. Яна бошқа спорт турларидан ҳам турли селекцион мусобақаларни ташкил қиляпмиз», – деди МОҚ раҳбари.

Ўз навбатида AIBA раҳбари Ўзбекистонда бокс ривожи учун ҳар томонлама ёрдам беришга тайёр эканлигини маълум қилди.

«Ишонтириб айтаманки, Ўзбекистонда бокснинг ривожланишида AIBA ҳар томонлама ёрдам беради. Бундан ташқари, ўзбек бокси мактаби ўз шонли тарихига эга. Устозлар анъанасини ёш авлод муносиб давом эттириб, Токио Олимпиадасида энг баланд чўққига эришишларига ишончим комил.

Кўрсатилган эҳтиром ва ҳурмат учун Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитасига чуқур миннатдорчилигимни изҳор қилмоқчиман. Ҳамкорлигимиз муваффақиятли ва истиқболли бўлишига ишончим комил», – деди AIBA Президенти вазифасини бажарувчи Ғофур Раҳимов.

Учрашув якунида Умид Аҳмаджонов Миллий олимпия қўмитаси номидан мартабали меҳмонга эсдалик совғасини тақдим этди.

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 10:47, 28.07.2018. Ўқилди: 4738 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 АҚШ Фоларин Балоган 2
2 Мексика Хулиан Киньонес 1
3 Мексика Сантьяго Хименес 1
4 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
5 Чехия Ладислав Крейчи 1
6 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
7 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
8 АҚШ Жованни Рейна 1
9 Парагвай Маурисио 1
10 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик