06:00 Новости футбола. 06:05 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Айнтрахт Франкфурт". 08:00 Новости футбола. 08:05 Чемпионат Германии. Обзор сезона. 09:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Штутгарт". 11:10 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Боруссия Дортмунд". 13:15 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Бавария Мюнхен". 15:20 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Байер 04 Леверкузен". 17:25 Чемпионат Германии. "Унион Берлин" - "Хольштайн Киль". 19:30 Новости футбола. 19:35 Чемпионат Германии. "Аугсбург" - "Фрайбург". 21:35 Новости футбола. 21:40 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Штутгарт". 23:40 Новости футбола. 23:45 Чемпионат Германии. "Санкт-Паули" - "Боруссия Дортмунд". 01:45 Новости футбола. 01:50 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Бавария Мюнхен". 03:50 Новости футбола. 03:55 Чемпионат Германии. "Айнтрахт Франкфурт" - "Байер 04 Леверкузен".
05:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция. 07:30 "Лучшие из лучших". 08:00 Боулинг. BetBoom Кубок КЛБ. Про-тур 4 в Тюмени, Россия. 10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. 1/2 финала. 12:20 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Смешанные пары. Вышка. 13:35 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 7 в Стокгольме, Швеция. 15:45 "Непридуманные истории". Приморский край. 16:25LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция. 17:25 "Парусный спорт". 17:55LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Мужчины. Вышка. Прямая трансляция. 18:55 "Лучшие из лучших". 19:25LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Смешанные пары. Трамплин 3 м. Прямая трансляция. 21:00LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 8. Прямая трансляция. 22:30 "Непридуманные истории". Приморский край. 23:10 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. 23:55LIVE Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 8 в Париже, Франция. Прямая трансляция. 02:00 "Формула-1. Гаснут огни". 02:25 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал. 04:30 Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Мужчины. Вышка.
05:55 Новости. 06:00 Бокс. Кубок Победы. Этап 2 в Саранске, Россия. 1/2 финала. 08:00 "Футбол на все времена". 08:30 Автоспорт. G-Drive Российская серия кольцевых гонок. Этап 2 на автодроме "Игора Драйв". 09:00 Новости. 09:05 Все на Матч! Прямой эфир. 11:00 Новости. 11:05 "Небесная грация". 11:25 "Вопреки всему". 12:30 Бокс голыми кулаками. Bare Knuckle FC 60 в Милтон-Кинсе, Великобритания. Джеймс Лилли против Франко Тенальи. 13:35 Все на Матч! Прямой эфир. 14:35 "Лица страны". Дарья Пикалова. 14:55 Новости. 15:00 Есть тема! Прямой эфир. 16:25LIVE Прыжки в воду. Чемпионат России в Екатеринбурге. Синхронные прыжки. Женщины. Трамплин 3 м. Прямая трансляция. 17:15 Все на Матч! Прямой эфир. 17:30LIVE Смешанные единоборства. ONE FC "Friday Fights 113" в Бангкоке, Таиланд. Прямая трансляция. 20:55LIVE Дзюдо. Чемпионат мира в Венгрии. День 8. Прямая трансляция. 22:30 Все на Матч! Прямой эфир. 23:20 Наши в UFC. 01:35 Все на Матч! Прямой эфир. 02:30 Автоспорт. Дрифт. RDS GP. Этап 3 на автодроме "Нижегородское кольцо". 03:35 "Что по спорту?". Иваново. 04:05 Д/ф "Марадона Кустурицы".
05:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 07:00 Автоспорт. Формула E. Этап 5 на трассе Монако, Монако. Обзор. 08:00 Автоспорт. Формула E. Этап 6 в Токио, Япония. Обзор. 09:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 10:30 Велоспорт. Гонка "Dwars door het Hageland" в Бельгии. 11:30 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Лучшие моменты. 13:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 14:00 Автоспорт. Формула E. Этап 7 в Шанхае, Китай. Обзор. 15:00 Автоспорт. WEC. Этап 4. "24 часа Ле-Мана" во Франции. Обзор. 16:00 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 5. 17:50LIVE Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 6. Прямая трансляция. 20:15LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция. 21:00LIVE Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. Прямая трансляция. 22:15LIVE Конный спорт. Конкур. Лига наций. Этап 3 в Роттердаме, Нидерланды. Прямая трансляция. 00:15 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Женщины. Шорт-трек кросс-кантри. 00:45 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Валь-ди-Соле, Италия. Мужчины. Шорт-трек кросс-кантри. 01:30 Велоспорт. Тур Швейцарии. Этап 6. 03:00 Конный спорт. Конкур. Лига наций. Этап 3 в Роттердаме, Нидерланды.
2017 йилнинг 30 октябрида Бенжамен Павар немиc тилидан олаётган репетиторлик дарсларидан кейин тушлик қилгани ошиқди. Қайтиб келса – уйдан қилинган ўнлаб қўнғироқлар жавобсиз қолган. “Штутгарт”нинг 21 яшар жингалаксоч ҳимоячисининг ҳаётида ўша куни туб бурилиш содир бўлганди. Унга ота-онаси Дидье Дешам терма жамоанинг Уэльс ва Германияга қарши кечадиган навбатдаги ўртоқлик ўйинларига чақираётганини айтмоқчи бўлгандилар. Терма жамоанинг асосий ўнг қанот ҳимоячиси, “Монако” аъзоси Жибрил Сидибе жароҳат олгач, Дешам бундеслигадан келган ёш ҳимоячига имконият тақдим этди.
“Бенжаменда халқаро тажриба йўқ, аммо мен ёш футболчиларни яхши кўраман, унда иқтидор етарли” – деб ўз қарорига изоҳ берди Дидье. Павар йиғлаб юборди. Франция ёшлар терма жамоаси сафида 15 ўйинда майдонга тушиб улгурган футболчи энг катта турнир олдидан катталарнинг асосий таркибига киришдан умид қила олмасди-да.
“Бу ҳақиқий бахт эди, – деб кейинчалик эслайди Павар. - Мен ота-онам ёнида хўнграб йиғлагандим. Болалигимдан қилган ҳамма қурбонликлар ўзини оқлаганди, бекор кетмаганди”.
Клубда асосан ҳимоя марказида ҳаракат қиладиган Павар терма жамоада ўнг қанот ҳимоячиси сифатида шаклланди, шу позицияда ҳамма ўртоқлик ўйинларида майдонга тушди ва Россияга асосий таркиб ўйинчиси сифатида ташриф буюрди. У ерда эса, ҳаммамиз кўрдик, унинг деярли ярим йил олдин бошланган парвози давом этди.
30 июнь куни Франция терма жамоасини турнирни тарк этишдан атиги ярим соат ажратиб турарди. Аргентинага қарши ўйинда Меркадога теккан тўп Льорис дарвозасидан жой олди ва рақиб ҳисобда олдинга чиқиб олди: 1:2.
Кейин эса, ҳеч ким кутмаган воқеа рўй берди. Франция терма жамоа таркибида оддий мухлислар учун энг нотаниш ва гуруҳ ўйинларида гўё сезилмаган Бенжамен Павар Лукас Эрнандеснинг узатмасидан сўнг қайтаётган тўпга югуриб борди ва дарвозага кучли зарба берди. Гол. (Бу гол турнирнинг энг чиройли голи деб ҳам эътироф этилди, дарвоқе).
Зарбанинг ижроси ва тўпнинг дарвоза тўрига теккан оралиқ сонияларда мухлислар оёққа қалқди, ҳар икки жамоа футболчилари музлаб қолишди. Шундан сўнг, Килиан Мбаппе ўз ишини қилди, аммо ўша оқшом ҳужумчининг дубли эмас, кўпроқ Павар ҳақида гапира бошлашди. Агар Франциянинг энг нотаниш қанот ҳимоячиси шундай гол ура олса, чемпионлик ҳақида орзу қилишдан яна нима тўхтатиши мумкин?
Россиядаги ўйинлар олдидан терма жамоаси сафида атиги 5 ўйинда майдонга тушганди. У голни Мбаппе ёки Гризманн каби нишонлашни билмади ҳам, кейин ўзи айтиб беришича, гол урганидан кейин нима қилишни ҳам билмай қолган экан. Ёки Погба каби эртасига ўнлаб рақс саҳналарини видеога олиб интернетда тарқатмади. Шундай бўлса ҳам, ўша ўйиндан кейин ҳамма Павар ҳақида гапира бошлади.
Фақат бечора “Штутгарт” мухлисларига қийин бўлди – энди уларнинг ёш юлдузларини “Бавария” ўзига оғдириб олади. Франция телевиденияси эса онасининг Бенжаменга қарата кўзда ёш билан қилган видеомурожаатини қўйиб берди. Журналистлар Паварнинг Евро-2016 да дўстлари билан терма жамоага мухлислик қилаётган фотоларни қидириб топишди. У пайтларда унинг позициясида тажрибали Бакари Санья ўйнарди. Тележурналистлар Павар улғайган “Жюмон” клубининг базасигача етиб боришди. Кимдир ҳимоячи турли ёшдаги терма жамоалардаги 28 ўйинда бирор марта ҳам мағлубиятга учрамаганини қидириб топди. Мураббий эса, шогирдига бир пайтлар Лилиан Тюрам ҳам шунга ўхшаш гол урганини ва афсонага айланганини эслатиб, ўрнак олишга чақирди.
“Мен нима бўлаётганини тўлиқ фахмлаяпман, дея олмайман. Мен майдондаги ҳар бир дақиқадан завқ оляпман. Мен жаҳон чемпионатида бундай гол урганимни умримнинг охиригача ёдимда сақлайман” – деди қаҳрамоннинг ўзи. Кейинчалик, машғулот пайтида худди шундай зарбани амалга ошираман деб, осмондаги қушни уриб туширганини айтиб, ҳазиллашиб ҳам қўйди.
2016 йилда “Лилл” бош мурабийи Фредерик Антонетти Паварга ишонч билдирмаган, унинг ўрнига тажрибалироқ футболчини ўйнатмоқчи эканини яширмаган ва Бенжамен сўнгги ўн йилини берган Лиллни тарк этишга мажбур бўлганди. Францияда ҳеч ким танимайдиган ёш ҳимоячига ким ҳам қизиқарди, натижада у таваккал қилишга мажбур бўлди. Эндигина бундеслигани тарк этган “Штутгарт” чақириғига рози бўлди.
Ўшанда баъзи француз нашрлари Паварнинг хато қилганини ёзишди. Бу ёшда мамлакатни тарк этишдан кўра, Франциядан осонроқ вариант топиш фойдалироқ туюлганди. Аммо аксинча, айнан “Штутгарт”да, янги маданият, янгича футболга мослашиш жараёни Паварни янада кучли қилди. Германиядаги мухлисларнинг футболга муносабатини ҳам эсдан чиқармаслик керак: “Мен Германиянинг машҳур клубида тўлиқ стадион қаршисида ҳар ўйинда майдонга тушяпман, бу ёмон эмас, тўғрими?” - деб баҳо берганди Бенжамен Павар.
У 2016 йилнинг октябрида “Гройтер”га қарши баҳсда илк ўйинини ўтказди. Бундеслигага ўрганиб қолган “Штутгарт” учун қўйи дивизион бироз ноқулай эди, аммо Павар бунга эътибор ҳам бермади. Ўша ўйинда жамоа 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди, Павар бир гол уриб, яна Карлуш Маненинг голига ассистентлик қилди.
Айниқса, голдан кўра, пас ҳамманинг эътиборини қозонганди: ҳимоячи тўпни жуда чиройли тарзда ўз қанотидан қарама-қарши томонга, шеригининг йўлига чиқариб берган, Манеда фақат тўғри зарба бериш қолганди холос. Мухлислар айнан техникаси туфайли Паварни ёқтириб қолишди. Бир йил ўтиб, Дешам уни терма жамоага чақирганда балки французлар ҳайрон қолишгандир, аммо Штутгартда бу оддий қарор сифатида қабул қилинди. Бошқача бўлиши мумкин эмасдек.
Паварнинг яна бир хусусияти – универсаллик. “Штутгарт” Бундеслигага қайтгач , у жуда кўп позицияларда ўзини синаб кўрди. Ҳимояда ҳам, ярим ҳимояда ҳам ўйнади. 2018 йилнинг январидан бошлаб эса, янги мураббий Тайфун Коркут уни фақат ҳимоя марказида ўйната бошлади.
“Штутгарт” 7-ўринни олди, Павар 34 ўйиннинг барчасида асосий таркибда тўлиқ ҳаракат қилди. Айнан шу мавсум охирларида у ҳақида кўпроқ гапира бошладилар, Россияга борадиган таркибда икки хил позицияда ўйнаши билан Тюрамни эслатиб юборадиган ҳимоячи Дешамга керак эди. Ўша 1998 йилги чемпион терма жамоада Дешам билан ўйнаган Лилиан Тюрам ўнг қанотда ўйнар, аммо клубда, “Парма”да марказий ҳимоячи ҳисобланарди. Энди Паварнинг Франция либосидаги мағлубиятсиз серияси 31 ўйинга етди. Энди у ўз вақтида Мобёжни тарк этиб, Лиллга бориб қолганидан ҳам, у ердан деярли “ҳайдалиб”, Германияга кетганидан ҳам афсус қилмайди. Энди у бемалол Лилиан Тюрам эришган муваффақиятларни забт этмоқчи эканини айтиши ҳам мумкин, ҳеч ким кулмайди.
Ёш дўстимиз терма жамоадаги шериклари ва мураббийдан мақтовларни эшитиб, оиласи даврасида таътилини ўтказаётган мана шу паллада эса, уёқда футболчини қўлга киритиш учун ҳақиқий кураш бошланган.
Тахминлар тўғри чиқди, у терма жамоада ва клубда ўзини кўрсатиши ҳамоно “Бавария” қизиқишни бошлади. “Штутгарт” спорт директори Михаель Решке эса, мюнхенлик наханглар ҳақидаги хабарларни кескин қабул қилди ва 30 миллион евро атрофидаги таклифлар учун ҳатто телефон трубкасини кўтармаслигини айтди.
Аммо ҳаммаси “Штутгарт”нинг назоратида эмас – шартномага кўра, 2019 йил кириши билан Германия чемпиони футболчининг 35 миллионлик товон пулини тўлаб, уни қўлга киритиши мумкин. Демак, агар “Бавария”нинг янги мураббийи Нико Ковач Паварни ўз жамоасида кўришни истаса, Бундеслиганинг асосий монополчилари ўша суммага озгина қўшиб, ёздаёқ мақсадларига етишлари мумкин. Бундай ишлар “Бавария” учун ҳеч қачон муаммо бўлмаган.
Трансфер ҳар қандай ҳолатда ҳам томонларни хурсанд қилади. Паварни беш миллионга сотиб олган “Штутгарт” мўмайгина даромад олса, “Бавария” яхши ҳимоячига эга бўлади, футболчининг ўзи эса, ёшликдаги орзусига эришган бўлади:
Уёғини Павар ҳали айтгани йўқ. Ҳозирча футболчи ҳаётидаги энг муҳим турнир ҳам якунига етди, у юлдузли шериклари қатори икки ҳафталик таътилга чиқди. Замонавий футболнинг энг гламур жамоадошлари орасида Павар ҳали ҳам камтарлигича қолмоқда.
У қаерда ўйнамасин, ўз ишини қилаверади. Клублар қўлда пул билан уни ўз томонига оғдириш ҳаракатида, ота-она ўғлининг қаерда бўлса ҳам, муваффақият қозонишидан умидвор...
Фақат жаноб Дидье Дешамга мазза, яқиндагина яна жаҳон чемпионига айланган мураббий аниқ биладики, жамоасида яна ажойиб голлар ура оладиган универсал ҳимоячи бор.
Манба: www.tribuna.uz
Киритилди: 15:49, 29.07.2018. Ўқилди: 2750 марта. Фикрлар: 1 та.