УЕФА чемпионлар чигаси 2017/18 мавсуми якунига кўра, барча чизиқлардаги энг яхши футболчиларга совринларни топширди.
Мукофотларнинг барчаси кетма-кет учинчи марта амалдаги чемпион “Реал” футболчиларига насиб қилди.
Энг яхши дарвозабон - Кейлор Навас, ҳимоячи – Серхио Рамос, яримҳимоячи – Лука Модрич, ҳужумчи – Криштиану Роналду (ҳозир «Ювентус») бўлди.
Даъвогарлар:
Дарвозабонлар: Алиссон (“Рома”, ҳозирда “Ливерпуль”), Жанлуижи Буффон (“Ювентус”, ҳозирда ПСЖ), Кейлор Навас (“Реал”).
Ҳимоячилар: Марсело (“Реал2), Серхио Рамос (“Реал”), Рафаэль Варан (“Реал”).
Ярим ҳимоячилар: Кевин де Брюйне (“Манчестер Сити”), Тони Кроос (“Реал”), Лука Модрич (“Реал”).
Ҳужумчилар: Лионель Месси (“Барселона”), Криштиану Роналду (“Реал”, ҳозирда “Ювентус”), Муҳаммад Салоҳ (“Ливерпуль”).
Овоз бериш жараёнида Чемпионлар Лигаси 2017/18 мавсумининг гуруҳ босқичида иштирок этган 32та клубнинг бош мураббийи, шунингдек УЕФА аъзоси бўлмиш мамлакатлардан 55та журналист иштирок этди.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).