Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • 1:1
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 1 1
2 Канада 1 1
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия
1-тур Канада 1-1 Босния-Герцеговина

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Хитойнинг “PRES-JOG” бренди билан шартнома имзолади

Баҳо:
+1 | -
СПОРТ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, бир неча кун олдин Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари ниҳоясига етди. Ўзбекистон спорти тарихига зарҳал харфлар билан ёзилган ушбу мусобақада делегациямиз аъзолари “PRES-JOG” бренди томонидан тақдим этилган экипировкаларда иштирок этди.

Бугун, 10 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитасида катта тадбир ташкил этилди. Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Ўзбекистон футбол ассоциацияси Хитойнинг “QIERTE Co.Ltd” компанияси (“PRES-JOG” бренди) билан 2018-2022 йиллар учун ҳомийлик ва ҳамкорлик бўйича шартнома имзолади.

Тадбирда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов, Бош котиб Жасур Матчанов, Хорижий давлатлар билан дўстлик бўйича Хитой Халқ Уюшмаси Бош директори Ли Хинью ва «QIERTE Co. Ltd» («PRES-JOG» бренди) бошқарув раиси Лин Юкилар иштирок этишди.

Маросим аввалида ҳамкорлик бўйича Хитойда ўтказилган махсус тадбирдан видеоролик намойиш этилди. Сўнгра тантанали маросимни очиб бериш учун сўзга Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси Президенти Умид Аҳмаджонов чиқди.

«Яқинда Индонезияда XVIII Осиё ўйинлари якунланди. Мусобақа Ўзбекистон учун муваффақиятли кечди. Унда спортчиларимиз медаллар сифати бўйича ҳам, медаллар жамғариш бўйича ҳам рекорд ўрнатиб, Осиё ўйинлари тарихида мамлакатимиз учун энг яхши натижани қайд этишди. Мазкур ўйинларда Ўзбекистон спорт делегацияси айнан «PRES-JOG» бренди томонидан тақдим этилган экипировкалардан фойдаланди. Янги либослар спортчиларимиз учун омадли келди десак муболаға бўлмайди.

Мана бугун расмий шартнома имзолаш арафасида турибмиз. Компания билан ўзаро ҳамкорликни давом эттиришдан мамнунмиз. Хитойлик ҳамкорларимиз томонидан ҳозирча Индонезиядаги Осиё ўйинлари ва Аргентинадаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари учун 450 дона комплект спорт экипировкалари ҳомийлик асосида тақдим этилди. Бунақаси Ўзбекистон учун Осиё ўйинлари тарихида илк маротаба бўлди. Қолаверса, компания томонидан енгил атлетика, футбол, карате, кураш, спорт гимнастикаси, трамполин, оғир атлетика, стол тенниси ва гандбол спорт турлари учун ҳам махсус спорт либослари тайёрлаб берилди. Ўйлаймизки, ушбу келишув ҳар икки томон учун ҳам манфаатли бўлди. Умид қиламизки, спортчиларимиз янги марраларни айнан «PRES-JOG» либослари билан биргаликда забт этадилар», – деди МОҚ раҳбари.

Шундан сўнг Хорижий давлатлар билан дўстлик бўйича Хитой Халқ Уюшмаси Бош директори Ли Хинью сўзга чиқиб, ушбу ҳамкорлик нафақат спорт, балки икки мамлакат ўртасидаги алоқаларни ривожлантириш йўлида аҳамиятли эканлиги ҳақида гапириб ўтди.

«Бугун PRES-JOG учун ўзгача кун ҳисобланади. Унда Ўзбекистон Миллий олимпия қўмитаси ва Футбол ассоциацияси билан стратегик шериклик қилиш бўйича шартнома имзоланади. «QIERTE Co. LTD» компанияси номидан «PRES-JOG» га бўлган ишончингиз учун табригим ва миннатдорчилигимни изҳор этишни истайман. Ушбу ҳамкорлик “PRES-JOG” учун ўзига яраша йўл очади. Спорт ёрдамида биз дўстлик алоқаларини янада ривожлантирамиз ва умид қиламизки бу Хитой билан ўзаро дўстлик ришталарини кучайтириш ва «Бир макон, бир йўл» стратегиясини амалга оширишга ўзига хос кўприк бўлади. «, – деди Хинью ҳоним.

Кейин эса томонлар шартномага имзо чекишди.

Сўнгра “QIERTE Co.Ltd” компанияси бошқарув раиси Лин Юки сўзга чиқди.

«Меҳмондўст Тошкент шаҳрида эканлигимиздан хурсандмиз. Ўзбекистон Марказий Осиёдаги кучли спорт державаси ҳисобланади. Олимпия ва Осиё ўйинларида кўплаб ўзбекистонлик спортчилар ўз номларини спорт тарихига ёзиб қўйганлар. 2018-2022 йиллар давомида томонлар Буэнос-Айресдаги ўсмирлар Олимпия ўйинлари, Токиодаги ёзги Олимпия ўйинлари, Пекиндаги қишки Олимпия ўйинлари, Ҳангчжоудаги Осиё ўйинлари ва бошқа бир қатор йирик мусобақаларда ҳамкорлик қиладилар. Ўзбекистон Буюк Ипак Йўли мамлакати ҳисобланади ва Хитой билан азалдан яқин алоқаларга эга. Ушбу ҳамкорлик нафақат ҳомийлик, шунингдек, «Бир макон, бир йўл» стратегиясини амалга оширишда «QIERTE Co LTD» компаниясининг навбатдаги қадами ҳисобланади. Яна бир маротаба Ўзбекистонни Осиё ўйинларидаги энг яхши натижаси билан табриклайман. Токиодаги Олимпия ўйинларида ҳам Ўзбекистонга энг яхши натижаларни тилайман. МОҚ раҳбари ва спортчиларни Хитойга таклиф этамиз», – деди Лин Юки.

Тадбир якунида “QIERTE Co.Ltd” компанияси Ўзбекистоннинг машҳур спортчилари, оғир атлетика бўйича Олимпия ва Осиё ўйинлари чемпиони Руслан Нурутдиновга, шунингдек, Олимпия ўйинларида қатнашиш бўйича рекордчи Оксана Чусовитинага 5 000 АҚШ доллари миқдоридаги чекни топширишди.

Манба: olympic.uz
Киритилди: 18:40, 10.09.2018. Ўқилди: 2511 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1
7 Канада Кайл Ларин 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик