Бугун 29 апрель, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 10 25
2 Нефтчи 9 24
3 Навбаҳор 9 19
4 Бухоро 10 17
5 Бунёдкор 9 16
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Андижон 10 13
10 Хоразм 9 12
11 Қизилқум 9 12
12 Сурхон 10 11
13 Сўғдиёна 10 9
14 Қўқон-1912 9 8
15 Динамо 10 8
16 Машъал 10 0

Ўтган ўйинлар. 10-тур

10-тур Машъал 0-1 Бухоро
10-тур ОКМК 2-1 Локомотив
10-тур Андижон 2-1 Динамо
10-тур Сўғдиёна 5-2 Сурхон
10-тур Пахтакор 2-2 Насаф

Навбатдаги ўйинлар. 10-тур

29/04 19:00 Қизилқум - Хоразм
29/04 19:00 Нефтчи - Қўқон-1912
29/04 20:00 Бунёдкор - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

"Қўқон-1912" ЎЗбекистон кубоги яримфиналига йўл олди

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Ўзбекистон кубоги / Учрашувлар
Рукн: Шарҳлар ва Анонслар
A A A

Янги форматда ўтказилаётган Ўзбекистон кубоги баҳсларига бўлган қизиқиш жуда юқори бўлмоқда.

Хусусан, бугунги ўйинга бўлган эътибор ҳам юқори эди. Буни яхши англаб етган қўқўонликлар учрашувни шиддатли ҳужумлар остида бошлашди. Мезбонлар 2-дақиқада ҳисобни очишлари мумкин эди. Жасур Ҳакимов қулай имкониятдан фойдалана олмади. Унинг яқин масофадан берган зарбаси бироз ноаниқ кўриниш олди. 7-дақиқада Яна бир ҳужумимиз хавфли кўриниш олди. Холмуҳаммедов-Рўзиев-Ҳакимов комбинациясидан сўнг, Жасурнинг зарбасига озгина аниқлик етишмади. 17-дақиқада мезбонлар ҳисобни очишди. Бурчак тўпидан кейин рақиб жарима майдончаси ичида пала-партишлик вужудга келди. Ундан фойдаланган Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасини ишғол этди. 41-дақиқада ҳисобни ошириш учун яхши имкониятга эга бўлдик. Бироқ зарбага озгина аниқлик етишмади. Тўп рақиб дарвозасининг ташқи томонига тегди.
Биринчи бўлим шу тариқа якунига етди.
Иккинчи бўлимни ҳам қўқонликлар ҳужумкор руҳда бошлашди. Ана шундай ҳужумларининг бирида рақиб дарвозабонига омад кулиб боқди. 51-дақиқада Жавоҳир Сидиқовнинг заргарона тўп узатишидан кейин Жасур Ҳакимов рақиб дарвозабони билан бирга-бир вазиятга чиқиб борди. Бироқ тўпни ўзида кўпроқ сақлаб қолгани боис имкониятни йўққа чиқарди.
64-дақиқада захирадан майдонга тушган Муҳаммаданас Ҳасановнинг кучли зарбасига бироз аниқлик етишмади.
Бўлим ўрталарига келиб, меҳмонларда голга торадиган бир қатор вазиятлар бўлди.
79-дақиқа ўтиб бораётган паллада футболчиларимиз ижросидаги ажойиб комбинацияни Суҳроб Бердиев гол билан якунлади. Унинг айёрона тарзда берган зарбаси олдида рақиб посбони ожиз қолди.
Таймнинг қолган дақиқаларида томонлар шиддатли ҳужумларни ташкил этишди. Бироқ улардан фойдалана олмаслик оқибатида таблодаги ҳисоб ўйин охирига қадар ўзгаришсиз қолди.
Шу тариқа, "Қўқон-1912" Ўзбекистон Кубоги ярим финалга йўлланма олишди.
Айтганча, ушбу жамоалар 22 сентябрь куни Суперлига доирасида Навоийда баҳс олиб боришади.

Ўзбекистон кубоги
1/4 финал
“Қўқон-1912” – “Қизилқум” – 2:0 (1:0)
Ҳакамлар: Олим Толибжонов, Шерзод Қамаров, Сардор Ҳакимов, Темур Тўхтасинов.
Назоратчи: Игор Нехочин.
Комиссар: Баҳодир Мирзаев
Голлар: Суҳроб Бердиев – 17, 79.
Қўқон-1912”: 1. Ўткир Юсупов, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Ғиёс Комилов, 10. Жавоҳир Сидиқов (78. Бехруз Саъдиллоев – 88), 15. Ойбек Рустамов (55. Дарко Гожкович – 85), 17. Қувондиқ Рўзиев (38. Достон Мелиқўзиев – 85), 19. Суҳроб Бердиев (11. Фирдавс Асадов – 82), 22. Мурод Холмуҳаммедов, 23. Александр Мерзляков, 65. Марко Милич, 70. Жасур Ҳакимов (96. Муҳаммаданас Ҳасанов – 64).
Захира: 71. Сарвар Каримов, 79. Иқбол Маликжонов.
Қизилқум”: 1. Эркин Жабборов, 5. Георги Квесиашвили, 10. Алишер Саноев (23. Шерали Жўраев – 56), 14. Файзулла Қамбаров, 17. Артур Геворкян (8. Акмал Рустамов - 31), 21. Муҳсин Убайдуллаев (18. Самандар Шодмонов – 87), 30. Элгужа Григалашвили, 44. Миржалол Қосимов, 50. Элдор Бойматов, 84. Неманья Йованович (9. Хумоюн Абдуолимов – 59), 91. Салим Мустафоев (11. Дониёр Усмонов – 81).
Захира: 77. Евгений Черемисин, 88. Иван Нагаев, 98. Бекзод Ғанижонов.

 

Киритилди: 20:03, 18.09.2018. Ўқилди: 2971 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, 1990 йилги мундиалда уругвайлик Хосе Батиста атиги 56-сонияда майдондан четлатилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
8 Бухоро Шерзод Эсанов 4
9 Пахтакор Фламарион 4
10 Сўғдиёна Фейсал Мулич 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик