Бугун 10 апрель, 2026 йил, жума.

  • Суперлига
      • 09.04.2026 19:00
      • Нефтчи
      • 0:1
      • Пахтакор
      • 09.04.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:0
      • Қизилқум
  • «A» Серия
      • 10.04.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Пиза
      • 11.04.2026 18:00
      • Кальяри
      • -:-
      • Кремонезе
      • 11.04.2026 18:00
      • Торино
      • -:-
      • Верона
      • 11.04.2026 21:00
      • Милан
      • -:-
      • Удинезе
      • 11.04.2026 23:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Ювентус
      • 11.04.2026 00:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 11.04.2026 16:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Борнмут
      • 11.04.2026 19:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Эвертон
      • 11.04.2026 19:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Брайтон
      • 11.04.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Фулхэм
      • 11.04.2026 00:00
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Жирона
      • 11.04.2026 17:00
      • Реал Сосьедад
      • -:-
      • Алавес
      • 11.04.2026 19:15
      • Эльче
      • -:-
      • Валенсия
      • 11.04.2026 21:30
      • Барселона
      • -:-
      • Эспаньол
      • 12.04.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Атлетико

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 6 15
2 Пахтакор 6 15
3 Бухоро 6 13
4 Бунёдкор 6 13
5 Навбаҳор 6 12
6 Насаф 6 11
7 Локомотив 6 8
8 Хоразм 6 8
9 Сурхон 6 8
10 Динамо 6 7
11 Андижон 6 6
12 Қўқон-1912 6 6
13 Қизилқум 6 6
14 ОКМК 6 5
15 Сўғдиёна 6 2
16 Машъал 6 0

Ўтган ўйинлар. 6-тур

6-тур Локомотив 1-1 Хоразм
6-тур Машъал 0-1 Бунёдкор
6-тур Андижон 0-1 Навбаҳор
6-тур Қўқон-1912 1-1 Насаф
6-тур ОКМК 1-1 Сурхон
6-тур Динамо 2-1 Сўғдиёна
6-тур Нефтчи 0-1 Пахтакор
6-тур Бухоро 2-0 Қизилқум

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

227 000 доллар! Осиё ўйинлари ғолиблари тақдирланди

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Расмий тадбирлар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Хабарингиз бор, 18 август – 2 сентябрь кунлари Индонезиянинг Жакарта ва Палембанг шаҳарларида XVIII Осиё ўйинлари бўлиб ўтди. Ортда қолган мусобақа ўзбек спорти тарихида янги саҳифа очди. Ҳамюртларимиз Осиё ўйинлари давомида 21 та олтин, 24 та кумуш ва 25 та бронза, умумий ҳисобда 70 та олтин медаль қўлга киритиб, медаллар сифати бўйича бешинчи ўринни эгаллашди.

Бугун, 21 сентябрь куни Миллий олимпия қўмитаси биносида Осиё ўйинларида совриндор бўлган спортчиларимизни тақдирлаш маросими ўтказилди. Унда Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов, Президент маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов, Бош вазир ўринбосари Танзила Нарбаева, Миллий олимпия қўмитаси ҳамда Жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги мутасаддилари ва бошқалар иштирок этишди.

Тадбирни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири очиб берди. Абдулла Нигматович сўзга чиқар экан, ортда қолган Осиё ўйинларида мамлакатимиз раҳбари томонидан яратиб берилган шароитлар ва имкониятлар ўз самарасини бергани ҳақида гапириб ўтди. Қолаверса, куни кеча Президентимиз томонидан спортни ривожлантириш, оммавийликни ошириш бўйича йиғилиш ўтказилгани ва унда тегишли кўрсатмалар белгилаб берилганини айтиб ўтилди. Шунингдек, юртимиз спортчилар билан доимо ғурурланишини, улар навбатдаги мусобақаларда ҳам муваффақиятли иштирок этишларига тилакдош эканлигини алоҳида таъкидлаб ўтди.

Шундан сўнг Президентнинг ёшлар, фан, таълим, соғлиқни сақлаш ва спорт масалалари бўйича маслаҳатчиси Абдужаббор Абдувоҳидов «XVIII Осиё ўйинларининг ғолиб ва совриндорларини тақдирлаш тўғрисида”ги фармойишини ўқиб эшиттирди. Унга кўра, Осиё ўйинлари олтин медали соҳиблари 5000, кумуш медал совриндорлари 3000, бронза медалига эга чиққан спортчиларимиз эса 2000 АҚШ доллари миқдоридаги мукофот пули билан бирма-бир тақдирланишди.

Тадбир давомида яқин кунларда совриндор спортчиларимизнинг мураббийлари учун ҳам (олтин – 2500, кумуш – 1500, бронза – 1000) мукофот пуллари тақдим этилиши маълум қилинди.

Тақдирлаш маросими ниҳоясида Бош вазир 2020 йилги Олимпия ўйинларида ҳам спортчиларимизга мухлислик қилиши, мана шундай муваффақиятли иштирокни кутиб қолишини ҳақида гапирди. Ўзбекистон келажакда турли спорт турлари бўйича йирик мусобақалар, қолаверса Осиё ўйинларига ҳам мезбонлик қилиши ҳақида айтиб ўтди.

Муҳсин Ҳисомиддинов, кураш, олтин медаль: «Жакартага кетиш олдидан менда фақатгина бир истак бор эди. У ҳам бўлса ватанимизга олтин медаль билан қайтиш. Яратиб берилган шароитлар учун Юртбошимизга миннатдорчилик билдираман. Билдирилган ишончни оқлай олганимиздан хурсандмиз. Миллий спортимиз Осиё ўйинлари дастурига илк маротаба киритилди. Келажакда кураш Олимпия ўйинлари дастуридан ҳам ўрин олишини истаймиз. Юртимиз байроғини юксакларга кўтариб юришга ваъда берамиз».

Светлана Радзивил, енгил атлетиканинг баландликка сакраш тури бўйича Осиё ўйинлари рекордчиси, олтин медаль: «Спорт ривожига қўшаётган ҳиссамиз мана шундай эътиборга сазовор бўлаётганидан хурсандман. Бундан кейин ҳам юқори натижаларга эришишга ҳаракат қиламан. Ушбу муваффақиятларимиз тарихда қолди. Мен ватанпарварман. Шоҳсупада турган вақтимда юртимиз мадҳиясини эшитиб, қандай туйғуларни ҳис қилганимни сўз билан таърифлаб бера олмайман. Ўзбекистон нафақат спорт соҳасида, балки бошқа йўналишлар бўйича ҳам ривожлансин. Барчага соғлиқ тилайман».

Исроил Мадримов, Осиё ўйинларида Ўзбекистон делегацияси байроқдори, бокс, олтин медаль: «Осиё ўйинлари олдидан менга масъулиятли, шарафли вазифа – байроқдор бўлиш вазифаси юклатилганди. Бу ўзимга бўлган ишончни янада оширди. Якунда Осиё ўйинларининг олтин медалини қўлга киритдим. Бу Ўзбекистоннинг ютуғи. Шароит яратиб берилгани учун миннатдорчилик билдираман. Бу билан тўхтаб қолмайман. Келажакда жаҳон чемпионати ва Олимпия ўйинларида ҳам ўзбек спорти учун ёрқин саҳифалар очишга ҳаракат қиламиз».

Маълумот ўрнида, спортчилиларнинг умумий ҳисобда олган мукофот пули 227 000 АҚШ долларини ташкил этди. 

Манба: www.olympic.uz
Киритилди: 15:33, 21.09.2018. Ўқилди: 9088 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Достон Ҳамдамов 4
2 Нефтчи Стипе Перица 4
3 Сурхон Чинеду Стефан 4
4 Нефтчи Алишер Одилов 3
5 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
6 Нефтчи Зоран Марушич 3
7 Бухоро Шаҳзодбек Убайдуллаев 2
8 ОКМК Аброр Каримов 2
9 Сўғдиёна Люпчо Дориев 2
10 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик