Бугун 6 ноябрь, 2025 йил, пайшанба.

      • 05.11.2025 01:00
      • Атлетико
      • 3:1
      • Юнион
      • 05.11.2025 01:00
      • Буде-Глимт
      • 0:1
      • Монако
      • 05.11.2025 01:00
      • Ювентус
      • 1:1
      • Спортинг
      • 05.11.2025 01:00
      • Ливерпуль
      • 1:0
      • Реал Мадрид
      • 05.11.2025 01:00
      • Олимпиакос
      • 1:1
      • ПСВ
      • 05.11.2025 01:00
      • ПСЖ
      • 1:2
      • Бавария
      • 05.11.2025 01:00
      • Тоттенхэм
      • 4:0
      • Копенгаген
      • 05.11.2025 22:45
      • Пафос
      • 1:0
      • Вильярреал
      • 05.11.2025 22:45
      • Қорабоғ
      • 2:2
      • Челси
      • 06.11.2025 01:00
      • Аякс
      • 0:3
      • Галатасарой
      • 06.11.2025 01:00
      • Брюгге
      • 3:3
      • Барселона
      • 06.11.2025 01:00
      • Интер
      • 2:1
      • Қайрат
      • 06.11.2025 01:00
      • Манчестер Сити
      • 4:1
      • Боруссия Д
      • 06.11.2025 01:00
      • Ньюкасл
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 06.11.2025 01:00
      • Марсель
      • 0:1
      • Аталанта
      • 06.11.2025 01:00
      • Бенфика
      • 0:1
      • Байер
  • Элит ОЧЛ
      • 05.11.2025 15:00
      • Виссел Кобе
      • 1:0
      • Ульсан Хёндэ
      • 05.11.2025 17:15
      • Жоҳор Дорул Таъзим
      • 3:1
      • Шангхай Шенхуа
      • 05.11.2025 17:15
      • Истерн
      • 0:7
      • Ратчабури
      • 05.11.2025 17:15
      • Теп Хань Нам Динь
      • 0:1
      • Гамба Осака
      • 05.11.2025 18:45
      • Ал-Васл
      • 2:2
      • Ал-Муҳаррақ
      • 05.11.2025 18:45
      • Аркадағ
      • 1:1
      • Ал-Аҳли Доҳа
      • 05.11.2025 21:00
      • Холидия
      • 0:0
      • Андижон
      • 05.11.2025 21:00
      • Аз-Завра
      • 2:1
      • Истиқлол Душанбе
      • 05.11.2025 23:15
      • Ан-Наср (СА)
      • 4:0
      • Гоа
      • 05.11.2025 23:15
      • Ал-Виҳдат
      • 1:1
      • Истиқлол
      • 06.11.2025 15:00
      • Макартур
      • 2:1
      • Конган Ханой
      • 06.11.2025 15:00
      • Лион Сити Сэйлорс
      • 1:2
      • Бангкок Юнайтед
      • 06.11.2025 15:00
      • Поханг Стилерс
      • 1:1
      • Тампинес Роверс

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 27 60
2 Насаф 27 58
3 Пахтакор 27 55
4 Динамо 26 50
5 Бунёдкор 27 46
6 ОКМК 27 41
7 Навбаҳор 27 38
8 Сўғдиёна 27 34
9 Қизилқум 27 32
10 Андижон 26 29
11 Қўқон-1912 27 29
12 Сурхон 27 28
13 Машъал 27 26
14 Бухоро 27 25
15 Хоразм 27 24
16 Шўртан 27 15

Ўтган ўйинлар. 27-тур

27-тур Динамо 3-1 Хоразм
27-тур Навбаҳор 0-0 Насаф
27-тур Шўртан 4-3 ОКМК
27-тур Андижон 1-1 Бухоро
27-тур Нефтчи 2-1 Сурхон
27-тур Сўғдиёна 3-0 Қизилқум
27-тур Машъал 1-0 Қўқон-1912
27-тур Пахтакор 4-2 Бунёдкор

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 9057 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Янги Левандовски» мақомига муносиб иқтидорли поляк

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

«Женоа» ёзда «Зенит» вакили Доменико Кришитони Италия чемпионатига қайтариб, кўпчилик эътиборига тушганди.

Лекин «А» серияси бошландики, Генуя шаҳри клуби учун Кришитонинг трансфери эмас, бошқаси муҳимроқ бўлгани ойдинлашди. Диққат қилинг, жамоа польшалик иқтидор Кшиштоф Пентекни атиги 4,5 миллион еврога сотиб олганди.

Ўша пайт нотаниш йигитча учун шунча пул олганидан роса қувонган «Краковия» клуби энди анча шошилганию, катта хатога йўл қўйганини тушуниб, афсусланаётган бўлса, ажабмас.

Чунончи, 23 ёшли ҳужумчининг трансфер нархи ҳозирнинг ўзида бир неча марта ошди ва кейинги ёзгача қанчага етишини энг зукко экспертлар ҳам тахмин қилишга чўчимоқдалар.

Хўш, Кшиштоф қайси кароматлари билан бир уринишда «А» сериясининг янги юлдузига айланди? Bombardir.ru сайти шу саволга жавобан бир неча фактлар келтирди.

Пентек янги чемпионат стартидаги 6та ўйинда 8та гол урди. «Женоа» бу даврда 11та гол ҳосил қилди. Демакки, клубининг илк 6та турда тўплаган голларидан нақ 73 фоизи поляк йигити номига ёзилди.

Муҳими, «Женоа»нинг турнир жадвалидаги мавқеси чакки эмас - жамоа шу кетишда бемалол еврокубоклар йўлланмаси учун курашади.

Кшиштоф Италиядаги мавсумни «покер» билан бошлаганди. Аниқроғи, поляк «Лечче»га қарши кубок баҳсида нақ 4та голга муаллифлик қилди. Тахминларга кўра, Пентек шу кетишда Гонсало Игуаин рекордини янгилаши ҳеч гап эмас.

Аргентиналик тўпурар 2015|2016 йиллар мавсумида рақиблар дарвозасини 36 марта нишонга олиб, «А» серияси рекордчисига айланган эди. Ҳисоб-китобларга қараганда, Пентек стартдаги тезлигини пасайтирмаса, финишга қадар голлари сонини чамаси 45тага етказиб қўйиши мумкин.

Умуман, Пентекнинг голеадорлик эффекти «Женоа» учун нақадар катта аҳамиятга эгалигини тушуниш учун аввалги кўрсаткичларга қараш керак. Дейлик, ўтган мавсум 28та ўйинда атиги 6та гол урган Жанлука Лападула жамоанинг энг яхши тўпурари мақомини олганди.

Қаранг, Пентек унинг натижасини мавсумнинг илк қисмидаёқ такрорлади, қолаверса, клуб тарихига ҳам киришга улгурди. Хуллас, польшалик иқтидор чемпионатнинг илк 3та ўйинида 4та гол уриб, узоқ 1948|1949 йиллар мавсумида Вердаль томонидан қайд этилган кўрсаткични такрорлади.

Пентек - «Женоа» тарихида мавсум стартидаги 6та ўйинда ҳам гол уришга эришган биринчи футболчидир. Яна бир томони, Кшиштоф мавсумолди назорат ўйинларида 10та голга муаллифлик қилганди. Умуман, Польша футболининг янги умиди сентябрь ойи якуни бўйича Европанинг кучли 5та чемпионатида ўйнаётган ҳужумчилар орасида энг сермаҳсули бўлди. Яъни у барча турнирлар ҳисобидан 10та гол маррасига етган биринчи ўйинчи бўлди.

Тушунарлики, Пентекнинг кучли старти Европадаги энг сара клубларни сира бефарқ қолдирмаяпти. Хусусан, «Бавария» вакиллари «Женоа»нинг охирги ўйинларини диққат билан кузатишмоқда, шунингдек, «Боруссия» Д. ва «Тоттенхэм» вакиллари футболчининг атрофидаги воқеалардан келиб чиқиб, трансфер имкониятини баҳолашмоқда. Ҳаттоки, «Барселона» томонидан ҳам қизиқиш бор, ҳар ҳолда, каталонияликлар мавсум стартида етарлича очко йўқотишди ва бу ҳолат раҳбариятни қўшимча «ресурс»лар қидиришга ундамоқда. Лекин энг реал вариант сифатида «Бавария» тилга олинмоқда, барибир. Мюнхенликлар Кшиштофни кимсан Роберт Левандовски ўрнига мўлжаллашмоқда.

«Фрозиноне»га қарши кечган ўйинда Пентек ва жамоанинг бошқа янги футболчилари ўртасида ажо-йиб боғлам юзага келаётгани яққол кўзга ташланди. Дейлик, «Женоа» ёзда Кот-д~ивуарлик 20 ёшли Кристиан Куаме билан шартнома тузганди. Аввалги мавсум «В» сериясида «Читаделла»нинг энг яхши тўпурари бўлган африкалик футболчи ўша ўйинда Пентекнинг 2та голига ассистентлик қилди. Дарвоқе, клуб Куаме трансферига Кшиштофникига нисбатан 500 минг евро кўпроқ тўлаганди. Айни пайт Пентекни ҳаттоки, Криштиану Роналду билан таққосламоқдалар. Чунончи, португалиялик юлдуз мавсумни унча яхши бошламади. Польшалик йигит эса айниқса, ўнг оёқ билан берадиган зарбалари билан ҳаммани ҳайратга солмоқда. Унинг техник қобилияти ҳам чакки эмас.

Эътиборлиси, Пентек «Краковия»даги охирги мавсумга қадар умуман кўзга ташланмаганди. Тўғри, «Женоа» сафига йўл олишидан аввал Польша миллий чемпионатида 36 марта майдонга тушиб, 21та гол урди. Шундан 9таси - пенальти самараси. «А» сериясидаги илк 8та голини эса фақат ўйин ҳолатидан юзага келтирди. Пентек яна голни чиройли нишонлаши билан ҳам ажралиб турибди.

Кшиштоф Пентек 1995 йилнинг 1 июль куни туғилган (23 ёш). Амплуа бўйича - ҳужумчи. Польша фуқароси. Дзержонюв (футболчи улғайган шаҳарча)нинг «Лехия» клуби тарбияланувчиси. Жамоадаги дебютини 2012 йили нишонлаган. Кшиштоф кейинги йили Польша олий дивизиони - Экстра-классда иштирок этувчи «Заглембе» жамоаси сафига қўшилган. Бироқ янги клуби ўша мавсум элитадан тушиб кетади. Шу тариқа Пентек биринчи дивизионда ўйнаб, 8та гол уриш асносида «Заглембе»нинг яна юқори лигага қайтишига ёрдам беради. Умуман, Кшиштоф бу клуб либосида жами 73 марта майдонга тушиб, ўз номига 15та гол ёзиб қўяди. 2016 йилга келиб, ёш иқтидорни Польша футболида ўз ўрнига эга клуб - «Краковия»га чақиришади. Қаҳрамонимиз 2 йил давомида жамоанинг 63та ўйинида иштирок этиб, жами 32та гол урди. Хусусан, охирги мавсумдаги маҳсулдорлиги эвазига Европа клублари назарига тушди. Якунда «Женоа» Пентек учун 4,5 млн. евро тўлади. Эътиборлиси, Кшиштоф Италия клубидаги расмий дебютини «покер» билан безади, янада диққатга сазовор жиҳати, унинг Италия кубоги баҳсида «Лечче» дарвозасини 4 бора ишғол этишига атиги 37 дақиқалик ўйин вақти кифоя қилди.

«Женоа» мавсум стартидаги илк 7та расмий ўйин (1таси кубок баҳси)да 15та гол урди ва улардан 80 фоизи (12та) айнан Кшиштоф Пентек номига ёзилди.

Польшалик футболчи «А» сериясининг дастлабки 4та турида 5та гол уриб, ёрқин дебют масаласида Андрей Шевченконинг 1999 йилги кўрсаткичини такрорлади.

Манба: www.iff.uz
Киритилди: 18:37, 13.10.2018. Ўқилди: 6341 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 18
2 Сўғдиёна Люпчо Дориев 15
3 Насаф Ҳусайн Норчаев 14
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 10
5 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 9
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 9
7 Нефтчи Зоран Марушич 8
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 8
9 Бунёдкор Луис Качорри 8
10 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.