Бугун 30 октябрь, 2025 йил, пайшанба.

  • «A» Серия
      • 29.10.2025 00:45
      • Аталанта
      • 1:1
      • Милан
      • 29.10.2025 22:30
      • Комо
      • 3:1
      • Верона
      • 29.10.2025 22:30
      • Ювентус
      • 3:1
      • Удинезе
      • 29.10.2025 22:30
      • Рома
      • 2:1
      • Парма
      • 30.10.2025 00:45
      • Интер
      • 3:0
      • Фиорентина
      • 30.10.2025 00:45
      • Болонья
      • 0:0
      • Торино
      • 30.10.2025 00:45
      • Женоа
      • 0:2
      • Кремонезе
      • 30.10.2025 22:30
      • Кальяри
      • -:-
      • Сассуоло
      • 31.10.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Лацио
  • Ўзбекистон кубоги
      • 29.10.2025 18:30
      • Пахтакор
      • 1:0
      • Бухоро
  • Суперлига
      • 30.10.2025 18:30
      • Динамо
      • -:-
      • Хоразм
      • 30.10.2025 18:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Насаф
      • 31.10.2025 18:30
      • Шўртан
      • -:-
      • ОКМК

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Наполи 9 21
2 Рома 9 21
3 Интер 9 18
4 Милан 9 18
5 Комо 9 16
6 Болонья 9 15
7 Ювентус 9 15
8 Кремонезе 9 14
9 Аталанта 9 13
10 Удинезе 9 12
11 Торино 9 12
12 Лацио 8 11
13 Сассуоло 8 10
14 Кальяри 8 9
15 Парма 9 7
16 Лечче 9 6
17 Верона 9 5
18 Пиза 8 4
19 Фиорентина 9 4
20 Женоа 9 3

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Лечче 0-1 Наполи
9-тур Аталанта 1-1 Милан
9-тур Комо 3-1 Верона
9-тур Ювентус 3-1 Удинезе
9-тур Рома 2-1 Парма
9-тур Интер 3-0 Фиорентина
9-тур Болонья 0-0 Торино
9-тур Женоа 0-2 Кремонезе

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

30/10 22:30 Кальяри - Сассуоло
31/10 00:45 Пиза - Лацио

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 7974 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Нега сурон кўтардинг, Турон?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Трансфер ҳуқуқи бўйича «Барселона»га тегишли ва айни пайт «Истанбул» клуби сафида тўп сураётган туркиялик ярим ҳимоячи Арда Турон навбатдаги можарога ўралашиб қолди. Football Espanaнинг хабар беришича, эҳтиросли футболчи бу сафар Истанбулдаги тунги клублардан бирида туркиялик қўшиқчи Беркай Шахинни уриб, унинг бурнини синдирди...

Маълум бўлишича, Арда Турон хонанданинг рафиқаси Ўзлем Шахинга гап отгач, ўртада жанжал келиб чиққан. Fanatik нашрида ёзилишича, еврофутболда ном қозонган ярим ҳимоячи Ўзлем Ади Шахинга яқинлашиб, ортиқча гапирган: «Агар бўйдоқ бўлганимда эди, сендек ҳурлиқо жонон ёнидан бепарво ўтиб кетолмасдим асло...». Табиийки, бу Беркай ҳамиятига теккан ва ўртада низо чиққан. Якунда бурни синган қўшиқчини шифохонага олиб боришган. Қўшимча қилинишича, уни тезда жарроҳлик столига ётқизишган. Хуллас, жабрланувчи шифохонада қолган.

Воқеа шу билан тугамаган. Яъни Турон кейинроқ Шахин ортидан шифохонага бориб, қўлида тўппонча кўтариб турганча ундан кечирим сўраган: «У сенинг турмуш ўртоғинг эканлигини билмагандим. Мени кечир, илтимос. Хоҳласанг, тўппонча билан мени отиб ташла...». 31 ёшли фахрий футболчи ушбу можаро ҳақида «Инстаграм»даги шахсий саҳифасида ҳам ёзди. Тўғри, Арда унда қўшиқчининг ҳамхонасига шилқимлик қилганини инкор этди: «Ҳа, ўша ерда иккимиз баҳслашиб қолдик. Ресторанга дўстларим билан боргандим. Аммо алоҳида таъкидлайман, жанжалнинг сабаби ор ёки номус эмас...».

Айтиш керак, Туркия футболининг энг ёрқин вакилларидан бири ҳисобланган Арда Турон олдин ҳам бир неча марта турли кўнгилсиз воқеаларга ўралашиб қолганди. Мисол учун, 2017 йилнинг ёзида Туркия терма жамоаси устози Фотиҳ Терим уни таркибдан четлаштирганди. Сабаби - Арда самолётда футболчилар билан бирга учган журналистни бўғиб, ўлдириб қўйишига сал қолганди. Футболчи айни ўша можародан кейин терма жамоадаги фаолиятини якунлаб қўя қолганди.

Яна бир нохуш воқеа шу йил март ойида кузатилди: туркиялик журналистлардан бири Туронга рафиқаси ҳақида савол бердию, балога дучор бўлди. Яъни ғурури баланд ярим ҳимоячи бирданига қутуриб кетиб, мухбирга ошкора таҳдид солди: «Аслида бошингни танангдан жудо қилиш керак экан. Ҳушёр юр». Май ойида эса футболчи Туркия чемпионатининг ўтган мавсуми 32-туридан ўрин олган «Сивасспор»га қарши ўйинда ҳакамга ташланди. Оқибатда мамлакат футбол федерацияси уни нақ 16та ўйинга дисквалификация қилди.

Дарвоқе...

Маълумот учун айтиш керак, Арда Турон шу йилнинг 11 март куни Аслихон Дўған билан оила қурганди. Келин Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғаннинг қизидир. Никоҳ ўқиш маросимида давлат раҳбари ва унинг турмуш ўртоғи гувоҳ сифатида иштирок этишганди.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:30, 17.10.2018. Ўқилди: 2745 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Порту” клуби сўнгги 9 йилда жами 188 миллион еврога футболчилар сотиб олиб, 550 миллион еврога уларни пуллаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Хакан Чалханоглу 5
2 Болонья Риккардо Орсолини 5
3 Комо Нико Пас 4
4 Милан Кристиан Пулишич 4
5 Наполи Андре-Франк Замбо-Ангисса 4
6 Кремонезе Федерико Бонаццоли 4
7 Наполи Кевин де Брюйне 4
8 Интер Анж-Йоан Бонни 3
9 Интер Лаутаро Мартинес 3
10 Рома Матиас Соуле 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.