Бугун 21 май, 2026 йил, пайшанба.

“Челси”га тайинланган Алонсо “Реал”дан икки футболчини олиб кетмоқчи [6744]

Хаби Алонсо «Челси»га 5 нафар янги футболчи олиб келмоқчи: Биринчи номзод маълум [3725]

Гвардиоланинг кетиши “Сити”га қимматга тушиши мумкин [3260]

Жозе Моуриньо Винисиус Жуниорнинг "Реал"даги келажаги борасида бир қарорга келди [3105]

Мбаппе ва яна икки футболчи: Хаби Алонсо "Челси" учун ёзги учта асосий трансфер нишонини белгилаб олди [3050]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [2388]

Неймарга 10-рақам ҳам, сардорлик ҳам берилмайди: Анчелотти ЖЧ олдидан юлдуз футболчига ўз шартларини қўйди [2231]

Мбаппе ва Беллингем ўртасидаги можарони ҳал қиладиган одам келяпти [1553]

«Ливерпуль» қандай қилиб «Борнмут» билан «Олтин ўйин» ўтказиши мумкин? Регламентдаги қизиқ жиҳат таҳлили [1505]

«Барселона» ёзда трансфер бозоридаги «1 га 1» қоидасига қайтади [1399]

«Саутгемптон»нинг апелляцияси рад этилди: Клуб АПЛ йўлланмаси учун плей-оффдан расман четлатилди [0]

Жозе Моуриньо «Реал»дан «Спортинг» ярим ҳимоячисини сотиб олишни сўради [0]

Маурицио Сарри «Наполи»дан расмий таклиф олди [0]

Жамал Мусиала ўтган йилги жиддий ЙТҲ учун жаримага тортилди ва ҳайдовчилик ҳуқуқидан маҳрум этилди [0]

Рэшфорд «Барселона»да қолиш учун маоши камайишига рози бўлди [0]

Даниэль Карвахаль «Реал» билан хайрлашув кечаси уюштирди, аммо Арбелоани таклиф қилмади [0]

Негрейранинг соғлиғи ёмонлашди, у «Барселона» иши бўйича судда қатнаша олмайди [0]

Ламин Ямал «Барселона»нинг байрам кечасига янги севгилиси билан ташриф буюрди (фото) [0]

Унаи Эмери: «Мақсадимиз — «Манчестер Сити» ва «Арсенал» даражасига яқинлашиш» [0]

Луис де ла Фуэнте: «Карвахаль айни дамда жаҳон чемпионатида ўйнашга тайёр эмас» [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 37 82
2 Манчестер Сити 37 78
3 Ман. Юнайтед 37 68
4 Астон Вилла 37 62
5 Ливерпуль 37 59
6 Борнмут 37 56
7 Брайтон 37 53
8 Челси 37 52
9 Брентфорд 37 52
10 Сандерленд 37 51
11 Ньюкасл 37 49
12 Эвертон 37 49
13 Фулхэм 37 49
14 Лидс 37 47
15 Кристал Пэлас 37 45
16 Ноттингем Форест 37 43
17 Тоттенхэм 37 38
18 Вест Хэм 37 36
19 Бёрнли 37 21
20 Вулверхэмптон 37 19

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Астон Вилла 4-2 Ливерпуль
37-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ноттингем Форест
37-тур Эвертон 1-3 Сандерленд
37-тур Брентфорд 2-2 Кристал Пэлас
37-тур Лидс 1-0 Брайтон
37-тур Вулверхэмптон 1-1 Фулхэм
37-тур Ньюкасл 3-1 Вест Хэм
37-тур Арсенал 1-0 Бёрнли
37-тур Борнмут 1-1 Манчестер Сити
37-тур Челси 2-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 20:00 Брайтон - Ман. Юнайтед
24/05 20:00 Тоттенхэм - Эвертон
24/05 20:00 Сандерленд - Челси
24/05 20:00 Ноттингем Форест - Борнмут
24/05 20:00 Манчестер Сити - Астон Вилла
24/05 20:00 Ливерпуль - Брентфорд
24/05 20:00 Фулхэм - Ньюкасл
24/05 20:00 Кристал Пэлас - Арсенал
24/05 20:00 Бёрнли - Вулверхэмптон
24/05 20:00 Вест Хэм - Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Мулоҳаза: Ғалабага юқоридан қараш ёхуд буткул аримаган хавотир...

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Миллий терма жамоа / Ўртоқлик учрашувлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Мухлислар 13 октябрь оқшомида футболчиларимизнинг КХДР терма жамоасига қарши кечган баҳсдаги ҳаракатларини ҳеч бир хавотирсиз, хотиржам кузатишди.

Ҳаттоки, мириқиб, мароқ билан томоша қилишди, десак муболаға бўлмайди асло. Уларнинг кайфиятида анчадан буён бундай ҳолат кўзга ташланмаганди. Ўйин моҳиятига мос равишда ҳуштакбозлик ва ҳайқириқлар ҳам қулоқларга хуш ёқди.

Ҳаммани сабр қилишга чорлаган Эктор Купернинг ҳам охир-оқибат, ғалаба иштиёқида сабрсизлангани яхши, албатта. Назаримизда, аргентиналик мураббий сабр мавзусида сўз очиб, хатога йўл қўйганини, яъни бу масалада халқимизнинг олдига тушадигани бу дунёда йўқлигини ниҳоят, англаб етди.

Бошқача айтганда, у шундоқ ҳам узоқ муддат сабр ила тишини тишига босган, тилини тишлаган ўзбекистонлик мухлисларни тоқатли бўлишга чорлаш энди ортиқча эканлигини фаҳмлади.

Балки кимдир мураббийга бу сафар ҳам ғалаба қозонмаслик сабрсизлик оловини ловуллатиб юборишини уқтиргандир.

Ҳар ҳолда, футболимиз муҳитига ҳозир шу ғалаба сув ва ҳаводек зарур эди. Хайрият, ўйин жараёнида урилган голларни кўрдик. Хайрулло Ҳамидов ҳам учрашувни завқ билан шарҳлади.

Хуллас, барчаси кўнгилдагидек...

Муҳтарам мухлис! Юқоридаги мулоҳазалар - ўйин пайти ва ундан ке-йинги хурсандчиликлар таърифи. Учрашувдан аввал эса, айрим мухлислардан кўнгилни хира қиладиган прогнозларни эшитдик, ижтимоий тармоқларда «0:2 ҳисобида ютқазамиз» қабилидаги ёқимсиз изоҳларни ўқидик.

Тўғриси, атрофимизни қуршаётган нохушликларни енгишда анча қийналдик. Агар кутилмаган бир ташриф бўлмаганида, эҳтимол, ўзимиз ҳам кун бўйи хавотир оғушида юрардик. Хуллас, қутлуқ қадамлар сабаб, онгу шууримизни қамраб олган хавотир ва безовталикни унутдик. Хабарингиз борми-йўқ, билмадик, шу кунларда юртимизда болгариялик адабиёт ва санъат вакиллари меҳмон бўлиб туришибди.

Улар 13 октябрь куни таниқли шоир ва таржимон Аъзам Обидов ва истеъдодли олима Сурайё Дўстова ҳамроҳлигида Наманганга ташриф буюришди. Мария Филиппова, Георги Иванов (Жорж Трак), Любозар Фратев иштирокидаги тадбирлар жуда мазмунли ўтди. Мулоқотлар жараёнида меҳмонларнинг хобби - қизиқишлари ҳақида ҳам сўрадик, албатта.

Жаноб Любозар Фратев футболга қизиқишини, 13 октябрь куни Кипр терма жамоаси Миллатлар лигаси доирасида Болгарияда меҳмон бўлишини, бироқ баҳсни томоша қилолмаслигини айтди. Янги мавзу очилишига унинг шу кичик луқмаси кифоя қилди. Чунки «Миллий» стадионида ўтадиган ўртоқлик учрашувини орзиқиб кутаётгандик.

Табиийки, меҳмонлар ҳурматидан Христо Стоичков ва Димитар Бербатовни эсладик. Шунда Мария Филиппова қадимий ва навқирон Пловдив шаҳрида Христо Стоичков билан қўшни эканлигини фахрланиб сўзлади. Афсуски, ёш мухлислар «Барселона» ва «МЮ»нинг собиқ афсоналари хусусидаги саволларимизга жавоб беролмай, меҳмонлар олдида бизни бироз уялтиришди.

Аён бўлдики, бугун «Барса», «Реал» ва «МЮ» натижалари борасида баҳслашаётган ёшлар ўша машҳур клублар тарихини тузук-қуруқ билишмайди. Балки улар Биродар Абдураимов ёки Геннадий Красницкийни ҳам билишмас?! Ишқилиб, бу хавотиримиз ноўрин бўлсин! Қаранг, адабиёт ва санъат вакиллари билан тадбир ташкиллаштирилдию, хаёлимиз футболда...

Тадбирлар якунлангач, воқеалар ривожи янада тезлашди. Ҳамкасбимиз Гулчеҳра Муродова хонадонига меҳмонлар билан ўйин бошланган вақт базўр етиб бордик. Хонадон эгаларининг меҳмоннавозлигини кўриб, бошимиз кўкка етди. Айниқса, болгариялик меҳмонлар шод-хуррам. Ўша вазиятда шу шодонликка яраша Ўзбекистон ва Болгария терма жамоалари тенгданига ғалаба қозонишини жуда-жуда истадик.

Ғалати тасодиф: Болгария терма жамоаси ҳам ЖЧ-94дан буён мухлисларига арзирли қувонч улашолмаяпти. Кейинги жаҳон ва Европа чемпионатларидаги мағлубиятлар серияси сабаб, Болгария миллий жамоаси мухлислар ишончини йўқотибди. Шунинг учун болгар футболчиларининг Миллатлар лигасидаги дастлабки ғалабалари Любозар Фратевни айтарли қувонтирмабди.

Лекин қувонмасада, мухлис терма жамоаси тақдири ҳақида ўйлайверади, барибир. Қандай ўйламасин ахир?! Ўй-хаёлларимизни сезди, чоғи, Гулчеҳра бизга тасалли берди: «Хотиржам бўлинглар! Бугун ҳар икки терма жамоа ғалаба қозонади!Буни ишонч билан айтяпман.

17 октябрь - Жорж Тракнинг таваллуд айёми. Бу сана тантанаси бизнинг хонадонимизда нишонланадиган ғалабалардан бошланади!» Ҳамкасбимизнинг ёқимли ва асосли ҳазилидан кайфиятимиз кўтарилди. Ҳар тугул, икки терма жамоа ҳам Гулчеҳрани уялтирмади. Авваллари қизиқмаган бўлсакда, меҳмонларнинг ҳурматидан Болгария ва Кипр терма жамоалари ўртасидаги учрашувни бир амаллаб томоша қилдик.

Таъкидлаш жоизки, болгариялик футболчилар аввалига ташвишлантиришди. Уларнинг Арманистон термаси «иши»ни такрорлаб қўйишларидан чўчиб, юрагимизни ҳовучлаб ўтирдик. Йўқ, Христо Стоичков ва Димитар Бербатовнинг укалари баҳсни иродали ғалаба билан якунлашди бахтимизга...

Эртаси куни туш пайти футболчиларимиз ўйинини ўзгача нигоҳ билан такрор томоша қилиш мақсадида яна телеэкран қаршисига «михландик». Такрорий кузатув ҳаяжонларни нари суриб, бутунлай янги мулоҳазаларни уйғотди.

Зеро, ғалаба қувончи оғушида бўлишдан кўра, унга юқоридан қараш эҳтиёжи туғилди. Ўй-хаёлларимизни энди бир қатор саволлар занжирлади: «КХДР терма жамоаси нима учун жонини жабборга бериб ўйнамади? Шунча масофадан учиб келиб, нари-бери тўп суриш қайси мантиққа мос?», «Элдор Шомуродов ва Достон Ҳамдамовнинг миллий жамоамиздаги ҳаракатлари нима сабаб, мавжуд имкониятлари даражасида ёрқин эмас?

Икром Алибоев ва Жавоҳир Сиддиқов захирадан майдонга тушибоқ ўйинга киришиб кетишгани ҳолда, Элдор ва Достонда нима учун масъулиятни ўз зиммаларига олиш кайфияти йўқ?»,  «Одил Аҳмедов захирага олингач, Эктор Купер майдонда орзулар жамоасини ўйнатдими?», «Игнатий Нес-теровнинг осон ғалаба, Ҳусниддин Ғофуровни майдонга тушишини кутмагани билан боғлиқ сўзларида қандай маънолар яширин?»

Саволлар, саволлар... Улар тугамайди. Айни шу саволлар сабаб, бош жамоамизга алоқадор хавотиримиз тўла-тўкис аримайди. Эктор Купер эса UzReport орқали бизга ишонч бағишлашдан чарчамайди. Майли, чарчамасин!

Муҳамад ВАЛИ, "ИнтерФУТБОЛ" газетаси

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 16:36, 18.10.2018. Ўқилди: 3380 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, ЖЧларининг олтитасида мезбон давлат ғалаба қозонган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 16
4 Челси Жоао Педро 15
5 Астон Вилла Олли Уоткинс 14
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 14
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик