Бугун 26 август, 2025 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Вильярреал 2 6
2 Барселона 2 6
3 Реал Мадрид 2 6
4 Хетафе 2 6
5 Атлетик Бильбао 2 6
6 Эспаньол 2 4
7 Бетис 2 4
8 Райо Вальекано 2 3
9 Алавес 2 3
10 Осасуна 2 3
11 Реал Сосьедад 2 2
12 Эльче 2 2
13 Атлетико 2 1
14 Валенсия 2 1
15 Сельта 2 1
16 Мальорка 2 1
17 Леванте 2 0
18 Севилья 2 0
19 Реал Овьедо 2 0
20 Жирона 2 0

Ўтган ўйинлар. 2-тур

2-тур Бетис 1-0 Алавес
2-тур Мальорка 1-1 Сельта
2-тур Атлетико 1-1 Эльче
2-тур Леванте 2-3 Барселона
2-тур Осасуна 1-0 Валенсия
2-тур Вильярреал 5-0 Жирона
2-тур Реал Сосьедад 2-2 Эспаньол
2-тур Реал Овьедо 0-3 Реал Мадрид
2-тур Атлетик Бильбао 1-0 Райо Вальекано
2-тур Севилья 1-2 Хетафе

Навбатдаги ўйинлар. 3-тур

29/08 22:30 Эльче - Леванте
30/08 00:30 Валенсия - Хетафе
30/08 20:00 Алавес - Атлетико
30/08 22:00 Реал Овьедо - Реал Сосьедад
30/08 22:30 Жирона - Севилья
31/08 00:30 Реал Мадрид - Мальорка
31/08 20:00 Сельта - Вильярреал
31/08 22:00 Бетис - Атлетик Бильбао
31/08 22:30 Эспаньол - Осасуна
01/09 00:30 Райо Вальекано - Барселона

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 2471 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 26.08.2025

      05:00 Д/ф "Неймар. Номер один в Бразилии".
      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Бразилии. "Сан-Паулу" - "Атлетико Минейро".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Чемпионат Бразилии. "Крузейро" - "Интернасьонал".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Бразилии. "Гремио" - "Сеара".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Чемпионат Бразилии. "Палмейрас" - "Спорт Ресифи".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Галатасарай".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Чемпионат Бразилии. "Жувентуде" - "Ботафого".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 26.08.2025

      06:45 Д/ф "Куртуа. Возвращение", 1 с.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Д/ф "17 часов до вершины".
      10:10 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      12:30 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      14:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Группы. Многоборье.
      15:25 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Юниорки. Многоборье.
      17:40 "Культовые".
      18:10 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      18:45 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      19:55 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:35 "Тайны звёзд спорта".
      22:05 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Смешанные команды.
      00:20 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      02:30 "Культовые".
      03:00 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP TCR. Гонка 1.
      03:35 Автоспорт. Российская серия кольцевых гонок. Этап 6 на автодроме "Moscow Raceway". SMP GT4. Гонка 1.
      04:45 Художественная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Группы. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 26.08.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 14 в Брюсселе, Бельгия.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Наши иностранцы".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 174 в Санкт-Петербурге. Олег Борисов против Павла Витрука.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Магия большого спорта". "Кёрлинг".
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      18:55 Д/ф "Самый лучший тренер в мире - Павел Фёдорыч Садырин!".
      20:15 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Оренбург" - "Зенит" (Санкт-Петербург). Прямая трансляция.
      22:30 LIVE Футбол. Fonbet Кубок России. "Спартак" (Москва) - "Пари Нижний Новгород". Прямая трансляция.
      00:45 Все на Матч! Прямой эфир.
      02:30 Матч! Парад.
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "ВВА-Подмосковье" (Монино) - "Динамо" (Москва).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 26.08.2025

      09:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      11:30 Американский футбол. "Полоса испытаний", 3 эп.
      12:45 "Сила спорта".
      13:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      15:00 Теннис. US Open. Раунд 1.
      16:00 Парусный спорт. "Дух парусного спорта".
      16:30 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 3. Сан-Маурицио-Канавезе - Черес.
      17:00 LIVE Велоспорт. "Вуэльта". Этап 4. Суза - Вуарон. Прямая трансляция.
      20:15 Теннис. US Open. Раунд 1.
      20:30 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.
      02:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 1. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энди клуб эгаси…

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Янгиликлар
A A A

Футболчилик - умри қисқа касб. Фаолиятини якунлаган спортчиларни турли соҳаларда учратамиз. Ҳатто мамлакат президенти лавозимига кўтарилганлари ҳам йўқ эмас. Аммо биз эътиборингизга бошқа президентлар - клуб соҳиблари ҳақидаги ҳикояни ҳавола этамиз.

Роналдо, «Вальядолид» (Испания)

Табиатан семизликка мойил, ҳар хил базму жамшидлар, маишатни хуш кўрадиган бразилиялик машҳур юлдуз жуда қисқа вақт ичида спорт формасини бой бериб қўйди. Касбини мураббийликка алмаштиришни ўйлаб ҳам кўрмади. Шунчаки, тўплаган бойлигини турли йўналишларга сарфлай бошлади. Жумладан, у футболчилар манфаатларини ҳимоя қиладиган агентлик, Бразилиядаги А1 ҳалқа пойгалари жамоаси, спорт маркетинги билан шуғулланадиган компания ва АҚШнинг «Форт-Лодердейл Страйкерс» клубига сармоялар киритди. Бундан ташқари, машҳурлиги эвазига турли телешоуларда қатнашди, Бразилия мундиали ташкилий қўмитасига раҳбарлик қилди. Шунингдек, ТВда ЖЧ-2014 учрашувларини шарҳлади (афсуски, мезбонлар учун шармандали якун топган Бразилия - Германия ўйинини ҳам у шарҳлаганди).

Энди Роналдо футбол билан жиддий шуғулланишга қарор қилди. Қишда у британиялик журналистларга Англия ёки Испаниянинг 2-дивизион жамоаларидан бирини харид қилиш ниятини маълум қилганди: «Қандайдир новаторлик ишларини амалга ошириш истагидаман. Уни рўёбга чиқаришга энди тайёр бўлдим». Бизнес нуқтаи назаридан Англия манфаатлироқ бўлсада, собиқ ҳужумчи 6 йиллик қадрдони - Испанияни танлади. Аввалига Роналдо «Хетафе» ва «Тенерифе»га оғиз солганди. Бироқ бу режа амалга ошмади. «Вальядолид» соҳиби Карлос Суарес эса 30 млн. евроли таклифни қабул қилди. Келишувга баҳорнинг сўнгги кунларида, жамоа Примеро йўлланмаси учун ўтиш баҳслари ўтказаётган пайтда эришилган, унинг кучга кириши учун «Вальядолид» элита йўлланмасига эга бўлиши шарт эканлиги таъкидланганди. Амалда жамоа вазифани уддалади.

Янги президент жамоа мухлисларига баландпарвоз ваъдалар бермади: «Мақсадга эришишимиз учун етарли имкониятларга эгамиз. Уни қисқача шундай ифодалаш мумкин: рақобатбардош, ҳалол, инқилобий ва тўкин жамоа шакллантириш. Биз Ла Лигадан мустаҳкам жой олиш ва юксалишни истаймиз».

Ҳозир жамоатчилик Роналдо билан яқин алоқадаги ёки унинг хусусий академияларида таҳсил олган футболчиларнинг «Вальядолид»га оқимини кутмоқда, уларнинг савиялари талаб даражасида бўлишига умид қилмоқда. Машҳур футбол афсонаси тасарруфига ўтган жамоанинг келажагига аниқ баҳони энг олий ҳакам - ВАҚТ беради. Лекин миллионлаб мухлислар қалбини ром этган Роналдо Европа топ-чемпионатлари вакилига ПРЕЗИДЕНТ бўлган дастлабки футболчи эканлиги факт. У туфайли кўпчиликнинг эътиборига тушган камтарин «Вальядолид» эса бу билан фахрланса арзийди! 

Дэвид Бекхэм, «Интер Майами» (АҚШ)

Англиялик ёрқин юлдуз эса 2007 йилда «Лос-Анжелес Гэлакси»га ўтди ва футбол клубини ташкил этишга рухсат олишга киришди. Бу масалада унинг машҳурлиги иш бериб, 150 млн. доллар турадиган лицензияни 25 «лимон» эвазига қўлга киритди. Кейин анчагина югур-югурлар билан 28 млн.га стадион учун ер сотиб олди. Иншоот 225 млн. маблағ эвазига қад ростлайди. Бундан ташқари, академия учун Бекс яна 100 млн. ажратган. Муҳими, унинг клуби МЛСда тўп суриш ҳуқуқига эга ва 2020 йилда стартга чиқади. Сентябрь ойида жамоа номи - «Интер Майами» расман эълон қилинди. Яқинда эса Бекс Зайниддин Зиданни бош мураббий лавозимига таклиф этди. У 2021 йилда Лионель Мессини ҳам ўз шогирдлари сафига қўшиб олмоқчи. 

Паоло Мальдини, «Майами» (АҚШ)

«Милан»нинг узоқ йиллик афсонавий сардори бизнесмен ватандоши Рикардо Сильва билан ҳамкорликда клуб ташкил этди. Қизиғи, «Майами» стадиони бизнесмен номи остида фаолият юритмоқда. 2015 йилнинг майида ташкил этилган жамоа «Милан»нинг бошқа бир афсонаси - Алессандро Неста раҳбарлиги остида Шимолий Америка лигасида (МЛСдан кейинги дивизион) тўп сура бошлаганди. Дебют мавсумнинг баҳорги ва кузги давраларида ғолиб чиққан «Майами» ҳал қилувчи баҳсда («Соккер Боул»га) мағлубиятга учради ва элитага чиқа олмади. Неста «Перуджа»га ўтиб кетгач, унинг ўрнини Кенни Далглишнинг ўғли - Пол эгаллади.

2018 йилда Шимолий Америка лигаси стартга чиқмагани боис, Мальдини клубининг келажаги мавҳум бўлиб турибди. Миллий футбол лигасида (4-дивизион) фаолият юритадиган «Майами-2»ни эса АҚШ футбол федерацияси расман тан олмаган. 

Гари ва Фил Невиллар, Пол Скоулз, Райан Гиггз, Ники Батт, «Сэлфорд Сити» (Англия)

2014 йилда «МЮ»нинг собиқ юлдузлари бирлашиб, Манчестернинг митти клубини ўз тасарруфларига олишди. Ўша пайтда жамоа 8-дивизионда қатнашарди. Янги соҳиблар 15 йил ичида уни камида Чемпионшипга олиб чиқишга ваъда беришди. Тез орада улар клуб акцияларининг 50 фоизини сингапурлик Питер Лимага сотиб, қолганини 10 фоиздан ўзаро бўлишиб олдилар. Шундан кейин «Сэлфорд»нинг парвози бошланди - 7 ва 6-лигаларни ортда қолдирган жамоа ҳозирда 5-дивизион етакчилари сафида бормоқда. 

Кларенс Зеедорф, «Монца» (Италия)

«Милан»да тўп суриб юрган 2009 йилда голландиялик юлдуз «Монца»ни харид қилган, ўшанда жамоа 3-лигада эди. Акцияларнинг 51 фоизи Зеедорфга, қолгани унинг касбдоши - Жузеппе Бергомига насиб этди. Бироқ футболчиликни давом эттирган ҳолда жамоани бошқариш жуда қийин кечди. Оқибатда Бергоми 2011 йилда «Монца» раҳбарлигидан воз кечиб, «Аталанта» ёшлар жамоасига мураббийлик қила бошлади. Бир йилдан кейин директорлар кенгаши билан тил топиша олмаган Кларенс «Ботафого» сафидан жой олди ва «Монца» тизгинини бразилиялик Энтони Армстрон Эмерига топширди. 

Христо Стоичков, ЦСКА (София, Болгария)

Болгар футболининг афсонаси айнан софиялик армиячилар таркибида порлаган, у ердан Барселонага парвоз қилиб, «Олтин тўп»ни қўлга киритганди. Қадрдон жамоасига қайтган 37 ёшли ҳужумчи 2012 йилда президент лавозимини эгаллади, бир йилдан кейин эса ўз лаёқатини мураббийликда синаб кўрди. Ҳозир ЦСКА акцияларининг 20 фоизи Стоичковга тегишли.

 

Ивица Пирич, «Арсенал» (Киев, Украина)

Хорватиялик футболчи 5 йиллик фаолиятини Киевнинг «Арсенал»ида ўтказди. Кейин агентлик ва хайрия ишлари билан шуғулланди. 2016 йилда у Украинанинг Хорватиядаги фахрий элчиси этиб тайинланди, 2018 йилнинг қишида эса «Арсенал» акцияларининг 50 фоизини сотиб олди. Ўшанда 1-лигада бўлган жамоа янги мавсумни УПЛда ўтказмоқда. Лекин ҳозирча охирги ўринда бормоқда. 

Заза Жанашия, «Зугдиди» (Грузия)

Грузиялик ҳужумчи 90-йиллар ўрталари, янги аср бошларида Москванинг «Локомотив»идаги ўйинлари билан танилганди. Лекин жароҳатлар туфайли ўз фаолиятини 28 ёшда якунлашга мажбур бўлди. Кейин болалар мураббийи касбини танлаб, 10 йилча эътибордан четда юрди. Шу йилнинг бошида Жанашия электрон аукцион орқали ўзи туғилиб-ўсган Зугдиди шаҳри жамоасини харид қилгани ҳақида хабарлар пайдо бўлди. Зазага бу борада рақобатчилар бўлмагани боис, у клубни бошланғич баҳо - 61000 лари (23500 доллар) эвазига сотиб олди. «Зугдиди» 2016 йилда олий лигани тарк этган, ҳозир 3-дивизионда тўп сурмоқда. Клубнинг расмий сайти фаолиятини тўхтатган.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 12:20, 21.10.2018. Ўқилди: 3860 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Хетафе Адриан Лисо 3
2 Вильярреал Таджон Бьюкенен 3
3 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 3
4 Барселона Ферран Торрес 2
5 Эспаньол Пере Милья 2
6 Леванте Джереми Толян 1
7 Бетис Джовани Ло Чельсо 1
8 Барселона Педри 1
9 Райо Вальекано Альваро Гарсия 1
10 Реал Сосьедад Такефуса Кубо 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.