Бугун 28 декабрь, 2025 йил, якшанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • 1:0
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • 1:2
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • 2:1
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • 4:1
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • 0:0
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • 2:1
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • 0:1
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • 1:2
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • 1:0
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • 0:3
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • 1:2
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • 1:1
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • 0:2
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло
      • 29.12.2025 00:45
      • Аталанта
      • -:-
      • Интер

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 17 27
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 17 26
10 Фулхэм 18 26
11 Эвертон 18 25
12 Брайтон 18 24
13 Ньюкасл 18 23
14 Тоттенхэм 17 22
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 17 19
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла

Навбатдаги ўйинлар. 18-тур

28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Суперлигада чемпион яна «Локо», шекилли…

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Суперлига / Статистика
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

20 октябрь куни миллий чемпионатимиздаги асосий масалага маълум даражада ойдинлик киритилди.

Оддий айтганда, турнир жадвалида пешқадамлик қилаётган «Локомотив» энг яқин таъқибчиси - «Пахтакор» меҳмони бўлиб, ишончли ғалабага эришди ва ўртадаги очколар фарқини 6тага етказди.

Очиқ-ошкора айтиш керак, бу финишга олти қадам қолган вақтда чемпионатимизнинг янги формати учун ҳам катта тафовут. Ахир «темирйўлчилар» иккинчи босқичда ҳали очко йўқотишгани йўқ.

Ҳа, бу кетишда «Локомотив» чемпионлик унвонини ўзида сақлаб қолади, чоғи. Тўғри, амалдаги чемпионнинг биттагина омадсизлиги Суперлигага «интрига»ни қайтариши мумкин. Демак, кузатишда давом этамиз.

1-КУН: ҚУЙИ ГУРУҲ МАСАЛАСИ

«Сўғдиёна» - «Қўқон-1912» ўйини турнир жадвали нуқтаи назаридан ҳар икки жамоа учун ўта муҳим эди. Буни яхши англаган рақиблар майдонда қатъий кураш олиб боришди. Меҳмонлар 3-дақиқадаёқ ҳисобни очишга яқин келишди: Суҳроб Бердиевнинг бош билан йўллаган зарбасидан сўнг тўп дарвоза устунига тегди. Кейинги ҳужумда Иқбол Маликжонов зарбасига аниқлик етишмади. Шу куни стадионда йиғилган 4 мингдан кўп мухлис тезкор гол кўрди, барибир. 22-дақиқада Сернас Дарвидас «Қўқон-1912» жарима майдончасига ёриб кириб, «Сўғдиёна»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Шундан сўнг Нўъмон Ҳасанов шогирдлари ҳужумга зўр беришди, бир қатор вазиятлар яратишди. Бироқ уларга ҳисобни тенглаштириш насиб этмади. Орада Дарко Гожкович уринишидан сўнг мезбонларни дарвоза устуни яна бир бора голдан қутқариб қолди. Инсоф юзасидан айтиш жоиз, Сергей Лушан жамоаси қарши ҳужумда ўткирроқ ва хавфлироқ кўринди. Лекин литвалик легионернинг тезкор голи ягоналигича қолди. Натижада «Сўғдиёна»турнир жадвалида 1 поғона юқорилади, «Қўқон-1912» аксинча, бирданига яққол аутсайдерга айланди-қўйди...

«Насаф» финиш марраси яқинлашгани сари ўзини ўнгламоқда. ФИФА кунларидан олдин узоқ давом этган ғалабасиз сериясига чек қўйган Қарши клуби бу сафар АГМК майдонидан 3 очко билан қайтди. Меҳмонлар биринчи голни 31-дақиқада терма жамоа йиғинида иштирок этган дарвозабон Роман Абдуловнинг қўпол хатосидан сўнг уришди. Бу вазиятда Бобур Абдухолиқов кипердан тўпни олиб қўйиб, жорий чемпионатдаги 9-голини нишонлади. Ўйиндаги иккинчи гол 64-дақиқада кузатилди: Владислав Касминин жарима майдони ичига интилган Дилшод Саитовни қўполлик эвазига тўхтатиб қолгач, Хуршид Мухторов «стандарт» зарбани мукаммал бажарди - 0:2. Жуда гўзал гол. Шундай қилиб, «Насаф» қуйи гуруҳ турнир жадвалида айнан АГМКдан ўзиб кетиб, тўплар нисбатига кўра, пешқадам «Қизилқум»ни ҳам 2-қаторга сурди.

«Нефтчи» ўз майдонида «Қизилқум»ни ишончли тарзда енгди ва аутсайдер мақомидан халос бўлди. Аслида ўйин мезбонлар учун кўнгилсиз бошланди: 23-дақиқада Бобур Йўлдошев жарима майдони ичида тўпга қўли билан тегингач, бош ҳакам пенальти белгилади ва уни Неманья Йованович аниқ амалга оширди. Баҳром Ҳайдаров шогирдлари тезда мувозанатни тиклашлари мумкин эди. Бироқ биринчи пенальти сабабчиси Бобур Йўлдошев 11 метрли жарима зарбасидан фойдаланолмади - «дуэл»да Евгений Черемесин ғолиб. Фарғоналиклар россиялик кипер дарвозасини танаффусга чиқиш арафасидагина ишғол қилишди. Гол муаллифи - Абдураҳмон Абдулҳақов. Иккинчи бўлимда «Нефтчи» вакиллари фаолликни анча оширишди ва Мурод Бобожонов ҳамда Ислом Каримов голлари эвазига 3:1 ҳисобида устун келишди.

 

2-КУН: ЧЕМПИОНЛИК МАСАЛАСИ

«Навбаҳор» ниҳоят, иккинчи раунд ҳисобидан илк ғалабани расмийлаштирди. Наманганликлар ўз майдонларида ҳал қилувчи довонда фақат очко улашаётган «Бухоро» дарвозасига 1та гол уриш асносида янги бош мураббий Андрей Канчельскисга дебют учрашувида ғалаба тортиқ этишди. Алоҳида айтиш керак, ўйин мезбонлар учун анча асабий руҳда ва қийин кечди. Зеро, улар 4-3-3 тактик чизмаси асосида ҳаракатланган бўлсалар-да, анчагача тўпни дарвозага аниқ йўллашда муаммоларга дуч келишди. Жумладан, Игорь Голбан ва Рўзимбой Аҳмедовнинг зарбалари ноаниқ чиқди. Мезбонлар 44-дақиқадагина мақсадга эришишди: Шерзод Каримов узатмасидан сўнг «Бухоро» дарвозабони Асилбек Омонов билан яккама-якка вазиятга чиққан Азиз Турғунбоевимконият қадрига етди - 1:0. «Лочинлар» танаффусдан кейин устунликни мустаҳкамлаш пайи-да бўлишди. Дейлик, ҳужумлардан бирида Рўзимбой Аҳмедов дарвоза устунини нишонга олди, бошқа вазиятда Остон Ўрунов рақиб голкипери қаршисида ёлғиз қолиб, бундан самара чиқаролмади. Муҳими, Канчельскиснинг иши омадли бошланди ва «Навбаҳор» ўз очколари сонини 24тага етказиб, 2-ўриндаги «Пахтакор» билан тенглашиб олди. «Бухоро»нинг мағлубиятли серияси нақ 6та ўйинга чўзилганини ҳам айтиш жоиз.      

«Металлург» - «Бунёдкор» ўйини тақдирини ҳам ягона гол ҳал қилди. Намангандаги баҳсдан битта фарқли томони шуки, у биринчи бўлим охирида эмас, балки ўйиннинг якуний палласида урилди. Хуллас, бекободликлар Шаҳзод Шаймановнинг 90}4-дақиқадаги аниқ ҳаракати эвазига иккинчи босқичдаги илк ғалабани тантана қилишди. Тафсилотларга тўхталсак, «қалдирғочлар» ҳудудий устунга эга бўлишди, бекободликлар эса асосан қарши ҳужум тактикасини қўллашди. Айтиш жоиз, Андрей Шипиловнинг бу режаси иш берди. Зеро, «Металлург» биринчи бўлимдаёқ ҳисобни очиши мумкин эди, аммо Ислом Исоқжоновнинг чап қанотдан уюштирган рейди ва ажойиб зарбасидан кейин тўп дарвоза тўсинига тегиб қайтди. Иккинчи бўлимда ўйин бориши анча ўзгарди. Яъни шамол йўналиши бўйлаб ҳаракатланишган мезбонлар ташаббусни қўлга олишди. Хусусан, Зоҳид Абдуллаевнинг майдонга тушиши ҳужумга қўшимча зеб киритди. Якунда Владислав Цейтлин асосий вақт-га 6 дақиқа қўшиб берди ва ўйин 0:0 ҳисобида тугайдигандек кўринган бир паллада Шаҳзод Шайманов чиройли зарба билан 3 очкони «Металлург» томонга «юмалатди».

6 очколик ўйин - «Пахтакор» - «Локомотив» қарама-қаршилигига бежиз шундай таъриф берилмади. Зеро, натижа чемпионлик кураши қандай давом этишига катта таъсир ўтказиши аниқ эди. Учрашувни кўпчилик «Спорт» телеканали орқали томоша қилганига шубҳа йўқ. Шунинг учун вазиятларни бирма-бир баён этиш шарт эмасдир. Фақат айтиш керак, шу куни Андрей Фёдоров тактик жиҳатдан Шота Арвеладзени доғда қолдирди. Чунончи, «темирйўлчилар» айнан тўғри тактика ва вазиятлардан самара чиқириш эвазига ғалаба қозонишди. Тўғри, бунда «Локо»га Анзур Исмоиловнинг биринчи бўлим охирида бош билан урган голи қўл келгани аниқ. Ҳар ҳолда, «Пахтакор» иккинчи бўлимда хоҳласа-хоҳламаса, ҳужумга кўпроқ эътибор қаратишга мажбур эди. «Локо»футболчилари бу ҳолатдан 2 марта фойдаланишди. Аввалига Марат Бикмаев жарима зарбасидан унумли фойдаланди. Кейин Фаррух Сайфиев ҳисобни қисқартириб, ўйинга «интрига»ни қайтарди - 1:2. 81-дақиқада эса Сардор Мирзаев шедевр гол уриб, «Локо»ни рақибнинг сўнгги «нафас» ҳамласидан қутқариб қолди - 1:3.

Фактлар: «Локомотив»нинг мағлубиятсиз  серияси 13та ўйинга етди, «Пахтакор»нинг шундай одими 7-учрашувда узилди.

 

ТУР ҚАҲРАМОНИ - САРДОР МИРЗАЕВ 

Аслида бутун «Локомотив»ни қаҳрамон сифатида таърифлаш керак эди. Чунки Андрей Фёдоров шогирд-лари асосий ўйинда фаол, муҳими, тартибли ҳаракатланиб, яқин таъқибчиларидан янада узоқлашишди. Эҳтимолки, жамоа «Пахтакор» майдонидаги ғалаба билан чемпионлик маррасига энг катта қадамни ташлагандир. Аммо биз Сардор Мирзаевнинг суперголидан кўз юмолмадик ва айнан қаҳрамонлик мақомини унинг ўзига беришни маъқул кўрдик. Биринчидан, унинг зарбаси марказий ўйинга қўшимча чирой бағишлади. Иккинчидан, Мирзаев энг тиғиз паллада жамодошларини сўнгги дақиқалар «талваса»сидан қутқарди. Агарда у ҳисобдаги фарқли оширмаганида, «шерлар»нинг охирги 10 дақиқада ҳақиқий шердек олдинга ташланишлари тайин эди. Қисқаси, Сардорнафақат шедевр гол муаллифига айланди, балки «шерлар» иштиёқини сўндирди. Ким билади, ярим ҳимоячи балки чемпионлик «интрига»сини ҳам йўққа чиқаргандир...

ТУР ИҚТИБОСЛАРИ

- Рақибнинг тўпга кўпроқ эгалик қилиб, ҳужумкор футболга таянишини кутгандик. Шу боис, ҳимояга эътибор қаратиб, қарши ҳужум тактикасини қўлладик. Асосийси, ўйин учун тузган режамиз иш берди. Рўзиқул Бердиев («Насаф» бош мураббийи).

- Тан оламан, рақиб жамоа ҳар жабҳада устун кўринди - таркиб, тактика ва шижоат бобида. Хуллас, меҳмонлар бизга нисбатан фаолроқ ҳаракатланишди. Бахтиёр Ашурматов (АГМК бош мураббийи).

- Шогирдларим анча дадил ҳаракатланишди. Омад ҳам жамоамиз тарафида бўлди. Мана, кетма-кет 2та уй учрашувида 3тадан гол уриш уддасидан чиқдик. Муҳими, ҳужумчиларимиз ҳам секин-аста гол ура бошлашди. Баҳром Ҳайдаров («Нефтчи» бош мураббийи).

- Бугунги мағлубиятдан сўнг анча қийин вазиятга тушиб қолдик. Энди шу мураккаб ҳолатдан қандай чиқиб кетиш ҳақида яхшилаб бош қотиришимиз лозим. Нўъмон Ҳасанов («Қўқон-1912» бош мураббийи). 

- Асосийси, чакки ўйнамадик. Фақат кўплаб қулай вазиятлардан гол уролмаганимиз ёқмади. Сергей Лушан («Сўғдиёна» бош мураббийи).

- Битта хато оқибатида тўп ўтказиб юбориб, мағлубиятга учрадик. Ўша вазиятни яхши кўролмадим, лекин гол баҳсли ҳолатда урилгандек туюлди. Улуғбек Бақоев («Бухоро» бош мураббийи).

- Футболчиларнинг олдинги хизматларига қарамайман ва уларнинг ҳеч бири билан қалин муносабатда эмасман. Ким кучли бўлса, ўша майдонга тушади. Андрей Канчельскис («Навбаҳор» бош мураббийи).

- Кубок турнирида 0:4 ҳисобида енгилганимиз роса алам қилганди. Бугун ўша мағлубият учун реванш олдик. Анзур Исмоилов(«Локомотив» ҳимоячиси).

- Мағлубиятни ҳам тан олиш лозим. Рақибни ғалаба билан табриклайман. Ўйинда ҳаммасини ўзгартириб юбориш учун имкониятлар юзага келди, аммо фойдаланолмадик. Шота Арвеладзе («Пахтакор» бош мураббийи)
ТУР СТАТИСТИКАСИ

Ўйин: 6

Гол: 13 (ўртача: 2,16...)

Томошабин: 36039 (ўртача: 6006...)

Мезбонлар ғалабаси: 4

Меҳмонлар ғалабаси: 2

Дуранг: -

Йирик ҳисобли ғалаба: -  

Энг сермаҳсул ўйинлар: «Нефтчи» - «Қизилқум», «Пахтакор» - «Локомотив» (4тадан гол)

Огоҳлантириш: 28 (ўртача: 4,66...)

Четлатиш: -

Энг «қўпол» ўйин: «Металлург» - «Бунёдкор» (7та «сариқ»)

Энг кўп томошабин кирган ўйин: «Пахтакор» - «Локомотив» (11300)

Пенальти: 2(1таси самарасиз)

«Дубль»: - 

«Хет-трик»: - 

Автогол: -

Исмоил Гонсалвеш («Пахтакор») - 14та (9та - пен.)

Жавлон Иброҳимов («Бунёдкор») - 11та (2та - пен.)

Тиаго Безерра («Пахтакор») - 10та

Марат Бикмаев («Локомотив») - 10та (3та - пен.)

Бобур Абдухолиқов («Насаф») - 9та

Йован Жокич (АГМК) - 9та (7та - пен.)...

Мурод Холмуҳаммедов («Қўқон-1912») - 8та (8та - пен.)

Элгужа Григалашвили («Қизилқум») - 7та

Зоҳид Абдуллаев («Металлург») - 7та...

ЖамоаЎО
1 Пахтакор 22 47
2 Локомотив 22 40
3 Бунёдкор 22 40
4 Навбаҳор 22 37
5 Металлург 22 33
6 Бухоро 22 32
7 Қўқон-1912 22 28
8 АГМК 22 26
9 Насаф 22 26
10 Қизилқум 22 23
11 Сўғдиёна 22 17
12 Нефтчи 22 15

27-тур

23 октябрь (сешанба)

18:00  «Насаф» - «Сўғдиёна»

18:00  «Қизилқум» - АГМК

18:00  «Локомотив» - «Навбаҳор»

24 октябрь (чоршанба)

18:00  «Бухоро» - «Металлург»

18:00  «Бунёдкор» - «Пахтакор»

18:00  «Қўқон-1912» - «Нефтчи»

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 08:32, 23.10.2018. Ўқилди: 3746 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
6 Манчестер Сити Филип Фоден 7
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Тоттенхэм Ришарлисон 7
9 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7
10 Лидс Доминик Калверт-Льюин 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.