Бугун 3 май, 2026 йил, якшанба.

      • 02.05.2026 00:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Бёрнли
      • 02.05.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:1
      • Сандерленд
      • 02.05.2026 19:00
      • Брентфорд
      • 3:0
      • Вест Хэм
      • 02.05.2026 19:00
      • Ньюкасл
      • 3:1
      • Брайтон
      • 02.05.2026 21:30
      • Арсенал
      • 3:0
      • Фулхэм
      • 03.05.2026 18:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 03.05.2026 19:30
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ливерпуль
      • 03.05.2026 23:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 04.05.2026 19:00
      • Челси
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 05.05.2026 00:00
      • Эвертон
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 02.05.2026 00:00
      • Жирона
      • 0:1
      • Мальорка
      • 02.05.2026 17:00
      • Вильярреал
      • 5:1
      • Леванте
      • 02.05.2026 19:15
      • Валенсия
      • 0:2
      • Атлетико
      • 02.05.2026 21:30
      • Алавес
      • 2:4
      • Атлетик Бильбао
      • 03.05.2026 00:00
      • Осасуна
      • 1:2
      • Барселона
      • 03.05.2026 17:00
      • Сельта
      • -:-
      • Эльче
      • 03.05.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 03.05.2026 21:30
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 04.05.2026 00:00
      • Эспаньол
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 05.05.2026 00:00
      • Севилья
      • -:-
      • Реал Сосьедад
  • «A» Серия
      • 02.05.2026 18:00
      • Удинезе
      • 2:0
      • Торино
      • 02.05.2026 21:00
      • Комо
      • 0:0
      • Наполи
      • 02.05.2026 23:45
      • Аталанта
      • 0:0
      • Женоа
      • 03.05.2026 15:30
      • Болонья
      • -:-
      • Кальяри
      • 03.05.2026 18:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Милан
      • 03.05.2026 21:00
      • Ювентус
      • -:-
      • Верона
      • 03.05.2026 23:45
      • Интер
      • -:-
      • Парма
      • 04.05.2026 21:30
      • Кремонезе
      • -:-
      • Лацио
      • 04.05.2026 23:45
      • Рома
      • -:-
      • Фиорентина
  • Суперлига
      • 02.05.2026 19:00
      • Динамо
      • 3:1
      • Машъал
      • 02.05.2026 19:00
      • Бухоро
      • 2:1
      • Сўғдиёна
      • 03.05.2026 17:00
      • ОКМК
      • -:-
      • Нефтчи
      • 03.05.2026 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Бунёдкор
      • 03.05.2026 19:15
      • Сурхон
      • -:-
      • Пахтакор
      • 04.05.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Андижон
      • 04.05.2026 19:00
      • Локомотив
      • -:-
      • Қизилқум
      • 04.05.2026 20:00
      • Насаф
      • -:-
      • Навбаҳор

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 10 27
2 Пахтакор 10 25
3 Бухоро 11 20
4 Бунёдкор 10 19
5 Навбаҳор 10 19
6 ОКМК 10 15
7 Локомотив 10 14
8 Насаф 10 13
9 Қизилқум 10 13
10 Хоразм 10 13
11 Андижон 10 13
12 Динамо 11 11
13 Сурхон 10 11
14 Сўғдиёна 11 9
15 Қўқон-1912 10 8
16 Машъал 11 0

Ўтган ўйинлар. 11-тур

11-тур Динамо 3-1 Машъал
11-тур Бухоро 2-1 Сўғдиёна

Навбатдаги ўйинлар. 11-тур

03/05 17:00 ОКМК - Нефтчи
03/05 18:00 Қўқон-1912 - Бунёдкор
03/05 19:15 Сурхон - Пахтакор
04/05 19:00 Хоразм - Андижон
04/05 19:00 Локомотив - Қизилқум
04/05 20:00 Насаф - Навбаҳор

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Тотал камомад ёхуд Европа футбол бозорини қайси клублар «портлатмоқда»?

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ҳисоб-китобларга кўра, «кўҳна қитъа»нинг энг серхаражат клублари рўйхатини «Манчестер Сити» бошқариб турибди. Умуман, энг кучли лигаларда иштирок этувчи жамоалар қандай пул топяптию, уларни нималарга сарфлаяпти?

Бу саволнинг иккинчи бўғини ортиқча. Ахир клублар бюджетининг катта қисми харидлар ва маош тўловларига кетиши ҳаммага аён.

Спортни ўрганиш халқаро марказининг футбол лабораторияси (CIES Football Observatory) 2010-2018 йиллар оралиғидаги трансферлар масаласида тадқиқот олиб бориб, бир қатор эътиборли фактларга дуч келди.

Таҳлилда клубларнинг расмий ҳисоботлари ва медиа маълумотларига асос сифатида қаралган. Хуллас, Европанинг кучли 5та чемпионати (Англия, Испания, Германия, Италия ва Франция) элит дивизионлари клублари томонидан охирги 9 йилда амалга оширилган барча трансферлар ҳисобга олинган.

Алоҳида айтиш жоиз, трансфер суммаларидан ташқари, қўшимча тўловлар (бонуслар) ва ижара келишувлари учун сарфланган маблағ ҳам назардан четда қолган эмас.

ЙИЛДАН ЙИЛГА...

2018 йили Европанинг етакчи чемпионатлари клублари трансферлар учун жами 5,82 миллиард евро сарфлашди. Бунда қиш ва ёз бозоридаги харидлар қўшиб ҳисобланган. Ушбу сумма 2017 йилги кўрсаткичга нисбатан 2,4 фоиз камдир. Чунончи аввалги йили футболчилар харидига йўналтирилган маблағ 5,96 миллиард еврони ташкил этганди.

Лекин 2016 йилги харажат миқдори билан солиштирсак, бу сафаргиси сезиларли даражада кўп. Ўшанда трансферларнинг жами суммаси 4,23 миллиард еврога етганди. Демак, ўша кўрсаткичга нисбатан олсак, харажат нақ 37,6 фоиз ошди.

ЛИГАЛАР УЛУШИ

Тушунарлики, Европа футбол бозоридаги асосий харидор - бу АПЛ. Диққат қилинг, 2010-2018 йиллар оралиғида Европанинг 5та етакчи биринчилиги чекига тушган жами харажатнинг 37,4 фоизи Англия элит дивизиони иштирокчилари ҳиссасига тўғри келмоқда. Умуман, АПЛ клублари 2010 йилдан буён қолган 4та лига вакилларига нисбатан анча кўп сарфлади:

«А» серияси жамоаларига нисбатан 1,6 баравар кўп

Ла-лига жамоаларига нисбатан 2,1 баравар кўп

Бундеслига жамоаларига нисбатан 2,8 баравар кўп

Лига 1 жамоаларига нисбатан 3,1 баравар кўп.

ХАРАЖАТ ЭВОЛЮЦИЯСИ

2018 йили 2та чемпионат харажатлари ошди: АПЛ (+2,1 фоиз) ва Ла-лига (+80,4 фоиз). Испания жамоаларидаги катта ўсиш телевизион ҳуқуқлар сотуви яхши йўлга қўйилгани билан боғлиқ. Ҳар ҳолда, Испания Примероси ўйинлари эндиликда бутун дунёда кўрсатилмоқда ва трансляциялар ортидан яхшигина пул «оқиб» келмоқда.

Қолаверса, маҳаллий жамоаларнинг халқаро аренадаги ютуқлари таъсири ҳам бор, албатта. Биласиз, ўтган мавсум ЧЛда «Реал» (кетма-кет 3-марта) ва ЕЛда «Атлетико» ғалаба қозонди.

СЕРХАРАЖАТ КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

Энг серхаражат клублар рейтингини «Манчестер Сити» бошқариб турибди. «Шаҳарликлар» 2010-2018 йиллар оралиғида янги футболчилар харидига жами 1,47 миллиард евро сарфлашди. АПЛнинг яна бир вакили - «Челси»да умумий харажат миқдори бирозгина камроқ - 1,31 миллиард евро. Таҳлил учун олинган даврда трансферларга 1,25 миллиард евро ажратган «Барселона» эса 3-ўринда.

ЖОРИЙ ЙИЛ МАНЗАРАСИ

Фақат 2018 йилги харажатларни ҳисобга олсак, «Барселона» 1-ўринни эгаллади. Каталонияликлар трансферлар бозорида жами 321 миллион евро сарфлашди. Жорий йил «Ливерпуль» раҳбарияти ҳам харидларга бинойидек пул ажратди - 298 миллион евро. «Ҳотамтой» клублар рейтингининг 3-қаторидан 257 миллион еврога тенг харажат билан «Ювентус» бормоқда.

2018 йили энг кўп сарфлаган 20та клуб рўйхатига Франция ва Германиядан атиги 1тадан вакил (тегишлича «Монако» ва «Боруссия» Д.) кирганини алоҳида таъкидлаш ўринли. Қолган 18та жамоа Англия, Испания ва Италияники. Бу етакчи лигалардаги молиявий ҳолат турлича эканлигидан далолат. Дейлик, энг серхаражат 20та жамоадан 10таси АПЛ вакилидир.

СЕРДАРОМАД КЛУБЛАР РЕЙТИНГИ

Етакчи чемпионатлар клублари нафақат асосий харидор, балки бозорга маҳоратли футболчилар етказиб беришда ҳам илғордир. Рақамларда айтсак, 2010-2018 йиллар оралиғида сотув ҳажмининг 66,6 фоизи айнан 5та лига иштирокчилари ҳиссасига тўғри келди. 2018 йили эса бу кўрсаткич 69,9 фоизга етди.

Энг сердаромад клублар рейтингини «Монако» бошқариб турибди. Монегаскликлар охирги 9 йилда футболчиларни сотиш орқали деярли 1 миллиард евро топишди. Бу рўйхатда 5та етакчи лига вакиллари орасига Португалиянинг 2та жамоаси - «Бенфика» ва «Порту»нинг суқилиб киргани диққатга сазовор.

ТОТАЛ КАМОМАД

Агар клубларнинг трансферлар балансига қарасак, Европанинг кучли чемпионатлари клубларида тотал камомад борлигини кўрамиз. Эътибор беринг, 2010-2018 йиллар давомида жами камомад миқдори 7,29 миллиард еврони ташкил қилди. Бундай аянчли манзарининг бош сабабчиси - Англия Премьер-лигаси.

Ҳар ҳолда, камомаднинг нақ 78,3 фоизи айнан инглизлар зиммасида. «ПСЖ» гарчи охирги 9 йил ичида катта-катта харажатларга қўл урган бўлсада (клубнинг жами камомади - 874 миллион евро), Франция элит лигаси ижобий балансга эга: +199 миллион евро. Умуман, Лига 1 бу борада кучли чемпионатлар орасида ягонадир.

Алоҳида клубларда трансферлар баланси қандай? Ижобий фарққа эга жамоалар рейтинги юқориси табиийки, «Монако»га тегишли. Охирги 9 йилда жамоанинг харажат ва даромади ўртасидаги баланс +289 миллион еврони ташкил этди.

Фақат 2018 йилги кўрсаткич эса +66 миллион еврога тенг. Умуман, бу борадаги рейтингнинг юқори 10талигида Франция чемпионатидан нақ 5та клуб бор. Қолган 5та жамоа «А» серияси (3та) ва Ла-лига (2та) вакилидир. Қисқаси, АПЛ клубларига бу рўйхатда жой йўқ.

ГРАНДЛАР ЮҚОРИДА

Салбий балансга эга жамоалар рейтингини эса «Манчестер Сити» бошқариб бормоқда: -1,03 миллиард евро. 2-ўриндаги «ПСЖ»да камомад миқдори 874 миллионни ташкил қилмоқда. «МЮ» ҳам бу масалада асло мақтанолмайди: -772 миллион евро. 10та энг салбий баланс соҳибига қарасак, АПЛдан 5та вакил бор.

Манба: www.interfutbol.uz
Киритилди: 19:49, 27.10.2018. Ўқилди: 2684 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Торрес фаолиятини дарвозабон сифатида бошлаган. Ўйинларнинг бирида у бармоғини синдириб олгач, онаси ўғлига дарвозабонликни тақиқлаган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 6
4 Нефтчи Стипе Перица 5
5 Бухоро Шерзод Эсанов 5
6 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
7 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 4
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 4
9 Нефтчи Зоран Марушич 4
10 Динамо Азизбек Амонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик