Бугун 27 май, 2026 йил, чоршанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 38 85
2 Манчестер Сити 38 78
3 Ман. Юнайтед 38 71
4 Астон Вилла 38 65
5 Ливерпуль 38 60
6 Борнмут 38 57
7 Сандерленд 38 54
8 Брайтон 38 53
9 Брентфорд 38 53
10 Челси 38 52
11 Фулхэм 38 52
12 Ньюкасл 38 49
13 Эвертон 38 49
14 Лидс 38 47
15 Кристал Пэлас 38 45
16 Ноттингем Форест 38 44
17 Тоттенхэм 38 41
18 Вест Хэм 38 39
19 Бёрнли 38 22
20 Вулверхэмптон 38 20

Ўтган ўйинлар. 38-тур

38-тур Брайтон 0-3 Ман. Юнайтед
38-тур Бёрнли 1-1 Вулверхэмптон
38-тур Кристал Пэлас 1-2 Арсенал
38-тур Фулхэм 2-0 Ньюкасл
38-тур Ливерпуль 1-1 Брентфорд
38-тур Манчестер Сити 1-2 Астон Вилла
38-тур Ноттингем Форест 1-1 Борнмут
38-тур Сандерленд 2-1 Челси
38-тур Тоттенхэм 1-0 Эвертон
38-тур Вест Хэм 3-0 Лидс

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Легионерларимиз ўз клубларида қандай ўйин намойиш қилишмоқда?

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ / Легионерларимиз / Ютуқлар
Рукн: Янгиликлар
A A A
Хабарингиз бор, Ўзбекистон миллий терма жамоаси ноябрь ойидаги ФИФА кунларида Австралияда навбатдаги йиғинни ўтказади. Ушбу йиғинда миллий чемпионатимизда иштирок этаётган футболчилар билан бир қаторда легионерлар ҳам қатнашиши кутилмоқда.   Легионерларимиз ўз клубларида қандай ўйин намойиш қилишмоқда? Бу савол навбатдаги йиғин олдидан мухлисларни қизиқтираётган бўлиши табиий. Қуйида миллий терма жамоамизга номзод футболчиларнинг дам олиш кунлари ўз клублари таркибида қандай ўйин ўтказишгани ҳақида маълумот келтириб ўтилган.   Миллий терма жамоамиз сардори Одил Аҳмедов Хитойнинг "Шанхай СИПГ" клуби таркибида Хитой Суперлигасининг 28-тур учрашувида энг яқин таъқибчиси "Гуанчжоу Эвергранд" клубига қарши майдонга тушди. Ўйин 5:4 ҳисобида Одил Аҳмедов жамоасининг ғалабаси билан якунига етди. Ҳамюртимиз учрашувда тўлиқ ҳаракат қилди ва 90+3 дақиқага келиб сариқ карточка билан жазоланди. Ушбу ғалабадан кейин "Шанхай СИПГ" жамоасининг очколари сони 65тага етди. Айни пайтда "Шанхай СИПГ" мусобақа жадвалини бошқариб бормоқда.      БААнинг "Шаржа" клубида тўп сураётган Отабек Шукуров ўз клуби таркибида 9-турда "Ал-Иттиҳод Калба" жамоасига қарши майдонга тушди. 2:2 ҳисобидаги дуранг билан тугаган ўйинда ҳамюртимиз тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди. Ушбу дурангдан кейин "Шаржа" клубининг тўплаган очколари сони 21тага етди. Айни пайтда Отабек Шукуров жамоаси мусобақа жадвалининг 1-поғонасида бормоқда.   Россия чемпионатида қатнашаётган "Ростов" клуби ҳужумчиси, ҳамюртимиз Элдор Шомуродовучун 13-тур муваффақиятли келди. У "Краснодар" жамоасига қарши кечган баҳсда 7-дақиқада гол киритиб, ҳисобни очишга эришди. Ўйин 2:2 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Шомуродов 77-дақиқада майдондаги ўрнини исландиялик футболчи Видар Эрн Кьяртанссонга бўшатиб берди. Айни пайтда "Ростов" 22 очко тўплаган ҳолда мусобақа жадвалининг 4-поғонасида бормоқда.    Россия чемпионатидаги яна бир ҳамюртимиз Достон Ҳамдамов "Анжи" таркибида Россия Кубоги баҳсида майдонга тушди. "Анжи" Москванинг "Спартак" жамоасига қарши тўп сурди. Учрашувда москваликлар 1:0 ҳисобида ғалаба қозонишди. Ҳамдамов мазкур ўйинда захирадан майдонга тушди. У 83-дақиқада Данил Глебовни алмаштирди. Бугун "Анжи" жамоаси Россия чемпионати 13-турида "Енисей"га қарши ўйин ўтказади. Учрашув Тошкент вақти билан соат 21:00да бошланади. Ҳозирда "Анжи" жамоаси 12та ўйиндан кейин 10 очко жамғарган ҳолда мусобақа жадвалининг 15-поғонасида бормоқда.    Россиянинг "Криля Советов" шарафини ҳимоя қилаётган терма жамоамиз ҳимоячиси Виталий Денисов ҳам Кубок баҳсида майдонга тушди. "Криля Советов" Россия Кубоги 1/8 финалида "Краснодар" жамоасини ўз майдонида қабул қилди. Учрашувнинг асосий вақти 1:1 ҳисобидаги дуранг билан якунига етди. Экстра таймларда "Краснодар" яна битта гол киритиб, ғалаба қозонишга муваффақ бўлди ва Кубок мусобақасининг чорак финалига йўл олди. Виталий Денисов мазкур ўйинни асосий таркибда бошлаб, 104-дақиқада захирага олинди.Бугун "Криля Советов" сафарда "Уфа" жамоасига қарши 13-тур учрашувини ўтказади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 18:30да бошланади. Виталий Денисов жамоаси айни пайтда мусобақа жадвалининг 13-поғонасида бормоқда.
Манба: www.ufa.uz
Киритилди: 10:27, 05.11.2018. Ўқилди: 8626 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 27
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Манчестер Сити Антуан Семеньо 17
4 Астон Вилла Олли Уоткинс 16
5 Челси Жоао Педро 15
6 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 15
7 Арсенал Виктор Дьокереш 14
8 Лидс Доминик Калверт-Льюин 14
9 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
10 Борнмут Эли Жуниор Крупи 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик