Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба.

  • «A» Серия
      • 07.02.2026 00:45
      • Верона
      • 0:0
      • Пиза
      • 07.02.2026 22:00
      • Женоа
      • 2:3
      • Наполи
      • 08.02.2026 00:45
      • Фиорентина
      • 2:2
      • Торино
      • 08.02.2026 16:30
      • Болонья
      • -:-
      • Парма
      • 08.02.2026 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Удинезе
      • 08.02.2026 22:00
      • Сассуоло
      • -:-
      • Интер
      • 09.02.2026 00:45
      • Ювентус
      • -:-
      • Лацио
      • 09.02.2026 22:30
      • Аталанта
      • -:-
      • Кремонезе
      • 07.02.2026 01:00
      • Лидс
      • 3:1
      • Ноттингем Форест
      • 07.02.2026 17:30
      • Ман. Юнайтед
      • 2:0
      • Тоттенхэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Борнмут
      • 1:1
      • Астон Вилла
      • 07.02.2026 20:00
      • Арсенал
      • 3:0
      • Сандерленд
      • 07.02.2026 20:00
      • Бёрнли
      • 0:2
      • Вест Хэм
      • 07.02.2026 20:00
      • Фулхэм
      • 1:2
      • Эвертон
      • 07.02.2026 20:00
      • Вулверхэмптон
      • 1:3
      • Челси
      • 07.02.2026 22:30
      • Ньюкасл
      • 2:3
      • Брентфорд
      • 08.02.2026 19:00
      • Брайтон
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 08.02.2026 21:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 07.02.2026 01:00
      • Сельта
      • 1:2
      • Осасуна
      • 07.02.2026 18:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 07.02.2026 20:15
      • Барселона
      • 3:0
      • Мальорка
      • 08.02.2026 01:00
      • Реал Сосьедад
      • 3:1
      • Эльче
      • 08.02.2026 18:00
      • Алавес
      • -:-
      • Хетафе
      • 08.02.2026 20:15
      • Севилья
      • -:-
      • Жирона
      • 08.02.2026 20:15
      • Атлетик Бильбао
      • -:-
      • Леванте
      • 08.02.2026 22:30
      • Атлетико
      • -:-
      • Бетис
      • 09.02.2026 01:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Реал Мадрид
  • Футзал. Осиё чемпионати
      • 07.02.2026 17:00
      • Индонезия
      • 5:5
      • Эрон

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Интер 23 55
2 Милан 23 50
3 Наполи 24 49
4 Ювентус 23 45
5 Рома 23 43
6 Комо 23 41
7 Аталанта 23 36
8 Лацио 23 32
9 Удинезе 23 32
10 Болонья 23 30
11 Сассуоло 23 29
12 Кальяри 23 28
13 Торино 24 27
14 Женоа 24 23
15 Кремонезе 23 23
16 Парма 23 23
17 Фиорентина 24 18
18 Лечче 23 18
19 Пиза 24 15
20 Верона 24 15

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Верона 0-0 Пиза
24-тур Женоа 2-3 Наполи
24-тур Фиорентина 2-2 Торино

Навбатдаги ўйинлар. 24-тур

08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе
10/02 00:45 Рома - Кальяри
19/02 00:45 Милан - Комо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Учинчи уриниш умиди ёхуд Флориан Товен ҳақида

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Футболчилар / Воқеалар
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Кўпинча маҳоратли ёшлар машҳурликнинг дастлабки поғоналарига кўтарилиб оладилару, унинг юкини кўтариб юришга ожизлик қиладилар. Шон-шуҳрат, бойлик ва ортиқча ҳурмат-эҳтиром уларнинг аввалгидек самарали тўп суришларига тўсқинлик қила бошлайди. Оқибатда, ёш иқтидор соҳибининг савияси пасайиб кетади. Хайриятки, Флориан Товен ўз вақтида хатосини тушуниб, савиясини тиклаб олишга муваффақ бўлди. Қуйидаги ҳикоя «Марсель» клубининг етакчи кучига айланган футболчи фаолиятидаги парвоз ва омадсизликлар ҳақида.

 Барвақт порлаган юлдуз

2013 йил. Ёшлар ўртасидаги ЖЧнинг ярим финали. Франция - Гана беллашуви. Ўйиннинг 74-дақиқасида францияликлар тезкор қарши ҳужумни амалга оширишди. Ўнг қанотда тўпни қабул қилган 20 ёшли Флориан шиддат билан марказга ўтди ва кучли зарба йўллади. Унинг «дубл»и эвазига «уч ранглилар» финал йўлланмасини қўлга киритдилар. Уч кундан кейин Товен Уругвайга қарши 120 дақиқа тўп суриб, якунда жаҳон чемпиони унвонига сазовор бўлди. Умуман, ярим ҳимоячи турнирнинг барча учрашувларида майдонга тушди. Аммо Поль Погба, Самюэль Юмтити ва Люка Динь каби юлдузлар орасида ортиқча кўзга ташланмади. Ваҳоланки, мусобақа арафасида француз матбуотининг эътирофига эриша олганди. Масалан, «Валансьен»га қарши ўйинда у 92 метр масофани 13 сонияда ортда қолдириб, дарвозани забт этганди.

ЖЧдан кейин «бастиячи» чемпионга харидорлар кўпайиб кетди. Лекин тортишувда омад «Лилл»га кулиб боқди. «Бу клуб сафига ўтганимдан мамнунман. «Лилль» юқори ўринлар учун курашадиган жамоа. Янги мавсумда унга 15та гол совға қилмоқчиман. Асосий мақсадим - таркибдан мустаҳкам жой олиш», - деганди ярим ҳимоячи ўшанда. Бироқ у мавсумнинг қолган қисмини «Бастия»да ижарада ўтказди. Тан олиш керак, Флориан «сургун»да ўзининг юксак маҳоратини кўрсата олди - 12 ўйинда 7 гол. «Лилль» ҳам пулни кўкка совурмаганига амин бўлди. Бироқ ярим ҳимоячининг ноёб иқтидоридан фойдаланиш унга насиб этмади - Товен бу жамоада ўйнаш истаги йўқлигини тан олиб, машғулотларда қатнашишдан бош тортди. Матбуотда эса футболчининг «Марсель» билан музокарага киришгани ҳақида маълумотлар пайдо бўлди. «Лилль» раҳбарияти бунга эътибор бермади, июнь ойида қуйидаги расмий баёнотни эълон қилди: «Унинг жамоани тарк этишига сабаб йўқ. Мен башоратчи эмасман, аммо Товеннинг жамоада қолишига 99,9 фоиз ишончим комил. Машғулотларни ўтказиб юбориши эса фақат ўзи учун зарарли. Флориан - «Лилл»нинг келажаги. Унинг Жервиньо ва Димитри Пайет каби буюк футболчилар сафига кўтарилиши учун вақтимни аямайман». Бу эътироф «Лилль» президенти Мишель Сейдига тегишли эди.

«Жаҳаннам»даги баҳс

Бироқ «Марсель» Товенни қўлга киритиш режасидан воз кечмади ва учинчи уринишда мақсадига эришди. Оқибатда жамоа иқтидорли ярим ҳимоячига, «Лилль» эса 15 млн.га эга бўлди. Хуллас, ҳамма мамнун, фақат «Лилль» мухлислари бундан мустасно эдилар. Улар хоинликни кечира олмадилар. «Марсель» либосида ташриф буюрган футболчи «қайноқ» қабулга дуч келди. Тўғри, «Пьер-Моруа»га келиши арафасида унинг тилига эрк бериб юборгани ҳам айни ҳақиқат: «Собиқ жамоамга қарши ўйин бошқаларидан фарқ қилмайди. Мени қандай кутиб олишларини яхши биламан. Лекин бунинг аҳамияти йўқ. Мен фақат ғалаба ва 3 очко учун майдонга тушаман». Ўша оқшом футболчи чинакам жаҳаннам азобига дуч келди. Унинг тўпга ҳар бир тегиниши нафратли увиллаш билан қарши олинди, ҳақоратлар умуман тинмади.

Гарчи «Марсель» 0:1 ҳисобида енгилган бўлсада, Товеннинг ташвишлари енгилламади. Аэропортда маҳаллий мухлислар унга ҳужум қилиш ниятида эдилар. Фақат полиция ва хавфсизлик хизматчиларининг аралашуви туфайли Флориан Лиллдан соғ-саломат ортга қайтди.

Англия сафари

Кейинги мавсумдаёқ Товен «Марсел»нинг асосий ўйинчиси мақомига кўтарилди, 36 учрашувда майдонга тушиб, 5та гол урди, 8та голга ассис­тентлик қилди. Бироқ ўша пайтда уни шахсий натижалар қизиқтирмасди, Флориан «Марсел»нинг қаторасига икки мавсум совринлардан четда қолганидан норози эди. Шу тариқа ўз маҳоратини бошқа чемпионатда синаб кўриш орзуси пайдо бўлди. Айнан шу сабабли «Ньюкасл» ўз сафига чорлаганида дарров розилик берди. Аслида инглизлар Товенга 2013 йилда ҳам оғиз солишган, лекин режа амалга ошмаганди. Қолаверса, «қарғалар»нинг ўша таркибида Франция вакиллари кўпчиликни ташкил этиб, Флорианнинг янги муҳитга мослашиши осон кечиши кутилганди. «У гол уришни ҳам, голли вазият яратишни ҳам қойиллатадиган ноёб иқтидор соҳиби. Бу ерда ёрқин ўйин кўрсатишига шубҳа қилмаймиз», - деганди Стив Макларен.

Аммо туманли ўлкада ярим ҳимоячи ўз имкониятларидан тўлиқ фойдалана олмади. Фақат ўта дангаса кишигина уни танқид қилмаган бўлиши мумкин. Ҳатто «Ньюкасл» афсонаси Алан Ширер ҳам ўзини тия олмади: «Буниси энди ортиқча. Жамоадошлари машғулот билан банд бўлганларида, у негадир бепарво. Ньомнинг («Уотфорд» ҳимоячиси) Товендан ўзиб кетишига эътибор беринг. Эҳтимол, Франция чемпионатида шундай ўйнаш мумкиндир, аммо АПЛда бунга чидаб бўлмайди». Дарҳақиқат, Товен Англиядаги 13 учрашувда бирорта самарали ҳаракатни амалга оширолмади. Натижада «Марсел»га «сургун» қилинди.

Дайди ўғлоннинг қайтиши

Марселдаги дастлабки ўйин ҳам Флориан учун омадсиз бўлди. У «Монпелье»га қарши баҳснинг 59-дақиқасида майдонга тушиб, 10 дақиқадан кейин тўғридан-тўғри қизил карточка билан «мукофотланди». Лекин тез орада ўзини ўнглаб, мавсумда 16та гол урди. Бундай сермаҳсуллик билан бемалол Англияга қайтиши ҳам мумкин эди. Бироқ Товен учун «Ньюкасл» энди «зерикарли саҳифа»га айланганди. «Марсель» эса шартномадаги харид қилиш ҳуқуқидан фойдаланиб, Товенни ўз сафига қўшиб олди. Тез орада жамоанинг ўта ақлли ишни амалга оширгани ойдинлашди - янги мавсумда ярим ҳимоячининг самарадорлиги икки бараварга ошди. Табиийки, бу юксалиш Дидье Дешамнинг эътиборидан четда қолмади ва у Товенни ЖЧ-2018 иштирокчилари рўйхатига киритди.

Хўш, Флорианнинг фаолиятидаги кескин ўзгариш боиси нима? Кўпчилик бу ижобий ҳолатни «Олимпик» бош мураббийи ўзгариши билан боғламоқда. Ҳа, Руди Гарсия ҳужумкор услуб тарафдори. Ярим ҳимоячи эса унинг схемасида муҳим ўрин тутади. Жамоанинг қайси тактикада ўйнашига қараб, Товен ўз позициясини ўзгартириб туради, керак бўлса қанотга, марказга ўтади ва ҳужумни ташкил этишда фаоллик кўрсатади. Бу борада унинг дриблинг маҳорати жуда қўл келмоқда.

Бундан ташқари, Флориан анча улғайди, ҳар томонлама камолотга эришди. «Марсел»га илк бора келган пайтида ғўр йигитча эди, улкан муваффақият бошини айлантириб қўйгани аниқ. Ўшанда у ўзини футбол қироли ўрнида тасаввур қилган бўлса, ажабмас. Лекин АПЛдаги бир йиллик сабоқ уни «еттинчи осмон»дан ерга туширди-қўйди. Қисқаси, Францияга у тамоман бошқа футболчи сифатида қайтди.

Мўлжал - Бундеслигани забт этиш

Яқинда «Бавария» Товенни ўз сафига таклиф этишга тайёр экани ва бунинг учун 50 млн. евро ажратгани эълон қилинди. Мюнхенликлар франциялик футболчини Франк Риберининг вориси ўрнида кўришмоқда. Ёзда Риберининг амалдаги шартномаси якунига етади.

«Мени қониқтирмаётган ягона жиҳат шуки, биз ЕЧЛда иштирок этмаяпмиз. Асосий муаммо шу. Албатта, «Марсел»да жуда бахтиёрман, лекин бошқа вариантларни ҳам инкор этмайман», - деди Товен.

Тўғри, футболчи клуб миқёсида жиддий ютуқларга эришиш ниятида, буни тушуниш қийин эмас. Ҳозирча эса ўз жамоасида самарали фаолиятини давом эттирмоқда - 8та ўйинда 6та гол. Агар у бошқа жамоани ихтиёр этса («ПСЖ»дан ташқари, албатта), мухлислар уни хоин сифатида эмас, чинакам қаҳрамондек кузатиб қўйишади.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:05, 18.11.2018. Ўқилди: 2382 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Интер Лаутаро Мартинес 13
2 Милан Кристиан Пулишич 8
3 Комо Нико Пас 8
4 Наполи Расмус Хейлунд 8
5 Комо Анастасиос Дувикас 8
6 Ювентус Кенан Йылдыз 8
7 Верона Гифт Орбан 8
8 Милан Рафаэл Леау 7
9 Интер Хакан Чалханоглу 7
10 Болонья Риккардо Орсолини 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.