Бугун 3 июль, 2025 йил, пайшанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 14 32
2 Динамо 14 28
3 Нефтчи 14 27
4 Навбаҳор 14 26
5 Бунёдкор 14 24
6 ОКМК 14 24
7 Пахтакор 14 23
8 Андижон 14 17
9 Сурхон 14 17
10 Қизилқум 15 17
11 Машъал 14 15
12 Хоразм 14 14
13 Сўғдиёна 14 13
14 Бухоро 14 12
15 Қўқон-1912 14 12
16 Шўртан 15 9

Ўтган ўйинлар. 15-тур

15-тур Шўртан 1-2 Қизилқум

Навбатдаги ўйинлар. 15-тур

04/07 20:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
04/07 20:00 Сурхон - Бухоро
05/07 20:00 Андижон - Бунёдкор
05/07 20:00 Машъал - ОКМК
06/07 20:00 Пахтакор - Навбаҳор
06/07 20:00 Динамо - Насаф
07/07 20:00 Нефтчи - Хоразм

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 03.07.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      12:10 Новости футбола.
      12:15 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
      14:15 Новости футбола.
      14:20 Чемпионат Турции. "Фенербахче" - "Галатасарай".
      16:20 Новости футбола.
      16:25 Кубок Испании. 1/64 финала. "Вик" - "Атлетико Мадрид".
      18:25 Новости футбола.
      18:30 Кубок Италии. 1/32 финала. "Кремонезе" - "Бари".
      20:30 Новости футбола.
      20:35 Чемпионат Турции. "Трабзонспор" - "Коньяспор".
      22:35 Новости футбола.
      22:40 Чемпионат Турции. Обзор тура.
      23:50 Новости футбола.
      23:55 Кубок Испании. 1/64 финала. "Хевора" - "Реал Бетис".
      01:55 Новости футбола.
      02:00 Чемпионат Турции. "Кайсериспор" - "Бешикташ".
      04:00 Новости футбола.
      04:05 Кубок Италии. 1/32 финала. "Наполи" - "Модена ФК 2018".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 03.07.2025

      06:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      07:30 "Вопреки всему".
      08:00 Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. 64-й турнир Ostrava Golden Spike в Остраве, Чехия.
      09:50 "Страна спортивная".
      10:10 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      12:15 Д/ф "Арсен Венгер. Непобедимый".
      13:55 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      16:15 "Регби. Сибириада". Специальный репортаж.
      16:30 Д/с "Век нашего спорта".
      17:00 "Что за спорт?". "Экстрим".
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье. Прямая трансляция.
      20:15 "Вопреки всему".
      20:45 Д/ф "Роковая партия".
      22:20 "Формула-1. Гаснут огни".
      22:50 Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Финал.
      00:55 Д/с "Век нашего спорта".
      01:25 "Магия большого спорта".
      01:50 Плавание. Кубок России. Финальный этап в Казани. День 1. Вечерняя сессия.
      04:00 Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Мужчины. Многоборье.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 03.07.2025

      05:55 Новости.
      06:00 Пляжный волейбол. Кубок России. Этап в Зеленоградске. Финалы.
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Век нашего спорта".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 Специальный репортаж.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:20 "Магия большого спорта". "Спортивная гимнастика".
      16:50 "Лучшие из лучших".
      17:20 Новости.
      17:25 LIVE Спортивная гимнастика. Кубок сильнейших спортсменов в Москве. Прямая трансляция.
      20:15 Все на Матч! Прямой эфир.
      20:50 Д/ф "Бобби Робсон. Больше, чем тренер".
      23:00 Смешанные единоборства. UFC 315 в Монреале, Канада. Белал Мухаммад против Джека Делла Маддалены.
      00:20 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:15 Бильярд. Кубок мира. Этап в Ставрополе, Россия. Мужчины. Комбинированная пирамида. Финал.
      03:00 Д/ф "Марадона Кустурицы".
      04:55 Профессиональный бокс. Шарапутдин Аатаев против Брайана Суареза.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 03.07.2025

      07:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 2.
      08:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      09:00 Снукер. Чемпионат мира в Шеффилде, Великобритания. Финал.
      10:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 11. Эво-ле-Бен - Ле-Льоран.
      11:30 Гольф. Тележурнал "Discovery Golf".
      12:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 14. По - Сен-Лари-Сулан.
      13:00 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 1 эп. "Человек за бортом".
      13:30 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 2 эп. "Кровь в воде".
      14:15 Парусный спорт. Гран-при. "За кадром", 3 эп. "Решающая гонка".
      14:45 Скалолазание. Кубок мира. Этап 9 в Инсбруке, Австрия. Женщины, мужчины. Лазание на трудность. Финалы.
      16:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      19:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 19. Амбрён - Изола-2000.
      21:30 LIVE Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд. Прямая трансляция.
      23:00 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.
      01:30 Велоспорт. "Тур де Франс". Представление команд.
      03:00 Легкая атлетика. Grand Slam Track в Майами, США. День 3.
      04:30 Велоспорт. "Тур де Франс" 2024. Этап 15. Луданвьелль - Плато-де-Бей.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Хитойдаги буюк инқилоб ёки «Шанхай» СИПГ чемпионлиги ҳақида...

Баҳо:
+1 | -
ОСИЁ / Миллий чемпионатлар / Хитой Супер Лигаси
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Маълумки, Хитойнинг «Гуанжоу Эвергранд» клуби кетма-кет етти йил мамлакат чемпионлигини қўлга киритгач, ниҳоят, бу мавсумда таркибини юлдузлар билан бойитган «Шанхай СИПГ» «Гуанжоу»нинг гегемонлигига чек қўйди.

Аниқроқ айтсак, Одил Аҳмедов ва унинг жамоадошлари чемпионат тугашига бир тур қолганида, рақибдан нақ саккиз очкога илгарилаб кетиб, олтин медалларга сазовор бўлишди.

Чемпион жамоа таркибидаги Оскар, Халк, Элкесон ва албатта, Аҳмедов каби футболчиларни шубҳасиз, барча яхши танийди. Бу йигитлар вақти келганида маҳоратларини намоён қилиб, муваффақиятга улкан ҳисса қўшишди. Бироқ маҳаллий футболчилар ҳам ягона мақсад йўлида шунчаки қўл қовуштириб туришгани йўқ. 

Таъкидлаш лозим, мавсумнинг энг муҳим ва ҳал қилувчи ўйини 28-турга тўғри келди. Ўша куни «Гуанжоу Эвергранд» ўз майдонида «Шанхай СИПГ»ни қабул қилиб, голларга бой ўтган учрашувда 4:5 ҳисобида аламли мағлубиятга учради.

«Шанхай СИПГ»нинг бош юлдузи Халк бу ўйинда битта голга ҳаммуаллифлик қилишдан ташқари, пенальтидан ҳам унумли фойдаланди. «Шанхай» ҳисобидаги яна бир голга мезбон жамоа футболчиларининг ўзлари автогол орқали «ёрдам» беришган бўлса, қолган учта тўп маҳаллий футболчилар томонидан дарвозага йўлланди.

Учинчи гол муаллифи - 26 ёшли Ву Лей эса ҳеч шубҳасиз, мавсум кашфиётига айланди. Чунончи, ҳозиргача «Шанхай»дан бошқа бирор-бир жамоада ўйнамаган ҳужумчи ҳар мавсумда маҳсулдорликни ошириб бормоқда. Жумладан, жорий мавсумда у 27 гол урибгина қолмай, саккиз марта жамоадошларига самарали узатма оширди. Эътиборлиси, Лей мазкур кўрсаткич орқали барча жамоадошларидан ўзиб кетган.

«Челси»дан трансфер қилиниши учун оз эмас, кўп эмас, нақд 70 миллион евро сарфланган бразилиялик Оскар ҳам мавсум давомида 12та гол уриб, яна 18та «ассист»ни ўз ҳисобига расмийлаштириб қўйди.

Дарвоқе, шу самарали узатмалар сони бўйича Оскар Хитой чемпионатининг яққол рекордчисига айланганини ҳам алоҳида таъкидлаш лозим. «Оскар Хитойга келишни ўзи хоҳлади, бу ердагилар эса кутилганидан ҳам аълороқ муносабатда бўлишди.

У ҳамма нарсадан қониқди, натижа эса - омад», - таниқли футбол агенти Киа Журобчян «Шанхай СИПГ»нинг чемпионлигини шундай изоҳлади. Чиндан ҳам, Оскар ўзига сарфланган миллионларни тўла оқлаган камсонли легионерлар бири, десак янглишмаймиз.

«Шанхай»нинг муваффақиятида шунингдек, жамоа устози Витор Перейранинг алоҳида ўрни бор. Чунончи, португалиялик мутахассис Хитойда атиги бир мавсум ишлади, холос. Бунгача эса у «Порту» билан Португалия чемпионлигини қўлга киритиб, Грецияда «Олимпиакос» бош мураббийи сифатида олтин медалларга эга чиққанди.

«Энг муҳими, биз «Гуанжоу Эвергранд»нинг етти йиллик «монополия»сини йўққа чиқардик. Бу - қўлимиздан келиши мумкин бўлган ажойиб вазифа эди. Хитойдаги фаолиятимнинг биринчи йилидаёқ буни уддалай олганимиздан мамнунман. Аминманки, муваффақиятимиз клуб ва Хитой чемпионати тарихига зархал ҳарфлар билан битилади», - дейди Перейра. 

Аҳмедов - чемпион!

Ҳамюртимиз Одил Аҳмедов Хитой Суперлигасининг 2018 йилги мавсумида жами 19 учрашувда майдонга тушиб, 1666 дақиқа давомида ҳаракат қилди. Унинг ҳисобида атиги биттагина гол мавжуд.

Лекин биламизки, Одилнинг майдондаги вазифаси - гол уриш эмас. Қолаверса, бу гол ягона бўлсада, «Шанхай»га чемпионликни туҳфа қилди. Таъкидлаш лозим, Аҳмедов уч марта шерикларига гол уриш учун имконият яратиб берган. Шунингдек, Одил ўзи қатнашган 19 ўйинда ҳакамлар томонидан икки марта сариқ, бир марта эса қизил карточкага лойиқ топилган.

Одилнинг ХФА кубогидаги кўрсаткичларига назар солсак, у иккита ўйинда иштирок этиб, 179 дақиқа тўп сургани ойдинлашади. ОЧЛда эса у «Шанхай» билан сакккиз ўйинда қатнашиб, 627 дақиқа ўтказган ва бир марта захирага олиниб, бир марта ҳакам томонидан огоҳлантирилган.

Дарвоқе, Аҳмедов олтин медалларни нақд қилгач, қизғин қўллаб-қувватлашгани учун ўзбекистонлик футбол ихлосмандларига видеомурожаат орқали миннатдорчилик билдирди. У шунингдек, ушбу муваффақиятни айнан мухлисларга бағишлашини ҳам алоҳида таъкидлади.

Халк ҳақида бир шингил

Бразилиялик ҳужумчи Хитойда учинчи мавсумини ўтказмоқда. Жорий мавсум Халк «Шанхай СИПГ»нинг энг яхши футболчиларидан бири сифатида ўзини кўрсатиб, ҳақли равишда сардорликка тайинланди. Унинг жамоа учун қилган меҳнати статистик маълумотларда яққол кўриниб турибди - 13}12.

Бошқача айтсак, Халк бу мавсум «Зенит» ва «Порту»даги шонли даврларидагидек ишонч билан тўп сурди. Шуниси қизиқки, 2017 йили Халк «Шанхай СИПГ» таркибида 17та гол урганди, аммо барибир, чемпионликни «Гуанжоу» илиб кетган. Бу йилги «Шанхай» эса айнан жамоавий ўйин эвазига ҳаммадан ўзиб кетган бўлсада, Халк ўз услубида рақиб ҳимоячиларини мазах қилгандек алдаб ўтишдан асло тийилмади.

Тўғрисини айтсак, айнан Халк ва Оскар жуфтлиги «Шанхай СИПГ»нинг муваффақиятида асосий ишни бажариб берди. «Гуанжоу»га эса ҳатто шов-шувли трансферлар ҳам ёрдам бермади: Паулиньонинг «Барселона»дан қайтарилиши ва «Бенфика»дан Талисконинг харид қилиниши назарда тутилаётганини сездингиз, албатта. Хуллас, «Шанхай» сермаҳсуллик борасида «Гуанжоу»дан ўзиб кетди (75га 77), 30-тур арафасида эса ўтказиб юборилган голлар сони бўйича ҳам ҳолатни яхшилаб олди (30га 35).

Яна бир қизиқ томони, «Шанхай СИПГ» кубокларга боғлиқ ўйинлардан тезгина чиқиб кетди. Перейра эса бу вақтда айнан ўйинлар жадвалининг тиғизлигидан нолиётган эди. Шу тариқа, жамоа устози чемпионат ўйинларига хотиржамлик билан тайёрланиш имконига эга бўлди. Баъзи учрашувларда эса етакчиларга бемалол таътил вақти ҳам берилди. Мисол учун, Халк ҳатто, чемпионлик расмийлаштирилган учрашувда умуман кўриниш бермади. Унинг ўрнига эса шу куни Элкесон таркибдан жой олди.

Хитой чемпионатидаги муҳим хабарлар

*** Захави ҳали-ҳамон топ-даражада! Хусусан, «Гуанжоу Фули» ярим ҳимоячиси мавсум давомида 20та гол уриб, 8 бора шерикларини қулай вазиятга чиқарди. Тўғри, мазкур натижа ўтган йилгига қараганда ёмонроқ (27 гол), аммо Захави бу мавсум нисбатан камроқ ўйин ўтказганини ҳам унутмаслик зарур. Агар 2016 йилги тўлиқсиз мавсумни ҳисобга олмасак (15 ўйин, 11 гол), Эран Захави сўнгги беш йилликда Исроил ва Хитой чемпионатларида йилига 20тадан кам гол урмаганига гувоҳ бўламиз. 

*** Ҳужумчи Диего Тарделлининг Чин юртидаги ишлари ҳам ёмон эмас, фақат яқинда кузатилган нохушликни инобатга олмасак. Сезгандирсиз, бу ўринда гап Тарделлининг Хитой мадҳияси янграётган пайтда бошини қашигани ҳақида бормоқда. Бу ҳурматсизлик учун Тарделли бир ўйинга дисквалификация қилинганига қарамай, унга бўлган ҳурматга путур етмади. Диегонинг жамоаси - «Шандон Луненг» чемпионатни учинчи поғонада якунлади, Тарделли эса ўз ҳисобига 17та гол ва 7та самарали узатма ёздириб қўйди.

*** Хитой Суперлигаси жадвалидаги тиғизлик кишини шунчаки, ҳайратга солади. Дейлик, сўнгги тур олдидан олтинчи ўринда бораётган «Шанхай Шенхуа» 37 очко тўплаган. 15-поғонадаги «Далянь Ифан» ҳисобида эса 32 очко мавжуд. Чемпионатда ҳозирча ягона аутсайдер бўлиб турган «Гуйжоу Чжичэн»гина атиги 21 очко тўплаган, холос. Эътиборлиси, аутсайдер мақомидаги бу клубни Дан Петрескудек таниқли мутахассис бошқаради. Ҳужумда эса Никица Елавич тўп суради.

*** Хитойга келгач, ишлари ортга кетган футболчилар ҳам йўқ эмас. Жумладан, ярим ҳимоячи Неманья Гудель. Эслатиб ўтамиз, «Аякс»нинг собиқ аъзоси фаолиятини «Тянжин Теда»да бошлаб, кейинчалик «Гуанжоу Эвергранд»га ўтганди. Бироқ афсуски, Неманья «Гуанжоу»да ўз ўрнини тополмагани учун уни ёзда «Спортинг»га ижарага бериб юборишди ва бўшаб қолган легионер ўрни Талиско ҳисобига тўлдирилди. Айтганча, Гуделнинг «Спортинг»га йўл олиши хитойлик футбол мухлисларини анчагина хурсанд қилгани ҳам бор гап. 

*** Хабарингиз бор, яқинда «Милан» клуби Леонардони қайтаришга муваффақ бўлганди. Шу заҳоти Италияда Патонинг ҳам жамоага қайтиши борасида гап-сўзлар урчиди. «Ҳа, чиндан ҳам Леонардо билан «Милан»га қайтиш ҳақида гаплашдик, - деди бразилиялик футболчининг ўзи. - Аммо бу гаплар шунчаки, ҳазил эди».

Бироқ вазиятга жиддий қарасак, Патонинг Хитойдаги ишлари - «беш». Чунончи, у мана иккинчи йилдирки, «Тянжин Куанжиан» учун йилига 15талаб гол урмоқда, жарима зарбаларини қойилмақом тарзда ижро этмоқда. Шунингдек, 29 ёшли футболчи келгуси ҳаёти фаровон кечиши учун анча-мунча пул ҳам тўплади.

Хитойдан келаётган муҳим хабарлар шу, ҳозирча. Асосий янгилик эса, юқорида айтганимиздек, «Шанхай СИПГ» - янги чемпион!

Манба: InterFutbol
Киритилди: 23:50, 19.11.2018. Ўқилди: 6154 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Пахтакор Игорь Сергеев 10
2 Насаф Ҳусайн Норчаев 8
3 Навбаҳор Аббос Ғуломов 7
4 Сўғдиёна Люпчо Дориев 7
5 Бунёдкор Луис Качорри 6
6 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6
7 Навбаҳор Руслан Жиянов 6
8 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 5
9 Бунёдкор Темурхўжа Абдухолиқов 5
10 Сурхон Муҳаммадали Абдураҳмонов 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.