Бугун 8 сентябрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ўзбекистон 3 7
2 Ўмон 3 7
3 Туркманистон 3 1
4 Қирғизистон 3 1

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 3 7
2 Тожикистон 3 4
3 Ҳиндистон 3 4
4 Афғонистон 3 1

Ўтган ўйинлар. 3-тур

3-тур Афғонистон 0-0 Ҳиндистон
3-тур Тожикистон 2-2 Эрон
3-тур Туркманистон 1-2 Ўмон
3-тур Ўзбекистон 4-0 Қирғизистон

Навбатдаги ўйинлар. 3-урин учун

08/09 17:00 Ўмон - Ҳиндистон

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3643 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 08.09.2025

      06:35 Новости футбола.
      06:40 Д/ф "Дэвид Бекхэм. Одиозный".
      08:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      10:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      12:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      14:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      16:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      18:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      20:00 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      22:00 Чемпионат Бразилии. "Коринтианс" - "Палмейрас".
      00:00 Чемпионат Бразилии. "Интернасьонал" - "Форталеза".
      02:00 Д/ф "Куртуа. Возвращение".
      02:45 Чемпионат Турции. "Аланьяспор" - "Бешикташ".
      04:45 "Всё о главном". Галимджан Хайруллин.
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 08.09.2025

      05:50 Триатлон. Чемпионская серия. Этап 5 во Франции. Женщины.
      07:30 "Тайны звёзд спорта".
      08:00 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      09:35 Стрельба из лука. Чемпионат России. Этап в Санкт-Петербурге.
      10:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      12:00 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      13:15 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      15:30 "Небесная грация".
      15:45 "Культовые".
      16:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
      19:35 Бильярд. BetBoom Лига чемпионов в Москве.
      21:10 "Тайны звёзд спорта".
      21:40 Московские экстремальные игры 2025.
      22:30 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. 1/2 финала.
      23:55 Прыжки в воду. Чемпионат мира в Сингапуре. Женщины. Вышка. Финал.
      01:05 "География спорта". Йошкар-Ола.
      01:35 "Культовые".
      02:05 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Финальный этап в Цюрихе, Швейцария.
      04:15 Гребля на каяках и каноэ. Кубок Доброй Воли в Москве.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 08.09.2025

      05:15 "Магия большого спорта". "Хоккей".
      05:45 Новости.
      05:50 Д/ф "Тони Кроос".
      08:00 "Лучшие из лучших".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Александр Мальцев.
      11:25 "Культовые".
      12:30 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "География спорта". Йошкар-Ола.
      16:55 "Лучшие из лучших".
      17:25 Новости.
      17:30 LIVE Громко. Прямой эфир.
      18:55 LIVE Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "Слава" (Москва). Прямая трансляция.
      21:00 Футбол. МИР Российская Премьер-Лига. Обзор тура.
      22:05 Смешанные единоборства. ACA 187 в Москве. Алексей Полпудников против Александра Матмуратова.
      00:00 Все на Матч! Прямой эфир.
      01:35 Д/ф "Джеррард. Прирождённый лидер".
      03:00 "Культовые".
      04:00 Регби. Pari Чемпионат России. "Локомотив-Пенза" - "Красный Яр" (Красноярск).
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 08.09.2025

      06:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      07:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:30 Теннис. US Open. Раунд 4.
      10:00 Велоспорт. "Вуэльта". Этап 9. Альфаро - Вальдескарай.
      11:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Верхней Савойе, Франция. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      12:00 Теннис. US Open. Раунд 4.
      13:00 Автоспорт. Суперкубок "Порше". Этап 7 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка.
      13:45 Легкая атлетика. Сиднейский марафон в Австралии.
      14:30 Велоспорт. Женщины. "Классика агломерации Лорьян" во Франции. Обзор.
      15:30 Велоспорт. Гонка "Классика Бретани" во Франции.
      17:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.
      00:00 LIVE Теннис. US Open. Раунд 4. Прямая трансляция.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Энг қизиқарли чемпионат-Англия чемпионати иккинчи лигаси?!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Англияликлар яна ва яна ҳаммани ажаблантиришмоқда. Матбуотда АПЛ ортида турувчи қуйи дивизионларда кузатиладиган ғалати воқеликлар ҳақида тез-тез маълумот берилади. Чунончи, туманли ўлкада баъзан Европа Чемпионлар Лигаси финал ўйинларининг равиши такрорланади, майдон ўйинчилари эса бемалол дарвозабон ролини ўз зиммаларига олишади. Мана, Англия чемпионати иккинчи лигасини олайлик. Турнирнинг 18-туридан кейин юзага келган турнир жадвалига боқиб, ёқа ушлашингиз ҳеч гап эмас - бутун инглиз футболидаги энг қизиқарли манзара. Ўзингиз қаранг ва бир неча фактларга эътибор қаратинг.

3-ўринни эгаллаб турган «Ньюпорт Каунти» клубига қаранг. Яхшироқ қаранг, кучлилар қаторида бораётган иштирокчида тўплар нисбати -2ни ташкил қилмоқда. Хуллас, лиганинг учинчи жамоаси 18та турда урганига нисбатан 2та кўп гол қўйиб юборди. Ҳаммасига асосан 15 сентябрь кунги ўйин «айбдор». Ўшанда «Йовил»ни қабул қилган «Ньюпорт» ўз мухлислари кўз ўнгида жавобсиз 6та гол билан жазоланган эди. Умуман, «Ньюпорт» атиги 4та ўйинда мағлубиятга учраган, жамоа минус белгисидаги жами 29та голдан 16тасини шу учрашувларда қабул қилган.

t «Йовил Таун» - яна бир қизиқарли иштирокчи. Биринчидан, бу жамоа 18та тур доирасида 16 марта майдонга тушди. Иккинчидан, тўплар нисбати }5га тенг бўлсада, турнир жадвалининг 17-ўрнида турибди. «Йовил»да голлар баланси яхшилигида айнан «Ньюпорт»га қарши кечган ўйин алоҳида ўрин тутади. Бироқ клуб 6:0 ҳисобидаги ғалабадан кейин даҳшатли омадсиз серияга юз тутди. Ҳар ҳолда, «Йовил» навбатдаги 3 очкони деярли 1,5 ойдан кейин қўлга киритди.

Чемпионатда яқин-яқингача Чемпионшипда ўйнаган нисбатан таниқли клуб - «Милтон Кинс Донс» пешқадамлик қилмоқда. Жамоанинг асосий футболчиси - 29 ёшли ҳужумчи Киран Агард. У вақтида «Арсенал» ва «Эвертон» клублари ёшлар тизимида таҳсил олган, бироқ фақат қуйи лигаларда ризқ теряпти. Мисол учун, Киран 2016 йилдан буён «Милтон Кинс Донс» сафида дивизионлар аро «сайр» қилмоқда.

Лиганинг энг яхши тўпурари - ярим ҳимоячи Жеймс Норвуд («Транмер Роверс») ҳисобида 13та гол бор. 28 ёшли футболчи қаторасига 7 мавсумдан бери 10тадан кам гол ураётгани йўқ. Умуман, шундай барқарор ва савияли ижрочининг паст табақада нега узоқ вақт ушланиб қолгани тушунарсиз ҳолат. Норвуд фаолиятининг катта қисмини «Форест Грин» сафида ўтгазган, «Транмер» либосини кийганига эса 4 йил бўлди.

t «Форест Грин Роверс» - биринчиликнинг яна бир «сенсация»чиси. Бу клуб айни пайт 10-поғонани эгаллаб турибди. Лекин «Форест Грин» чемпионатнинг дастлабки 12та турида мағлубият нималигини билмаганди. Испаниялик 21 ёшли Роберт Санчес жамоанинг нақ 16та ўйинида тўлиқ иштирок этди. Жорий мавсум 3 марта сариқ карточка олишга улгурган бу дарвозабон «Форест Грин» сафига қўшилишига қадар узоқ вақт «Брайтон» ёшлар жамоаси захирасида ўтирганди.

Лига доирасидаги ўйинларда тез-тез турли акциялар ҳам ўтказилади. Мисол учун, «Ноттс Каунти»нинг 94 ёшли мухлиси «Крю Александра»га қарши кечган учрашув танаффусида пенальтидан гол урди. Бу ҳаракат омад келтирдими, ҳар ҳолда, мезбонлар якунда 2:1 ҳисобида ғалаба қозонишди. Дарвоқе, «Ноттс Каунти» дунё футболидаги энг қадимий клубдир. Жамоага узоқ 1862 йили (!) асос солинган. Ўз ўрнида айтиш керак, «Ноттс Каунти»ни «Ливерпуль» сафида порлаган австралиялик 40 ёшли Гарри Кьюэлл бошқараётганди. Уни 13 ноябрь куни салбий натижалар туфайли истеъфога чиқаришди.

«Моркамб» клубининг 39 ёшли чап қанот ярим ҳимоячиси Кевин Эллисон ҳам эътиборга тушди. FIFA ўйин симуляторининг янги вариантида бу футболчининг тезлиги - 35 километр|соат. Кевиннинг ўзи қанот футболчиси учун анча паст ҳисобланган кўрсаткични ўзига хос тарзда изоҳлади: «Менимча, ўйин ижодкорлари 24 соат ичидаги ўртача тезлигимни олишган. Шахсий адвокатимнинг айтишича, бу футболчиларни ёшига қараб ажратиш... Тезлик - 35. Жин урсин! Ҳали кўрсатиб қўяман!» «Моркамб»га боғлиқ яна бир хабар шуки, жамоа октябрь ойи охирида бельгиялик Флоран Кювелье билан шартнома тузди. Гап ёзда «Уоллсол» билан келишуви тугагач, маълум муддат буюртмачиларга пицца етказиб бериш билан шуғулланган футболчи ҳақида кетмоқда. Флораннинг айтишича, у ипотека воситасида уй харид қилган ва қарзни тўлаш учун елиб-югурган. Кювалье ҳозир 26 ёшда, демак, ҳали футболчилик фаолиятини қутқариш учун имконияти бор.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 20:28, 30.11.2018. Ўқилди: 2827 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Анхел ди Мариянинг умумий трансферларига барчадан энг кўп - жами 132.6 миллион фунт стерлинг сарфланган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Эрон Амирҳуссайн Ҳуссайнзода 3
2 Ўзбекистон Игорь Сергеев 3
3 Ўмон Иссам ал-Сабҳий 2
4 Тожикистон Шаҳром Самиев 2
5 Эрон Муҳаммадмеҳдий Муҳибий 1
6 Тожикистон Зоир Жўрабоев 1
7 Ўзбекистон Ҳожимат Эркинов 1
8 Ўмон Носир ар-Роваҳий 1
9 Туркманистон Арзувгули Сапаргулиев 1
10 Ўмон Муҳсин ал-Ғассоний 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.