Бугун 12 сентябрь, 2025 йил, жума.

  • Суперлига
      • 11.09.2025 18:30
      • Машъал
      • 2:1
      • Шўртан
      • 12.09.2025 18:30
      • Сўғдиёна
      • -:-
      • ОКМК
      • 12.09.2025 19:30
      • Навбаҳор
      • -:-
      • Сурхон
      • 13.09.2025 18:00
      • Қўқон-1912
      • -:-
      • Қизилқум
      • 13.09.2025 19:00
      • Пахтакор
      • -:-
      • Нефтчи

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Насаф 21 46
2 Нефтчи 20 42
3 Динамо 20 38
4 ОКМК 20 37
5 Пахтакор 20 36
6 Бунёдкор 20 35
7 Навбаҳор 20 32
8 Қизилқум 20 26
9 Сурхон 20 23
10 Сўғдиёна 20 21
11 Андижон 20 21
12 Машъал 21 21
13 Хоразм 20 19
14 Қўқон-1912 20 18
15 Бухоро 21 17
16 Шўртан 21 11

Ўтган ўйинлар. 21-тур

21-тур Насаф 5-0 Бухоро
21-тур Машъал 2-1 Шўртан

Навбатдаги ўйинлар. 21-тур

12/09 18:30 Сўғдиёна - ОКМК
12/09 19:30 Навбаҳор - Сурхон
13/09 18:00 Қўқон-1912 - Қизилқум
13/09 19:00 Пахтакор - Нефтчи
14/09 18:00 Бунёдкор - Хоразм

Сўровнома

  • Суперлига мавсумида чемпионликка асосий даъвогар қайси жамоа деб ҳисоблайсиз?

  • Натижалар | Жами овоз: 3979 та.
  • Сўровномалар архиви

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Бўрилар тўдаси»нинг сардори!

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Ческа исмли римлик 13 ёшлик ўспиринга бирданига 3 та клуб академияси қизиқиб қолади. Ўспирин «Лацио» жамоаси скаутларига дарҳол йўқ жавобини айтади. Онасининг айтишича, стипендия шу қадар катта эдики, ўша пулга бутун оилани боқса бўлар эди. Лекин қайсар Ческа «Милан»нинг таклифини ҳам рад этади. Ўша куни кеч тушиши билан «Рома» жамоаси скаутлари уни қидириб келишади. Ческа қувончдан осмонга сакраб кетганди ўшанда, дея эслашади оила аъзолари...

Шундай қилиб, «Рома»нинг императори ўспиринлик пайтидаёқ ўз тақдирини «бўрилар» билан боғлаб бўлган эди. У шу жамоа сафида 28 йил тўп сурди. Ҳозирги замонавий футболда бу ишониш қийиндек туюлса, ажаб эмас.

«У бошқача ўйинчи эди. У урган голлар ҳаммаси бетакрор. Чунки у ҳаммасини юқори дид билан амалга оширади»,- деганди Лучиано Спалетти ўз интервьюсида.

Тотти 16 ёшидаёқ асосий таркибда дебют қилди. У ўша пайтлари «кичик жаҳон чемпионати», дея аталадиган турнирда ўзини йўқотиб қўймади. 20 ёшга тўлганда аллақачон машҳур бўлиб улгурганди. Унинг атрофида тузилган жамоа 2001 йилда Скудеттони қўлга киритади. Бу эса Тоттига ақл бовар қилмас машҳурлик келтиради. Лекин Тотти ўзини йўқотиб қўймасдан юқори темпдаги ўйинларни кўрсатишда давом этади. Унга «Милан» , «Юве» сингари Италиянинг суперклублари оғиз солади. Тотти эса ўз шаҳри жамоасини ҳеч қачон алмаштирмаслигини қайта-қайта такрорлайверади.

2003-2004 йилги мавсумда «Реал Мадрид» ўша пайтларда фантастик рақамларни римликлар раҳбариятига таклиф этади. Тоттининг ўзига эса Римдаги маошидан 4 барабар кўпроқ маош белгиланган шартнома таклиф қилинади. Унинг атрофидагилар бу таклифни яхшилаб ўйлаб, совринлар ютиш учун кетиш керак эканлигини маслаҳат беришади. Тотти уларга: «Одамлар ишончи мен учун ҳар қандай кубокдан муҳимроқ», — дея бу таклифни рад этади. Бу сўзлар кейинчалик иқтибосга айланиб кетди.

Тотти кубоксиз қолиб кетмади. У 2006 йилги мундиалда Италия термаси билан чемпионликка эришди. Бу ҳар қандай топ-футболчи учун энг қадрли соврини десак, адашмаган бўламиз. Орадан йиллар ўтган сайин «Император» майдонда камроқ кўрина бошлади. Лекин майдондаги қисқа вақтда ҳам мухлислар учун чиройли ўйнарди.

У хайрлашув учрашуви олдидан мухлисларига кичкинагина хат ёзди. Унда жумладан шундай сўзлар бор эди: «Бир кун елкамга кимдир қўлини қўйди, қарасам, лаънати вақт экан. У менга жилмайиб қарадида, тўхташни айни пайти деди. Мен эркакларча кетмоқчиман».

Унинг хайрлашув матчи бўладиган куни бутун Римдаги автобуслар таблосида бир хил «Раҳмат, капитан» деган ёзув бор эди. Буни кўрган ҳеч ким ортиқча савол бермади. Ҳаммага тушунарли эди. У хайрлашув матчида 55-дақиқада Салоҳнинг ўрнига майдонга тушди. Бутун стадион олдиндан тайёрлаб қўйган банерларини кўтарди. Ҳатто «Лацио» мухлислари ҳам: «Абадий душманларимиз сардорига олқишлар бўлсин», — деган мазмундаги баннер кўтаришди. Бунинг ҳаммасини сўз билан ифодалашнинг иложи йўқ.

Ўйиндан сўнг Тотти мухлислар томон аста юриб келиб, қўлларини кенг ёйиб, таъзим қилди. У ёғига кўз ёшларини яшира олмади. У қўллари билан юзини тўсганча юм-юм йиғларди. Унинг ҳаёти шу клубда ўтганди ахир. Мухлислар ҳам унга қўшилиб йиғлашди... У майдонни боши эгик, лекин мағрур, қарсаклар остида тарк этди. Уни олқишлаб турганлар орасида ҳатто Барези ҳам бор эди.

Тоттининг футболчилик фаолияти мана шундай тугаган эди. Унинг даври ўтган бўлиши мумкин, аммо уни Рим тифозилари абадий ёддан чиқаришмайди.

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz

Сиз яна қайси футболчилар ҳақида кўпроқ билишни истайсиз?

Киритилди: 15:48, 09.12.2018. Ўқилди: 5214 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Дунёнинг энг катта футбол стадиони Шимолий Кореяда жойлашган Rungrado 1st of May Stadium бўлиб, у 114 000 томошабинни сиғдира олади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Насаф Ҳусайн Норчаев 12
2 Пахтакор Игорь Сергеев 12
3 Сўғдиёна Люпчо Дориев 10
4 Навбаҳор Аббос Ғуломов 9
5 Бунёдкор Луис Качорри 8
6 Навбаҳор Руслан Жиянов 8
7 Машъал Ҳумоюн Муртазоев 7
8 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 6
9 Сурхон Рустам Турдимуродов 6
10 ОКМК Хуршид Ғиёсов 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.