Бугун 22 февраль, 2026 йил, якшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 11 11 40
2 АҚШ 11 12 9 32
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Франция 8 9 6 23
6 Германия 7 9 8 24
7 Швейцария 6 8 6 20
8 Швеция 6 6 4 16
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 25 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 24 48
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Эспаньол 25 35
7 Сельта 24 34
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Райо Вальекано 24 26
15 Алавес 24 26
16 Валенсия 24 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 24 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 0-0 Эльче
25-тур Бетис 0-0 Райо Вальекано
25-тур Атлетико 0-0 Эспаньол
25-тур Осасуна 0-0 Реал Мадрид
25-тур Реал Сосьедад 0-0 Реал Овьедо

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Футбол ортидан қалин дўстлашганлар ҳақида!

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ / Машҳурлар / Мозий юлдузлари
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

 Футболчилар ўртасида дўстлашиш кўп кузатиладиган ҳол. Лекин биз бугун ноодатий услубдаги дўстлар ва уларнинг дўстлик тарихидан қизиқ фактларни келтирамиз. Ўйлайманки, бу сизни бефарқ қолдирмайди. Қани кетдик!

   Пике - Фабрегас(1997-йилдан бери)

  Бу йигитлар 1997- йилда танишишган экан. Ана ўшанда иккаласи ҳам 10 ёшда бўлишган. Улар биргаликда «Барса» академиясида таҳсил олишади. Сўнгра «Барса» уларни бирини «Манчестер Юнайтед» га, иккинчисини«Арсенал»га қўйиб юборади. Уларнинг дўстлиги шу билан янада мустаҳкамланади.. Бегона юртда бир-бирларини ёлғиз қолдирмайдилар. Кейинчалик «Барса»га қайтган Пике Фабрегасни «Барса»га чорлайди. Пике уни шу қадар ишонтирадики, Фабрегас ҳатто «Арсенал»дан ўз шартномасини ҳарид қилиб «Барса»га ўтади. Пике доим Фабрегас билан ҳазиллашади,жумладан, унинг гел билан турмакланган соч турмагини бузиб ташлаш унинг энг севимли машғулоти.

Месси – Агуэро (2004-йилданбери)

  Месси ва Агуэро 2004-йилда қалин дўстлашишади. Иккаласи ҳам ёшлар ўртасидаги мундиалда биргаликда фантастик тандем намойиш этиб, ҳаммани лол қолдиришади. Шундан сўнг дўстлар испанияга йўл олишади. У ерда ҳам уларнинг дўстлиги йўқолиб кетмайди. Месси Агуэронинг оғилларини чўқинтирган отаси ҳисобланади – Агуэро эса Мессининг. Дўстлар бир жамоада ўйнашни бутун умр орзу қилишди. Лекин, чамамда, энди бунинг иложи йўқ!

Алаба –Риберий(2005-йилдан бери)

 «Мен асосий таркибдан энди жой олиш арафасида юрган 16 ёшлик бола эдим. Ҳамма катталар менга худди еб қўйгудак тикилишар, ҳеч кимнинг мен билан гаплашгиси йўқ эди. Мен секин бир четга бориб ўтирдим. Шунда, у олдимга келиб мени асосий таркибга ўтганим билан табрикладида, олдидан жой берди. Кейинчалик унинг ортидан, қолганлар билан ҳам танишдим. Мураббийдан менга яна бир имконият беришини сўраганини эса ҳеч ҳам эсимдан чиқармасам керак. У менга худди отамдек», - деган эди Алаба ўзининг интервьюларидан бирида. Алабанинг Инстаграм тармоғига жойлаштирган расмларининг аксарияти Рибери билан бирга тушган суратларидир. Алаба ва Рибери ҳар қандай транспортда доим ёнма-ён ўтиришларининг ўзиёқ улар ўртасидаги дўстлик қанчалар мустаҳкам эканлигини кўрсатиб турибди.

 Раналду- Марселло( 2009-йилдан бери)

   Қизиқ ҳолат, Роналду жамоадошлари билан самимий муомалада бўлади, лекин,ҳеч кимга ортиқча сир бой бермай масофа сақлайдиган йигит. Унинг ички дунёсига йўл топа олган ягона футболчи Марселло бўлса ажаб эмас. Чунки бу футболчилардан қайси бири гол урса, дарров иккинчиси уни қутлашга биринчилардан бўлиб етиб келади. Ҳатто у заҳира майдончасида бўлса ҳам. Интернет тармоқларидан қидирсангиз майдонда голдан сўнг бу дўстларнинг ижро этган кичкина рақс саҳналарига гувоҳ бўласиз.Раналду у билан футболдан ташқарида ҳам кўп кўришиб туришлари ҳақида кўп бор ОАВ га интервью берган.

Максвел-Ибраҳимович(2001-йилдан бери)

  Ишониш қийин бўлган дўстлик 2001-йилнинг ёзида вужудга келади. Кибрли мағрур Ибра Кантрактдаги мукофот пулини бегона юртда 3 кунда ишлатиб қўяди. Маошгача ҳали 20 кун бор эди. Ана шу ҳолат ҳақида футболчи ўзининг «Мен Златан» китобида қуйидагичакелтиради: “Менда умуман пул қолмаган эди. Бегона шаҳардаман, ҳеч кимни танимайман. Хуллас, имконсиз қолдим. Ноилож, янги жамоадошларимдан Максга қўнғироқ қилдим. Унга вазиятни тушунтириб ўтиришга ҳожат ҳам қолмади. У дарров: «Окей, меникига келақол»,- деди. Биз Макс билан бир ой бирга яшадик. Мен унинг таомларини едим,у билан бир хонада ухлардим. Тунлари у мени тунги клубларга олиб борар эди” дея эслайди Златан. Бу йигитлар ҳақиқатан ҳам чинакам ажралмас дўст бўла олишди. Улар «Барса» , «Интер», «ПСЖ» , «Аякс» да бирга топ тепишди ва ўндан ошиқроқ кубоклар соҳибига айланишди.

Манба: Яҳёхўжа Улуғхўжаев
Киритилди: 20:32, 10.12.2018. Ўқилди: 8671 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Криштиану Роналду ўзининг профессионал фаолияти давомида тўққиз марта қизил карточка олиб, майдонни эрта тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.