Месси – Европанинг топ-5 чемпионатларида 6та кўрсаткич бўйича етакчи
«Барселона» сардори Лионель Месси 2018 йилда Европанинг бешта топ чемпионатларида ўйнаётган футболчилар орасида бир нечта кўрсаткичлар бўйича етакчи бўлди.
31 ёшли ҳужумчи якунланаётган календарь йилда ҳаммадан кўп:
— гол урди (51та);
— голли узатмани амалга оширди (28та);
— муваффақиятли алдаб ўтишни амалга оширди;
— жарима зарбасидан гол урди;
— жарима майдончаси ташқарисидан гол урди;
— голли вазиятлар яратди.
Шу билан биргаликда, аргентиналик футболчи 2018 йилда 3 ҳафта мобайнида турли сабабларга кўра ўйинларни ўтказиб юборишга мажбур бўлди.
"Ювентус" ҳужумчиси Криштиану Роналду 2018 йилда ўз ҳисобига 46та гол ёзди. Ушбу йил охирига қадар "Юве" Италия А серияси доирасида яна 2та ўйин ўтказишини таъкидлаш лозим.
Фактлар:
— Месси ушбу мавсумда «Барселона» сафида барча мусобақалар доирасида 20та ўйинда майдонга тушиб, 21та гол урди ва 12та голга узатма берди.
— Аввалроқ ҳужумчи 2018 йилнинг энг яхши тўпурари сифатида «Олтин бутса» совринини фаолияти давомида бешинчи марта қабул қилиб олди.
Манба: bombardir.ru
Киритилди: 07:55, 25.12.2018. Ўқилди: 6185 марта. Фикрлар: 4 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар