Бугун 24 апрель, 2026 йил, жума.

      • 23.04.2026 00:00
      • Борнмут
      • -:-
      • Лидс
      • 23.04.2026 00:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 25.04.2026 00:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Ноттингем Форест
      • 25.04.2026 16:30
      • Фулхэм
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 25.04.2026 19:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Кристал Пэлас
      • 25.04.2026 19:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Эвертон
      • 25.04.2026 19:00
      • Вулверхэмптон
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 25.04.2026 21:30
      • Арсенал
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 23.04.2026 00:30
      • Барселона
      • -:-
      • Сельта
      • 23.04.2026 22:00
      • Леванте
      • -:-
      • Севилья
      • 23.04.2026 23:00
      • Райо Вальекано
      • -:-
      • Эспаньол
      • 24.04.2026 00:30
      • Реал Овьедо
      • -:-
      • Вильярреал
      • 25.04.2026 00:00
      • Бетис
      • -:-
      • Реал Мадрид
      • 25.04.2026 17:00
      • Алавес
      • -:-
      • Мальорка
      • 25.04.2026 19:15
      • Хетафе
      • -:-
      • Барселона
      • 25.04.2026 21:30
      • Валенсия
      • -:-
      • Жирона
      • 26.04.2026 00:00
      • Атлетико
      • -:-
      • Атлетик Бильбао
  • Суперлига
      • 23.04.2026 19:00
      • Навбаҳор
      • 1:1
      • Сўғдиёна
      • 23.04.2026 19:00
      • Насаф
      • 2:3
      • Локомотив
      • 23.04.2026 20:15
      • Динамо
      • 2:2
      • ОКМК
      • 24.04.2026 19:00
      • Хоразм
      • -:-
      • Нефтчи
      • 24.04.2026 19:00
      • Қизилқум
      • -:-
      • Қўқон-1912
      • 24.04.2026 20:15
      • Бунёдкор
      • -:-
      • Андижон
  • «A» Серия
      • 24.04.2026 23:45
      • Наполи
      • -:-
      • Кремонезе
      • 25.04.2026 18:00
      • Парма
      • -:-
      • Пиза
      • 25.04.2026 21:00
      • Болонья
      • -:-
      • Рома
      • 25.04.2026 23:45
      • Верона
      • -:-
      • Лечче

«Манчестер Сити» «пик» формасини тиклаб олди [0]

Арбелоа: «Мбаппе кимга «лайк» босишининг менга фарқи йўқ» [0]

Карвахаль «Реал»ни тарк этадими? Арбелоа ҳимоячининг шартномаси борасидаги вазиятга тўхталди [0]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [0]

Трамп вакилининг таклифи рад этилди: ФИФА Эрон терма жамоасини қўллаб-қувватлади [0]

Френки де Йонг: «Мен учун «Барселона»дан яхшироқ клуб йўқ» [0]

«Реал»нинг яна бир асосий футболчиси учун мавсум якунланди [0]

Галлас «Челси»нинг янги мураббийи борасида ўз танловини айтди [0]

“Бунёдкор” пешқадам, “Нефтчи” ва “Навбаҳор” пастки поғоналарда: Суперлиганинг ёшларга энг кўп ишонч билдираётган клублари маълум бўлди [0]

«Футбол сиёсатчиларга эмас, халққа тегишли» — Эрон АҚШнинг ЖЧ-2026 борасидаги таклифига муносабат билдирди [0]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Пахтакор 9 24
2 Нефтчи 8 21
3 Навбаҳор 9 19
4 Бунёдкор 8 16
5 Бухоро 9 14
6 Локомотив 9 14
7 Насаф 9 12
8 Хоразм 8 12
9 ОКМК 9 12
10 Сурхон 9 11
11 Қизилқум 8 9
12 Қўқон-1912 8 8
13 Динамо 9 8
14 Андижон 8 7
15 Сўғдиёна 9 6
16 Машъал 9 0

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Сурхон 2-1 Машъал
9-тур Бухоро 0-1 Пахтакор
9-тур Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
9-тур Насаф 2-3 Локомотив
9-тур Динамо 2-2 ОКМК

Навбатдаги ўйинлар. 9-тур

24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Лукас Подольски: «Бу турнир тараққиёт калити...»

Баҳо:
+ | -
ЕВРОПА / Футболчилар / Фикрлар
Рукн: Интервьюлар
A A A

Польшада таваллуд топган, лекин бутун фаолиятини «Бавария», «Арсенал», «Интер», «Галатасарой» каби клублар ҳамда Германия терма жамоаси таркибида ўтказган афсонавий ҳужумчи Лукас Подольски ёшлар ўртасидаги ЖЧ-2019га киндик қони тўкилган юрт мезбонлик қилишидан беҳад мамнун. Охирги мавсум Японияда ўйнаган фахрий голеадор FIFA.com сайти мухбирларига берган интервьюсида бўлажак кичик мундиал Польша иқтисодиёти ва футболи ривожига сезиларли туртки бўлишига умид билдирди.

- Мана, 20 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги ЖЧ-2019 тимсоли расман намойиш этилди. Турнир стартига эса атиги 5 ой қолди. Фаолиятингиз давомида Германия термаси шарафини ҳимоя қилиб, ЖЧда икки бора соврин ютгансиз - «бронза» ва «олтин». Лекин Польшага нисбатан меҳр-эҳтиромингиз ўзгача эканлиги барчага маълум. Айтингчи, бу мамлакат мухлислари янги йилдан нималарни кутишлари мумкин?

- Биринчидан, давлат ва маҳаллий футбол ассосиацияси Польшанинг барча қадриятларию, ўзига хос анъаналарини кенг доирада кўрсатиш имкониятига эга. Мамлакат жадал ривожланмоқда, кенг ва равон йўллар, стадионлар барпо этилди, таомлари жуда мазали. Шахсан мен қайсидир таомни алоҳида кўрсатолмайман, чунки бу борада танлов жуда кенг. Айниқса, ойим пиширганлари бир-биридан мазали... Тўғри, анчадан буён Германияда яшаяпмиз, аммо Польшада туғилганимни ҳамиша ёдда тутаман. Умуман, оиламиздагилар полякча таомларни унутишмаган. Яна бир муҳим томони, бўлажак футбол юлдузлари навбатдаги мусобақа баҳона Польша билан яқиндан танишиб, ортга ижобий таассуротлар билан қайтишлари керак. Чунончи, кичик мундиал иштирокчилари ке-йинчалик «Реал», «Барселона» ёки «Бавария» каби грандлар сафида тўп суришлари аниқ. Улар ўшанда чинакам фаолиятлари Польшада бошланганини гапириб юришади. Бундан ташқари, турнир ҳамма йигитлар учун тенги йўқ ярмарка вазифасини ўтайди. Ахир ёш ўйинчилар кучли скаутлар эътиборида бўладилар. Яхши таассурот шаклланиши мамлакатга сайёҳлар оқими кучайишига ҳам олиб келади. Маҳаллий терма жамоа аъзолари эса ватан шарафини ҳимоя қилишдан фахр ва қувонч ҳисси ту-йиш баробарида нуфузлироқ чемпионатларга йўлланма олишлари мумкин. Зеро, номдор клублар вакиллари бу каби йирик мусобақаларни ўта синчковлик билан кузатадилар.

- Умуман, ёшлар доирасидаги мусобақалар футболчи фаолиятида нечоғли муҳим аҳамият касб этади?

- Қайси ёш тоифаси бўлишидан қатъий назар, ҳар бир ЖЧ ўз номига яраша жуда нуфузли саналади. Бунда футболчилар энг сара рақиблар билан куч синашадилар. Тушунарлики, шундай имкониятни пулга харид қилишнинг иложи йўқ. Демакки, ҳар бир қатнашчи турнирдан максимал даражада фойдаланишга уриниши шарт. Бир сўз билан ифода этганда, ЖЧ - мисли йўқ мактаб. Бунинг қадрига етиш эса ҳар кимнинг ўзига боғлиқ.

- Шундай, лекин шахсан сиз ёшлар миқёсидаги бирор ЖЧда қатнашмагансиз. Бу борада қандайдир армон йўқми? Дейлик, ички имкониятлардан тўлиқ фойдаланолмаганлик ҳисси қийнамаяптими?

- Асло. Агар фаолиятим давомида, хусусан,  сўнгги босқичда жиддийроқ натижаларга эришолмаганимда, ёшликда ниманидир бой берганимни тан олардим. Шукрки, маълум ютуқларни тантана қилдим. Ўзи ўсмирлик чоғиёқ профессионал футбол уммонига сакраганман. Хайриятки, чўкиб кетмадим (кулади). Мен учун дастлабки йирик мусобақа - бу Португалия мезбонлик қилган Евро-2004. Ўшанда 19 ёшли йигитча эдим. Яна 2 йилдан кейин Германия мундиалида иштирок этиб, бронза медалига эга чиқиш баробарида турнирнинг энг яхши ёш футболчиси мақомини олдим. Фаолиятимнинг энг ёрқин саҳифаси эса 2014 йили Бразилия майдонларида битилди - жаҳон чемпионати бош совринини бошим узра баланд кўтардим. Футболчи учун бундан буюкроқ бахт йўқ! Ҳар 4 йилда минглаб ўйинчилар шу нурли чўққига интиладилар. Бироқ нуфузли соврин атиги 23 нафар бахтиёр футболчига насиб этади. Жаҳон кубогига қўл теккизишнинг ўзи бетакрор ҳиссиётларни уйғотади. Ўзингиз ўйланг, футбол олами не-не юлдузларни, буюк ижрочиларни кўрган, аммо улардан саноқлиларигина нуфузли соврин эгасига айланишган. Менга шундай  бахт насиб этди, демакки, нимадандир нолишимга асос йўқ. Ўз навбатида, Польша-2019 турнири қатнашчиларига омад тилайман. Умидворманки, мусобақа кўплаб йигитлар учун улкан муваффақиятлар дебочаси бўлади.

- Айни фаолиятингизга қандай баҳо берасиз? Япониядаги ҳаётингиз ҳақида ҳам гапириб берсангиз...

- Гарчи Европадан ташқарида биринчи марта яшаётган бўлсамда, ҳаммаси жойида, ҳеч қандай муаммо йўқ. Бошқа томондан қарасак, мусофирлик мен учун янгилик эмас: клублар ва Германия термаси сафида бутун дунёни кезиб чиқдим. Қачондир ўзимга умримдан мамнунлигим, турли юртлар ва маданиятлар билан танишганим хусусида ҳисобот ҳам берарман. Зеро, Польша ва Германиядан ташқари, Англия, Италия, Туркия ҳамда Япония билан яқиндан танишдим. Балки келажакда янада қизиқарли саёҳатлар кутиб тургандир...

- Ҳозирги ҳаётингиз айнан қайси жиҳати билан фарқланмоқда, Европа турмуш тарзининг нимаси етишмаяпти?

- Аслида Европанинг ичида ҳам қандайдир ўзига хосликлар мавжуд. Масалан, Польша ва Германия ўртасида. Қолаверса, Япония ўзга сайёрадаги давлат эмас. Шундай экан, уларни қиёслашда маъно йўқ. Умуман, япон халқи хушмуомала халқ, ҳаёт яхши йўлга қўйилган, осуда ва хотиржам яшаш учун барча шароитлар яратилган. Мисол учун, мен яшаётган Кобе шаҳрида 1,5 миллиондан кўпроқ аҳоли бор. Хуллас, ҳаммаси зўр.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 08:12, 26.12.2018. Ўқилди: 2259 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Сўғдиёна Люпчо Дориев 6
2 Пахтакор Достон Ҳамдамов 6
3 Сурхон Чинеду Стефан 5
4 Локомотив Темурхўжа Абдухолиқов 5
5 Нефтчи Стипе Перица 4
6 ОКМК Нодирбек Абдураззоқов 3
7 Динамо Анваржон Ҳожимирзаев 3
8 Нефтчи Алишер Одилов 3
9 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 3
10 Нефтчи Зоран Марушич 3

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик