Бугун 13 июнь, 2026 йил, шанба.

  • ЖАҲОН ЧЕМПИОНАТИ
      • 12.06.2026 07:00
      • Жанубий Корея
      • 2:1
      • Чехия
      • 12.06.2026 23:59
      • Канада
      • -:-
      • Босния-Герцеговина
      • 13.06.2026 06:00
      • АҚШ
      • -:-
      • Парагвай
      • 13.06.2026 23:59
      • Қатар
      • -:-
      • Швейцария
      • 14.06.2026 03:00
      • Бразилия
      • -:-
      • Марокаш
      • 14.06.2026 06:00
      • Гаити
      • -:-
      • Шотландия
      • 14.06.2026 09:00
      • Австралия
      • -:-
      • Туркия
      • 14.06.2026 22:00
      • Германия
      • -:-
      • Кюрасао

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Мексика 1 3
2 Жанубий Корея 1 3
3 Чехия 1 0
4 ЖАР 1 0

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Босния-Герцеговина 0 0
2 Канада 0 0
3 Швейцария 0 0
4 Қатар 0 0

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бразилия 0 0
2 Гаити 0 0
3 Марокаш 0 0
4 Шотландия 0 0

D - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австралия 0 0
2 АҚШ 0 0
3 Парагвай 0 0
4 Туркия 0 0

E - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Германия 0 0
2 Кот-д'Ивуар 0 0
3 Кюрасао 0 0
4 Эквадор 0 0

F - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Нидерландия 0 0
2 Тунис 0 0
3 Швеция 0 0
4 Япония 0 0

G - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Бельгия 0 0
2 Миср 0 0
3 Эрон 0 0
4 Янги Зeлaндия 0 0

H - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Испания 0 0
2 Кабо-Верде 0 0
3 Саудия Арабистони 0 0
4 Уругвай 0 0

I - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Ироқ 0 0
2 Норвегия 0 0
3 Франция 0 0
4 Сенегал 0 0

J - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Австрия 0 0
2 Аргентина 0 0
3 Жазоир 0 0
4 Иордания 0 0

K - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Колумбия 0 0
2 Конго ДР 0 0
3 Португалия 0 0
4 Ўзбекистон 0 0

L - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Англия 0 0
2 Гана 0 0
3 Панама 0 0
4 Хорватия 0 0

Ўтган ўйинлар. 1-тур

1-тур Мексика 2-0 ЖАР
1-тур Жанубий Корея 2-1 Чехия

Навбатдаги ўйинлар. 1-тур

12/06 23:59 Канада - Босния-Герцеговина
13/06 06:00 АҚШ - Парагвай
13/06 23:59 Қатар - Швейцария
14/06 03:00 Бразилия - Марокаш
14/06 06:00 Гаити - Шотландия
14/06 09:00 Австралия - Туркия
14/06 22:00 Германия - Кюрасао
15/06 01:00 Нидерландия - Япония
15/06 04:00 Кот-д'Ивуар - Эквадор
15/06 07:00 Швеция - Тунис
15/06 21:00 Испания - Кабо-Верде
15/06 23:59 Бельгия - Миср
16/06 03:00 Саудия Арабистони - Уругвай
16/06 06:00 Эрон - Янги Зeлaндия
16/06 23:59 Франция - Сенегал
17/06 03:00 Ироқ - Норвегия
17/06 06:00 Аргентина - Жазоир
17/06 09:00 Австрия - Иордания
17/06 22:00 Португалия - Конго ДР
18/06 01:00 Англия - Хорватия
18/06 04:00 Гана - Панама
18/06 07:00 Ўзбекистон - Колумбия

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Элдорбек Суюнов: «Финалда ютишимиз шарт эди»

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Интервьюлар
A A A

Мана, ҳаш-паш дегунча Ўзбекистон миллий терма жамоасининг Туркиядаги йиғини ҳам охирлаб қолди. Биламизки, бу ўқув-машғулот йиғини терма жамоамиз учун Осиё кубоги олдидан сўнггиси ҳисобланади ва айнан Анталияга сафардан ке­йин БААга йўл оладиган асосий таркиб эълон қилинади. Жорий мавсум якунларига кўра, Суперлиганинг энг яхши дарвозабони деб топилган (энг кўп қуруқ ўйин, энг кам гол ўтказган) Элдор Суюнов эса ҳозирча жароҳатини даволаш билан банд бўлгани боис, сафардан четда қолиб кетди. Маълумот ўрнида айтиш лозим, тажрибали посбон «Пахтакор» машғулотида қўл панжасини синдириб олганди ва Элдорбек декабрь ойининг сўнгги ўн кунлигида машғулотга қайтиши кутилмоқда. Терма жамоа шифокори Аброр Пирриевнинг айтишича, Суюнов қитъа чемпионатига қадар тикланишга улгурар экан. Биз Элдорга тезроқ соғайиб кетишини тилаган ҳолда, уни суҳбатга тортдик.

- Элдорбек, очиғини айтганда, бу йилги мавсум «Пахтакор» учун аламли келди. Чунончи, чемпионлик кураши бой берилди, кубок финалида ҳам омад сизлардан юз ўгирди. Умуман олганда, 2018 йилги мавсумга қандай таъриф берган бўлар эдингиз?

- Ҳа, биз учун мавсум омадсиз келди. Осон ўйинлар деярли бўлмади, ҳисоб. Барча учрашувларда очколарни катта қийинчилик билан қўлга киритдик. Энг ёмони, мавсум аввалида жамоа олдига қўйилган вазифаларни бажара олмадик. Табиийки, бундай ҳолатда мавсумга ижобий таъриф бериб бўлмайди. Жуда ҳам аламли якун бўлди. Лекин бу ҳам биз учун, жамоа учун бир сабоқ. Бу йилги иштирокимиздан ўзимиз учун керакли хулосани чиқариб оламиз ва умид қиламан, келгусида бундай хатоларни такрорламаймиз.

- Сизнингча, режаларнинг бузилишига нима сабаб бўлди?

- Ҳеч бир воқеа ўз-ўзидан содир бўлмайди. Бошқача айтсам, омадсизликка учрадикми, демак, бунда бутун жамоа айбдор. Чунки футбол - жамоавий ўйин ва бунда бир кишини айблаш ноўрин.

- Адашмасак, чемпионлик тақдири «Локомотив»га 1:3 ҳисобида бой берилган ўйинда ҳал бўлиб улгурди...

- Шундай деса ҳам бўлади. Зеро ўша учрашувдан кейин фақат назарий жиҳатдангина чемпионлик учун имкониятимиз сақланиб қолганди, холос. Амалда эса ана шу кичик имкониятни амалга оширишнинг деярли иложи йўқ эди. Буни ҳамма тушуниб турганди. «Локомотив» эса хатоларни кечирадиган жамоа эмас.

- Ўша учрашувга жамоа руҳан тайёр эмасмиди?

- Биласизми, бу - футбол! Ҳеч ким майдонда нима бўлишини олдиндан аниқ айтиб бера олмайди. Ҳа, тахминлар билдирилади, имкониятлар чамаланади. Лекин одатда, икки кучли жамоа ўйнаётган пайтда тахминлар ўзини унчалик оқламайверди. Агар ғалаба қозонсангиз, ҳаммаси тўғри бажарилгандек бўлиб чиқади. Акси бўлса-чи, унда ҳамма қилган ишингиз хатога чиқади.

- «Локомотив» билан меҳмондаги ўйиндан олдин ҳам назарий жиҳатдан «Пахтакор»нинг имконияти сақланиб қолганди. Лекин учрашувда «шерлар»га ишонч етишмаётгандек туюлди...

- Йўқ, бу фикрингизга қўшилмаган бўлардим. Чунки бизда умид охиригача бор эди ва сақланиб турди. Аслида ўша куни ҳаммамиз «Бугун йирик ҳисобда ғалаба қозонишимиз керак», деган фикр билан майдонга тушгандик. Айнан мана шу фикр ўйиннинг бошидан то охиригача бизни катта босим остида ушлаб турди. Тўғри, бу гапим билан «Локомотив» кучсиз эди, демоқчи эмасман. Тан олиш керак, жорий мавсумдаги «Пахтакор» - «Локомотив» қарама-қаршиликларида «темирйўлчилар» нисбатан кучлироқ кўринишди.

- Кубок финалидаги мағлубиятни эса ҳеч ким кутмаганди. Табиийки, «Пахтакор» футболчилари ҳам. Ўзи нима бўлганди?

- Ҳа, бундай якунни ўзимиз ҳам кутмагандик... Ютишимиз шарт бўлган ўйинда мағлуб бўлдик. Наилож, ҳаёт давом этади.

- АГМК футболчилари билан суҳбатлашганимизда, улар рақибнинг хотиржамликка берилгани бизнинг фойдамизга хизмат қилди, деган фикрни айтишди. Сизнингча, финалдаги мағлубиятнинг асл сабаби нимада?

- Аниқ сабабини билмайман. Балки, чиндан ҳам хотиржамликка берилгандирмиз. Ёки майдонда рақиб жамоани менсимадикми, тўғриси, билмадим. Лекин нима бўлишидан қатъий назар, финал учрашувида ғалаба қозонишимиз шарт эди.

- Бу йил чемпионатимиз янгича форматда ўтказилди. Икки босқичда ўтган Суперлига шахсан сизга маъқул келдими? Ёки аввалги стандарт - икки даврали тизим яхши эдими?

- Бу форматдаги чемпионат олдин ҳам кўп давлатларда қўлланилган ва кейинчалик нотўғри деб топилган. Ўйлашимча, бизда ҳам бу янгича формат узоқ сақланиб қолмайди ва камида аввалгисига ўзгартирилади.

- Демоқчисизки, чемпион ва сов­риндорлар номини аниқлаш учун холислик етишмайди?

- Йўқ, гап унда эмас. Шунчаки, бу форматди ўткинчи ўйинлар кўп бўлади. Амалда ҳам шундай бўлди-ку, тўғрими?

- Бу йилги ҳакамлик ўтган йилларга нисбатан яхшироқ бўлди, дейишяпти. Сиз ҳам бу фикрга қўшиласизми?

- Менимча, ҳар доимгидек. Катта ўзгариш сезмадим.

- Жароҳатни даволаш қандай кечяпти? Шифокорлар қачон майдонга қайтишингизга рухсат беришади?

- Ҳозирча ҳаммаси режа асосида кетмоқда. Янги йилдан сўнг умумий гуруҳда машғулотларни бошласам керак. Лекин барибир ҳаммаси такрорий текширувдан сўнг ойдинлашади. Балки, машқларга кутилганидан кўра эртароқ киришарман... Ҳар ҳолда шундай бўлишига умид қиляпман. Олдинда Осиё кубоги бор. Қитъа чемпионати бошланишига эса ҳеч қанча вақт қолмади. Имкон қадар тезроқ сафга қайтишга ҳаракат қиляпман.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 11:23, 27.12.2018. Ўқилди: 5392 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Райан Гигз бутун фаолияти давомида бор-йўғи 1 марта пенальтини голга айлантира олмаган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Мексика Хулиан Киньонес 1
2 Мексика Сантьяго Хименес 1
3 Босния-Герцеговина Йово Лукич 1
4 Чехия Ладислав Крейчи 1
5 Жанубий Корея Ҳванг Ин-Бом 1
6 Жанубий Корея Оҳ Ҳён-Гю 1

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик