Бугун 14 май, 2026 йил, пайшанба.

      • 13.05.2026 00:30
      • Осасуна
      • 1:2
      • Атлетико
      • 13.05.2026 22:00
      • Эспаньол
      • 2:0
      • Атлетик Бильбао
      • 13.05.2026 22:00
      • Вильярреал
      • 2:3
      • Севилья
      • 14.05.2026 00:30
      • Алавес
      • 1:0
      • Барселона
      • 14.05.2026 00:30
      • Хетафе
      • 3:1
      • Мальорка
      • 14.05.2026 22:00
      • Валенсия
      • -:-
      • Райо Вальекано
      • 14.05.2026 23:00
      • Жирона
      • -:-
      • Реал Сосьедад
      • 15.05.2026 00:30
      • Реал Мадрид
      • -:-
      • Реал Овьедо
      • 14.05.2026 00:00
      • Манчестер Сити
      • 3:0
      • Кристал Пэлас
      • 16.05.2026 00:00
      • Астон Вилла
      • -:-
      • Ливерпуль

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 36 91
2 Реал Мадрид 35 77
3 Вильярреал 36 69
4 Атлетико 36 66
5 Бетис 36 57
6 Сельта 36 50
7 Хетафе 36 48
8 Реал Сосьедад 35 44
9 Атлетик Бильбао 36 44
10 Райо Вальекано 35 43
11 Севилья 36 43
12 Осасуна 36 42
13 Валенсия 35 42
14 Эспаньол 36 42
15 Алавес 36 40
16 Эльче 36 39
17 Мальорка 36 39
18 Леванте 36 39
19 Жирона 35 39
20 Реал Овьедо 35 29

Ўтган ўйинлар. 36-тур

36-тур Сельта 2-3 Леванте
36-тур Бетис 2-1 Эльче
36-тур Осасуна 1-2 Атлетико
36-тур Эспаньол 2-0 Атлетик Бильбао
36-тур Вильярреал 2-3 Севилья
36-тур Алавес 1-0 Барселона
36-тур Хетафе 3-1 Мальорка

Навбатдаги ўйинлар. 36-тур

14/05 22:00 Валенсия - Райо Вальекано
14/05 23:00 Жирона - Реал Сосьедад
15/05 00:30 Реал Мадрид - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Осиё кубоги кундалиги, 6-кун: "Очень раҳмат!"

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ / Осиё кубоги / Гуруҳ баҳслари
Рукн: Репортажлар
A A A

Бугунги кун ҳам сенсацион натижа билан бошланишига бир бахя қолди. Қўшниларимиз Хитойга қарши ўйинда ҳисобни очишганди, аммо бироз тажриба етишмади, шекилли, якунда мағлубиятга учрашди.

Дебютант терма жамоа учун ёмон дебют эмас. Мусобақада қўшниларимизга омад ёр бўлишини тилаб қоламиз.

Жанубий Корея қийналиб Филиппинни ютди. Ўша бизга қарши Австралияда ўртоқлик ўйини ўтказган Жанубий Корея. Бу Осиё Кубоги "ғалати" бошланди. Хайрулла аканинг айтишлари бўйича бундай "ғалати" натижаларнинг боиси илк ўйиндаги ҳаяжон ва шунга ўхшаш ҳолатлар. "2-турдан бошлаб ҳаммаси жойига тушса керак", - деб қўшиб қўйдилар. Кўрамиз, вақт олий ҳакам. Биз ҳозир фақат биринчи ўйинни ўйлаяпмиз. Қаршимизда "сирли" Уммон "ястаниб ётибди". Уни "Минг бир кеча"даги моҳир денгизчи Синбад каби "жиловлашимиз" керак.

Бугун Осиё кубогида ишлаш учун Ўзбекистондан бир қатор таниқли журналистлар ташриф буюришди. Хайрулла ака билан улар жойлашган меҳмонхонага бориб, ОАВ вакиллари билан учрашдик. Ҳол-аҳвол сўрадик ва эртанги матбуот анжумани ҳамда машғулотларга уларнинг ташрифи бўйича гаплашиб олдик. Хайрулла ака ҳамкасбларни анча соғинган эканлар, улар билан ёзилиб дилдан суҳбатлашиб олиш учун ўша ерда қолишга қарор қилдилар. Мен эса баъзи ишларни якунига етказиш мақсадида яна терма жамоамиз аъзолари жойлашган меҳмонхонага қайтиб келдим.



Эртага бир қатор муҳим тадбирлар бор. Комиссар иштирокидаги умумий митинг, терма жамоа шифокорлари учун алоҳида митинг, матбуот анжумани ва ўйинолди машғулот. Барчасига улгуриш керак. Барчасини юқори савияда ўтказиш зарур.

Дарвоқе, бугунги машғулотлар одатдагидек ўтди. Енгил машқлардан кейин асосий эътибор кичик ҳажмдаги дарвозага гол киритишга қаратилди. Кейин футболчилар икки гуруҳга бўлиниб, футбол ўйнашди. Эътиборлиси умумий машғулот якунига етгандан кейин дарвозабонлар қолиб, Денис Иванков бошчилигида машғулотларни давом эттиришди. Бугун ҳам маҳаллий ОАВ вакиллари машғулотга келишди. "Шаржа" клуби матбуот хизматидан келган журналист Отабек Шукуровдан интервью олмоқчи бўлди. Қизиғи, бу пайтда аллақачон машғулот бошланиб бўлганди. "Шаржа" вакили эса Отабек Шукуров машғулотни тўхтатиб туриб, 10 дақиқа вақтини интервьюга ажратишини илтимос қилди. "Профессионаллик"ни қаранг! Қайси футболчи Осиё кубоги каби муҳим мусобақа олдидан ўтказилаётган машғулотни тўхтатиб туриб, интервью беради?!
 
Машғулот тугагунча кутиб туришни унга мулойимлик билан тушунтиргандик, вақти зиқроқ экан шекилли, кетиб қолди. Терма жамоамиз ёрдамчи мураббийи Маҳмуд Фаёзнинг ибораси билан айтадиган бўлсак: "Очень раҳмат!"
 
Машғулотдан сўнг музли ваннада тикланиш, кейин эса кечки тановул. Бугун вақтлироқ ухлаш керак, эртага бизни муҳим ишлар кутмоқда!
 
Ёқубжон Бобожонов, ЎФА Матбуот хизмати бошлиғи
Шаржа, БАА

Манба: ufa.uz
Киритилди: 22:48, 07.01.2019. Ўқилди: 9689 марта. Фикрлар: 3 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Англиялик футболчи Кевин Киган жаҳон чемпионатлари ўтказилган йилда унда иштирок этмасдан «Олтин тўп»ни қўлга киритган ягона футболчи

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 15
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик