«Барселона» футболчиси бир ойга сафдан чиқди
"Барселона" клуби Испания Ла лигасининг 23-тури доирасида бўладиган "Атлетик"га қарши ўйинда таркиб билан боғлиқ муаммоларга дуч келади.
Клуб ярим ҳимоячиси Артур Мело машғулот чоғида жароҳат олди ва бир ойга сафдан чиқди. Бу ҳақда "Marca" нашри хабар тарқатди. Шу тариқа, бразилиялик футболчи ЕЧЛ нимчорак финал босқичи доирасида "Лион" ва "Реал"га қарши Испания кубоги ярим финал босқичининг жавоб ўйинида жамоасига ёрдам бера олмайди.
Шунингдек, бильбаоликларга қарши ўйинда "кўк-анорранглилар" етакчиси Лионель Месси ҳам майдонга туша олмайди. Мураббийлар штаби аргентиналик футболчини кейинги ўйинлар учун эҳтиёт қилишни афзал билишмоқда.
Манба: football24.ua
Киритилди: 22:11, 08.02.2019. Ўқилди: 9061 марта. Фикрлар: 5 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).
Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар