Бугун 9 июнь, 2025 йил, душанба.

Миллатлар лигаси, финал. Португалия - Испания. Кутилаётган асосий таркиблар [8759]

Миллатлар лигаси финалининг энг яхши ўйинчиси аниқланди (фото) [3470]

Анри "Реал" сотиб олиши кутилаётган 17 ёшли аргентиналик иқтидор ҳақида гапирди [2935]

Қозоғистон терма жамоаси устози: "Ўзбекистон терма жамоасини Жаҳон чемпионатига чиққани билан чин дилдан табриклаймиз, лекин УЕФА бошқа даража" [2852]

Роналду: "Португалия учун оёғимни синдиришга ҳам розиман" [2671]

Роналду кўз ёшларини тийиб тура олмади (фото) [2646]

Луис Энрике клуб раҳбариятига қандай тақиқ қўйганини биласизми? [2585]

Роналдунинг фаолиятидаги совринлари сони нечтага етди? [2385]

Индонезия президенти Хитой устидан қозонилган ғалабадан сўнг терма жамоа футболчиларига қимматбаҳо соатлар совға қилди [2323]

Винисиус Роналдунинг навбатдаги совринига муносабат билдирди [2279]

Турнир жадвали

A - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Эрон 9 20
2 Ўзбекистон 9 18
3 БАА 9 14
4 Қатар 9 13
5 Қирғизистон 9 7
6 КХДР 9 3

B - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Жанубий Корея 9 19
2 Иордания 9 16
3 Ироқ 9 12
4 Уммон 9 10
5 Фаластин 9 9
6 Кувайт 9 5

C - Гуруҳи

Жамоа Ў О
1 Япония 9 20
2 Австралия 9 16
3 Саудия Арабистони 9 13
4 Индонезия 9 12
5 Баҳрайн 9 6
6 Хитой 9 6

Ўтган ўйинлар. 9-тур

9-тур Австралия 1-0 Япония
9-тур Индонезия 1-0 Хитой
9-тур БАА 0-0 Ўзбекистон
9-тур Баҳрайн 0-2 Саудия Арабистони
9-тур Уммон 0-3 Иордания
9-тур КХДР 2-2 Қирғизистон
9-тур Қатар 1-0 Эрон
9-тур Ироқ 0-2 Жанубий Корея
9-тур Кувайт 0-2 Фаластин

Сўровнома

ТВ дастурлар

  • МАТЧ! ФУТБОЛ-3
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Новости футбола.
      06:05 Чемпионат Германии. "Хайденхайм 1846" - "Айнтрахт Франкфурт".
      08:00 Новости футбола.
      08:05 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      10:05 Новости футбола.
      10:10 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      11:40 Новости футбола.
      11:45 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      13:45 Новости футбола.
      13:50 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
      15:50 Новости футбола.
      15:55 Чемпионат Германии. "Байер 04 Леверкузен" - "Санкт-Паули".
      17:55 Новости футбола.
      18:00 Чемпионат Германии. "Вольфсбург" - "Майнц 05".
      20:00 Новости футбола.
      20:05 Чемпионат Германии. "Хоффенхайм" - "Фрайбург".
      22:05 Новости футбола.
      22:10 Чемпионат Германии. "Штутгарт" - "Унион Берлин".
      00:10 Новости футбола.
      00:15 Чемпионат Германии. Итоги сезона.
      01:45 Новости футбола.
      01:50 Чемпионат Германии. "Бавария Мюнхен" - "Хайденхайм 1846".
      03:50 Новости футбола.
      03:55 Чемпионат Германии. "Боруссия Мёнхенгладбах" - "Боруссия Дортмунд".
  • МАТЧ! АРЕНА
    • Сана: 09.06.2025

      05:20 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Классический лук. Личное первенство.
      07:30 "Лучшие из лучших".
      08:00 Самбо. Кубок мира. Этап в Ереване, Армения. День 2.
      09:05 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 2.
      10:35 "Страна спортивная".
      10:50 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      13:05 "Формула-1. Гаснут огни".
      13:35 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      15:50 "Непобедимый".
      16:20 "Легенды овального мяча".
      16:50 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
      18:15 Бокс. Кубок Победы. Этап 1 в Перми, Россия.
      20:10 "Лучшие из лучших".
      20:40 LIVE Лёгкая атлетика. Золотой континентальный тур. FBK Stadium в Хенгело, Нидерланды. Прямая трансляция.
      22:45 Стрельба из лука. Кубок мира. Этап 3 в Анталии, Турция. Блочный лук. Команды.
      00:55 "География спорта". Москва.
      01:20 "Непобедимый".
      01:50 Академическая гребля. Большая Московская регата.
      04:00 Автоспорт. DTM. Этап 3 на трассе Зандворт, Нидерланды. Гонка 1.
  • МАТЧ-ТВ
    • Сана: 09.06.2025

      05:00 Автоспорт. Дрифт. RDS OPEN. Этап 3 на автодроме "Moscow Raceway".
      06:00 Новости.
      06:05 Регби. Pari Чемпионат России. "Динамо" (Москва) - "ВВА-Подмосковье" (Монино).
      08:00 "Футбол на все времена".
      08:30 "Всё о главном".
      09:00 Новости.
      09:05 Все на Матч! Прямой эфир.
      11:00 Новости.
      11:05 "Лица страны". Елена Соколова.
      11:25 "Вопреки всему".
      12:30 Смешанные единоборства. ACA 171 в Краснодаре, Россия. Ислам Омаров против Алексея Полпудникова.
      13:35 Все на Матч! Прямой эфир.
      14:35 Специальный репортаж.
      14:55 Новости.
      15:00 Есть тема! Прямой эфир.
      16:25 "Непридуманные истории". Новосибирская область.
      17:10 "География спорта". Москва.
      17:40 Новости.
      17:45 LIVE Громко. Прямой эфир.
      19:05 Д/ф "Роковая партия".
      21:00 LIVE Баскетбол. Единая лига ВТБ. Финал. ЦСКА (Москва) - "Зенит" (Санкт-Петербург). 6-й матч. Прямая трансляция.
      23:30 Все на Матч! Прямой эфир.
      00:00 LIVE Бильярд. BetBoom Пул чемпионов в Москве. Прямая трансляция.
      01:35 Специальный репортаж.
      01:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Женщины. Матч за 3-е место.
      02:55 Пляжный волейбол. Чемпионат России. Этап в Магнитогорске. Мужчины. Матч за 3-е место.
      03:55 Лёгкая атлетика. "Бриллиантовая лига". Этап 5 в Риме, Италия.
  • EUROSPORT-1
    • Сана: 09.06.2025

      06:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Олимпийский кросс-кантри.
      07:00 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Женщины. Олимпийский кросс-кантри.
      08:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      09:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      10:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      11:30 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      13:00 Мотоспорт. FIM EWC. Этап 2. "8 часа Спа" в Бельгии. Лучшие моменты.
      14:30 Теннис. "Ролан Гаррос". Мужчины. Финал. Янник Синнер (Италия) - Карлос Алькарас (Испания).
      16:00 Велоспорт. Тур Словении. Этап 5.
      17:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 1.
      18:25 LIVE Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2. Прямая трансляция.
      20:30 Маунтинбайк. Кубок мира. Этап в Леоганге, Австрия. Мужчины. Даунхилл.
      21:30 Конный спорт. Longines Global Champions Tour. Этап 5 в Каннах, Франция.
      23:15 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      00:00 Автоспорт. WEC. "Выносливость за кадром: гонка за совершенством", 1 эп.
      00:15 Скалолазание. Кубок мира. Этап 7 в Праге, Чехия. Женщины. Болдеринг. Финал.
      01:00 Теннис. "Ролан Гаррос". Лучшие моменты.
      02:00 Велоспорт. "Критериум Дофине" во Франции. Этап 2.
      03:00 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 1.
      03:45 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MXGP. Гонка 1.
      04:30 Мотоспорт. Мотокросс. Чемпионат мира. Этап 11 в Кегумсе, Латвия. Класс MX2. Гонка 2.

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Испанча имзо ёхуд Қатар термаси мундиалга тайёр!?

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Қатарликлар Осиё футбол конфедерациясининг энг суст жамоасидан қитъа чемпионлиги сари бўлган машаққатли йўлни босиб ўтишди. Бир йил аввал, 2018 йилнинг февралида Қатар ФИФА рейтингида 103-ўринни эгаллаганди - Ливия, Сьерра-Леоне, Гаити ва Фарер ороллари термаларидан ортда қолганди. 2019 йил 7 февраль куни эълон қилинган рўйхатда эса Осиёнинг янги чемпиони 55-поғонада қайд этилди. Хабарингиз бор, ОК-2019да қатарликлар етти ўйиннинг барчасида ғалаба қозонишди (турнир тарихида илк марта), тўплар нисбати ҳам ҳавас қилса арзигулик - 19-1. Индивидуал совринларнинг ҳам барчаси ғолибларга насиб этди: энг ишончли дарвозабон (Саад ал Шиб), бош тўпурар ва энг яхши футболчи (ал Моаз Али, 9та гол). Бундай ўсишни футболда ҳар доим ҳам кўравермаймиз. «Қатар мўъжизаси»га нималар сабаб бўлди? «СЭ» шу мавзуни таҳлил қилади.

Aspire академияси

Ўтмишга назар ташлаймиз. Россия ЖЧ-2018 мезбонлигини қўлга киритган куни ЖЧ-2022 Қатарда ўтиши ойдинлашганди: 2010 йилнинг 2 декабри. Цюрихда ўтказилган ФИФА ижроқўми аъзоларининг овоз бериш жараёнидан сўнг Яқин Шарқдаги мамлакат Австралия, Япония, Жанубий Корея ҳамда АҚШ каби номзодларни ортда қолдирганди. Ҳал қилувчи тўртинчи турда Қатарнинг «заявка»си (14та овоз) катта устунлик билан америкаликларникидан (8та овоз) ўзиб кетди. Аммо Қатар тўрт йилликнинг энг йирик мусобақаси хаёли билан яшашни Цюрихдаги оқшомдан анча аввал бошлаганди. 2004 йили мамлакат пойтахти Дохада Aspire академияси - профессионал спортчиларни тайёрлашга ихтисослашган йирик марказ очилганди. У ерда енгил атлетика, пинг-понг, мотопойгалар, шахмат ва албатта, футбол билан шуғулланиш учун барча шароитлар яратилганди.

Орадан 15 йил ўтиб, Aspire ўз мевасини бера бошлади. ОК-2019 финалида Японияга қарши майдонда саф тортган 11 футболчидан 7 нафари ушбу академия тарбияланувчиси экани кўп нарсадан далолат. Қатар ўз футболчиларини тарбиялашга катта эътибор қаратмоқда - кўриб турганингиздек, минтақавий даражада бу услуб ўзини оқламоқда.

ИҚтидорли ёшлар

Муҳим омил: январь ойида ёрқин ўйин кўрсатган футболчиларнинг аксарияти ҳали 25 ёшга тўлмаган. Энг яхши тўпурар ал Моаз Али 22 ёшда. Қатар ўтган Осиё кубогида энг ёш жамоалар орасида тўртинчи бўлди, рўйхатдаги фақат икки футболчи 30 ёшни қаршилаб улгурганди. Орадан уч йил ўтиб, уйдаги мундиалда уларнинг барчалари энг гуллаган даврларини ўтказаётган бўлишади. Шундай экан, 2022 йилги Қатар 2018 йилги Россиядан яхшироқ кўринса, ажабланманг.

Авваллари асосий эътибор хорижлик футболчиларни маҳаллийлаштиришга қаратиларди. Мисол учун, Қатар термасида 2006-2017 йиллар мобайнида ўйин ўтказиш (123) ва голлар уриш (40) бўйича рекордчи Себастьян Сория уругвайлик бўлган. Энди эса савияли футболчилар Қатарнинг ўзидан ҳам чиқмоқда. Мазкур терманинг Осиё кубоги-2019га топширган якуний таркибидан олти киши бошқа мамлакатда туғилган бўлса, фақат португалиялик Педру Корреа ҳамда жазоирлик Буалем Кукҳий Қатарда вояга етишмаган.

«Кўк-анорранг» мураббий

Иқтидорни улғайтиришнинг ўзи камлик қилади - улардан яхши жамоа тузиш керак. БААда ўтган мусобақадаги муваффақиятнинг бош сабабчиларидан бири - Қатар термасининг каталониялик бош мураббийи Феликс Санчесдир. 10 йил мобайнида «Барселона»нинг машҳур академияси - «Ла Масия»даги болалар жамоаларига устозлик қилган мутахассис 2006 йили Қатарга келиб, Aspire мактабида иш бошлади. Унинг «кўк-анорранглилар» академиясидаги ўқувчиларидан бири, бугунги кунда «Жирона» сафида тўп сураётган ҳимоячи Марк Муньес Санчес ҳақида қуйидаги фикрларни билдирганди: «У барселонача услубни ёқтиргани сабабли, бизнинг ўйинимизга ҳам уни сингдиришга интиларди».

Қатарлик ишқибозлар «футбол амири», қўл остидаги футболчилар «профессор» деб атайдиган каталониялик мутахассис Дохадаги академияда ҳам ўз анъанасига содиқ қолди. 2013 йили у Қатар ёшлар (U-19) термаси бошқарувини қўлга олиб, бир йилдан кейин шу шогирдлари билан Осиё чемпионлигини қўлга киритди. Таъкидлаш жоизки, бунгача қатарликлар ҳеч қайси ёш тоифасида ютуққа эришмагандилар. Мана, беш йилдан сўнг асосий қитъа биринчилиги бош соврини ҳам уларга насиб этди. Бир йил аввал 23 ёшгача бўлган футболчилар иштирокидаги қитъа чемпионатида эса қатарликлар бронза медалларини қўлга киритгандилар.

Ўтган вақт мобайнида Санчес терманинг асосий кучи сифатида Акрам Афиф ҳамда ал Моаз Алидан иборат дуэтдан фойдаланди. Айнан шу футболчилар ОК-2019 финалида японлар дарвозасини ишғол қилишганини унутмаган бўлсангиз керак?! Босқичма-босқич ривожланишнинг яққол намунаси.

Ўзгарувчан тактика

Осиё кубогидаги дастлабки учрашувдан то охиригача мураббийнинг имзоси сезилиб турди. Қатарнинг турнир давомида кўрсатган ўйинини таҳлил қиламиз:

а) қойилмақом ҳимоя - финалгача бирорта гол ўтказилмади. Ваҳоланки, чорак финалда ЖЧ-2018 иштирокчиси Жанубий Корея рақиб бўлганди. Ярим финалда эса мусобақа мезбонлари - БАА дарвозаси 4 марта ишғол қилинди;

б) ўзгарувчан тактика - 1|4 финалда Қатар корейсларга қарши уч марказий ва икки қанот ҳимоячилари хизматидан фойдаланган бўлса, ярим финалда одатий тўрт ҳимоячи тактикасига қайтди. Финалда японларга қарши яна ўша 5-3-2 схемаси танланди. Афиф гоҳ ҳужум марказида, гоҳ қанотда ва ҳаттоки, майдон марказида ҳам ўйнади. Хухи эса гарчи ярим ҳимоячи бўлсада, марказий ҳимоячи ролини ҳам ажойиб тарзда уддалади.

Башоратчи Хави

Сўнгги бир неча йил мобайнида Қатар футболи ривожида «Барселона» афсонаси, тўртинчи мавсумдирки, «Ал-Садд» клубида ўйнаб келаётган Хави Эрнандес шахсининг аҳамияти жуда юқори бўлди. 39 ёшли каталониялик юлдуз - жаҳон чемпионати-2022 элчиси, маҳаллий ёшлар учун ибрат. У айни пайт ўйновчи-мураббий роли билан танишмоқда. Декабрда Хави Осиё кубоги «плей-офф» босқичи бўйича тахминларини билдирган, эътиборлиси, унинг башорати кўп жиҳатдан тўғри чиққанди: 1|4 финалдаги тўртта жуфтликдан учтасини, тўрт ярим финалчидан учтасини, шунингдек, финал иштирокчилари ва ғолиб номини аниқ топди. Маэстро нафақат ўйинга юқори баҳо берган, балки Қатарнинг муваффақиятига ишонган. Балли!

Энди  Америка кубоги

Бир неча ойдан сўнг Қатар термаси махсус таклифга кўра, Америка кубогида қатнашади. Жамоа «В» гуруҳида Аргентина, Колумбия ҳамда Парагвай билан квартет ҳосил қилади. Бир ой аввал ҳеч ким қатарликларнинг «плей-офф»га чиқишларига ишонмаганди. Бугун эса бунга оддий ҳол сифатида қаралмоқда. Қатар ўз уйида ўтадиган жаҳон чемпионатида муносиб қатнаша оладиган ажойиб жамоа шакллантириб улгурди.

Осиё кубоги-2019дан сўнг турнирнинг энг яхши тўпурари ал Моаз Алининг бирор-бир Европа гранди сафига қўшилиши тахмин қилинмоқда. Ҳаттоки, маҳоратли ҳужумчининг «Милан»га трансфери ҳақиқатга яқинроқ кўринаётганди. Айнан шу паллада Лионель Месси қатарлик ҳамкасбига ажойиб совға жўнатди: «Барселона»нинг 19-рақамли либоси, остида эса Леонинг имзоси. Ёдингизда бўлса, ал Моаз қитъа чемпионатини айнан шу рақамда ўтказганди. Боз устига, Леонинг «блаугранас»даги фаолияти ҳам айнан «19» билан боғлиқ.

БИЛАСИЗМИ?..

 

Қатар термаси бирор маротаба жаҳон чемпионатида қатнашмаган, Осиё кубогида эса шу пайтгача атиги 6та ўйинда ғалаба қозонган - яъни, жорий йилги турнирдаги ютуқдан битта кам.

Қатар термаси етакчиси ал Моаз Али тўққизта гол билан турнирда энг кўп тўп киритиш бўйича рекордни янгилади. Аввалги энг яхши кўрсаткич эронлик Али Даига тегишли эди (1996 йил, 8та гол).

Қатар ва Саудия Арабистони бир неча йиллардан буён муросага кела олишмаяпти ва вазият йил сайин ёмонлашмоқда. 2017 йили ушбу мамлакатлар ўртасидаги дипломатик алоқалар узилди, Осиё кубоги-2019 мезбони ҳисобланган БАА ҳам саудияликлар томонида эди. Эътиборлиси, худди атайин қилгандек, қатарликлар ҳам Саудия Арабистони, ҳам БААга қарши тўп суришга мажбур бўлишди. Натижада уларга бўлган нафрат янада ошгандек туюлди. Қатар термаси эса бу нафратдан куч олган чоғи, ҳар икки рақибни ҳам таслим этди.

БАА - Қатар ўйини пайти қатарлик футболчилар томон турли буюмлар, жумладан, пойабзаллар ҳам улоқтирилди. Араб урф-одатларига кўра, бу ҳолат кишини қаттиқ ҳақорат қилишга тенглаштирилади. Боз устига, маҳаллий ишқибозлар Қатар мадҳиясини ҳуштаклар билан қаршилашди.

0:4 ҳисобидаги мағлубиятга қарамай, БАА вакиллари финалга чиқиш умидини сўндиришмади. Ушбу мамлакат футбол ассоциацияси «Қатар термасида Судан ва Ироқда туғилган футболчиларнинг ноқонуний тарзда ўйнаётгани» хусусида ОФКга шикоят хати йўллади. Аммо...

Манба: InterFutbol
Киритилди: 10:28, 17.02.2019. Ўқилди: 5111 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Қатар Алмоез Али 5
2 Иордания Язан ан-Наймат 5
3 Эрон Муҳаммад Муҳибий 5
4 Кувайт Юсуф Носсир 5
5 БАА Фабио Лима 5
6 Иордания Али Олван 5
7 Эрон Меҳди Таремий 4
8 Ироқ Айман Ҳуссайн 4
9 Эрон Сардор Азмун 4
10 Япония Коки Огава 4

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.