Европа лигаси. Ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогарлар эълон қилинди
Европа лигасида 1/16 финал босқичининг жавоб ўйинлари бўлиб ўтди. Мазкур баҳслар орқали ҳафтанинг энг яхши футболчиси номига даъвогар бўлган 4 нафар футболчининг номи эълон қилинди.
Номзодлар:
«Зенит» ҳужумчиси — Сардор Азмун
«Фенербахче»га қарши ўйинда (3:1) иккита гол урди ва битта голга ассистентлик қилди.
«Ред Булл Зальцбург» ҳужумчиси — Патсон Дака
«Брюгге» билан баҳсда (4:0) Дака "дубль"ни расмийлаштирди.
«Севилья» ярим ҳимоячиси — Пабло Сарабия
«Лацио»га қарши учрашувда (2:0) битта гол урди ва битта голга ҳаммуаллифлик қилди.
«Челси» ярим ҳимоячиси — Каллум Хадсон-Одои.
«Мальмё»га қарши ўйинда (3:0) фаол ҳаракат қилиб, ўз ҳисобига битта гол ёзди. У амалга оширган узатмаларнинг 84 фоизи манзилга аниқ етиб борди.
Номзодларга УЕФА расмий сайти орқали овоз беришингиз мумкин.
Манба: championat.com
Киритилди: 08:16, 22.02.2019. Ўқилди: 5394 марта. Фикрлар: 1 та.
Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).