Бугун 5 май, 2026 йил, сешанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 35 76
2 Манчестер Сити 34 71
3 Ман. Юнайтед 35 64
4 Ливерпуль 35 58
5 Астон Вилла 35 58
6 Борнмут 35 52
7 Брентфорд 35 51
8 Брайтон 35 50
9 Челси 35 48
10 Эвертон 35 48
11 Фулхэм 35 48
12 Сандерленд 35 47
13 Ньюкасл 35 45
14 Лидс 35 43
15 Кристал Пэлас 34 43
16 Ноттингем Форест 35 42
17 Тоттенхэм 35 37
18 Вест Хэм 35 36
19 Бёрнли 35 20
20 Вулверхэмптон 35 18

Ўтган ўйинлар. 35-тур

35-тур Лидс 3-1 Бёрнли
35-тур Вулверхэмптон 1-1 Сандерленд
35-тур Брентфорд 3-0 Вест Хэм
35-тур Ньюкасл 3-1 Брайтон
35-тур Арсенал 3-0 Фулхэм
35-тур Борнмут 3-0 Кристал Пэлас
35-тур Ман. Юнайтед 3-2 Ливерпуль
35-тур Астон Вилла 1-2 Тоттенхэм
35-тур Челси 1-3 Ноттингем Форест
35-тур Эвертон 3-3 Манчестер Сити

Навбатдаги ўйинлар. 31-тур

14/05 00:00 Манчестер Сити - Кристал Пэлас

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Машҳур клубларни ўз мулкига айлантирган бадавлатлар

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Замонавий футбол оламида инвесторларнинг ўрни беқиёс. Бугун «Форбес» журнали берган маълумотларга таянган ҳолда тузилган рейтингни сизга тақдим этамиз.

5-ўрин Роман Абрамович

Энг катта хариди - Кепа Аррисабалага. 80 миллион евро

Келиб чиқиши россиялик бўлган бизнесмен клубни атиги 200 миллионга харид қилган бўлсада, ҳозирда шу клуб ортидан катта даромад олмоқда. У «Челси»нинг ривожланиши йўлида ҳар бир ишга бош-қош бўлиб келмоқда. Клубдаги ҳеч қандай қарор унинг руҳсатисиз қабул қилнмайди ва унинг эътиборидан ҳеч нарса четда қолмайди. Қаҳрамонимиз «ГазПром»даги ўз улушларини сотиб Буюк Британия фуқаролигини олди ва ҳозирда Лондон шаҳрида истиқомат қилади. Унинг капитали 9.4 миллиардни ташкил этади. Роман Абрамович «Челси» учун 2003-йилдан ҳозирга қадар деярли 2 миллиард евро ишлатган бўлсада, бу пуллар ҳавога учиб кетмади. Ҳозирда «Челси» дунёнинг энг машҳур клубларидан бирига айланишга муваффақ бўлди.

4-ўрин

Филип Аншутц

Энг катта ҳариди Жовани Дос Сантос 6,5 миллион евро.

Америклалик иш билармон ўзининг топқирлии билан бошқалардан кескин фарқ қилади. «Лос Анжелос Галаксий» клуби эгаси Америка футболининг отаси  ҳисобланилади. У «МЛС»нинг пайдо бўлиши учун катта меҳнат ва сармоя сарфлаган чинакам магнат. У 1994-йилдан шу кунга қадар атиги 20 миллион евро сарфлаган бўлсада, ақл бовар қилмас фойда олишга муваффақ бўлди. Унинг капитали 11,4 миллиард еврога баҳоланган. Филип футбол билан чекланиб қолмаган. Унинг асосий даромади энергия ва кўчмас мулк ортидан келади. У сайёрамиздаги 100 та қудратли инсонлар сирасига киради. У шуниндек, бир нечта баскетбол ва хоккей клубларининг ҳам эгаси, ишбилармон, ўзининг йиллик даромадининг катта қисмини тиббиёт ва таълим учун сарфлайди.

3-ўрин

Аньелли оиласи

Энг катта хариди Кристиано Роналдо. 117 миллион евро

Аньелли оиласи клубнинг ривожи учун неча пул сарфлаганини ҳисоблаб чиқишнинг деярли иложи бўлмасада, 1923-йилдан бошлаб ҳозирги кунларга қадар тахминий ҳисоб-китобларга қараганда, 1,8 миллиардни ташкил этади. Аньелли оиласининг капитали 11,8 миллиардга баҳоланади. Бу оилага клуб учун бир неча бор фантастик суммаларни таклиф этишларига қарамасдан, оила ҳамма таклифларни рад этиб келмоқда. Бу оила шунингдек, «Фиат» компаниясининг эгаси саналади. 2010-йилдан бошлаб клубнинг директори сифатида иш бошлаган Андрея Аньелли «Юве» учун катта ҳажмдаги ишни амалга оширди ва оширишда давом этмоқда. У клубни оёққа туриши ва олдинги мавқейига чиқиб олиши учун бор имкониятларини ишга солмоқда

2-ўрин

Шайх Мансур

Энг катта хариди Кевин Де Брюне. 76 миллион евро

Шайх Мансур 2007-йилда ушбу клуб тепасига келган бўлсада, ҳозирги кунга қадар 1,67 миллиард қийматида ҳаражат қилишга улгурди. У БАА қиролининг 5-оғли саналади. Дунёнинг энг машҳур олийгоҳларида таълим олган қаҳрамонимиз ўз сўзида турди ва «Ман Сити»ни топ клуб даражасига олиб чиқа олди. Ҳозирда Шайх Мансур БАА да катта лавозимларда ишлаб келмоқда. Унинг клуб мухлислари олдида айтган сўзлари секин-секин амалда ўзини кўрсатаётганига қармасдан, ҳалигача ЭЧЛ да ғолиблик унинг клубига насиб этмаяпти. Унинг капитали 19,4 миллиард еврога баҳолансада, яшаш тарзи боша магнатларникидан фарқ қилади. У кўпроқ сиёсатчиларга хос ҳаёт тарзида яшайди.  Шайх Мансурнинг Барака Обама ва Доналд Трамп билан дўстона алоқада эканлиги сўзимизга исбот бўла олади.

1-ўрин

Дитрих Матешиц

«РБ Залсбург» ва «РБ Лейпциг»

Энг катта хариди Наби Кейта. 30 миллион евро

Бу инсон «Ред Булл» компаниясининг 49% акцияси эгаси саналади. У иккита клуб учун деярли 1 миллиард евро ишлатган бўлсада, унинг капитали йил сайин ўсиб бормоқда. Сўнгги ҳисоб-китобларга қараганда, ҳозирда магнатнинг 20,1 миллиард евродан зиёдроқ маблағи мавжуд. У кичик бизнесдан иш бошлаган бўлсада, катта ютуқларга эриша олмайди. 40 ёшга тўлганда, тайландлик олимнинг энергетик ичимлик ўйлаб топганидан хабар топади ва бор пуллини шу ишга тикади. Кейинчалик «Ред Булл» номи билан бутун дунёни забт этган ичимликнинг асосчиларидан бири саналадагин Дитрих футбол клублари учун пулни аямайди. Унинг клублари логотипларида ҳам «Ред Бул» компаниясининг белгиси бор эканлигининг сабаби ҳам айнан шунда. Дитрих бу ичимликни спорт орқали катта тезликда оммалаштириб юборди десак, адашмаган бўламиз!

Яҳёхўжа Улуғхўжаев

Манба: stadion.uz
Киритилди: 07:43, 28.02.2019. Ўқилди: 7302 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Футбол тўпининг оғирлиги 460-480 грамм бўлиши белгилаб қўйилган.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 25
2 Брентфорд Игор Тиаго 22
3 Челси Жоао Педро 15
4 Манчестер Сити Антуан Семеньо 15
5 Арсенал Виктор Дьокереш 14
6 Брайтон Дэнни Уэлбек 13
7 Ноттингем Форест Морган Гиббс-Уайт 13
8 Борнмут Эли Жуниор Крупи 12
9 Лидс Доминик Калверт-Льюин 12
10 Ман. Юнайтед Беньямин Шешко 11

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик