Бугун 20 май, 2026 йил, чоршанба.

«Арсенал» бугун АПЛ чемпионига айланиши мумкин — Бунинг учун битта шарт бажарилиши керак [4477]

Моуриньо "Реал"га "Манчестер Юнайтед" футболчисини олиб келмоқчи [2749]

«Барселона» юлдузи оғир руҳий ҳолатда [2727]

Хосеп Гвардиола «Манчестер Сити»дан кетиши ҳақидаги саволга чуқур хўрсиниш билан жавоб берди [2651]

Симоне Индзаги "Ал-Ҳилол"дан кетмоқда: Истеъфонинг иккита асосий сабаби маълум бўлди [2524]

Гвардиоланинг «Манчестер Сити»дан кетадиган расмий санаси ва хайрлашув паради маълум бўлди [2500]

Анчелотти: «Ишонинг, мен Жоао Педро учун афсусдаман» [2476]

Фабрицио Романо: "Реал" Эндрик борасида якуний қарорга келди [2331]

Жозе Моуриньо «Реал»даги келажаги сўроқ остида турган 9 нафар футболчини аниқлаб олди [2228]

Карло Анчелотти Неймарнинг ЖЧ-2026 учун Бразилия терма жамоасига чақирилиши сабабини тушунтирди [2183]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 37 94
2 Реал Мадрид 37 83
3 Вильярреал 37 69
4 Атлетико 37 69
5 Бетис 37 57
6 Сельта 37 51
7 Хетафе 37 48
8 Райо Вальекано 37 47
9 Валенсия 37 46
10 Реал Сосьедад 37 45
11 Эспаньол 37 45
12 Атлетик Бильбао 37 45
13 Алавес 37 43
14 Севилья 37 43
15 Осасуна 37 42
16 Эльче 37 42
17 Леванте 37 42
18 Жирона 37 40
19 Мальорка 37 39
20 Реал Овьедо 37 29

Ўтган ўйинлар. 37-тур

37-тур Райо Вальекано 2-0 Вильярреал
37-тур Атлетико 1-0 Жирона
37-тур Осасуна 1-2 Эспаньол
37-тур Атлетик Бильбао 1-1 Сельта
37-тур Эльче 1-0 Хетафе
37-тур Леванте 2-0 Мальорка
37-тур Реал Сосьедад 3-4 Валенсия
37-тур Севилья 0-1 Реал Мадрид
37-тур Реал Овьедо 0-1 Алавес
37-тур Барселона 3-1 Бетис

Навбатдаги ўйинлар. 38-тур

24/05 00:00 Бетис - Леванте
24/05 00:00 Сельта - Севилья
24/05 00:00 Алавес - Райо Вальекано
24/05 00:00 Валенсия - Барселона
24/05 00:00 Реал Мадрид - Атлетик Бильбао
24/05 00:00 Мальорка - Реал Овьедо
24/05 00:00 Хетафе - Осасуна
24/05 00:00 Жирона - Эльче
24/05 00:00 Эспаньол - Реал Сосьедад
25/05 00:00 Вильярреал - Атлетико

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Захира учун «қурол»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

Бу футболчининг трансферини бир нарса билангина изоҳлаш мумкин - Чемпионлар Лигасидаги мақсадлар. Ўтган йилнинг ёзида «ПСЖ» текинга 29 ёшли форвард Эрик Максим Чупо-Мотингни қўлга киритиб, захира ўриндиғини бироз кучайтирди. Лига 1 доирасида ушбу футболчи 12та ўйин ўтказиб, битта гол урди, шу вақт мобайнида ўртача ҳар учрашувда 32 дақиқа тўп сурди. Эҳтимол, Чупо-Мотинг юлдузлар соясида қолиб кетаётгандир, аммо «ПСЖ»нинг Чемпионлар Лигасида муваффақият қозонишида асосий роллардан бирини ўйнаши эҳтимоли йўқ эмас. Неймар ва Каванининг жароҳати Тухелга бошқа имкон қолдирмаяпти - энди мураббий Эрикка эътибор қаратиб, уни таркибга мослаштиришга мажбур бўлади. Францияда Чупо-Мотингга жиддий эътибор қаратишмаяпти. Эрик майдонга тушганда, унинг иштирокида кўплаб қизиқарли воқеалар кузатилади. Захирада қолганида ҳам ҳаммаси нисбатан яхшироқ кечади, дейиш мушкул.

uw  «Буларнинг бари тушга ўхшайди. Жаҳоннинг энг яхши клубларидан биридаман. Бу ерда эканлигим билан фахрланаман. Футболни ёқтирадиганларнинг барчаси «ПСЖ» сингари клубда ўйнашни орзу қилади», - дея қувончини яширмаяпти Чупо-Мотинг. «Ренн»га қарши кечган дебют ўйинидаёқ (3:1) рақиб дарвозасини ишғол қилди, аммо кейинчалик ишлари юришмади. Трибуналардан янграётган ҳуштак овози, мухлисларнинг мазахлари, очколарнинг йўқотилиши - ҳозирга қадар Чупо-Мотинг натижага таъсир ўтказадиган ҳаракатларни амалга оширганича йўқ.

uw  Жорий мавсум Чупо-Мотинг икки марта ўғриликдан жабр кўрди. «Ливерпул»га қарши кечган учрашувда Эрик захирадан ўйинга қўшилди ва айнан шу баҳс кечаётган пайтда унинг уйига ўғри тушди. Мазкур воқеадан кўрилган зарар 600 минг еврога баҳоланди, бир неча кундан сўнг ўғрилик яна такрорланди. Эътиборлиси, ўғрилар нишони фақат Чупо-Мотингга қаратилмаганди - Тиаго Силва ҳам бир миллион евро йўқотди. Аммо вазият шундай тус олдики, «ПСЖ»даги ярим йиллик фаолияти мобайнида Эрик учун энг эсда қоларли воқеалар айнан шу ўғрилик билан боғлиқ бўлди.

uw  Transfermarkt Чупо-Мотингни 8 миллион еврога баҳоламоқда. Унинг «ПСЖ» аъзосига айланиши клуб учун ҳар томонлама фойдали келишув бўлди. Қишда Эрикни «Бешиктош»га сотишлари мумкин эди, аммо унинг ўрнига «ПСЖ»дан бошқа бир ҳужумчи кетди. Иқтидорли Тимоти Веа эса ижара асосида «Селтик» сафига қўшилиб, дастлабки ўйинида майдонга тушганига 14 дақиқа бўлиб улгурмай гол урди. Тажрибали Чупо-Мотингни ротация мақсадида таркибда сақлаб қолишди. Энди эса у фаолиятининг энг муҳим палласига етиб келди.

uw  Чупо-Мотинг фаолиятининг аксар қисмини Германияда ўтказган, бироқ мавсум-2017|2018да Англиянинг «Сток Сити» клубида ўйнаганди. Эрикнинг статистикаси (5}5) ёмон эмасди, аммо жамоа барибир, Чемпионшипга тушиб кетди. Айниқса, «МЮ»га қарши баҳс Чупо-Мотинг учун ўзига хос реклама вазифасини ўтаганди: маҳоратли ҳужумчи мазкур баҳсда «дубль» расмийлаштирганди. Ўйин 2:2 ҳисобида якунланган, Эрик мақтовларга кўмилган, «МЮ» ҳимоячилари эса танқид қилинганди.

uw  Табиийки, Чупо-Мотингдан «Манчестер Юнайтед» билан бўладиган ЕЧЛ доирасидаги ўйин ҳақида сўрашди. «Манчестерликларда ўзгаришлари кузатилмоқда. Ҳамма ерда мураббий алмашганда бундай ҳолат бўлиши табиий. Энди ҳар бир футболчи ўзини яхши томондан кўрсатишга интилмоқда. Аммо бошқа жамоалар билан ишим йўқ, биз фақат «ПСЖ» ҳақида ўйлаб, ўзимизга ишонишимиз керак. Исталган жамоани мағлубиятга учратиш учун бизда савия етарли, бироқ ўйин қийин кечиши шубҳасиз. «МЮ» - ажойиб ижрочиларга эга кучли жамоа», - деди Эрик.

uw  Ёзда Чупо-Мотингга Тухель қўнғироқ қилди. Мураббийга Эрикнинг айнан ўша - «МЮ»га қарши баҳсдаги ҳаракатлари маъқул келган бўлиши мумкин эди, лекин «ПСЖ» устози бу футболчини анчадан бери билади. Улар «Майнц»да бирга ишлашган, энди эса Тухель топ-лойиҳада Чупо-Мотингдан захира варианти сифатида фойдаланмоқчи. Эҳтимол, мураббий ниманидир ўйлаб қўйгандир, балки Эрикнинг тажрибаси Чемпионлар Лигасида қўл келишидан умидвордир?! Аммо Чупо-Мотинг ўзига ишонмаса, бундай уринишлардан наф чиқариш мушкул.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 22:18, 28.02.2019. Ўқилди: 5383 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Кўпчилик "Криштиану Роналду"ни исм ва фамилия деб ўйлайди. Аслида бу икки исм (қўш исм дейилар) экан. Яьни Криштиану Роналду исми, фамилияси

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 24
2 Мальорка Ведат Мурики 22
3 Осасуна Анте Будимир 17
4 Барселона Ферран Торрес 16
5 Барселона Ламин Ямаль 16
6 Реал Мадрид Винисиус Жуниор 16
7 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 15
8 Сельта Борха Иглесиас 14
9 Атлетико Александр Серлот 13
10 Барселона Роберт Левандовски 13

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик