Бугун 17 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 12 7 9 28
2 Италия 8 4 11 23
3 АҚШ 6 8 5 19
4 Нидерландия 6 5 1 12
5 Австрия 5 7 3 15
6 Швеция 5 5 1 11
7 Швейцария 5 2 3 10
8 Германия 4 7 6 17
9 Франция 4 7 4 15
10 Япония 4 5 9 18
83 Ўзбекистон 0 0 0 0

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [2885]

Роналдуни Европанинг топ-клубига жойлаштиришмоқчи [2655]

Sport ва Futbol телеканаллари 17-февраль куни ЕЧЛнинг 2 та ўйинини жонли трансляция қилади [2526]

ФИФАда Жаҳон чемпионати борасида хавотир кучаймоқда [2371]

Каннаваро Юрген Клопп билан бирга ишлашни хоҳлайди [2279]

«Барселона» ва «Атлетико»нинг кутилмаган мағлубиятлари Ла Лигада вазиятни ўзгартириб юборди (24-турдаги барча натижалар ва турнир жадвалидаги ҳолат) [2195]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [2171]

«ПСЖ» «Реал» хавбекини нишонга олди [2102]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [2053]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [1919]

Элит ОЧЛ. "Насаф" турнирни ғалаба билан якунлади! [54]

Ла Лига. «Жирона» — «Барселона» — 2:1 (видеошарҳ) [38]

Ла Лига. Драма ва муштлашув билан якунланган Каталония дербиси: «Жирона» «Барселона»ни иродали тарзда мағлуб этди [37]

«Трубин ҳужумда ўйнамайди». Моуриньо — «Бенфика»нинг ЕЧЛда «Реал»га қарши бўладиган ўйини ҳақида [22]

Трубин: "Кўпчилик мени гол урганим учун танийди" [22]

Абдуқодир Ҳусанов: "Энг қийин ҳужумчи? Эслай олмайман!" [21]

«Жирона»нинг «Барса»га урган ғалаба голини инобатга олмаслик керак эди, деб ҳисоблайди собиқ ҳакам Итурральде: «Кундега нисбатан фол бор эди. Эчеверрига сариқ карточка кўрсатилиши лозим эди» (Фото+видео) [20]

"Насаф" биринчи бўлимдан сўнг "Шаржа"ни мағлуб этмоқда (видео) [10]

"Ан-Наср" президенти: "Ямал ва Педри учун исталган суммани тўлашга тайёрмиз" [8]

Рўзиқул Бердиев кечаги ғалабадан сўнг нималар деди? [8]

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Реал Мадрид 24 60
2 Барселона 24 58
3 Вильярреал 23 45
4 Атлетико 24 45
5 Бетис 24 41
6 Эспаньол 24 35
7 Сельта 24 34
8 Реал Сосьедад 24 31
9 Атлетик Бильбао 24 31
10 Осасуна 24 30
11 Хетафе 24 29
12 Жирона 24 29
13 Севилья 24 26
14 Алавес 24 26
15 Валенсия 24 26
16 Эльче 24 25
17 Райо Вальекано 23 25
18 Мальорка 24 24
19 Леванте 23 18
20 Реал Овьедо 23 16

Ўтган ўйинлар. 24-тур

24-тур Эльче 0-0 Осасуна
24-тур Эспаньол 0-0 Сельта
24-тур Райо Вальекано 0-0 Атлетико
24-тур Севилья 0-0 Алавес
24-тур Реал Мадрид 0-0 Реал Сосьедад
24-тур Реал Овьедо 0-0 Атлетик Бильбао
24-тур Хетафе 0-0 Вильярреал
24-тур Леванте 0-0 Валенсия
24-тур Мальорка 0-0 Бетис
24-тур Жирона 0-0 Барселона
24-тур Жирона 2-1 Барселона

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

01/01 06:00 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Персеполис» - қайта уйғонаётган гранд

Баҳо:
+ | -
ОСИЁ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Эрондан шу пайтга қадар ОЧЛда 12та жамоа қатнашган бўлсада, улардан ҳеч бирига турнир бош совринини қўлга олиш насиб этган эмас.

Фақат «Зоб-Оҳан», «Сепаҳон» ва «Персеполис» жамоалари финалга чиққани билангина мақтаниши мумкин. Мутахассислар «Персеполис»нинг сўнгги икки мавсумдаги ўйинларини кузата туриб, унинг Европа футболидан андаза олаётгани, бу борада кўп нарсани ўзлаштирганини таъкидлашмоқда.

Хуллас, бугун «Пахтакор»ни меҳмон қиладиган «Перузи» (жамоанинг иккинчи номи) оддий рақиблар сирасига кирмайди. Теҳрон клуби сўнгги 2 мавсумда чиндан ҳам, катта ўсишга эришди. Пойтахтликлар ўз олдиларига ОЧЛда ғолиб чиқиш вазифасини қўйган бўлсалар, ажабмас.

Теҳрон жамоаси ўтган асрнинг 90-йилларида Осиё футболида «гегемон»лик қилишга яққол даъвогар бўлганди. 2001 йилдан кейин эса «Персеполис» ҳаётида янги давр бошланди. Клуб айни пайт  Эрон Ёшлар ишлари ва спорт вазирлиги тасарруфида. «Перузи» 1973 йилдан буён рақибларини афсонавий «Озоди»да кутиб оляпти. Шу жойда диққатни тортадиган битта факт: ОЧЛ тарихида энг кўп мухлис йиққан 20та ўйиннинг 11та (!)си айнан «Персеполис» иштирокида ва айнан «Озоди»да бўлиб ўтган.

Эрон чемпионатида янги формат жорий этилгач, жамоанинг ишлари бироз орқага кетганди. Лекин «Персеполис» сўнгги 5-10 йил ичида ўзини анча тиклаб олди. Мана, жамоа ҳозирги кунда Эрон миқёсида ҳам спорт, ҳам маркетинг нутқаи назаридан етакчиликни қайта қўлга олди. «Перузи»нинг Теҳроннинг яна бир жамоаси - «Истиқлол» билан тўқнашувлари тилларда достон. Жамоа афсоналари - Али Карими, Али Даи, Воҳид Ҳошимиён, Меҳди Маҳдавикия Германия грандлари сафида тўп суришган. 1970-1988 йиллар оралиғида «Персеполис»нинг қизил тусли либосида тўп сурган Али Парвин клубнинг буюк ўйинчиси мақомини олган.

 Алиризо Бейранванд, Жалол Ҳусайни, Меҳди Тораби - булар ҳозирги таркиб етакчилари. Охирги мавсумларда жамоани айни шу футболчилар ўз ортларидан эргаштириб, мувафаққиятда катта ўрин тутмоқдалар.

Бош мураббий. 2015 йилнинг апрелидан буён жамоани хорватиялик таниқли мутахассис Бранко Иванкович бошқармоқда. 1998 йили Хорватия термаси билан «сенсацион» тарз­да мундиал бронзасини қўлга киритган бу мураббийда яширин тактик схемалар кўп. 2002, 2003-2006 йилларда Эрон миллий жамоасини 56та ўйинда майдонга бошлаб тушган Иванковични бежиз «Персеполис»га жалб этишмаган. Клуб мутасаддилари унинг тимсолида Эрон термаси билан яқиндагина хайрлашган португалиялик Карлуш Кейрушнинг ўжарликлари ва инжиқликларига бас келадиган функционерни кўрганлар. Умуман, Бранко бобо Хорватия, Хитой ва Эронда йилнинг энг яхши мураббийи мақомини олгани билан мақтаниши мумкин. У шу пайтга қадар клуб бошқарувида 92та ғалаба, 42та дуранг ва 25та мағлубият қайд этди. Якуний натижалари чакки эмас: 2та чемпионлик унвони ва 2та мамлакат суперкубоги. ОЧЛда эса «Персеполис»ни ўтган мавсум финалга олиб чиқди.

Легионерлар. Бозидар Радошевич (дарвозабон, Хорватия). 1989 йилнинг 4 апрелида туғилган. Клуб сафига 3 мавсум олдин қўшилган бўйдор голкипер (187 сантиметр) ҳозирча Алиризо Бейранвандга муносиб рақобат тақдим этолмаяпти. Сўнгги марта жамоанинг расмий ўйинида 2018 йилнинг 19 ноябрь куни майдонга тушди. Бозидар «Машинасози»га қарши кечган ўша учрашувда сариқ карточка олганди. Башар Расан (ярим ҳимоячи, Ироқ). 1996 йилнинг 22 декабрида туғилган. Ўнг қанот ярим ҳимоясига жавоб берадиган футболчи «Ал-Қува Ал-Жавия» сафида 2016 йили ОФК кубоги соҳибига айланган. Жорий мавсум асосий таркибдан муқим жой олди. Марио Будимир (ҳужумчи, Хорватия). 1986 йилнинг 13 февралида туғилган. «Персеполис»га шу йил 11 январь куни «Динамо» (Загреб)дан ўтди ва 4та ўйинда майдонга тушишга улгурди. Тўғри, ҳозирча гол уролмади.

Бош юлдуз - Али Алипур. 1995 йилнинг 11 ноябрида туғилган. Ҳар икки оёғида бир хил зарба йўллайди. Али Алипур жорий мавсум «Персеполис» сафидан ҳаммадан кўп ҳаракатланган футболчи бўлиб турибди - 20та ўйинда 1764 дақиқа. У жамоада жами 39та гол урди. Таъкидлаш жоиз, Али сўнгги пайтлар сафар ўйинларида ўз номига гол ёзолмаяпти.

ОЧЛдаги иштироки

Яҳё Гулмуҳаммади «Персеполис»­нингянгиланган турнирдаги илк голи муаллифи бўлганди. У 2003 йилнинг 9 март куни «Пахтакор» стадионида ўзини кўрсатган. Эрон гранди 2018 йили мусобақада ғолиб бўлишга анча яқин келди. Теҳронликлар финалнинг илк партиясини Кашимада ўтказиб, мағлубиятни тан олишди - 0:2. Кейин ўз майдонларида, нақ 100 минг мухлис кўз ўнгида «Кашима Антлерс»ни енголмадилар.

2003 йил: гуруҳ босқичи (2та ғалаба, 1та мағлубият)

2009 йил: 1|8 финал (2та ғалаба, 1та дуранг, 2та мағлубият)

2011 йил: гуруҳ босқичи (1та ғалаба, 2та дуранг, 3та мағлубият)

2012 йил: 1|8 финал (3та ғалаба, 2та дуранг, 2та мағлубият)

2015 йил: 1|8 финал (5та ғалаба, 3та мағлубият)

2017 йил: 1|2 финал (4та ғалаба, 6та дуранг, 2та мағлубият)

2018 йил: финал (7та ғалаба, 3та дуранг, 4та мағлубият)

ОЧЛ-2019. «D» гуруҳи. 1-тур

5 март (сешанба). Теҳрон. «Озоди» стадиони

20:00 «ПЕРСЕПОЛИС» (Эрон) - «ПАХТАКОР» (Ўзбекистон)

Бош ҳакам: Дилан Перера

 (Шри-Ланка).

 

Маълумот учун

«Персеполис» (Теҳрон)

Ташкил топган вақти: 1963 йил декабрь

Тўлиқ номи: «Персеполис» футбол клуби

Президенти: Ираж Араб

Стадиони: «Озоди» (сиғими - 78116 томошабин)

Бош мураббийи: Бранко Иванкович (Хорватия)

Совринлари: Эрон Про-лигаси ғолиби (11 марта): 1971|1972, 1973|1974, 1975|1976, 1995|1996, 1996|1997, 1998|1999, 1999|2000, 2001|2002, 2007|2008, 2016|2017, 2017|2018; Ҳафзи кубоги соҳиби (5 марта): 1987|1988, 1990|1991, 1998|1999, 2009|1910, 2010|2011; Эрон суперкубоги эгаси (2 марта): 2017, 2018; Осиё Кубок эгалари кубоги ғолиби (1 марта): 1991

Техник ҳомийси: Li-Ning (2018|2019 йиллар мавсумидан)

Бош ҳомийси: Irancell мобиль алоқа компанияси (2016|2017 йиллар мавсумидан бошлаб)

Жорий мавсум (2018|2019) ички чемпионатдаги ҳолати: 20та ўйин, 11та ғалаба, 8та дуранг, 1та мағлубият, тўплар нисбати - 23-8, 1-ўрин.

Жорий мавсум чемпионатда энг кўп гол урган футболчиси: Али Алипур (10та). Айни пайт «Персеполис»ни турнир жадвалида Хуросоннинг «Падидеҳ» жамоаси изма-из таъқиб қилиб келмоқда.

Эътиборли маълумотлар

*** Клуб расмий телеканали 2013 йилнинг июнида очилган эди. Орадан 4 ой ўтгач, канал ёпилди. 2017|2018 йиллар мавсум аввалида эса «Перузи» канали қайта ишга тушди.

*** Клуб 2013 йилдан энергетик ичимликлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйди.

*** Теҳронда клуб бренди остида 4та ресторан очилган. Эроннинг ўзида клубнинг тахминан 40 млн. фанати бор. Бундан ташқари, Афғонистон ва Форс кўрфазининг кўплаб мамлакатларида ҳам «Перузи» фанатлар клуби бор.

Манба: InterFutbol
Киритилди: 14:22, 05.03.2019. Ўқилди: 2079 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Бразилия — футбол бўйича барча ЖЧларида иштирок этган ягона давлат.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 11
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Барселона Рафинья 8

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.