Бугун 2 апрель, 2026 йил, пайшанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Нефтчи 4 12
2 Бухоро 4 10
3 Пахтакор 4 9
4 Локомотив 4 7
5 Насаф 4 7
6 Бунёдкор 4 7
7 Андижон 4 6
8 Навбаҳор 4 6
9 Қизилқум 4 6
10 ОКМК 4 4
11 Хоразм 4 4
12 Қўқон-1912 4 4
13 Динамо 4 4
14 Сурхон 4 4
15 Сўғдиёна 4 1
16 Машъал 4 0

Ўтган ўйинлар. 4-тур

4-тур Қўқон-1912 2-1 Навбаҳор
4-тур Хоразм 1-2 Бунёдкор
4-тур Қизилқум 0-1 ОКМК
4-тур Андижон 2-0 Машъал
4-тур Бухоро 3-1 Динамо
4-тур Нефтчи 3-1 Локомотив
4-тур Насаф 0-1 Сурхон
4-тур Сўғдиёна 2-4 Пахтакор

Навбатдаги ўйинлар. 5-тур

02/04 18:00 Сўғдиёна - Қўқон-1912
02/04 19:00 Бунёдкор - Локомотив
03/04 18:00 Хоразм - Динамо
03/04 19:00 Навбаҳор - Машъал
03/04 20:15 Насаф - Андижон
04/04 17:00 Пахтакор - ОКМК
04/04 18:00 Қизилқум - Нефтчи

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

АГМК – «Бухоро»: Ўзаро ўйинлар тарихи

Баҳо:
+ | -
ЎЗБЕК ФУТБОЛИ
Рукн: Янгиликлар
A A A

2008 йилдан бошлаб Ўзбекистон миллий чемпионатида иштирок эта бошлаган жамоамиз фаолияти давомида Бухоро шаҳри жамоаси билан 20 марта тўқнаш келган экан.

Шундан 10таси ўз майдонида, 10таси сафарда ўтказилган. Ўз майдонида ўтган 10 учрашувнинг 5тасида ғалаба қозонган бўлса, 3 ўйин дуранг ва яна 2 баҳсда рақиб ғолиб бўлган. Жамоамиз ўз майдонида эришган 5 ғалабасидан 2тасида йирик ҳисобда зафар қучган (2009 йил – 5:0 ва 2011 йил 6:1). Шунингдек, ўзора ўйинлардаги дурангларни ҳар уччаласи ҳам Олмалиқда ўтган баҳсларда қайд этилган. АГМК “Бухоро” билан 2010 йилги мавсумда учрашмаган, сабаби бухороликлар ўша мавсумни 1-лигада ўтказишган. Умумий статистика бўйича жамоамиз ҳисобида 9 ғалаба, 3 дуранг ва 8 мағлубият мавжуд. Тўплар нисбати жамоамиз фойдасига - 34-23.

Кўп йиллик тўқнашувлар натижасида бу икки жамоа таркиби тез-тез ўзгариб турганлигига гувоҳ бўламиз. Ортда қолган 20 ўйин давомида АГМК таркибида 117 нафар футболчи майдонга тушган бўлса, “Бухоро” сафида ўйнаган футболчилар 124 нафарни ташкил этади. Шу футболчилар орасида ҳар икки жамоа таркибида майдонга тушган футболчилар 13 нафар экан.

Турли йилларда Шуҳрат Мусаев, Абдураззоқ Жўраев, Георги Квесиешвили, Артурас Фоменко, Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров, Маъруф Муродов, Дилявер Абибуллаев, Саидкомил Акбаров, Шавкат Муллажонов, Шаҳбоз Эркинов, Шавкат Саломов, Саламат Қуттибоев ва Арслонмурод Амановлар ўзаро ўйинларда иштирок этишган. Шу билан бир қаторда ҳар икки жамоа таркибида бўлган аммо АГМК ёки “Бухоро”га қарши майдонга тушмаган футболчилар ҳам бор.

Улар Алишер Саматов, Раҳматулло Бердимуродов, Ҳасан Асқаров, Қаҳрамон Баҳодиров, Отабек Валижонов, Андрей Власичев, Азиз Ғуломхўжаев, Артём Никитенко, Ойбек Нурбоев, Алибобо Раҳматуллаев, Дилшод Умархонов, Вадим Чемиртан ва Санъат Шиховлардир. Яқинлашиб келаётган 21-баҳсда собиқлар тўқнашуви яна кўпайиши мумкин. АГМК таркибида ўтган мавсумларда “Бухоро” сафида тўп сурган Санъат Шихов, Сардор Раҳмонов, рақиб сафида эса Азамат Исроилов, Хуршид Ходжаев майдонга тушиши кутилмоқда.

Ўзаро учрашувларда энг кўп майдонга тушган футболчилар

АГМК таркибида “Бухоро”га қарши энг кўп майдонга тушган футболчи Зоҳир Пиримов экан. У 13 учрашувда жамоамиз шарафини ҳимоя қилган. Достон Абдураҳмонов 10, Евгений Гоголь 9, Александр Востриков ва Абдуқаҳҳор Ҳожиакбаров 8тадан, Дарко Станоевич 7, Шавкат Муллажонов, Мўйдин Мамазулумов, Диёр Туропов ва Ислом Иномовлар 6тадан ўйинда “Бухоро”га қарши ўйнаган.

“Бухоро” таркибида жамоамизга энг кўп майдонга тушган футболчи Сухроб Неъматов ҳисобида ҳам 13 ўйин мавжуд экан. Алишер Санаев 11, Жасур Ҳасанов 10, Бобур Омонов 8, Отабек Нарзуллаев ва Сардор Қобулжонов 7тадан, Санъат Шихов 6 баҳсда АГМКга қарши тўп сурган.

Ўзаро ўйинлардаги тўпурарлар

Ўзаро ўйинларда АГМК футболчилари рақиб дарвозасига 34 гол уришга эришган. Энг кўп гол Мўйдин Мамазулумовга тегишли. У 5 марта “Бухоро” дарвозасини ишғол қилган. Александр Востриков ҳисобида 4 гол билан иккинчи, Йован Жокич 3 гол билан учинчи ўринда турибди. Умумий ҳисобда 22 нафар футболчи гол уришга эришган. Битта автогол “Бухоро” посбони Асилбек Омонов ҳисобига ёзилган.

“Бухоро” футболчилари 23 гол уришга эришган. Жасур Ҳасанов ва Воҳид Шодиев ҳисобида 3тадан гол мавжуд. Сухроб Неъматов, Иван Нагаев, Жамолиддин Убайдуллаев ва Арслонмурод Аманов ҳисобида 2тадан гол бор. Умумий ҳисобда 15 футболчи гол урган.

Киритилди: 09:05, 06.03.2019. Ўқилди: 1724 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Нефтчи Стипе Перица 4
2 ОКМК Аброр Каримов 2
3 Қизилқум Жамбули Жигаури 2
4 Пахтакор Достон Ҳамдамов 2
5 Пахтакор Пиотр Пажишек 2
6 Нефтчи Алишер Одилов 2
7 Динамо Фирдавс Абдураҳмонов 2
8 Локомотив Қувончбек Абраев 2
9 Насаф Шароф Муҳитдинов 2
10 Андижон Мартин Боакье 2

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.

счётчик