Бугун 24 февраль, 2026 йил, сешанба.

Милан-Кортина 2026

Давлат Жами
1 Норвегия 18 12 11 41
2 АҚШ 12 12 9 33
3 Нидерландия 10 7 3 20
4 Италия 10 6 14 30
5 Германия 8 10 8 26
6 Франция 8 9 6 23
7 Швеция 8 6 4 18
8 Швейцария 6 9 8 23
9 Австрия 5 8 5 18
10 Япония 5 7 12 24
84 Ўзбекистон 0 0 0 0

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 25 61
2 Реал Мадрид 25 60
3 Вильярреал 25 51
4 Атлетико 25 48
5 Бетис 25 42
6 Сельта 25 37
7 Эспаньол 25 35
8 Атлетик Бильбао 25 34
9 Осасуна 25 33
10 Реал Сосьедад 25 32
11 Жирона 25 30
12 Севилья 25 29
13 Хетафе 25 29
14 Алавес 25 27
15 Райо Вальекано 24 26
16 Валенсия 25 26
17 Эльче 25 25
18 Мальорка 25 24
19 Леванте 25 18
20 Реал Овьедо 24 17

Ўтган ўйинлар. 25-тур

25-тур Атлетик Бильбао 2-1 Эльче
25-тур Реал Сосьедад 3-3 Реал Овьедо
25-тур Бетис 1-1 Райо Вальекано
25-тур Осасуна 2-1 Реал Мадрид
25-тур Атлетико 4-2 Эспаньол
25-тур Хетафе 0-1 Севилья
25-тур Барселона 3-0 Леванте
25-тур Сельта 2-0 Мальорка
25-тур Вильярреал 2-1 Валенсия
25-тур Алавес 2-2 Жирона

Навбатдаги ўйинлар. 23-тур

01/01 06:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

«Ҳумо арена»нинг очилишида ишқибозларни унутилмас шоу кутмоқда

Баҳо:
+ | -
СПОРТ / Спорт турлари / хоккей
Рукн: Янгиликлар
A A A

Яна бир неча кундан сўнг, аниқроғи, 15 март куни пойтахтимизда ўзбек спорти тарихида янги солнома очилади.

2 йил давомида қурилган муҳташам “Ҳумо” аренасининг очилиши айнан ушбу кунга белгиланган. Бугун мазкур тадбир олдидан матбуот-анжумани бўлиб ўтди. Унда Ўзбекистон Миллий Олимпия қўмитаси, жисмоний тарбия ва спорт вазирлиги, Ўзбекистон хоккей федерацияси, Ўзбекистон электрон ОАВ миллий асоциацияси, “Ҳумо арена»си қурилиши дирекцияси раҳбарияти ва спорт жамоатчилигининг бошқа вакиллари ҳам иштирок этишди.

Анжуманда МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Жасур Матчанов қатнашиб, юртбошимиз ташаббуслари билан қурилаётган мазкур аренанинг фойдаланишга топширилиши спортнинг оммавийлашувида нақадар катта ўрин тутишини алоҳида таъкидлаб ўтди.

«Хумо арена”си бир сўз билан айтганда универсал спорт иншооти бўлади. Унда нафақат хоккей балки, қишки спорт турларидан шорт-трек, фигурали учиш, кёрлинг, конькида югуриш муз қоплама олиб ташланса, гандбол, баскетбол, волейбол, дзюдо, оғир атлетика, мини-футбол ва шу каби жуда кўплаб спорт мусобақаларини қабул қилишимиз мумкин. Яқин йиллар ичида спорт федерациялари ва ассоциациялари билан ҳамкорликда мажмуада Олимпия ўйинларига киритилган шундай спорт турлари бўйича катталар ўртасидаги жаҳон чемпионатларини қабул қилишни режалаштирганмиз”, – дейди Жасур Матчанов.

Шунингдек, мутасаддилар анжуман давомида журналистлар ва тадбирга йиғилганларнинг саволларига жавоб беришди. Табиийки, кўпчиликни қизиқтирган савол очилиш маросимининг қандай сценарий асосида ўтказилиши бўлди.

Очилиш маросими спорт мухлисларининг ёдида узоқ вақт сақланиб қолади. Бадиий қисмнинг ўзида 2 мингдан ошиқ иштирокчи қатнашади. Бундан ташқари аренага 6 мингдан зиёд мухлислар келиши кутилмоқда. Очилиш маросимида бош ғоя санъат ва спортни биргаликда уйғунлаштириб беришдир. Шунингдек, унда Павел Буре, Виталий Прохоров каби яқин ўтмишимизнинг хоккей юлдузлари, муз устида рақс бўйича Турин Олимпиадаси чемпиони Татьяна Навка, концерт дастурида эса Филипп Киркоров, Николай Басков, Дима Билан каби эстрада юлдузлари ташриф буюришади”, – дейди очилиш маросими ташкилотчиси Мадина Турсунова.

“Ҳумо арена»си асосий ва кичик майдонларга эга бўлиб, катта мусобақалар учун мўлжалланган қисми 12 500 мухлисни ўз бағрига сиғдира олади. Мазкур спорт иншоотининг очилиш маросими 15 март куни бўлиб ўтади.

Манба: Olympic.uz
Киритилди: 14:12, 11.03.2019. Ўқилди: 3081 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Лионель Месси Аргентина терма жамоаси сафида дебют ўйинида майдонга тушганидан сўнг 44 сония ўтиб қизил карточка олиб майдонни тарк этган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 23
2 Мальорка Ведат Мурики 16
3 Барселона Ферран Торрес 12
4 Осасуна Анте Будимир 12
5 Барселона Роберт Левандовски 10
6 Барселона Ламин Ямаль 10
7 Сельта Борха Иглесиас 10
8 Реал Сосьедад Микель Ойарсабаль 10
9 Вильярреал Альберто Молейро 9
10 Атлетико Александр Серлот 9

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.