Бугун 27 декабрь, 2025 йил, шанба.

      • 27.12.2025 01:00
      • Ман. Юнайтед
      • -:-
      • Ньюкасл
      • 27.12.2025 17:30
      • Ноттингем Форест
      • -:-
      • Манчестер Сити
      • 27.12.2025 20:00
      • Арсенал
      • -:-
      • Брайтон
      • 27.12.2025 20:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Борнмут
      • 27.12.2025 20:00
      • Бёрнли
      • -:-
      • Эвертон
      • 27.12.2025 20:00
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Вулверхэмптон
      • 27.12.2025 20:00
      • Вест Хэм
      • -:-
      • Фулхэм
      • 27.12.2025 22:30
      • Челси
      • -:-
      • Астон Вилла
      • 28.12.2025 19:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Лидс
      • 28.12.2025 21:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Тоттенхэм
  • «A» Серия
      • 27.12.2025 16:30
      • Парма
      • -:-
      • Фиорентина
      • 27.12.2025 19:00
      • Лечче
      • -:-
      • Комо
      • 27.12.2025 19:00
      • Торино
      • -:-
      • Кальяри
      • 27.12.2025 22:00
      • Удинезе
      • -:-
      • Лацио
      • 28.12.2025 00:45
      • Пиза
      • -:-
      • Ювентус
      • 28.12.2025 16:30
      • Милан
      • -:-
      • Верона
      • 28.12.2025 19:00
      • Кремонезе
      • -:-
      • Наполи
      • 28.12.2025 22:00
      • Болонья
      • -:-
      • Сассуоло

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Барселона 18 46
2 Реал Мадрид 18 42
3 Атлетико 18 37
4 Вильярреал 16 35
5 Эспаньол 17 33
6 Бетис 17 28
7 Сельта 17 23
8 Атлетик Бильбао 18 23
9 Эльче 17 22
10 Севилья 17 20
11 Хетафе 17 20
12 Осасуна 17 18
13 Мальорка 17 18
14 Алавес 17 18
15 Райо Вальекано 17 18
16 Реал Сосьедад 17 17
17 Валенсия 17 16
18 Жирона 17 15
19 Реал Овьедо 17 11
20 Леванте 16 10

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Барселона 3-1 Атлетико
19-тур Атлетик Бильбао 0-3 Реал Мадрид

Навбатдаги ўйинлар. 16-тур

14/12 22:30 Леванте - Вильярреал

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Дунёни ҳайратда қолдирган «Камбэклар»

Баҳо:
+ | -
ЖАҲОН ФУТБОЛИ
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Футболда ғалаба қозониш доим ёқимли холат аммо, ҳисобда орта қола туриб ўйинни ўз фойдасига ҳал қилиш бу икки хисса ёқимли. Бугун айнан шундай тарзда қўлга киритилган энг машхур ўйинлар ҳақида сўз боради.

Қайтиш

2005-йил.Европа Чемпионлар Лигаси. Финал. Истанбул

«Ливерпул» 3 : 3 «Милан»

Ўша учрашув футбол оламини ларзага солган эди. «Ливерпул»  ўшанда шунчаки мўъжиза кўрсатган эди. «Ливерпул» биринчи бўлимда 3 тўп ўтказиб юборгач, иккинчи бўлимда қандайдир 10 дақиқа ичида 3 та гол уришини ҳеч ким тасаввурига ҳам сиғдира олмаган бўлса керак. Стивин Жерардга: « Кариерангиздаги энг муҳим гол қайси?» - дея савол берилганида, футболчи ўйлаб ўтирмай: «Истанбул финалидаги голим», - деб жавоб берган эди. Ёдингизда бўлса, пеналтилар сериясида ғолиб чиққан инглиз мухлиси стадионда севимли клубининг кубок  кўтараётганини кўриб, кўз ёшларини тия олмай қолганди.

Ўша учрашувни шарҳлаган Мирзаҳаким Тўхтамирзаевнинг ажойиб жумласи бутун умр қулоқларим остида жаранглаб турса ажаб эмас…
«Ливерпул» мухлиснинг кўзларидаги ёшни кўрдингизми? Бу севинч кўз ёшлари! Ахир, шу мухлислар эмас эдими биринчи бўлимдан сўнг аламли нигоҳлар билан «шалпангқулоқ»қа қараб қўйган? Ахир, шу мухлислар эмасмиди 1-тайм сўнгида ўз севиклиларининг охиригача кураш олиб боришларига ишонган? Ахир, шу мухлислар эмасмиди 1 соат олдин мағлубиятнинг таъсирида кўз ёш тўкаётган?! Иродали ғалаба муборак «Ливерпул»!”

Фантастика

2011-12-йилги мавсум.  АПЛ. Сўнгги тур.

Манчестер Сити 3 : 2 ҚПР

Бу учрашув мухлислар қалбида бир умр қолган. Учрашувнинг асосий вақти якунланаётганида таблода ҳисоб 1 : 2 кўринишида эди ва Сити чемпионликни бой бериш арафасида турган бир паллада аввалига Джеко, сўнг Агуэро гол киритиб ҳисобни 3 : 2 кўринишига келтиришади ва 44 йил кутилган чемпионликни азалий рақиблари «Манчестер Юнайтед»дан тортиб олишади. Бу учрашувдан сўнг АПЛ шайдолари ер юзида бир неча миллионга ортган бўлса, ажаб эмас. Ўша ғалаба ҳақида нима дея оласиз? Дея Агуэрога савол берилган бир журналист шундай жавоб олган экан: « Бу мен кўрган ўйинлар орасида энг ёдда қоларлиги бўлди. Ушбу ўйинда киритган голимни ҳалигача тушларимда кўраман. Шунчаки фанстастика!»
Дарҳақиқат, ушбу ғалаба бутун дунёга  АПЛда янги гранд пайдо бўлганини кўрсатиб қўйди. Шайх Мансур томонидан молиялаштирилаётган клуб ўзининг илк мевасини айнан ўша куни берди ва футбол тарихидан муҳим жой эгаллади!

100 сония

1999-йил. Чемпионлар Лигаси. Финал.

«Ноу Камп» стадиони.  «Бавария» 1 : 2 «Манчестер Юнайтед»

Ферги тайм атамасини бутун дунёга машхур қилган тарихий учрашув «Бавария» учун аламли мағлубият билан якунланган эди. Ўйиннинг катта қисмида ҳисобда олдинда борган «Бавария» асосий вақтда ғалабага яқин турган эди. Фергуссон жангга ташлаган Шерингем ва Сулшер «Бавария»нинг бурни тагидан кубокни юлқиб олишди. Бекҳам томонидан ижро этилган иккита бурчак тўпи вазиятни тубдан ўзгартириб юборди ва афсонавий ғалаба сифатида ҳамманинг ёдида қолди!

Даҳшатли тўқнашув

2016-йил. Эвропа Лигаси.  

«Энфилд» стадиони. «Ливерпул» 4 : 3 «Боруссия Дортмунд»

Бу икки клуб «Европа Лигаси» мусобақасининг плай-офф  босқичида тўқнаш келишади. Дортмунд шаҳрида кечган учрашув 1 : 1 ҳисобида якунланади. Жавоб ўйини олдидан бир қарашда «Ливерпул» фоворитдек кўринган бўлишига қарамасдан, рақиблар жавоб ўйинини тезкор голлар билан бошлашади ва танаффусга 0 : 2( голларни Миҳитариян, Абомиянг киритади) ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетади.Иккинчи бўлим бошидаёқ Ориги ҳисобни қисқартиради ва «Ливерпул» мухлислари қалбида умид учқунини алангалатади. Кутилмаганда қарши ҳужумга ўтган Ройс ҳисобни 1 : 3 холатига келтиради ва деярли ўйин тақдирини ҳал қилгандай туюлади. Буёғига эса, ҳаммаси ҳудди киноларда бўладиган сенарий бўйича кетади. Коутино ва Сакҳо ҳисобни тенглаштирган бўлса, 91-дақиқада Ловрен ғалаба тўпини киритади ва «Ливерпул» кейинги босқичга йўл олади. Кейинчалик интернет орқали мухлислар томонидан ўказилган сўровномада ушбу ўйин «Йилнинг энг томошабоп учрашуви» дея эътироф этилади. Ўша оқшом ушбу учрашувни жонли томоша қилган мухлисларнинг ёдларидан ҳеч қачон чиқмаслиги аниқ!

Я. У.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 21:11, 11.03.2019. Ўқилди: 16035 марта. Фикрлар: 10 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, Златан Иброҳимович 47-ўлчамдаги оёқ кийим кияди.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Реал Мадрид Килиан Мбаппе 18
2 Барселона Ферран Торрес 11
3 Мальорка Ведат Мурики 9
4 Барселона Роберт Левандовски 8
5 Барселона Рафинья 7
6 Бетис Кучо Эрнандес 7
7 Атлетико Хулиан Альварес 7
8 Барселона Ламин Ямаль 7
9 Валенсия Уго Дуро 6
10 Эльче Рафа Мир 6

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.