Бугун 29 декабрь, 2025 йил, душанба.

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 18 42
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 18 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 18 29
6 Ман. Юнайтед 18 29
7 Сандерленд 18 28
8 Брентфорд 18 26
9 Кристал Пэлас 18 26
10 Фулхэм 18 26
11 Тоттенхэм 18 25
12 Эвертон 18 25
13 Брайтон 18 24
14 Ньюкасл 18 23
15 Борнмут 18 22
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 18 18
18 Вест Хэм 18 13
19 Бёрнли 18 12
20 Вулверхэмптон 18 2

Ўтган ўйинлар. 18-тур

18-тур Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
18-тур Ноттингем Форест 1-2 Манчестер Сити
18-тур Арсенал 2-1 Брайтон
18-тур Брентфорд 4-1 Борнмут
18-тур Бёрнли 0-0 Эвертон
18-тур Ливерпуль 2-1 Вулверхэмптон
18-тур Вест Хэм 0-1 Фулхэм
18-тур Челси 1-2 Астон Вилла
18-тур Сандерленд 1-1 Лидс
18-тур Кристал Пэлас 0-1 Тоттенхэм

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

31/12 00:30 Бёрнли - Ньюкасл
31/12 00:30 Челси - Борнмут
31/12 00:30 Ноттингем Форест - Эвертон
31/12 00:30 Вест Хэм - Брайтон
31/12 01:15 Арсенал - Астон Вилла
31/12 01:15 Ман. Юнайтед - Вулверхэмптон

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Бейл кетадиган вақти бўлмадими?

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Гарет Бейл сўнгги йилларда ўз имкониятларининг ярмини ҳам кўрсата олмаяпти. Унга жароҳатлар ва ўзи учун бегона бўлган позицияда ўйнагани тўсқинлик қилишда давом этмоқда. Футболчининг «Реал Мадрид»даги келажаги яна савол остида қолмоқда?! Зизу ўз услубида ишлашни давом этса, Бейл катта эҳтимол билан яна заҳирадан ўйинга қўшулувчи футболчига айланади. Футболчининг келажаги учун янги лойиҳаларни кўриб чиқиш зарар қилмаган бўлар эди.

«Наполи»

Футболчи Карло Анчелотти қўл остида анча сермаҳсул ўйин кўрсатган эди. Ёдингизда бўлса Карло ота уни ўзи учун қулай бўлган позициясида майдонга асосий таркибда тушурар эди. Мутахассис ўз интервьюларида унинг имкониятлари анчайин катта эканлигини кўп бор таъкидлаган.
Анчелоттининг кетиши Бейл учун асосий таркибдан тушиб қолишни бошланиши бўлди. Ҳозирда «Наполи» «Италия А» сериясида ғолиблик учун курашда «Ювентус»га кучи етмаяпти. Уэлслик футболчи чемпионлик учун курашда ғолиб чиқиши учун клубга етишмаётган футболчидир? Ҳар холда 30 ёшдан сўнг Италия «А сериясида» ўйнаш «Испания Ла Лигасида» тўп тепишдан кўра футболчи учун ҳам енгилроқ бўлар эдими?! Умуман олганда Бейл учун «Наполи» варианти устида ўйлаб кўрса бўлади

«Тоттенҳем»

Футболчи  «Шпорлар» сафида ўзини анча эркин ҳис қилиши аниқ. Нима қилса ҳам, ўз уйи! Унинг қайтиши «нимадир» етишмаслиги эвазига ҳар мавсум совринларсиз қолаётган «Тоттенҳем» учун ажойиб имконият. Топ даражадаги юлдуз учун ҳам муддао бўлиши мумкин. Клубда ҳамма нарса мавжуд: яхши мураббий, ажойиб мухлислар, шаклланган таркиб. Гарет бу клуб сафини тарк этаётганда ўта иқтидорли келажаги порлоқ футболчи эди. Ҳозирда қаҳрамонимиз клублар ўртасида жамики турнирлар ғолибига айланган топ савиядаги тажрибали футболчи бўлиб етишди. Унинг улкан тажрибаси муҳим учрашувларда «Тоттенҳем» учун қўл келиши аниқ.

«Манчестер Юнайтед»

Гарет ҳали футбол оламида ўз сўзини тўлиқ айтганича йўқ. Ўз вақтида «Манчестер Юнайтед» таклифини рад этиб Испанияга йўл олган футболчи ортга қайтиш ҳақида ҳозирда жиддий ўйламоқда. Унинг АПЛга қайтиши чемпионатнинг  янада  завқлироқ кўриниш олишини таъминлаган бўлар эди. Гарет ҳаракат қиладиган ҳужумкор ўнг қанот ҳозирда «қизил иблис»ларнинг энг ожиз нуқталаридан бири бўлиб турибди. Унинг келиши кучайиб бораётган «Манчестер Юнайтед»нинг яна грандлар сафига қайтишини таъминлаган бўлар эди. Умуман олганда «Реал Мадрид» унинг учун талаб қилган суммани Инглиз клуби катта қийинчиликсиз етказиши аниқ. Ташқаридан қараганда «Манчестер Юнайтед» ҳамма учун қулай вариантдек кўринмоқда!

«ПСЖ»

Футболчига  молиявий имкониятларини яхшилаб олиши учун ўта қулай имконият! Бундан ташқари, ёзда клуб Кавани ва Ди Мариани сотиши мумкинлиги ҳақида  миш-мишлар кўпаймоқда. Бейл эса Неймар ва Мбаппе билан биргаликда тезкор ҳужум учлигини ҳосил қилиши мумкин. Бейл ўз ўйинини йўқотиб қўйган бўлсада, ҳали ҳам «Супер юлдуз» мақомидаги футболчи! Бу эса парижликлар учун айни муддао. Клуб ўз сафида супер юлдузлар ҳаракат қилишини хоҳлайди. Бу ривожланиш йўлидан кетаётган клубнинг имиджи учун ўта муҳим фактор! Шунга қарамай, ушбу вариантнинг амалга ошиш фоизи қолганларникидан анчагина пастроқ. Сабаби, «ПСЖ» молиявий «Фейр-Плай» қоидасига риоя қилишга мажбур.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:35, 16.03.2019. Ўқилди: 9174 марта. Фикрлар: 2 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, 2010 йилги Жаҳон Чемпионатида ишлатилган "Жабулани" тўпи ўзининг аэродинамик хусусиятлари туфайли кўплаб шикоятларга сабаб бўлган

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
6 Астон Вилла Морган Роджерс 7
7 Тоттенхэм Ришарлисон 7
8 Брайтон Дэнни Уэлбек 7
9 Манчестер Сити Филип Фоден 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.