Бугун 1 январь, 2026 йил, пайшанба.

      • 31.12.2025 00:30
      • Бёрнли
      • 1:3
      • Ньюкасл
      • 31.12.2025 00:30
      • Челси
      • 2:2
      • Борнмут
      • 31.12.2025 00:30
      • Ноттингем Форест
      • 0:2
      • Эвертон
      • 31.12.2025 00:30
      • Вест Хэм
      • 2:2
      • Брайтон
      • 31.12.2025 01:15
      • Арсенал
      • 4:1
      • Астон Вилла
      • 31.12.2025 01:15
      • Ман. Юнайтед
      • 1:1
      • Вулверхэмптон
      • 01.01.2026 22:30
      • Кристал Пэлас
      • -:-
      • Фулхэм
      • 01.01.2026 22:30
      • Ливерпуль
      • -:-
      • Лидс
      • 02.01.2026 01:00
      • Брентфорд
      • -:-
      • Тоттенхэм
      • 02.01.2026 01:00
      • Сандерленд
      • -:-
      • Манчестер Сити

Турнир жадвали

Жамоа Ў О
1 Арсенал 19 45
2 Манчестер Сити 18 40
3 Астон Вилла 19 39
4 Ливерпуль 18 32
5 Челси 19 30
6 Ман. Юнайтед 19 30
7 Сандерленд 18 28
8 Эвертон 19 28
9 Брентфорд 18 26
10 Ньюкасл 19 26
11 Кристал Пэлас 18 26
12 Фулхэм 18 26
13 Тоттенхэм 18 25
14 Брайтон 19 25
15 Борнмут 19 23
16 Лидс 18 20
17 Ноттингем Форест 19 18
18 Вест Хэм 19 14
19 Бёрнли 19 12
20 Вулверхэмптон 19 3

Ўтган ўйинлар. 19-тур

19-тур Бёрнли 1-3 Ньюкасл
19-тур Челси 2-2 Борнмут
19-тур Ноттингем Форест 0-2 Эвертон
19-тур Вест Хэм 2-2 Брайтон
19-тур Арсенал 4-1 Астон Вилла
19-тур Ман. Юнайтед 1-1 Вулверхэмптон

Навбатдаги ўйинлар. 19-тур

01/01 22:30 Кристал Пэлас - Фулхэм
01/01 22:30 Ливерпуль - Лидс
02/01 01:00 Брентфорд - Тоттенхэм
02/01 01:00 Сандерленд - Манчестер Сити

Сўровнома

Хозирча сўровнома ўтказилмаяпти.

ТВ дастурлар

Блогдаги ўзгаришлар

Теглар булути

Хабарлар архиви

Ҳакамлар одил бўлиши мумкинми?!

Баҳо:
+ | -
Рукн: Таҳлил ва Мақолалар
A A A

Яқинда ўз касбига нольойиқ ҳунарлар кўрсатган ҳакамлар ҳақида мақола эълон қилган эдик.Бугун ушбу мақоланинг аксини эътиборингизга ҳавола қиламиз. Бугун ўзининг ажойиб ҳакамлиги орқали футбол оламидаги ажойиб учрашувларни безаб берган реферилар ҳақида тўхталиб ўтамиз.

Николо Риццолли

Италиялик қаттиққўл ҳакам ўзининг ҳакамлик услубига эга инсон. У бошқарган учрашувларнинг бирортасида вазиятни қўлдан чиқариб юбормаган .  Риццолли  қабул қилган қарорлар ўйиндан сўнг кўпинча муҳокама қилинган бўлсада,  ҳар сафар ҳакам қабул қилган қарор тўғри бўлиб  чиққан. Унинг кар точкаларни аямасдан тарқатиши аввалига кўпчиликда ҳакамга нисбатан ишончсизлик ҳиссини уйғотиши мумкин, аммо қаҳрамонимиз ўз услубига суянган ҳолда учрашувни қўл остида ушлаб туради ва ўз ишини ажойиб уддалайди.

Равшан Эрматов

Футбол оламидаги энг машҳур ўзбек! Бу рейтингимизга ватандошимиз ҳақли равишда кирди. Унинг 2010-йилдаги ЖЧдаги ажойиб иштирокидан сўнг «Ле Газетта дела Спорт» нашри у ҳақида Мундиал кашфиётлари номли мақолани эълон қилган эди. Ватандошимиз  ЖАРдаги ҳакамлиги орқали бутун футбол оламига танилиб кетди.
 Равшан Эрматов ўзи бошқарган учрашувларда иложи борича ўйинга аралашмасликка урунади ва камдан-кам ҳолларда баҳсли қарор чиқаради. Унинг ЖЧларда ишлаш бўйича мутлоқ рекордчи эканлги сўзларимизга исбот бўла олади.

Мартин Клаттенбург

Ўзининг кескин қарорлари билан тезда машҳур бўлиб кетган инглиз ўз кариераси давомида бир нечта финалларни бошқаришга улгурди.Унинг Европа Чемпионлар Лигаси ва Европа чемпионатининг финалидаги ҳакамлиги ўта юқори баҳолангани сўзимизга исбот бўла олади. У бундан ташқари АПЛ да  2017-йилга қадар ҳам ҳар мавсум деярли 10 га яқин ўта муҳим учрашувларни ажойиб  бошқариб келган. Ҳозирда ФИФА ҳакамлар қўмитасида фаолият олиб бормоқда.

Ҳовард Уэбб

Қаҳрамонимиз 2014-йилда ўз фаолиятига нуқта қўйган бўлсада, хали-ҳамон мухлисларнинг ёдидан чиққани йўқ. Унинг пик нуқтаси 2010-йилга тўғри келади. Айнан ўша йили Уэбб Чемпионлар лигаси финалини ва Жаҳон чемпионати финалини бошқарган ва ўзига хос рекорд соҳибига айланган эди. У ўзи бошқарган учрашувларда сариқ карточкани аямай берсада, жуда камдан-кам ҳолатларда қизил карточкани чўнтагидан олган. Унинг қизматлари эвазига Англия ҳакамлик мактабининг обрўси халқаро ареналарга кўтарилди. Аслида полиция офицери саналадиган қаҳрамонимиз футбол тарихида ўзидан из қолдиришга улгурди.

Пиерлуижи Коллина

«Футбол оламидаги энг машҳур 10 та шахсдан бири»,- дея эътироф этилувчи италиялик ҳакам ҳозирда ФИФА ва УЭФА ҳакамлар қўмитаси раиси вазифасида ишлаб келмоқда. У ўз кариераси давомида кўплаб финалларни ва ўта муҳим учрашувларни ажойиб бошқаргани билан кўпчиликнинг ёдида қолган. Аслида, қаҳрамонимизни машҳур қилган жиҳат бу эмас.
Гап шундаки унинг кариераси энг гуллаган чоғида  Италия «А серияси» кичик жаҳон чемпионати дея юритилар, ҳар бир очко олтинга тенг эди. Италия мафиялари бошчилигидаги клублар унинг ҳакамлигига таъсир ўтказишга жуда кўп бор урунишган. Ўз мақсадларига ета олмаганлар эса икки бор унга суиқасд уюштиришади. Бахтга қарши ҳар сафар тирик қолган Коллина ҳеч нарсага қарамай, одиллик билан ҳакамлик қилишда давом этаверади. Бу эса кўп ўтмай унинг бутун дунё оммаси эътиборига тушишини таъминлайди. Аввалари ВАР ва голни аниқловчи ускунасиз ҳам учрашвларни ҳаққоний бошқарган Коллина ҳозирги кунларимизга қадар ҳакамлар учун халоллик рамзи бопълиб келмоқда.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 11:42, 17.03.2019. Ўқилди: 3044 марта. Фикрлар: 1 та.

Матнда хатолик топсангиз, ўша хатони белгилаб, бизга жўнатинг (Ctrl + Enter).


Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Биласизми, “Реал”нинг тирик афсонаси Раул Европа Чемпионлар лигасининг кетма-кет 14 та мавсумида гол ура олган ягона футболчи саналади.

Тўпурарлар жадвали

Футболчи Гол
1 Манчестер Сити Эрлинг Холанд 19
2 Брентфорд Игор Тиаго 11
3 Борнмут Антуан Семеньо 9
4 Ливерпуль Юго Экитике 8
5 Брайтон Дэнни Уэлбек 8
6 Лидс Доминик Калверт-Льюин 8
7 Астон Вилла Морган Роджерс 7
8 Манчестер Сити Филип Фоден 7
9 Тоттенхэм Ришарлисон 7
10 Ньюкасл Ник Вольтемаде 7

Сўнгги хабарлар

Бошқа хабарлар →

Конференция

Қаҳрамон Асланов

Онлайн савол-жавоб


Шуҳрат Шокиржонов

Фақат футбол ҳақида


Шерзод Ражабов

Кучли Бешлик


Ҳасанали Қодиров

Онлайн савол-жавоб


барча конференциялар »
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.